Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Темир йўл транспорти ходимларининг интизоми тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг «Темир йўл транспорти тўғрисида»ги Қонуни 36-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)
1. Темир йўл транспорти ходимларининг интизоми тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2014 йил 17 январь,
8-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 январдаги 8-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Темир йўл транспорти ходимларининг интизоми тўғрисидаги
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Темир йўл транспорти Ўзбекистон Республикасининг транспорт тизимига киради ҳамда умумий фойдаланишдаги ҳамда умумий фойдаланишда бўлмаган темир йўл транспортидан иборат бўлиб, жисмоний ва юридик шахсларнинг темир йўлда ташишга бўлган эҳтиёжларини қондириш учун мўлжалланган.
Поездлар ҳаракати ва манёвр ишлари хавфсизлигини, ташиладиган багаж, юк багажи, юкни, почта ва курьерлик жўнатмаларининг сақланишини, шунингдек, йўловчиларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф солувчи вазиятларнинг олдини олиш мақсадида темир йўл транспорти корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари ходимларидан ишда уйғунлик, юксак уюшқоқлик ва меҳнат мажбуриятларини бенуқсон бажариш талаб этилади.
Темир йўл транспортида интизомнинг бузилиши одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига, поездлар ҳаракати ва манёвр ишларининг хавфсизлигига, ташиладиган багаж, юк багажи, юкни, почта ва курьерлик жўнатмаларининг сақланишига хавф туғдиради, шунингдек, шартнома мажбуриятлари бажарилмаслигига олиб келади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ушбу Низом меҳнат қонунчилигига асосланиб, темир йўл транспорти ходимлари томонидан интизомга риоя қилишнинг алоҳида шартларини ва бундай шартлар бузилган тақдирда, интизомий жазо қўллаш тартибини белгилайди.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Ушбу Низом умумий фойдаланишдаги ва умумий фойдаланишда бўлмаган темир йўл транспорти ходимларига татбиқ этилади. Поездлар ҳаракати билан бевосита боғлиқ бўлган ва темир йўлда ташишлар хавфсизлигини таъминлайдиган темир йўл транспорти ходимлари лавозимларининг, шунингдек, меҳнат шартномаси касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилмасдан бекор қилинадиган ходимлар тоифаларининг рўйхати иш берувчи томонидан касаба уюшмаси ташкилоти ёки ходимларнинг вакиллик органи билан келишилган ҳолда қабул қилинадиган Ички меҳнат тартиби қоидаларида, жамоа шартномасида белгиланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Темир йўл транспорти ходимларининг интизоми улар томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартиб, қоидалар ва нормаларга риоя қилишдан, темир йўл транспорти корхоналари ва ташкилотлари раҳбарларининг (кейинги ўринларда — раҳбарлар) буйруқлари (фармойишлари), шунингдек, меҳнат шартномаларида (контрактларда) ва лавозим йўриқномаларида назарда тутилган мажбуриятларни бажаришдан иборат.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Темир йўл транспорти ходимлари қуйидагиларга мажбурдир:
а) темир йўл транспортининг барқарор ва самарали ишлашини, темир йўл транспорти инфратузилмасининг яхлитлиги ва узлуксиз ишлашини, ташишлар хавфсизлигини таъминлаш, йўловчилар, багаж, юк багажи, юклар, почта ва курьерлик жўнатмалари ўз вақтида етказилишини таъминлаш, поездлар ҳаракати жадвалларига риоя қилиш, ҳаракатдаги темир йўл таркибининг бекор туриб қолишини қисқартириш, илғор технологияларни ва менежментнинг замонавий усулларини кенг жорий этиш;
