Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 22.07.1994 йилдаги 380-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1941-1945 йиллардаги урушда фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 50 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни нишонлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «1941 — 1945 йиллардаги урушда фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 50 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни нишонлаш тўғрисида» 1994 йил 16 мартдаги Фармонини ижро этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 1941 — 1945 йиллардаги урушда фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 50 йиллигига бағишланган чора-тадбирларини ўтказиш бўйича Республика ташкилий қўмитасининг Дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1995 йилги бюджетни шакллантиришда дастурий чора-тадбирларни ўтказиш билан боғлиқ бўлган зарур маблағларни назарда тутсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33 жилдли «Хотира китоби»ни нашр этиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси тақдим этган ҳисоб-китоблар асосида зарур маблағлар ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Молия вазирлиги билан биргаликда Фахрийлар ташкилотлари уюшмаси Кенгаши ҳузурида уруш фахрийларига, ҳалок бўлган жангчиларнинг оилаларига ва уруш йиллари фронт орқасидаги меҳнатчиларга моддий ёрдам кўрсатиш бўйича махсус счёт очсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирликлар ва идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар, корхоналар, диний ташкилотлар, хусусий шахсларнинг пул улушлари ва хайр-эҳсонлари махсус счётга ўтказилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Ўздавкинокомпания», Ўзбекистон кинематографчилар уюшмаси ижодий ташкилотлар билан биргаликда 1995 йилнинг апрель ойигача «Ўзбекистон 1941 — 1945 йиллардаги фашизмга қарши урушда» номли хроникал ҳужжатли публицистик фильм яратсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар Ғалабанинг 50 йиллигига бағишланган чора-тадбирларнинг ўз вақтида бажарилиши учун амалий чоралар кўрсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш 1941 — 1945 йиллардаги урушда фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 50 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни нишонлаш бўйича Республика ташкилий қўмитаси зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1994 йил 22 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
380-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 22 июлдаги 380-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1941 — 1945 йиллардаги урушда фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 50 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмитанинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДАСТУРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Тадбирлар

Муддати

Масъуллар

Изоҳ

1

2

3

4

1.

Ғалабанинг 50 йиллигини нишонлаш юзасидан тадбирлар ишлаб чиқиш

1994 й.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар ва муассасалар, жамоат ташкилотлари

2.

Ғалабанинг 50 йиллигига бағишланган тантанали йиғилиш ўтказиш («Туркистон» саройи)

1995 й.,

май

Ташкилий қўмита, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Маданият ишлари вазирлиги, Фахрийлар кенгаши, Мудофаа вазирлиги

3.

Ғалабанинг 50 йиллигига бағишлаб ҳарбий парад ўтказиш

1995 й.,

май

Мудофаа вазирлиги

4.

Ғалабанинг 50 йиллиги олдидан тантанали йиғилишлар ўтказиш

1995 й.,

апрель-

май

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

5.

Фронтда ҳалок бўлган ўзбекистонлик жангчиларнинг қабрларини аниқлаш, саришталаш юзасидан Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари ва чет давлатларнинг ҳукумат раҳбарларига ва Фахрийлар ташкилотларига мурожаатнома қабул қилиш

1994

1995 йй.

Ташқи ишлар вазирлиги, Фахрийлар кенгаши, Мудофаа вазирлиги

6.

Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабада ўзбекистонликлар кўрсатган жасоратнинг тарихий аҳамияти мавзуида илмий конференция ва жойларда лекторларнинг чиқишларини уюштириш

1995 й.,

апрель

Ўзбекистон Фанлар академияси, Фахрийлар ташкилотлари уюшмасининг кенгаши, ҳокимликлар, Мудофаа вазирлиги, Ёшлар Иттифоқи

7.

Москвадаги «Поклонная гора» тепалигида бунёд этилаётган халқларнинг Иккинчи жаҳон уруши давридаги қаҳрамонлиги ва жасоратини акс эттирувчи мемориал комплексда ўзбекистонлик жангчиларнинг Буюк Ғалабага қўшган ҳиссаси ўз ифодасини топиши борасидаги чора-тадбирларни амалга ошириш

1994 й

Мудофаа вазирлиги, Маданият ишлари вазирлиги, Фахрийлар кенгаши, Ташқи ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги

8.

