17.01.2014 йилдаги 8-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 27.01.2014 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Темир йўл транспорти ходимларининг интизоми тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Темир йўл транспорти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2003-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Темир йўл транспорти ходимларининг интизоми тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 17 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 январдаги 8-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Темир йўл транспорти ходимларининг интизоми тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Темир йўл транспорти Ўзбекистон Республикасининг транспорт тизимига киради ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг темир йўлда ташишга бўлган эҳтиёжини ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли қондиришни таъминлашга қаратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Поездлар ҳаракати ва монёвр ишлари хавфсизлигини, ташиладиган юклар, багаж ва бошқа ишониб топширилган мол-мулкнинг сақланишини, шунингдек йўловчиларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф солувчи вазиятларнинг олдини олиш мақсадида темир йўл транспорти корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари ходимларидан ишда уйғунлик, юксак уюшқоқлик ва меҳнат мажбуриятларини бенуқсон бажариш талаб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Темир йўл транспортида интизомнинг бузилиши, одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига, поездлар ҳаракати ва монёвр ишларининг хавфсизлигига, ташиладиган юклар, багаж ва бошқа ишониб топширилган мол-мулкнинг сақланишига хавф туғдиради, шунингдек шартнома мажбуриятлари бажарилмаслигига олиб келади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низом «Темир йўл транспорти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 18-моддасини бажариш юзасидан ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг талабларига асосланиб темир йўл транспорти ходимлари томонидан интизомга риоя қилишнинг алоҳида шартларини ва бундай шартлар бузилган тақдирда интизомий таъсир кўрсатиш чораларини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Низом темир йўл транспорти корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг барча ходимларига (кейинги ўринларда ходимлар деб аталади) татбиқ этилади, темир йўл транспортида турар жой-коммунал хўжалиги ва маиший хизмат кўрсатиш, умумий овқатланиш ходимлари (вагон-ресторанлар ходимлари кўрсатиб ўтилган ходимлар тоифасига тегишли эмас), қишлоқ хўжалиги, тиббиёт-санитария ва таълим муассасалари, спорт ва болалар муассасалари, пансионатлар ва дам олиш уйлари ходимлари бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Темир йўл транспорти ходимларининг интизоми улар томонидан амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартиб, қоидалар ва нормаларга қатъий риоя қилишдан, темир йўл транспорти корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари раҳбарларининг (кейинги ўринларда раҳбарлар деб аталади) буйруқлари (фармойишлари) ва кўрсатмаларини, шунингдек меҳнат шартномаларида (контрактларда) назарда тутилган мажбуриятларни бажаришдан иборат.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ходимлар қуйидагиларга мажбурдир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) поездлар ҳаракати ва монёвр ишлари хавфсизлигини, йўловчилар ва юклар ўз вақтида етказиб берилишини таъминлаш, поездлар ҳаракати жадвалларига риоя қилиш, ҳаракатланадиган таркибнинг бекор туриб қолишини қисқартириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) темир йўл транспортининг техник воситаларини (локомотивлар, вагонлар, йўллар, сигнализация, алоқа воситалари, электр таъминоти ва бошқалар), шунингдек темир йўл транспортининг асбоб-ускунаси, материаллари ва объектларини эҳтиёт қилиш, ташиладиган юклар, багаж ва бошқа ишониб топширилган мол-мулкнинг сақланишини таъминлаш, уларнинг талон-торож қилиниши, йўқотилиши ва яроқсиз ҳолга келиб қолишининг олдини олиш ва барҳам бериш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) меҳнатни муҳофаза қилиш, техника хавфсизлиги, атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш қоидалари ва нормаларини бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) йўловчилар тўғрисида ғамхўрлик қилиш, уларга хизмат кўрсатишнинг юксак маданиятини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) ушбу Низом талабларини билиш ва бажариш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Раҳбарлар қуйидагиларга мажбурдир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) поездлар ҳаракати ва монёвр ишлари хавфсизлигини ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор берган ҳолда ўзига бўйсунувчилар ишини тўғри ташкил этиш, буйруқлар (фармойишлар) ва кўрсатмаларни аниқ бериш, уларнинг аниқ ва ўз вақтида бажаришни текшириш, меҳнат ва бошқарувнинг илмий ташкил этилиши жорий этилишини таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) тежамкорлик режимига риоя қилинишини таъминлаш, молиявий