б) темир йўл транспорти объектларини, шунингдек, темир йўл транспортининг асбоб-ускуналари, материаллари ва техник воситаларини асраш, ташилаётган багаж, юк багажи, юклар, почта ва курьерлик жўнатмаларининг сақланишини таъминлаш, уларнинг талон-торож қилиниши, йўқотилиши ва яроқсиз ҳолга келиб қолишининг олдини олиш ва барҳам бериш чораларини кўриш;
в) темир йўл транспортидан хавфсиз фойдаланиш, ёнғин ва экологик хавфсизлик, меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя қилиш;
г) йўловчилар тўғрисида ғамхўрлик қилиш, уларга хизмат кўрсатишнинг юксак маданиятини таъминлаш, темир йўл транспортида кўрсатиладиган хизматлар сифатини ошириш;
д) ушбу Низом талабларини билиш ва бажариш.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)
6. Раҳбарлар қуйидагиларга мажбурдир:
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) поездлар ҳаракати ва манёвр ишлари хавфсизлигини ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор берган ҳолда ўзига бўйсунувчилар ишини тўғри ташкил этиш, буйруқларни (фармойишлар) аниқ бериш, уларнинг аниқ ва ўз вақтида бажаришни текшириш, илғор технологиялар ва бошқарувнинг замонавий усуллари кенг жорий этилишини таъминлаш;
(6-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) темир йўл транспорти инфратузилмаси фаолият кўрсатишининг яхлитлиги ва узлуксизлигини, темир йўл транспортининг барқарор ва самарали ишлашини, ташишлар хавфсизлигини, кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини оширишни, тежамкорлик режимига риоя қилинишини таъминлаш, молиявий интизомга ва шартнома мажбуриятларини бажариш, моддий ресурслардан оқилона ва самарали фойдаланиш, ташиладиган багаж, юк багажи, юклар, почта ва курьерлик жўнатмалари сақланиши, шунингдек, уларнинг йўқотилиши, яроқсиз ҳолга келиши ва талон-торож қилинишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш ва бартараф этиш;
(6-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)
в) ходимлар орасида меҳнат интизомига ва технологик интизомга риоя этилишини таъминлаш, соғлом ва хавфсиз меҳнат шарт-шароитларини яратиш, одамларга, уларнинг эҳтиёжлари ва сўровларига сезгирлик билан муносабатда бўлиш, хизматда ўрнак кўрсатган ходимларни рағбатлантириш ва интизомни бузувчилардан қатъий талаб қилиш;
г) хизмат бурчини бажаришга виждонан муносабатда бўлиш намунасини кўрсатиш, шунингдек хизматда ва унинг ташқарисида муносиб хулқ-атворни намойиш қилиш;
д) ўзига бўйсунувчиларни ушбу Низом билан тилхат остида таништириш.
7. Темир йўл транспорти ходимлари меҳнат мажбуриятларини бажариш чоғида, башарти, улар учун махсус ишлаб чиқариш кийим-боши белгиланмаган бўлса, форма бўйича кийинишлари керак.
II. Рағбатлантириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Темир йўл транспорти ходимлари меҳнат мажбуриятларини намунали бажаргани, иш сифати яхшилангани, меҳнат унумдорлигини оширгани, новаторлик, ташаббус кўрсатганлиги, ташиладиган юк багажи, юклар, почта ва курьерлик жўнатмалари сақланиши таъминланганлиги, ишониб топширилган бошқа мол-мулкка эҳтиёт билан муносабатда бўлгани, темир йўл транспортида узоқ вақт ва нуқсонсиз ишлагани учун рағбатлантириладилар.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)
9. Ходимлар учун рағбатлантиришларнинг қуйидаги турлари қўлланилади:
а) ташаккурнома эълон қилиш;
б) мукофот бериш;
в) қимматли совға билан тақдирлаш;
г) Фахрий ёрлиқ билан тақдирлаш;
д) эсдалик белгисини топширган ва пул мукофоти билан тақдирлаган ҳолда ишдаги муваффақиятлар учун касб бўйича энг яхши ходим унвонини ёки бошқа унвонларни бериш.
