20.01.2014 йилдаги 11-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг ҳимояга муҳтож болаларни ижтимоий муҳофаза қилишни мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва мониторингини олиб бориш бўйича Жамоатчилик кенгаши ҳамда Илмий-методик кенгаши фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Республика болалар ижтимоий мослашуви марказини ташкил этиш тўғрисида» 2004 йил 7 сентябрдаги 419-сон қарорига мувофиқ ҳамда давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг ижтимоий сиёсатни амалга оширишдаги фаолиятини идоралараро мувофиқлаштиришни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг ҳимояга муҳтож болаларни ижтимоий муҳофаза қилишни мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва мониторингини олиб бориш бўйича Жамоатчилик кенгаши тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг ҳимояга муҳтож болаларни ижтимоий муҳофаза қилишни мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва мониторингини олиб бориш бўйича Жамоатчилик кенгаши таркиби 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг Илмий-методик кенгаши тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг Илмий-методик кенгаши таркиби 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И.Икрамов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 20 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 январдаги 11-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг ҳимояга муҳтож болаларни ижтимоий муҳофаза қилишни мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва мониторингини олиб бориш бўйича Жамоатчилик кенгаши тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг ҳимояга муҳтож болаларни ижтимоий муҳофаза қилишни мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва мониторингини олиб бориш бўйича Жамоатчилик кенгаши (кейинги ўринларда Жамоатчилик кенгаши деб аталади) фаолияти тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Жамоатчилик кенгаши фаолияти ҳимояга муҳтож болаларни ижтимоий ҳимоялашда идоралараро мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва мониторингини олиб боришни таъминлашга йўналтирилган, Ўзбекистонда болаларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг самарали механизмларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш ҳамда Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази (кейинги ўринларда РБИММ деб аталади) фаолияти билан боғлиқ вазифаларни самарали бажариш учун РБИММ ҳузурида ташкил этилган маслаҳат органи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоатчилик кенгашининг таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Жамоатчилик кенгаши ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, мазкур Низомга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Жамоатчилик кенгашининг мақсади ва вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Жамоатчилик кенгашининг асосий мақсади болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширишда болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимига (вазирликлар, идоралар ва нодавлат нотижорат ташкилотларига) кўмаклашишдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагилар Жамоатчилик кенгашининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги устувор йўналишларни белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида давлат сиёсатининг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича ҳимояга муҳтож гуруҳ болаларини самарали ижтимоий ҳимоя қилиш механизмларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳимояга муҳтож гуруҳдаги болаларни самарали ижтимоий ҳимоя қилиш механизмини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимидаги давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини идоралараро мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва мониторингини олиб бориш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизими муассасалари ва мутахассисларининг амалий фаолияти асосларини ҳамда мезонларини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимидаги атамалар ва асосий тушунчаларни халқаро стандартларга мувофиқлаштириш ва такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчиликка қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг жамоатчилик экспертизасидан ўтказилишини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида ички ва ташқи инвестицияларни жалб қилиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Жамоатчилик кенгашининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Жамоатчилик кенгаши ўзига юкланган вазифаларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоатчилик кенгаши зиммасига юкланган вазифаларни бажариш доирасида вазирликлар, идоралар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан зарур маълумотларни қонунчиликда белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
комплекс дастурларни ҳамда алоҳида ишларни ишлаб чиқиш учун олимлар ва амалиётчи мутахассисларни, шу жумладан шартнома асосида РБИММ маблағлари ва молиялаштиришнинг бошқа манбалари ҳисобига белгиланган тартибда жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, идоралар ва нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ҳимояга муҳтож гуруҳдаги болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари бўйича ўтказиладиган йиғилишларда, конференциялар ва семинарларда иштирок этиш ва Жамоатчилик кенгаши манфаатларини ифодалаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз фаолияти йўналишлари бўйича Жамоатчилик кенгаши аъзолари, олимлар, амалиётчи мутахассислар ва нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларидан иборат комиссияларни, шунингдек фаолиятига раҳбарлик қилиш Жамоатчилик кенгаши аъзоси зиммасига юкланадиган доимий ва вақтинчалик ишчи гуруҳларни тузиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Жамоатчилик кенгаши ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун амалдаги аниқ натижалар самарадорлиги таҳлилини амалга ошириши ҳамда болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизими фаолиятини (мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва мониторингини олиб бориш йўли билан) умумлаштириши, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қуйидагилар бўйича таклифлар киритиши зарур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳимояга муҳтож гуруҳдаги болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш механизмини такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимидаги вазирликлар, идоралар ва нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг идоралараро мувофиқлаштирилишини такомиллаштириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.
