08.01.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2552
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг буйруғи , 08.01.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2552
Кучга кириш санаси
13.01.2014
Ҳужжат 13.01.2014 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси Бошлиғининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳаво транспортида юк ташиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 8 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2552]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 6-сон, 247-модда) мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳаво транспортида юк ташиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошлиқ Т. ЎЛЖАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 6 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36-Н-сон

Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2013 йил 6 декабрдаги 36-Н-сонли буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳаво транспортида юк ташиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚОИДАЛАРИ

Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 6-сон, 247-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари талабларига, шунингдек Фуқаро авиацияси халқаро ташкилотининг (ИКАО) стандартлари ва тавсияларига мувофиқ, ҳаво транспортида юк ташиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
авиация хавфсизлиги — фуқаро авиациясини ноқонуний хатти-ҳаракатлардан ҳимоя қилиш учун мослаштирилган, инсоний ва моддий ресурслар, шунингдек комплекс чора-тадбирлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аэропорт — ҳаво кемаларини қабул қилиш ва жўнатиш, ҳаво транспортида ташиш учун хизмат кўрсатишга мўлжалланган ва шу мақсадларда аэродром, аэровокзал, бошқа иншоотлар, шунингдек зарур қурилмаларга эга бўлган иншоотлар мажмуаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи ўрама — бир ёки бир неча юк ўринларини бирлаштириш учун мўлжалланган идиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юк — ҳаво кемасида ташилаётган ёки ташиш учун қабул қилинган (почта ва халқаро почта битимларининг шартларига кўра ташиладиган бошқа мол-мулк, ташувчининг багажи ёки мол-мулкидан ташқари) ҳар қандай мол-мулк, шунингдек юк хати бўйича ташиладиган багаж;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
трансфер юк — ташиш йўналишидаги оралиқ манзилга етказиб берилган ва шу манзилдан кейин шу ташувчининг бошқа қатнови ёки бошқа ташувчининг қатнови билан ташиладиган юк;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташувчи — эксплуатант сертификати бўлган ҳаво кемасининг эксплуатанти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташувчининг агенти — ташувчи номидан ҳаракат қилишга вакил қилинган шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тез бузиладиган юк — ташиш учун алоҳида шароитлар ва қоидаларга риоя этиш талаб қилинадиган юк;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юк ўрами варақаси — алоҳида тоифадаги, жумладан экспонатлар, санъат асарлари ва бошқа юкларни ташишда фойдаланиладиган варақа;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
форвардер — юк жўнатувчи ва ташувчи ўртасида воситачи сифатида фаолият олиб борувчи ҳамда юк жўнатувчига ёки ташувчига хизмат кўрсатувчи шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кузатиб борилмайдиган багаж — йўловчининг юк хати асосида ташиладиган шахсий буюмлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматбаҳо юк — ташиш учун ҳар бир килограмига 1000 АҚШ доллари (ёки унинг эквиваленти) ёки ундан ортиқ миқдорда йиғим ундириладиган ҳамда сақлаш ва хавфсизликни таъминлашнинг алоҳида чораларини талаб қилувчи юк (турли кўринишдаги кумуш, олтин, платина, қимматбаҳо тошлар, марварид ва ундан ясалган буюмлар, пул банкноталари, йўл чеклари, суғурта полислари, акциялар, маркалар ва фойдаланишга тайёр банк ва/ёки кредит карточкалари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эмбарго — маълум бир вақт давомида бирор-бир (ёки исталган) турдаги ва кўринишдаги юкни маълум (ёки исталган) йўналиш бўйича ёки йўналиш ҳудудидаги маълум бир (ёки исталган) ҳудуд ёки туташ манзилларда ташишга қабул қилишни рад этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Қоидалар талаблари фуқаро авиацияси ташувчилари томонидан амалга ошириладиган юк ташишларга нисбатан татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур Қоидаларда ёки ташиш ҳужжатларида назарда тутилган бирор-бир қоида ташишда иштирок этаётган давлатнинг қонунчилигига мувофиқ бўлмаса ҳамда юк ташиш шартномаси томонларнинг келишуви билан ўзгартирилиши мумкин бўлмаса, бундай қоидаларнинг тегишли давлатнинг қонунчилигига зид бўлмаган нормалари амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Божхона назорати остида ташилаётган юклар божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига асосан божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида мазкур Қоидалардан бошқача қоидалар назарда тутилган бўлса, халқаро шартномалар қоидалари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташувчи ҳаво транспортида юк ташишнинг ўз фаолияти хусусиятига мос келадиган ва тегишли қонун ҳужжатларига зид бўлмаган қўшимча қоидаларини белгилаши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ташувчи мазкур Қоидалар талабларини бекор қилиш ёки ўзгартиришга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ташувчи ёки унинг агенти юк ташиш учун белгиланган тарифга киритилмаган йиғим ҳақида юк жўнатувчи ва юк олувчини олдиндан хабардор қилиши шарт. Ушбу йиғим ташиш ҳужжатида назарда тутилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Юк ташиш учун тариф ва йиғимлар юк жўнатувчи томонидан ташишларни сотиш амалга оширилган ҳудудда амалда бўлган валютани тартибга солиш ва юк ташиш учун ҳақ тўлаш қоидаларига ҳамда ташувчининг юк ташиш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Имтиёзли, махсус тариф, тарифга чегирма ва қўшимчалар, шунингдек юк жўнатувчи ва юк олувчидан олинадиган йиғимларни белгилаш ташувчининг тарифларни қўллаш бўйича қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Юклар ҳаво транспортида мазкур Қоидалар ва юк ташиш шартномасига асосан ташилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ҳаво транспортида юкларни ягона ташиш ҳужжатига асосан турли транспорт воситалари орқали ташиш томонлар ўртасида тузилган шартномага асосан амалга оширилади. Ягона ташиш ҳужжати асосида бир неча ташувчилар томонидан юк етказиб берилиши лозим бўлган аэропортгача (бундан буён матнда манзил аэропорти деб юритилади) ташиш, узилиш бўлган ёки бўлмаганлигидан қатъи назар, ягона ташиш деб эътироф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II боб. Юкларни ташиш шартномалари асосида ташиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Юкларни чартер шартномаси асосида ташиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Чартер (ҳаво кемаларини кира қилиш) шартномаси бўйича бир томон (кирага берувчи) иккинчи томон (кирага олувчи)га ҳақ эвазига бир ёки бир неча ҳаво кемасини юк ташишда фойдаланишга бир ёки бир неча парвоз учун тўлиқ бериб туриш мажбуриятини олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Кирага берувчи ҳаво кемасини юк ташишда фойдаланишга ўз вақтида бериши ва чартер шартномасининг амал қилиш муддати давомида ундан тегишли мақсадлар учун фойдаланишга яроқли ҳолда сақланишини таъминлаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Кирага олувчи чартер шартномасида назарда тутилган тўловни ўз вақтида тўлаши ва юкни жўнаш аэропортига ўз вақтида етказилишини таъминлаши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Юкларни юк ташиш шартномаси асосида ташиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Юк ташиш шартномасига кўра ташувчи ўзига юк жўнатувчи томонидан ишониб топширилган юкни манзил аэропортига етказиб, уни юкни қабул қилиб олишга ваколат берилган шахсга (юк олувчи ёки унинг вакилига) топшириш мажбуриятини олади, юк жўнатувчи эса юк ташилганлиги учун белгиланган тариф бўйича ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Қоғозда ёки электрон шаклда расмийлаштирилган юк хати юк ташиш шартномасини тасдиқловчи ташиш ҳужжати ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Юк жўнатувчи юк хатида кўрсатилган юк жўнатиш санаси ва вақтини ташувчи билан келишган ҳолда ўзгартиришга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Юк ташиш шартномасининг амал қилиш муддати юкни қабул қилиб олишга ваколат берилган шахс томонидан юк қабул қилиб олинган вақтда тугайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Парвозлар жадвали ёки бошқа ҳужжатларда кўрсатилган вақт юк ташиш шартномасининг шарти ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-§. Парвозлар жадвали
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Юклар ҳаво транспортида мунтазам ёки номунтазам ташилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Мунтазам ташишлар ташувчи томонидан эълон қилинган парвозлар жадвалига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Парвозлар жадвалида қуйидагилар акс эттирилиши зарур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташишнинг ҳар бир йўналиши ҳақидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳафта кунлари (сутка) давомидаги ташишлар ҳақидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қатнов рақами ҳақидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланиладиган ҳаво кемалари турлари ҳақидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жўнаш аэропортининг бошқа аэропортлар билан мунтазам ҳаво қатнови борлиги ҳақидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳаво транспортида юк ташиш билан боғлиқ бошқа маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Парвозлар жадвалига ташувчи томонидан ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-§. Ташувчи томонидан кўрсатиладиган хизматлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ташувчи томонидан юк хатида кўрсатилган юкни етказиб бериш билан бир қаторда қуйидаги хизматлар кўрсатилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юкни сақлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юкни юк терминалига етказиб бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юкни тушириш ва юклаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Ташувчи аэропортда, шунингдек ташишларни сотиш ва юкни расмийлаштиришнинг бошқа пунктларида ушбу аэропортдан ҳаракатланадиган ҳаво кемаларининг парвозлар жадвалини, мазкур Қоидалар ва ташувчининг ҳаво транспортида юк ташиш қоидаларининг тегишли матнларини жойлаштириши, шунингдек юк жўнатувчи ва юк олувчиларнинг бошқа зарур ахборотларни олишлари учун маълумот хизматини ташкил этиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III боб. Юк ташиш шартномасининг асосий шартлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Ташиш сиғимини банд қилиб қўйиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Юк ташиш учун ташиш сиғимини банд қилиб қўйиш ташувчининг юк ташиш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Ташиш сиғими юк жўнатувчининг ташувчига бевосита, жумладан телефон, факс, электрон почта, интернет ҳамда алоқанинг бошқа турлари орқали мурожаати асосида банд қилиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Юк жўнатувчи учун ташиш сиғимини олдиндан банд қилиб қўйиш ҳамда юк ташиш учун ташиш ҳужжатини расмийлаштириш ташувчининг юк ташиш қоидаларида белгиланган муддатларда бажарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Юк жўнатувчи ташиш сиғимини олдиндан банд қилиб қўйишда ташиш йўналиши, учиш санаси ва вақти, юкнинг номи, унинг вазни ва ҳажми, алоҳида хусусиятлари ҳамда ушбу юкни ташиш шарт-шароитлари ҳақида ташувчига маълумот бериши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Юк жўнатувчи юкни жўнаш аэропортига ташувчи томонидан белгиланган муддатларда етказиб бермаса, ташувчи банд қилиб қўйилган ташиш сиғимини бекор қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Юкни ташишга қабул қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Ташувчи юкни юк жўнатувчи ёки у вакил қилган шахс ёхуд форвардердан қабул қилиб олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Юк жўнаш аэропортига ёхуд ташувчи тайинлаган бошқа жойга белгиланган вақтдан кечикмасдан етказиб берилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Ташувчи ёки унинг агенти юк жўнатувчининг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда бошқа ташувчилардан, бошқа ҳаво кемалари ва бошқа транспорт турларидан фойдаланиши мумкин. Ташувчи юкни юк хатида кўрсатилган манзилга белгиланган муддатда етказиш учун ўзига маъқул бўлган йўналишни, оралиқ қўниб ўтиш манзилларини танлаш, йўналишни ўзгартириш ёки бошқа йўналишни танлаш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Юк ташиш йўналишидаги оралиқ манзиллар ташувчининг ташаббуси билан ўзгартирилган ҳолларда, ташувчи юк жўнатувчи ёки юк олувчидан қўшимча йиғимлар тўлашни талаб қилишга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Юк ўзининг ҳажми, сифати, вазни ва хусусиятларига кўра ҳаво кемасида транспортировка қилиш шартларини ҳисобга олган ҳолда ташишга қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Юкни ҳаво кемасида ташишга қабул қилиш имконияти ташувчи ёки унинг агенти томонидан аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Юклар уларни ҳаво кемасининг юк бўлинмаларида ҳамда пакетлаш воситаларида эркин жойлаштириш ва мустаҳкамлаш мумкин бўлган ўлчовда бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Хавфли юклар, тирик жониворлар, тез бузилувчан ва бошқа буюмлар уларни ташишнинг мазкур Қоидаларда ва бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган шартларига амал қилган ҳолда ташувчининг юк ташиш қоидаларига мувофиқ ташилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Юк жўнатувчи юкнинг белгиланган тартибда ўралишини таъминлаши керак. Бунда юкка оддий ишлов берилганда унга зарар етмаслиги ҳамда учинчи шахсларга, бошқа юкларга ва ташувчининг мулкига зиён етказмаслиги керак. Қимматбаҳо юкларнинг ташқи ўрамалари ташувчининг талабига кўра пломбаланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Юкларнинг қуйидаги алоҳида турлари ҳаво