Ходимлар учун тармоқ битимларида, коллектив шартномаларда, ички меҳнат тартиби қоидаларида назарда тутилган бошқа рағбатлантиришлар ҳам қўлланилиши мумкин.
Ходимлар меҳнат соҳасидаги алоҳида хизматлари учун белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотларига тақдим этилади.
Рағбатлантиришнинг бир вақтнинг ўзида бир неча турлари қўлланилишига йўл қўйилади.
Иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар ва меҳнат ҳақи тизимида назарда тутилган бошқа тўловлар рағбатлантириш турларига кирмайди.
10. Рағбатлантириш буйруқ билан эълон қилинади.
11. Интизомий жазо амал қилиб турган муддат мобайнида ходимга нисбатан рағбатлантириш чоралари қўлланилмайди.
III. Интизомий жавобгарлик
12. Ходимнинг меҳнат мажбуриятларини бажараётганда интизомни айбли бузиши интизомий ножўя хатти-ҳаракат ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилгани учун иш берувчи унга нисбатан интизомий жазо қўллаш ҳуқуқига эга.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)
Ҳар бир интизомий ножўя хатти-ҳаракат учун фақат битта интизомий жазо қўлланилиши мумкин.
14. Раҳбар интизомий жазо қўлланилгунга қадар йўл қўйилган қоида бузилишининг сабаблари ва мотивларини ҳар томонлама ва холисона аниқлашга, ушбу қоида бузилишини содир этган ходимдан олдин ёзма тушунтириш талаб қилишга мажбурдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ёзма тушунтириш бериш рад этилиши бевосита бошлиқ ҳамда тегишли темир йўл транспорти корхонаси ва ташкилотининг икки ходими томонидан имзоланган далолатнома билан расмийлаштирилади ва айбдорни интизомий жавобгарликдан озод этмайди.
(14-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)
Интизомий жазо турини аниқлашда иш берувчи содир этилган ножўя хатти-ҳаракатнинг оғирлигини, у содир этилиши ҳолатларини, олдинги хатти-ҳаракатини ва ножўя ишни содир этган ходимнинг хулқ-атворини ҳисобга олиши зарур.
Интизомий жазони қўллашда раҳбар хизмат одоб-аҳлоқи қоидаларига риоя қилиши ва интизомий ножўя хатти-ҳаракатни содир этган ходимнинг қадр-қиммати камситилишига йўл қўймаслиги керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилгани учун унга нисбатан интизомий жазоларнинг қуйидаги турлари қўлланилади:
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)
а) ҳайфсан;
б) ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима. Ички меҳнат тартиби қоидаларида ходимга ўртача ойлик иш ҳақининг эллик фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима солиш ҳоллари ҳам назарда тутилиши мумкин.
в) меҳнат шартномасини бекор қилиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Меҳнат шартномасининг тўхтатилиши ходим томонидан ўз меҳнат мажбуриятлари мунтазам бузилиши ёки ходим томонидан ўз меҳнат мажбуриятлари бир марта қўпол равишда бузилиши учун қўлланилиши мумкин. Ходим томонидан меҳнат мажбуриятлари олдин бузилганлиги учун ходим интизомий ёки моддий жавобгарликка тортилган кундан бошлаб бир йил мобайнида содир этилган ўз меҳнат мажбуриятларини такроран бузиш мунтазам бузиш деб ҳисобланади. Ходимнинг поездлар ҳаракати, манёвр ишлари хавфсизлигига, одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф солувчи ёки юклар, багаж ва унга ишониб топширилган мол-мулкнинг сақланиши таъминланмаслигига олиб келган хатти-ҳаракати меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузиш ҳисобланади.
(15-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Алкоголли ичимликдан, гиёҳвандлик ёки токсик модда таъсиридан мастлик ҳолатида ишга келган ходим шу куни (сменада) ишга қўйилмайди. Ходимни асоссиз равишда ишдан четлатиш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ айбдор мансабдор шахсни жавобгарликка тортишга олиб келади.