(7-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Жамоатчилик кенгаши ишларини режалаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Жамоатчилик кенгашининг ишлари болаларни ижтимоий ҳимоя қилишга доир давлат дастурлари ҳамда йиллик режалар асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Йиллик иш режаси белгиланган масалаларни ҳал қилишга йўналтирилган чора-тадбирлар рўйхатидан иборат бўлиб, унда бажариш учун масъуллар ҳамда уларни бажариш муддатлари кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Йиллик иш режасига Жамоатчилик кенгаши аъзолари томонидан киритиладиган таклифлар Жамоатчилик кенгаши масъул котибига юборилади. Тушган таклифлар ишчи гуруҳлар мажлисларида муҳокама қилингандан кейин йиллик иш режаси навбатдаги режалаштириш давридан олдинги ойда Жамоатчилик кенгаши қарори билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Жамоатчилик кенгаши фаолиятини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Жамоатчилик кенгаши раис, раис ўринбосарлари, масъул котиб ва Жамоатчилик кенгаши аъзоларидан иборат таркибда тузилади. Улар Жамоатчилик кенгаши ишларида жамоатчилик асосида иштирок этадилар. Жамоатчилик кенгаши аъзоларининг номзодлари тегишли вазирликлар, идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан тавсия қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. РБИММ директори Жамоатчилик кенгаши раиси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоатчилик кенгаши раисининг ваколатларига қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоатчилик кенгаши мажлиси кун тартибини белгилаш ҳамда мажлисларини чақириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоатчилик кенгаши томонидан қабул қилинган қарорларнинг ижроси юзасидан назоратни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоатчилик кенгаши аъзолари ишларини уларга юкланган вазифаларни бажаришлари бўйича мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоатчилик кенгашига раҳбарлик ҳамда унинг фаолиятини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоатчилик кенгашининг самарали фаолиятини таъминлашга доир бошқа ишларни амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Жамоатчилик кенгашининг масъул котиби:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча зарур ҳужжатларнинг навбатдаги Жамоатчилик кенгаши мажлисига ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоатчилик кенгаши мажлислари кун тартибига қўйилган масалалар бўйича ўтказилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоатчилик кенгаши аъзоларини ва таклиф қилинганларни мажлис ўтказиладиган сана, вақт ва жой тўғрисида хабардор қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоатчилик кенгаши қарорларининг ижроси мониторингини олиб боради ҳамда унинг натижаларини Жамоатчилик кенгаши мажлисида кўриб чиқиш учун тақдим қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоатчилик кенгаши мажлислари баённомаларини расмийлаштиради ҳамда тасдиқланган баённомаларни Жамоатчилик кенгаши аъзоларига ва бошқа манфаатдор ташкилотларга юборади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоатчилик кенгаши иш регламентига мувофиқ бошқа вазифаларни бажаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Жамоатчилик кенгашининг иш тартиби йиллик иш режасига ҳамда РБИММ директори томонидан тасдиқланадиган Жамоатчилик кенгашининг иш регламентига мувофиқ ташкил этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Жамоатчилик кенгаши ўз фаолияти тўғрисидаги йиллик ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибиятига тақдим этади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 16 августдаги 524-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2021 й., 09/21/524/0802-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Жамоатчилик кенгаши мажлислари ҳар ярим йилда камида бир марта ўтказилади. Зарур ҳолларда Жамоатчилик кенгашининг навбатдан ташқари мажлислари ўтказилиши мумкин. Жамоатчилик кенгаши мажлисини раис бошқаради. Раис бўлмаган ҳолларда мажлисни Жамоатчилик кенгаши раиси ўринбосарлари олиб борадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Жамоатчилик кенгаши мажлиси унда аъзоларининг ярмидан кўпи иштирок этганда ваколатли бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоатчилик кенгаши қарорлари Жамоатчилик кенгашининг мажлисда иштирок этаётган аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар сони тенг бўлган ҳолларда Жамоатчилик кенгаши мажлисида раислик қилувчининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Жамоатчилик кенгашига юкланган вазифаларни бажариш учун унинг аъзоларидан ишчи гуруҳлар ташкил этилади. Уларнинг фаолияти ва таркиби Жамоатчилик кенгаши қарори билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоатчилик кенгаши мажлисларида иштирок этиш, шунингдек ишчи гуруҳ таркибида ишлаш учун вазирликлар, идоралар ва нодавлат нотижорат ташкилотларидан мутахассислар жалб қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Жамоатчилик кенгаши томонидан қарорларнинг қабул қилиниши ва уларнинг ижросини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Жамоатчилик кенгаши қарорлари Жамоатчилик кенгаши мажлиси баённомаси билан расмийлаштирилади. Жамоатчилик кенгаши мажлиси баённомаси унинг барча аъзолари томонидан имзоланади, масъул котиб томонидан имзоланиб, Жамоатчилик кенгаши раиси томонидан тасдиқланади ҳамда бир ҳафта муддатда Жамоатчилик кенгаши аъзоларига ва манфаатдор ташкилотларга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоатчилик кенгашининг ҳар бир аъзоси қабул қилинадиган қарорлар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини ёзма ифодалаш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Жамоатчилик кенгаши раиси қарорларни тезкор қабул қилиш мақсадида, Жамоатчилик кенгашининг алоҳида масалалар бўйича қарорларини Жамоатчилик кенгаши иштирокчилари билан сўровнома ўтказиш йўли орқали тасдиқлаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Жамоатчилик кенгаши баённомасининг асл нусхаси ва унга илова қилинган материаллар Жамоатчилик кенгаши масъул котибида сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Жамоатчилик кенгаши қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини ўз мажлисларида мунтазам равишда кўриб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Жамоатчилик кенгаши ўзига юкланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 январдаги 11-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг ҳимояга муҳтож болаларни ижтимоий муҳофаза қилишни мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва мониторингини олиб бориш бўйича Жамоатчилик кенгаши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Алимова В.С.‎