Мактабгача тарбия муассасалари, мактаблар, ҳунар-техника билим юртлари, олий ва ўрта махсус таълим муассасалари ҳарбий билим юртларида, қисмларда фашизм устидан қозонилган Ғалабада Ўзбекистоннинг тутган ўрни, унинг фарзандлари кўрсатган жасорати, Ғалабанинг тарихий аҳамияти ҳақида махсус дарслар ўтказиш

1994-

1995

йиллар

Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фахрийлар кенгаши, Мудофаа вазирлиги, Ёшлар Иттифоқи

9.

Республика театрларида, маданият уйларида, кутубхоналарда, кинотеатрларда фашизм устидан қозонилган Ғалабада ўзбекистонликлар кўрсатган жасоратларни намойиш этувчи, Ғалабанинг тарихий аҳамиятини очиб берувчи саҳна асарлари, китобхонлар конференциялари, ҳужжатли ва бадиий фильмлар намойишини ташкил этиш

1994-

1995

йиллар

Маданият ишлари вазирлиги, Ўздавкинокомпания, Рассомлар уюшмаси

10.

Алишер Навоий номидаги миллий боғда театрлаштирилган томошалар ташкил этиш

1995 й.,

май

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Маданият ишлари вазирлиги

11.

Республика вилояти марказларида «Фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 50 йиллигига» бағишланган театрлаштирилган томошалар ташкил этиш

1995 й.,

май

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Маданият ишлари вазирлиги

12.

Ғалабанинг 50 йиллиги муносабати билан байрам рамзи туширилган эсдалик совғалари, сувенирлар ва нишонлар, халқ истеъмол моллари, чинни буюмларини чиқариш

1994-

1995

йиллар.

«Маҳаллий саноат», Ўзбекбирлашув, «Ўзбекенгилсаноат,» «Ўзбексавдо»

13.

Фашизм устидан қозонилган Ғалабада фронт ва фронт ортида жасорат кўрсатган фахрийларга совға-саломлар бериш ва уларни моддий-маънавий рағбатлантириш чораларини белгилаш

1995 й.,

апрель-

май

ҚҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Фахрийлар Кенгаши, «Маҳалла» жамғармаси

14.

Оммавий ахборот воситаларида Ғалабанинг тарихий аҳамияти, ўзбек халқи вакиллари кўрсатган жасоратни тарғиб этувчи энг яхши публицистик асар, кўрсатув ва эшиттириш учун танлов эълон қилиш

1994-

1995

йиллар.

Ўз.А, «Ўзтелерадиокомпания» ва бошқа оммавий ахборот воситалари

15.

Хотира китобини нашр этиш

1994-

1995

йиллар,

апрель

Ўздавматбуотқўм, Фахрийлар кенгаши

16.

1941 — 1945 йиллардаги урушда қозонилган Ғалабанинг 50 йиллиги медалини топшириш тартиби ва низомини ишлаб чиқиш ҳамда тақдим этиладиганларнинг рўйхатини тузиш ва медалларга буюртма бериш

1994 й.

Мудофаа вазирлиги, Фахрийлар кенгаши, Ижтимоий таъминот вазирлиги, ҳокимликлар, вазирликлар

17.

Ҳокимликлар ҳамда вазирликлар, идора ва муассасаларнинг буюртмаси асосида Ғалабанинг 50 йиллигига бағишланган плакатлар,буклетлар, китобчалар, календарлар, марка ва бошқа матбаа маҳсулотларини чиқариш

1994-

1995

йиллар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Фахрийлар кенгаши,Ўздавматбуоткум, Алоқа вазирлиги

18.

Жойларда Ғалабанинг 50 йиллигини ўтказиш бўйича тавсияномалар ишлаб чиқиш

1994 й.

Ҳокимликлар, Мудофаа вазирлиги, Фахрийлар кенгаши, «Маҳалла» жамғармаси

19.

Ғалабанинг 50 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш, уруш фахрийларига, фронт ортида меҳнат қилганларга ёрдам берадиган махсус ҳисоб очиш

1994 й.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, ҳокимликлар, Марказий банк, Фахрийлар кенгаши

20.

Ғалабанинг 50 йиллиги муносабати билан уруш ногиронларини санаторий ва дам олиш уйларида бепул даволашни, уруш қатнашчиларини эса имтиёзли йўлланмалар билан таъминлашни ҳамда уларни ташкилотларга бириктириш ишларини ташкил қилиш

1994-

1995

йиллар

Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти, ҳокимликлар, корхона ва муассасалар, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

21.

Уруш ногиронларини протез анжомлар ҳамда аравачалар билан таъминлаш ишларини ташкил этиш

1995 й.,

апрель

Ижтимоий таъминот, Молия вазирликлари, хайрия жамғармалари, Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти

22.