интизомга риоя қилиш ва шартнома мажбуриятларини бажариш, моддий ресурслардан оқилона ва самарали фойдаланиш, ташиладиган юклар, багаж ва ишониб топширилган бошқа мол-мулкнинг сақланиши, уларнинг йўқотилиши, яроқсиз ҳолга келиши ва талон-торож қилинишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш ва бартараф этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ходимлар орасида меҳнат интизомига ва технологик интизомга риоя этилишини таъминлаш, соғлом ва хавфсиз меҳнат шарт-шароитларини яратиш, одамларга, уларнинг эҳтиёжлари ва сўровларига сезгирлик билан муносабатда бўлиш, хизматда ўрнак кўрсатган ходимларни рағбатлантириш ва интизомни бузувчилардан қатъий талаб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) хизмат бурчини бажаришга виждонан муносабатда бўлиш намунасини кўрсатиш, шунингдек хизматда ва унинг ташқарисида муносиб хулқ-атворни намойиш қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) ўзига бўйсунувчиларни ушбу Низом билан тилхат остида таништириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Темир йўл транспорти ходимлари меҳнат мажбуриятларини бажариш чоғида, башарти, улар учун махсус ишлаб чиқариш кийим-боши белгиланмаган бўлса, форма бўйича кийинишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Рағбатлантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ходимлар меҳнат мажбуриятлари намунали бажарилганлиги, иш сифати яхшиланганлиги, меҳнат унумдорлиги ошганлиги, новаторлик, ташаббус кўрсатганлик, ташиладиган юклар ва багажнинг сақланиши таъминланганлиги, ишониб топширилган бошқа мол-мулкка эҳтиёт билан муносабатда бўлганлиги, узоқ вақт ва нуқсонсиз ишлаганлиги учун рағбатлантириладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ходимлар учун рағбатлантиришларнинг қуйидаги турлари қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ташаккурнома эълон қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) мукофот бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) қимматли совға билан тақдирлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Фахрий ёрлиқ билан тақдирлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) эсдалик белгисини топширган ва пул мукофоти билан тақдирлаган ҳолда ишдаги муваффақиятлар учун касб бўйича энг яхши ходим унвонини ёки бошқа унвонларни бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ходимлар учун тармоқ битимларида, коллектив шартномаларда, ички меҳнат тартиби қоидаларида назарда тутилган бошқа рағбатлантиришлар ҳам қўлланилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ходимлар меҳнат соҳасидаги алоҳида хизматлари учун белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотларига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рағбатлантиришнинг бир вақтнинг ўзида бир неча турлари қўлланилишига йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар ва меҳнат ҳақи тизимида назарда тутилган бошқа тўловлар рағбатлантириш турларига кирмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Рағбатлантириш буйруқ билан эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Интизомий жазо амал қилиб турган муддат мобайнида ходимга нисбатан рағбатлантириш чоралари қўлланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Интизомий жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ходимнинг меҳнат мажбуриятларини бажараётганда интизомни айбли бузиши интизомий ножўя хатти-ҳаракат ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Интизомий жазони интизомий ножўя хатти-ҳаракатни содир этган ходимни ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган раҳбар бериши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир интизомий ножўя хатти-ҳаракат учун фақат битта интизомий жазо қўлланилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Раҳбар интизомий жазо қўлланилгунга қадар йўл қўйилган қоида бузилишининг сабаблари ва мотивларини ҳар томонлама ва холисона аниқлашга, ушбу қоида бузилишини содир этган ходимдан олдин ёзма тушунтириш талаб қилишга мажбурдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёзма тушунтириш бериш рад этилиши бевосита бошлиқ ҳамда тегишли корхона, муассаса ва ташкилотнинг икки ходими томонидан имзоланган далолатнома билан расмийлаштирилади ва айбдорни интизомий жавобгарликдан озод этмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Интизомий жазо турини аниқлашда иш берувчи содир этилган ножўя хатти-ҳаракатнинг оғирлигини, у содир этилиши ҳолатларини, олдинги хатти-ҳаракатини ва ножўя ишни содир этган ходимнинг хулқ-атворини ҳисобга олиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Интизомий жазони қўллашда раҳбар хизмат одоб-аҳлоқи қоидаларига риоя қилиши ва интизомий ножўя хатти-ҳаракатни содир этган ходимнинг қадр-қиммати камситилишига йўл қўймаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Интизом бузилганлиги учун айбдор ходимга интизомий жазоларнинг қуйидаги турлари қўлланилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ҳайфсан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима. Ички меҳнат тартиби қоидаларида ходимга ўртача ойлик иш ҳақининг эллик фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима солиш ҳоллари ҳам назарда тутилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) меҳнат шартномасини бекор қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат шартномасининг тўхтатилиши ходим томонидан ўз меҳнат мажбуриятлари мунтазам бузилиши ёки ходим томонидан ўз меҳнат мажбуриятлари бир марта қўпол равишда бузилиши учун қўлланилиши мумкин. Ходим томонидан меҳнат мажбуриятлари олдин бузилганлиги учун ходим интизомий ёки моддий жавобгарликка тортилган кундан бошлаб бир йил мобайнида содир этилган ўз меҳнат мажбуриятларини такроран бузиш мунтазам бузиш деб ҳисобланади. Ходимнинг поездлар ҳаракати, монёвр ишлари хавфсизлигига, одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф солувчи ёки юклар, багаж ва унга ишониб топширилган мол-мулкнинг сақланиши таъминланмаслигига олиб келган хатти-ҳаракати меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузиш ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алкоголли ичимликдан, гиёҳвандлик ёки токсик модда таъсиридан мастлик ҳолатида ишга келган ходим шу куни (сменада) ишга қўйилмайди. Ходимни асоссиз равишда ишдан четлатиш амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ айбдор мансабдор шахсни жавобгарликка тортишга олиб келади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ходим томонидан ўз меҳнат мажбуриятлари бир марта қўпол равишда бузилишлари рўйхати тегишли корхона, муассаса ва ташкилотнинг Ички меҳнат тартиби қоидаларида назарда тутилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Поездлар ҳаракати, монёвр ишлари хавфсизлигига, одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирган ёки юклар, багаж ва ишониб топширилган мол-мулк сақланиши таъминланмаслигига олиб келган интизомнинг бир марталик қўпол равишда бузилишлари рўйхати, шунингдек меҳнат шартномаси касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилмасдан тўхтатиладиган ходимлар тоифаси касаба уюшмаси ташкилоти билан келишган ҳолда тегишли корхона, муассаса ва ташкилотнинг раҳбари томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раҳбарнинг меҳнат мажбуриятлари мунтазам равишда ёки бир марта қўпол равишда бузилганлиги учун ходим билан тузилган меҳнат шартномасини тўхтатишга розилик бериш тўғрисидаги тақдимномасини касаба уюшмаси қўмитаси ўн кун муддатда кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор тўғрисида ёзма шаклда маълум қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Интизомий жазо ножўя хатти-ҳаракат аниқланган кундан бошлаб бир ойдан кечикмай берилади, бунга ходимнинг касаллиги ёки таътилда бўлиш вақти, шунингдек комиссия текширган вақт ва у ёки бу ножўя хатти-ҳаракатда айбдор шахслар доирасини аниқлаш вақти бунга кирмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Барча ҳолларда интизомий жазо олти ойдан кечикмай берилиши керак, молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш натижалари бўйича эса — ножўя хатти-ҳаракат содир этилган кундан бошлаб икки йилдан кечикмай берилиши керак. Жиноят тартибида ишни кўриб чиқиш вақти ушбу муддатга киритилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Интизомий жазонинг амал қилиш муддати у қўлланилган кундан бошлаб бир йилдан ортиқ бўлмаслиги керак. Агар ушбу муддат мобайнида ходим янги интизомий жазога дучор қилинмаса, у ҳолда у интизомий жазо олмаган деб ҳисобланади. Интизомий жазони қўллаган раҳбар интизомий жазо амал қилиш муддати тамом бўлгунга қадар уни ўз ташаббуси билан, меҳнат жамоасининг илтимосномасига кўра ёки айбдор ходимнинг мурожаати муносабати билан бекор қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Интизомий жазони қўллаш тўғрисидаги буйруқ (фармойиш) ходимга тилхат остида эълон қилинади. Ходим имзолашни рад этган тақдирда тегишли корхона, муассаса ва ташкилотнинг уч ходимининг имзоси билан далолатнома тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ходимни интизомий жавобгарликка тортиш тартибининг бузилиши буйруқ (фармойиш)нинг бекор қилиниши ёки ўзгартирилишига олиб келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Интизомий жазонинг қўлланилиши интизомий ножўя хатти-ҳаракатни содир этган ходимни амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа жавобгарликдан озод қилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Интизомий жазо устидан якка тартибдаги меҳнат низоларини кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда шикоят қилиш мумкин. Интизомий жазолар масалалари бўйича ходимларнинг меҳнат низолари Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ меҳнат низолари бўйича комиссиялар ва судлар томонидан кўриб чиқилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ходим меҳнат низоси ҳал этилиши учун, ўз танловига кўра, меҳнат низолари бўйича комиссияга ёки бевосита судга мурожаат қилишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Интизомий жазо қўлланилиши тўғрисидаги буйруқ (фармойиш) устидан шикоят қилиш интизомий жазонинг ижро этилишини тўхтатмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 4-сон, 46-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)