—‎

РБИММ директори, Жамоатчилик кенгаши раиси ‎

Холбеков А.Ж.‎

—‎‎

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг ўринбосари, Жамоатчилик кенгаши раисининг ўринбосари ‎

Ахунова М.А.‎

—‎‎

«Sen yolg'iz emassan» Республика болалар жамоатчилик фонди ўқув маркази директори, Жамоатчилик кенгаши раисининг ўринбосари ‎

Нарбаева Т.К.‎

—‎‎

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси‎

Ахмедов А.А.‎

—‎‎

Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди раиси ‎

Юнусова А.Т.‎

—‎‎

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати (келишув асосида)‎

лавозимига кўра

—‎‎

Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти бош мутахассиси

Ризаев Ф.Х.‎

—‎‎

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари ‎

Салимов У.З.‎

—‎‎

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директори ‎

лавозимига кўра‎

—‎‎

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирининг ўринбосари ‎

Тўйчиева А.Н.‎

—‎‎

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари‎

Халилов Ф.К.‎

—‎‎

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг ўринбосари ‎

лавозимига кўра

—‎‎

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раисининг ўринбосари‎

Шорахметов Ш.Ш.‎

—‎‎

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ижтимоий соҳа ва фанни молиялаштириш Бош бошқармаси бошлиғи ‎

