Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикасида қўриқлаш фаолияти билан шуғулланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида
Қўриқлаш фаолиятини тартибга солиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ, эркинлик ва қонуний манфаатларини ноқонунга тажовузлардан ҳимоя қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг қўриқлаш фаолияти фаолияти билан шуғулланишни янада тартибга солиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
2. 2014 йил 1 февраль кунидан нодавлат ташкилотлар ва жисмоний шахслар томонидан қўриқлаш фаолияти ҳамда бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича хизматлар кўрсатиши тақиқлансин.
3. Ички ишлар вазирлиги Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда инвентаризация ўтказин ва қўриқлаш фаолияти ҳамда бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича хизматлар кўрсатаётган нодавлат ташкилотлар ва жисмоний шахсларни аниқласин ҳамда уларнинг фаолиятини тўҳтатиш ва тугатиш бўйича қонунчиликда белгиланган чора тадбирларни амалга оширсин.
4. Миллий гвардия, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат статистика қўмитаси жисмоний ва юридик шахслар ҳамда уларнинг мулкини қўриқлаш хизматлар кўрсатиш бўйича нодавлат нотижорат ташкилотларни таъсис этишга уриниш ва фаолият кўрсатишини қатъий олдини олиш ҳамда йўл қўймаслик юзасидан самарали назорат ўрнатсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, уларнинг таркибига кирувчи юридик шахслар, шунингдек, бюджет ташкилотлари ҳудудига кириш-чиқиш режими ва мулкни қўриқланишини фақат Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси билан шартнома асосида кўрсатилган хизматлар орқали таъминлашлари белгилансин.
Қўриқлаш фаолияти билан шуғулланиб келган нодавлат ташкилотлар хизматларидан фойдаланиб келган юридик ва жисмоний шахсларга Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси билан қўриқлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартнома тузишлари тавсия этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ички ишлар вазирлиги бир ой муддатда:
Молия вазирлиги ва Давлат рақобат қўмитаси билан биргаликда намунавий шартномани ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, шунингдек Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги «Қўриқлаш» бирлашмаси томонидан қўриқлаш хизматлари кўрсатиш бўйича тарифларни халқчиллик ва нархларнинг мақбуллиги нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқсин;
юридик шахсларга шартнома асосида қўриқлаш хизматларини кўрсатишни таъминлашга қаратилган зарурий ташкилий-техник чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
7. Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мазур қарорга мувофиқлаштирсин.
8. Мазкур қарор ижроси устдан назорат Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ўринбосари Р.С. Азимов ва Ички ишлар вазири А.А. Аҳмадбоевга юлатилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2014 йил 24 январь,
16-сон