Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида хизматни ўтаган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшайдиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари рўйхатига қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш тўғрисида
Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахсларни ижтимоий ҳимоя қилишни янада такомиллаштиришни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 31 майдаги 188-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 5-сон, 27-модда) билан тасдиқланган Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида хизматни ўтаган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшайдиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари рўйхатига иловага* мувофиқ қўшимчалар ва ўзгартириш киритилсин.
*Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2014 йил 28 январь,
19-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 5-сон, 59-модда)