Якубова Д.Ш.‎

—‎‎

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Нотариат, адвокатура ва ФХДЁ органлари бошқармаси бошлиғи ‎

Халиков И.М.‎

—‎‎

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ‎профилактикаси бўлимлари фаолиятини ташкил этиш бўлими бошлиғи ‎

Давлетов Р.К.‎

—‎‎

Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Суд қонунчилигини демократлаштириш ва либераллаштириш
‎ҳамда суд тизими мустақиллигини таъминлаш бўйича тадқиқот маркази директори вазифасини бажарувчи ‎

Абидова Г.М.‎

—‎‎

«SOS — Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмаси миллий директори ‎

Муродова Ш.О.‎

—‎‎

«Ўзбеккино» миллий агентлигининг Илмий-оммабоп ва ҳужжатли фильмлар киностудияси директори ‎

Бакаева Ф.Х.‎

—‎‎

Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказининг инсон ҳуқуқлари бўйича таҳлил ва тадқиқот бўлими мудири ‎

Мусурмонова О.М.‎

—‎‎

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг «Педагогика ва психология» кафедраси мудири ‎

Бегматов А.С.‎

—‎‎

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг «Фуқаролик жамияти ‎асослари» кафедраси профессори ‎

Назарова Э.Н.‎

—‎‎

РБИММнинг Жисмоний имкониятлари чекланган болалар муаммоларини ўрганиш бўлими раҳбари‎

Хрульнова Г.В.‎

—‎‎

РБИММнинг Ота-оналари қаровисиз қолган болалар муаммоларини ўрганиш бўлими раҳбари‎