Уруш фахрийларининг транспорт, коммунал харажатларини ва санаторийларда дам олиш имтиёзларини қайта кўриб чиқиш

1994 й.,

III чорак

Ижтимоий таъминот вазирлиги, Молия вазирлиги

23.

Ёрдамга муҳтож ва қаровчисиз қолган уруш фахрийларини аниқлаш,уларнинг таъминотини назоратга олишни ташкил қилиш

1994-

1995

йиллар

Ижтимоий таъминот вазирлиги, ҳокимликлар, Республика Қизил ярим ой жамияти

24.

Уруш фахрийларининг уй-жой шароитини, озиқ-овқат билан таъминлаш ишларини такомиллаштириш борасидаги ишларни ташкил қилиш

1994 й.

IV чорак

Ижтимоий таъминот вазирлиги, Молия вазирлиги, Фахрийлар кенгаши, Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти, «Ўзбексавдо». Ўзбекбирлашув

25.

Уруш қатнашчилари учун якка тартибда уй-жой қурилишига ажратилган ер майдонларини ўзлаштириш муддати ҳокимликлар томонидан чекланмаслиги ва уларни қурилиш материаллари билан таъминлаш масалаларини ҳал этиш

1994 й

Ҳокимликлар, Адлия вазирлиги, «Ўзқурилишматериаллари» концерни

26.

1941 — 1945 йиллардаги урушда қозонилган Ғалабанинг 50 йиллиги юбилей медалининг Низомига кўра тақдирланадиган ҳар бир уруш қатнашчиси ва фронт ортида меҳнат қилганларнинг ҳамда «Жасорат» ва «Шуҳрат» медаллари билан мукофотланадиганларнинг аниқ ҳисобини ва рўйхатини тайёрлаш

1995 й.,

январь

Мудофаа вазирлиги, Ижтимоий таъминот вазирлиги, Фахрийлар кенгаши, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги

27.

Урушдан қайтиб келмаган шаҳид кетганларни ва урушдан кейин оламдан ўтганларни хотирлаш, уларнинг номларини абадийлаштириш билан боғлиқ ташкилий ишларни ўтказиш

1995 й.,

май

Ҳокимликлар, Диний ишлар қўмитаси, «Маҳалла» жамғармаси, Фахрийлар кенгаши

28.

Рассомлар уюшмасининг кўргазмалар залида «Тасвирий санъат орқали 1941 — 1945 йиллардаги фашизмга қарши Ўзбекистон халқининг кураши ва меҳнати ифодаси» мавзуида кўргазма ўтказиш

1995 й.,

май

Маданият ишлари вазирлиги, Рассомлар уюшмаси, Вилоят ҳокимликлари

29.

Фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 50 йиллигига бағишланган фильмлар, пьесалар, асарлар учун танлов эълон қилишни ва ўтказишни ташкил этиш

1994-

1995

йиллар

Маданият ишлари вазирлиги, ёзувчилар, рассомлар ва бошқа уюшмалар, Давкинокомпания, Давтелерадиокомпания

30.

Уруш даврида Ўзбекистонда барпо этилган ишлаб чиқариш муассасалари, корхоналари ҳузурида кичик музейлар ташкил қилиш ва эшиттиришлар уюштириш

1995 й.,

апрель

Вазирликлар, концернлар, ҳокимликлар, Телерадиокомпания, журналистлар ва ёзувчилар уюшмалари

31.

Республика музейларида «Ўзбекистон халқининг фашизмга қарши курашда кўрсатган жасорати» туркумида экспозициялар ташкил қилиш

1995 й.,

март

Маданият ишлари вазирлиги, ҳокимликлар, Фанлар академияси

32.

Ғалаба кунига бағишлаб маҳаллаларда спортнинг беш тури бўйича спартакиадалар ўтказиш, шаҳар ва туманларда «Ғалаба кубоги» учун оммавий спорт мусобақаларини ташкил қилиш ва ўтказиш

1995 й.,

апрель-

май

Давлат спорт қўмитаси, «Маҳалла» жамғармаси, ҳокимликлар, Ёшлар Иттифоқи «Ватанпарвар» Республика ташкилоти

33.

Телевидение, радио, миллий ахборот агентлиги,газета ва журналлар таҳририятлари томонидан Ғалабанинг 50 йиллигига тайёргарликнинг бориши ҳамда унинг ўтказилишини кенг ёритиш

1994-

1995

йиллар

Ўздавтелерадиокомпания. Миллий ахборот агентлиги, Ўздавматбуотқўм