(15-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Ходимнинг меҳнат шартномасини бекор қилишга олиб келиши мумкин бўлган ўз меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузилиши рўйхати тегишли темир йўл транспорти корхона, ташкилотнинг Ички меҳнат тартиби қоидаларида белгиланади.
Раҳбарнинг меҳнат мажбуриятлари мунтазам равишда ёки бир марта қўпол равишда бузилгани учун ходим билан тузилган меҳнат шартномасини тўхтатишга розилик бериш тўғрисидаги тақдимномасини касаба уюшмаси қўмитаси ўн кун муддатда кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор тўғрисида ёзма шаклда маълум қилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)
17. Интизомий жазо ножўя хатти-ҳаракат аниқланган кундан бошлаб бир ойдан кечикмай берилади, бунга ходимнинг касаллиги ёки таътилда бўлиш вақти, шунингдек комиссия текширган вақт ва у ёки бу ножўя хатти-ҳаракатда айбдор шахслар доирасини аниқлаш вақти бунга кирмайди.
Барча ҳолларда интизомий жазо олти ойдан кечикмай берилиши керак, молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш натижалари бўйича эса — ножўя хатти-ҳаракат содир этилган кундан бошлаб икки йилдан кечикмай берилиши керак. Жиноят тартибида ишни кўриб чиқиш вақти ушбу муддатга киритилмайди.
Интизомий жазонинг амал қилиш муддати у қўлланилган кундан бошлаб бир йилдан ортиқ бўлмаслиги керак. Агар ушбу муддат мобайнида ходим янги интизомий жазога дучор қилинмаса, у ҳолда у интизомий жазо олмаган деб ҳисобланади. Интизомий жазони қўллаган раҳбар интизомий жазо амал қилиш муддати тамом бўлгунга қадар уни ўз ташаббуси билан, меҳнат жамоасининг илтимосномасига кўра ёки айбдор ходимнинг мурожаати муносабати билан бекор қилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Иш берувчининг ходимга нисбатан интизомий жазо чорасини қўллаш тўғрисидаги буйруғи сабаблари кўрсатилган ҳолда буйруқ қабул қилинган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида ходимга имзо қўйдириб эълон қилинади, бунда ходимнинг ишда бўлмаган вақти ҳисобга олинмайди. Ходим ўзига нисбатан қўлланилган интизомий жазо чораси ҳақидаги буйруқ билан танишиб, имзолашни рад этган тақдирда, ушбу ҳолатда ҳозир бўлган гувоҳлар — тегишли темир йўл транспорти корхонаси, ташкилоти ходимлари томонидан имзоланган далолатнома тузилади. Бундай ҳолда ходим буйруқ билан танишган ҳисобланади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)
19. Ходимни интизомий жавобгарликка тортиш тартибининг бузилиши буйруқ (фармойиш)нинг бекор қилиниши ёки ўзгартирилишига олиб келади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Интизомий жазонинг қўлланиши интизомий қилмиш, айбли ҳаракат (ҳаракатсизлик) содир этган ходимни қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа жавобгарликдан озод қилмайди.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Интизомий жазо устидан якка тартибдаги меҳнат низоларини кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда шикоят қилиш мумкин. Интизомий жазолар масалалари бўйича ходимларнинг меҳнат низолари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ меҳнат низолари бўйича комиссиялар ва судлар томонидан кўриб чиқилади.
Ходим меҳнат низоси ҳал этилиши учун ўз танловига кўра меҳнат низолари бўйича комиссияга ёки бевосита судга мурожаат қилишга ҳақлидир.
Иш берувчининг темир йўл транспорти ходимига нисбатан интизомий жазо қўлланиши тўғрисидаги буйруғи устидан шикоят қилиш интизомий жазонинг ижро этилишини тўхтатмайди.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 4-сон, 46-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)