Бозоров А.А.‎

—‎‎

РБИММнинг Болаларнинг ҳуқуқий муаммоларини ўрганиш бўлими раҳбари ‎

Тожиева С.Х.‎

—‎‎

РБИММнинг Ижтимоий ишлар бўлими раҳбари ‎

Тоирова М.А.‎

—‎‎

РБИММнинг Алоҳида иқтидорли болалар муаммоларини ўрганиш бўлими раҳбари ‎

Каримова И.Ш.‎

—‎‎

РБИММ Ахборот-консалтинг хизмати раҳбари ‎

Исроилова Н.А.‎

—‎‎

РБИММнинг Ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан хатарли гуруҳларга кирадиган болалар муаммоларини ўрганиш бўлими ‎раҳбари, Жамоатчилик кенгаши масъул котиби ‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: жамоатчилик кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган шахслар ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 16 августдаги 524-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2021 й., 09/21/524/0802-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 январдаги 11-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг Илмий-методик кенгаши тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг Илмий-методик кенгаши (кейинги ўринларда Илмий-методик кенгаш деб аталади) фаолияти тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Илмий-методик кенгаш илмий-методик ва ўқув, кўргазмали қўлланмалар, дастурларни муҳокама қилиш, шунингдек болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларнинг мослашувини таъминлаш, реабилитациясини амалга ошириш соҳасидаги илғор миллий ва халқаро тажрибани ўрганиш ва оммалаштиришга доир тавсияларни ишлаб чиқиш мақсадида тузилган коллегиал маслаҳат органи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илмий-методик кенгаш таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Илмий-методик кенгаш ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг (кейинги ўринларда РБИММ деб аталади) Уставига ва ушбу Низомга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. РБИММ масъул ходимлари Илмий-методик кенгаш мажлисларининг юқори савияда ва ушбу Низомга мувофиқ равишда ўтказилиши юзасидан жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Илмий-методик кенгашнинг вазифалари ва ҳуқуқлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагилар Илмий-методик кенгашнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногирон, жисмоний ва руҳий ривожланишида нуқсони бўлган, сурункали оғир касал болалар, шунингдек ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар қарамоғисиз қолган болалар, ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан хатарли гуруҳларга мансуб нотинч оилалар фарзандлари, алоҳида иқтидорли болалар муаммоларига тааллуқли илмий-методик, ўқув ва кўргазмали қўлланмалар, дастурлар ва бошқа адабиётларни муҳокама қилиш, ўз тавсияларини манфаатдор вазирликлар, идоралар ва нодавлат нотижорат ташкилотларига тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
замонавий илмий тадқиқотлар ва билимларни миллий ва хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда ҳуқуқни қўллаш, ижтимоий, педагогик, тиббий-реабилитация ва профилактика амалиётига татбиқ этиш мақсадида РБИММ ходимларининг, бошқа ташкилотлар мутахассисларининг болаларнинг оила даврасида, таълим олиш соҳасида, соғлиқни сақлашда, меҳнатга ва касбий тайёрлашда, одил судлов соҳаларида ижтимоий мослашув муаммоларини ўрганишга доир фундаментал, амалий, инновацион тадқиқотлардаги иштирокини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
турли илмий-методик ва ўқув қўлланмаларини кўриб чиқиш ва нашр этишга тавсия қилиш, РБИММ мутахассислари томонидан нашр этиладиган маълумотнома материаллар ва кўргазмали қўлланмаларни, семинарлар, тренинглар дастурларини ва бошқа материалларни, шунингдек ҳимояга муҳтож гуруҳдаги болаларнинг ижтимоий ҳимояси, мослашуви ва реабилитациясига оид илғор миллий ҳамда халқаро иш тажрибасини ўрганиш ва оммалаштириш бўйича тавсияларни тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болаларнинг ижтимоий ҳимояси, мослашуви ва реабилитацияси соҳасида янги шакллар, методикалар, технологияларни ишлаб чиқиш, синовдан ўтказиш ва жорий этиш йўли билан РБИММ умумий фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда мутахассислар ишларини такомиллаштириш чора-тадбирларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РБИММда ўтказиладиган илмий-тадқиқот ишлари натижалари бўйича ҳисоботларни ва уларнинг якунларига мувофиқ хулосаларни тайёрлаш ҳамда ҳар йилнинг декабрь ойида тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болаларнинг ижтимоий ҳимояси, мослашуви ва реабилитацияси соҳасидаги етук мутахассисларни Илмий-методик кенгаш мажлисларида иштирок этишга, экспертиза ўтказишга, шунингдек РБИММ томонидан нашр этиладиган илмий-методик ва бошқа адабиётларни таҳлил ва таҳрир қилишга жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РБИММ ҳамкорлари (вазирликлар, идоралар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва бошқа ташкилотлар) тажрибасини ўрганиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадқиқотлар натижаларини амалиётга жорий этиш самарадорлигини ошириш ишларини олиб бориш, шунингдек илмий-методик, ўқув ва кўргазмали қўлланмаларни, методик тавсияларни, семинарлар дастурларини, психологик тренингларни ишлаб чиқишда бевосита иштирок этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Илмий-методик кенгаш ўзига юкланган вазифаларни бажариш мақсадида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мутахассисларнинг муаллифлик фаолияти, болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги ишларининг ҳолати ҳақидаги ахборотларни эшитиш, шунингдек болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларни мослаштириш ва реабилитация қилишнинг тегишли масалалари бўйича тавсиялар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болаларнинг ижтимоий ҳимояси соҳасидаги нашрлар, материаллар ва тадқиқот дастурлари бўйича иш олиб бориш мақсадида муаллифларнинг ижодий гуруҳларини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мақсадли аудиториялар, тегишли вазирликлар, идоралар ва нодавлат нотижорат ташкилотлари учун ишлаб чиқилган илмий-методик, ўқув ва кўргазмали қўлланмалар, методик тавсиялар, семинар дастурлари ва психологик тренинглар тақдимотини ўтказиш ва қўллашга тавсия этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илмий-методик кенгашга юкланган вазифаларни бажариш доирасида зарур ахборотларни вазирликлар, идоралар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан қонунчиликда белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
(6-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий-методик, ўқув ва кўргазмали қўлланмаларни ишлаб чиқиш мақсадида олимлар ва амалиётчи мутахассисларни белгиланган тартибда, шу жумладан шартнома асосида, РБИММ маблағлари ва бошқа молиялаштириш манбалари ҳисобига жалб этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Илмий-методик кенгаш ишларини ташкил этиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Илмий-методик кенгашнинг йиллик иш режаси ҳар йили декабрда ўтказиладиган йиллик умумий мажлисда кўриб чиқилади ва Илмий-методик кенгаш раиси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Илмий-методик кенгаш мажлиси ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади. Зарурат бўлганда режадан ташқари (экстрен) мажлис чақирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Илмий-методик кенгаш мажлиси унда Илмий-методик кенгаш аъзоларининг учдан икки қисми қатнашган тақдирда ваколатли ҳисобланади, унинг қарорлари қатнашаётганларнинг ярмидан ортиғи овози билан қабул қилинади. Мажлис баённомалари илмий котиб томонидан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Илмий-методик кенгаш мажлисларида муҳокамаларни ўтказиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Муаллиф ёки муаллифлар гуруҳи томонидан тайёрланган нашрлар, материаллар ва тадқиқот дастурлари илмий котибга белгиланган тартибда икки нусхада, ариза ва тақризлар билан биргаликда топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Илмий-методик кенгаш мажлисида қўлёзмалар ва дастурлар муҳокама қилингандан сўнг, муаллиф ёки муаллифлар гуруҳига аниқланган камчиликларни бартараф этишга доир амалий тавсиялар берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Илмий-методик кенгаш мажлислари йиллик иш режасига мувофиқ ўтказилади. Кун тартибидаги масалалар Илмий-методик кенгашнинг илмий котиби томонидан пухта ишлаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Илмий котиб аъзолар ва муаллифларни Илмий-методик кенгаш мажлиси ўтказиладиган сана, жой ва вақт ҳақида мажлисдан камида бир ҳафта олдин хабардор қилади. Мажлисга мазкур соҳа мутахассислари ҳам таклиф этилиши мумкин. Улар (овоз беришда иштирок этмай) қўлёзмалар ҳақидаги ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Илмий-методик кенгаш мажлисини раис, у бўлмаганда раис ўринбосари ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Илмий-методик кенгаш раиси (у бўлмаганда эса — раис ўринбосари) йиллик иш режасини ва кун тартибига киритиладиган масалаларни тайёрлаш ҳамда қарорлар ижросини таъминлаш учун масъул ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Илмий-методик кенгаш баённомаси 5 иш куни муддатда кенгаш раиси (у бўлмаганда эса — раис ўринбосари) томонидан тасдиқланади, Илмий-методик кенгаш аъзолари томонидан имзоланади ва илмий котиб томонидан расмийлаштиради. Илмий-методик кенгаш баённомасидан кўчирмалар илмий котиб томонидан имзоланади ва муҳр билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ёзувларнинг