Ҳужжат кучини йўқотган 02.07.2002 20.05.1991 йилдаги 139-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 02.07.2002
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Енгил саноат моллари ишлаб чиқариш Ўзбекистон Давлат уюшмаси («Ўзбекенгилсаноат») масалалари ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 2 июлдаги 240-сонли «Республика енгил саноатини ривожлантириш ва бошқаришни ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон ССЖ Президентининг «Енгил саноат моллари ишлаб чиқариш Ўзбекистон Давлат уюшмасини тузиш тўғрисида» 1991 йил 6 майдаги Фармонига мувофиқ ҳамда ташкил этилган концернлар, ишлаб турган бирлашмалар ва корхоналарнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Белгилансинки, енгил саноат моллари ишлаб чиқариш Ўзбекистон давлат уюшмаси («Ўзбекенгилсаноат»):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мустақил ишлаб чиқариш-хўжалик комплекси бўлиб, ўз фаолиятида Ўзбекистон ССЖ қонунларига, Ўзбекистон ССЖ Президентининг фармонларига ҳамда Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган уюшма тўғрисидаги Уставга амал қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз зиммасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши юзасидан Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси, иловага биноан уюшма таркибига кирувчи концернлар, корхоналар ва ташкилотлар олдида жавоб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
концернлар ва уюшмалар таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотларнинг давлат мулкини бошқаради, уларни хусусийлаштиришни амалга оширади, белгиланган тартибда давлат корхоналари ва ташкилотларини барпо этади, қайта ташкил қилади ва тугатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Кенгаш уюшманинг юқори бошқарув органи ҳисобланади. Ўнга концернлар, шунингдек кўрсатилган концернлар таркибига кирмайдиган концернлар, бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларнинг раҳбарлари киради. Уюшма Кенгаши унинг бошқарувини, раисини сайлайди, ишчи аппаратининг тузилмаси таркибини ва ходимлари сонини, фондини, меҳнатга ҳақ тўлаш шартларини, тизимини ва унинг ходимлари меҳнатини рағбатлантириш шартларини белгилайди. Уюшма бошқарувининг раиси ва унинг ўринбосарлари Уюшма Кенгаши томонидан тайинланади ва Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Концернлар бошқарувларининг раислари лавозимига кўра уюшма бошқаруви таркибига киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Концернлар ва уюшма таркибига кирадиган корхоналар ҳамда ташкилотларнинг бош директорлари, шунингдек уюшма тафтиш комиссиясининг аъзолари ва унинг раиси уюшма бошқаруви томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уюшма бошқаруви ва ишчи аппарати бирлашмалар ва корхоналарнинг фойдадан ажратадиган маблағлари ҳисобига сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки, концернлар таркибига кирмайдиган концернлар, мустақил бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларнинг фаолияти ҳамда уюшма бошқаруви билан ўзаро муносабатлари уюшма Устави ва таъсис шартномалари томонидан, уларнинг юридик ва хўжалик мустақиллигини сақлаб қолган ҳолда регламентга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Енгил саноат моллари ишлаб чиқариш Ўзбекистон Давлат уюшмаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
концернлар, бирлашмалар ва корхоналарнинг кооперация асосида маҳсулот етказиб беришини ривожлантириш, моддий-техника таъминоти, маҳсулот сотишга доир ишларини мувофиқлаштиришни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
улар билан биргаликда тармоқни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг, фан-техника тараққиётининг истиқболли ва жорий режаларини ишлаб чиқади ва белгилайди, кадрлар сиёсатини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
унинг таркибига кирувчи концернлар ва корхоналар билан келишган ҳолда белгиланган тартибда норматив ҳужжатларга мувофиқ ишлайдиган тижорат банкларини, қўшма корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотларни (жумладан, хорижий шериклар билан бирга) тузади, фирма савдосини ташкил этади, «Ўзбекенгилсаноат» уюшмасининг ташқи иқтисодий фирмаси орқали асбоб-ускуналар, хом ашё, материаллар ва халқ истеъмоли молларини экспорт ва импорт қилиш юзасидан мустақил операцияларни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бирлашмалар ва корхоналар томонидан капитал қурилишга, қайта тиклаш ва техника жиҳатидан жиҳозлашга, атроф-муҳитни муҳофаза қилишга, тармоқлараро илмий-техникавий ечимларни ишлаб чиқишга ихтиёрий равишда ажратиладиган капитал маблағларни, пудрат ишларининг лимитларини марказлаштирилган тартибда тақсимлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
концернлар билан биргаликда хом ашё ва материалларни харид қилиш ва сотиш юзасидан тўғридан-тўғри шартномалар тузади, хом ашё ва моддий ресурсларни тақсимлаш ишларини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
концернларга маркетинг, лизинг хизматлари, бошқарув, шартномавий-ҳуқуқий масалалар, маҳсулотни реклама қилиш ва сотиш, ярмаркаларда, кўргазмаларда қатнашиш ва бошқа масалалар юзасидан ёрдам кўрсатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ажратиладиган чет эл валюта маблағларини, шунингдек корхоналарнинг улар учун импорт бўйича хом ашё, материаллар, асбоб-ускуналар ва эҳтиёт қисмлар сотиб олишига ихтиёрий равишда ажратадиган валюта маблағларини марказлашган тартибда тақсимлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартнома мажбуриятларининг, маҳсулот сифатига талабларнинг ва хўжалик фаолиятини амалга оширишнинг бошқа қоидаларининг бузилиши билан боғлиқ бўлган ҳакамлик масалаларини кўриб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Ўзбекенгилсаноат» концернлари ва уюшмаси корхоналарига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекенгилсаноат» уюшмаси бошқаруви билан келишилган рўйхат бўйича зарур асбоб-ускуналар, хом ашё ва моддий ресурсларга алмашиш шарти билан товар биржасига ёки бартер асосида шартнома нархлари бўйича тузилган шартномалардан ортиқ ишлаб чиқарилган маҳсулотни сотишга рухсат берилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат жамоаларининг халқ истеъмоли молларини ишлаб чиқаришни кўпайтиришдан моддий манфаатдорлигини ошириш ва уларнинг кадрларини барқарорлаштириш мақсадида, истисно тариқасида, 1991-1992 йиллар учун меҳнатга ҳақ тўлаш базавий фонди тузилсин, у истеъмол фондини (чакана нархларнинг ошганлиги муносабати билан компенсацияни ҳисобга олган ҳолда) 400 сўм даражасида ҳисоблаб чиқаришда қабул қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекенгилсаноат» концернларига ва уюшмасига кирувчи корхоналарга хом ашё ва материаллар етказиб берувчилар ҳамда улгуржи ва чакана савдо корхоналари билан ҳисоб-китоб қилиш учун лимитланган чек дафтарчаларининг ҳисоб-китоб чекларидан фойдаланиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. 1991-1992 йилларда «Ўзбекенгилсаноат» уюшмасига кирувчи концернлар, бирлашмалар ва корхоналарнинг маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш ҳисобига оладиган фойдасининг (хом ашё ва материаллар етказиб бериш юзасидан тузилган шартномаларга нисбатан йиллар бўйича) Ўзбекистон ССЖ жумҳурият бюджетига ўтказилиши лозим бўлган қисми солиқ олишдан озод этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎзССЖ Молия вазирлиги «Ўзбекенгилсаноат» уюшмаси иштирокида бир ой муддат ичида кўрсатилган фойдани ҳисоблаб чиқариш методикасини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Ўзбекенгилсаноат» уюшмасига ва унинг концернларига янгидан кирувчи корхоналар фойдасининг Ўзбекистон ССЖ жумҳурият бюджетига ўтказилиши лозим бўлган қисмига лойиҳадаги қувватларни ўзлаштириш даврида, аммо кўпи билан икки йилда солиқ солинмасин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Корхоналарнинг ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантиришдан манфаатдорлигини ошириш мақсадида ЎзССЖ Иқтисодиёт қўмитаси «Ўзбекенгилсаноат» уюшмасига ҳар йили белгиланган тартибда тармоқ корхоналари томонидан ишлаб чиқариладиган, лицензия бериладиган маҳсулотни экспортга чиқаришга квота ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. ЎзССЖ Иқтисодиёт қўмитаси, ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси, Ўзбекистон ССЖ вазирликлари, идоралари «Ўзбекенгилсаноат» уюшмасига 1992 йил учун ишлаб чиқариш, эксплуатация эҳтиёжлари, капитал қурилиш ва илмий-тадқиқот ишлари олиб бориш учун моддий-хом ашё ресурслари ва молия маблағлари ажратишни назарда тутсинлар ва унинг учун ЎзССЖ Енгил саноат вазирлиги учун амал қилиб келган таъминот тартибини сақлаб қолсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. «Ўзглавлегснабсбит» биркитилган номенклатура бўйича уюшма учун хом ашё, материаллар ва комплектловчи буюмларни марказлашган тартибда етказиб бериш ва харид қилишни амалга оширсин ва уюшмага гуруҳли нарядлар берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. «Ўзбекенгилсаноат» давлат уюшмаси бир ой муддат ичида уюшма Устави лойиҳасини Вазирлар Маҳкамаси тасдиғига тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Тузилаётган уюшма аппарати Парадлар хиёбони кўчаси, 5-уйдаги ЎзССЖ Енгил саноат вазирлиги эгаллаб келган хоналарга жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. ЎзССЖ Молия вазирлиги ва ЎзССЖ Алоқа вазирлиги 1991 йилда ЎзССЖ Енгил саноат вазирлиги учун белгиланган транспорт воситаларидан фойдаланишнинг барча лимитларини, алоқалар ва телефон турларини «Ўзбекенгилсаноат» уюшмаси учун сақлаб қолсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия қўмиталари, Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси, жумҳурият вазирликлари ва идоралари «Ўзбекенгилсаноат» Ўзбекистон давлат уюшмасининг бирлашмалари ва корхоналари фаолиятини ривожлантиришнинг ўз компетенцияларига кирувчи масалаларини ўз вақтида ҳал этишга ёрдам берсинлар ва уни таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раис И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1991 йил 20 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
139-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 20 майдаги 139-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Енгил саноат моллари ишлаб чиқариш «Ўзбекенгилсаноат» Ўзбекистон давлат уюшмаси таркибига бевосита кирувчи корхоналар ва ташкилотларнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.‎ Тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш «Ўзбектўқимачи» Ўзбекистон давлат концерни‎
2.‎ Тикувчилик ва трикотаж буюмлар ишлаб чиқариш «Ўзбеккийим» Ўзбекистон давлат концерни‎
3.‎ Чарм-пойабзал саноати маҳсулотлари ишлаб чиқариш «Ўзбекпойабзал» Ўзбекистон давлат концерни‎
4.‎ Чинни буюмлар ишлаб чиқариш «Ўзбекчинни» Ўзбекистон давлат концерни ‎
5.‎ Фурнитура ва технологик жиҳозлаш Тошкент ишлаб чиқариш бирлашмаси‎
қуйидаги таркибда:‎
Тошкент фурнитура ва ностандарт асбоб-ускуналар заводи ‎
Найман технологик жиҳозлар фабрикаси‎
6.‎ Марказий лойиҳалаш-конструкторлик ва технологик бюро‎
7.‎ «Ўзбекистон» жумҳурият фирма савдо бирлашмаси ‎
8.‎ Тошкент тузатиш-қурилиш бошқармаси ‎
9.‎ Енгил саноат корхоналарини қуриш ва қайта қуриш жумҳурият хўжалик ҳисобидаги бирлашмаси‎
қуйидаги таркибда:‎
Андижон енгил саноат корхоналари қурилиши дирекцияси ‎
Наманган енгил саноат корхоналари қурилиши дирекцияси ‎
Тошкент енгил саноат корхоналари қурилиши дирекцияси ‎
Хоразм енгил саноат корхоналари қурилиши дирекцияси ‎
Самарқанд енгил саноат корхоналари қурилиши дирекцияси ‎
Фарғона енгил саноат корхоналари қурилиши дирекцияси‎
10.‎ Хўжалик ҳисобидаги жумҳурият кооператив тижорат маркази («Ўзлегкоопкомцентр») ‎
11.‎ Хўжалик ҳисобидаги ишлар бошқармаси ‎
12.‎ «Ўзлегимпэкс» жумҳурият ташқи иқтисодиёт фирмаси‎