Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Чорва моллари ва сутнинг харид нархларини ошириш тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 20 июлдаги 375-сонли «Чорва моллари ва сутнинг харид нархларини ошириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Хўжаликларнинг чорва молларини ўстириш ва сут етиштириш ҳамда сотиш ҳажмларини кўпайтиришдаги иқтисодий манфаатдорликларини ошириш мақсадида, шунингдек, омихта ем ва транспортга тарифларнинг ўсиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 1994 йил 1 июндан бошлаб чорва моллари ва сутнинг чекланган харид нархлари иловага мувофиқ белгилансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги чорва моллари ва сутнинг янги харид нархлари прейскурантларини ишлаб чиқсин ва манфаатдор вазирликлар ва идораларга етказсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 31 мартдаги 177-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 1 июнь,
278-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 1 июндаги 278-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Чорва моллари ва сут харид нархларининг
ЧЕКЛАНГАН МИҚДОРЛАРИ
| | |
бир тоннаси учун минг сўм-купонларда |
| |
тирик вазнда |
сўйилган вазнда |
| Қорамол, от, туялар |
3400 |
7000 |
| Чўчқалар |
4200 |
7000 |
| Қўй ва эчкилар |
2800 |
7000 |
| Асосий ёғлилик даражаси 3,6 фоиз бўлган сут | |
600 |