тўғрилиги ва кўчирмаларнинг аслига мослиги бўйича Илмий-методик кенгаш илмий котиби масъул ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Илмий-методик кенгаш аъзолари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Илмий-методик кенгаш таркибига республикада ва хорижда ўзининг илмий, методик ва амалий ишлари билан танилган олимлар, амалиётчи мутахассислар (педагоглар, психологлар, ҳуқуқшунослар, шифокорлар, ижтимоий соҳа ходимлари, социологлар) киради. Илмий-методик кенгаш аъзолари жамоатчилик асосида фаолият олиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Илмий-методик кенгаш аъзолари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жалб этилган мутахассислар билан биргаликда болаларнинг ижтимоий ҳимояси, мослашуви ва реабилитациясига оид ўқув-методик, илмий ва кўргазмали қўлланмаларнинг сифатини ошириш юзасидан ўз таклиф ва тавсияларини тақдим этадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўлёзмаларни муҳокама қилишда фаол иштирок этадилар ва улар бўйича холисона ва асосланган хулосалар берадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болаларнинг ижтимоий ҳимояси, мослашуви ва реабилитациясига оид илмий ишлар (диссертациялар, монографиялар ва илмий-тадқиқот ишланмалари) бўйича хулосаларни тузишда иштирок этадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илғор иш тажрибасини оммалаштириш мақсадида болаларнинг ижтимоий мослашуви билан шуғулланадиган ташкилотларга амалий ёрдам кўрсатадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 январдаги 11-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг Илмий-методик кенгаши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алимова В.С.‎ —‎ РБИММ директори, Илмий-методик кенгаш раиси‎
лавозимига кўра‎ —‎‎ РБИММ директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари, Илмий-методик кенгаш раисининг ўринбосари
Ғозиев Э.Ғ.‎ —‎‎ М.Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети «Психология» кафедраси профессори,
‎Илмий-методик кенгаш раисининг ўринбосари ‎
Ахмедова Д.И.‎ —‎‎ Республика Ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази директори ‎
Муродова Ш.О.‎ —‎‎ «Ўзбеккино» миллий агентлигининг Илмий-оммабоп ва ҳужжатли фильмлар киностудияси директори‎
Джамолдинова О.Р. ‎ —‎‎ Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети проректори ‎
Ғаниева М.Х.‎ —‎‎ М.Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг «Социология» кафедраси мудири ‎
Мусурмонова О.М.‎ —‎‎ Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг «Педагогика ва психология» кафедраси мудири‎
Исмоилов И.И.‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг «Жиноятларнинг олдини олиш» кафедраси бошлиғи ‎
Назарова Д.Н.‎ —‎‎ А.Авлоний номидаги Халқ таълими ходимларининг малакасини ошириш марказий институтининг
‎«Махсус таълим» кафедраси мудири‎
Исмоилов Б.И.‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш марказининг
‎«Халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари» кафедраси профессори ‎
Раҳмонова В.С.‎ —‎‎ Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг «Махсус таълим методикаси» кафедраси профессори ‎
Мўминова Л.Р.‎ —‎‎ Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг «Махсус таълим» кафедраси профессори ‎
Карамян М.Х.‎ —‎‎ М.Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг «Психология» кафедраси доценти ‎
Назарова Э.Н.‎ —‎‎ РБИММнинг Жисмоний имкониятлари чекланган болалар муаммоларини ўрганиш бўлими раҳбари‎
Хрульнова Г.В.‎ —‎‎ РБИММнинг Ота-оналари қаровисиз қолган болалар муаммоларини ўрганиш бўлими раҳбари‎
Исроилова Н.А.‎ —‎‎ РБИММнинг Ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан хатарли гуруҳларга кирадиган болалар муаммоларини
‎ўрганиш бўлими раҳбари‎
Тожиева С.Х.‎ РБИММнинг Ижтимоий ишлар бўлими раҳбари‎
Тоирова М.А.‎ —‎‎ РБИММнинг Алоҳида иқтидорли болалар муаммоларини ўрганиш бўлими раҳбари‎
Каримова И.Ш.‎ —‎‎ РБИММнинг Ахборот-консалтинг хизмати раҳбари‎
Тухватулина Э.А.‎ —‎‎ «Bola va Zamon» журнали бош муҳаррири‎
Бозоров А.А.‎ —‎‎ РБИММнинг Болаларнинг ҳуқуқий муаммоларини ўрганиш бўлими раҳбари, Илмий-методик кенгаш илмий котиби ‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: илмий-методик кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган шахслар ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 4-сон, 48-модда; 2017 й., 37-сон, 996-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.02.2018 й., 09/18/107/0697-сон, 01.06.2018 й., 09/18/400/1289-сон, 25.08.2018 й., 09/18/680/1791-сон; 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон; 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2021 й., 09/21/524/0802-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)