транспортида ташиш учун қабул қилинмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавфли юкларни ҳавода хавфсиз ташиш бўйича техник йўриқномалар, фуқаро авиацияси халқаро ташкилотининг (ИКАО) хавфли юкларни ҳавода хавфсиз ташиш бўйича техник йўриқномаларига (ИКАО, Doc 9264/AN 905) ҳамда ташувчининг юк ташиш қоидаларига мувофиқ ҳаво транспортида ташилиши тақиқланган юклар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташувчининг ходимлари, йўловчилар, ҳаво кемаси, бошқа мулк ёки юкларга зарар етказувчи юклар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нотўғри ўралганлиги сабабли йўловчилар, ташувчининг ходимлари, бошқа мулк ёки юкларга зарар етказиш хавфи бўлган юклар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
карантин талаблари бажарилмаган юклар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташиш учун эмбарго эълон қилинган юклар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Қуйидаги алоҳида тоифадаги юклар чекланган тарзда ташишга қабул қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тирик жониворлар;

хавфли ашёлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кузатиб борилмайдиган багаж;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматбаҳо ва нозик юклар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тез бузилувчан юклар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нам юклар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дипломатик юклар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
санъат асарлари ва музей экспонатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазни оғир ва катта ҳажмли юклар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Юклар авиация хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 июлдаги 256-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси фаолиятига ғайриқонуний аралашувлардан ҳимоя қилишнинг миллий дастури талабларига мувофиқ, парвоздан олдин мажбурий назорат текширувидан ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Юк жўнатувчи жўнатиладиган юкни назорат текширувидан ўтказишдан бош тортган ҳолларда юк ташиш шартномаси бекор қилинган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Агар юкнинг йўқолиши, камомади ёки унга етказилган зарар ҳаво транспортида ташиш вақтида юз берган бўлса, юкнинг йўқолганлиги, камомади ёки унга етказилган зарар учун ташувчи жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-§. Юк хати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Юк хатининг шакли фуқаро авиацияси халқаро ташкилотининг қоидалари ва тавсияларини ҳисобга олган ҳолда ташувчи томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Юк жўнатувчи юк хатига киритилган юкнинг вазни, сони, манзили, ҳолати ва хусусиятлари тўғрисида берган маълумотларининг тўла ва тўғрилиги учун жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Ташувчи юкнинг вазни, сони, ҳолати ва хусусиятлари, етказиладиган манзили тўғрисидаги маълумотларнинг йўқлиги, камомади ёки нотўғрилиги оқибатида келиб чиққан йўқотишлар ва харажатлар учун жавобгар бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Юк хати юк ташилаётган вақтда йўқолган тақдирда, 6 (олти) нусхада қўшимча юк хати расмийлаштирилади. Бунда қўшимча юк хатининг бир нусхаси ташувчида қолади, қолган нусхалари юк билан бирга жўнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Юк ташиш бошланмаган бўлса, қўшимча юк хати расмийлаштирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-§. Юкнинг вазнини текшириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Юкнинг вазни ташувчи томонидан у ташишга қабул қилинишидан олдин юк жўнатувчи ёки унинг вакили ёхуд форвардер иштирокида мажбурий равишда текширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Ташувчи ёки унинг агенти юкни текшириш жараёнида унинг ҳақиқий вазнини аниқлаши ва юк хатида кўрсатиши шарт. Юкнинг вазнини аниқлаш натижасида юк жўнатувчи эълон қилган вазн билан тафовут аниқланса, ташувчи томонидан аниқланган вазн юкнинг охирги вазни ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Юкнинг вазни юк ташишга қабул қилинаётган вақтда ташувчига тақдим қилинадиган юкнинг стандарт техник ҳужжатлари (техник паспорт) бўйича ҳам аниқланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-§. Юкларни қабул қилиш ва жойлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Юк жўнатувчи юкнинг ўзига хос хусусиятларини, жумладан ташиш жараёнида унга оддий ишлов берилганда юкка зарар етмаслигини ҳисобга олган ҳолда ўраши ҳамда юкнинг учинчи шахсларга, бошқа юкларга ва ташувчининг мулкига зиён етказиши эҳтимолини бартараф этиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Юкнинг тараси ва ташқи ўрамаси тоза бўлиши ҳамда ўткир бурчаклари, чиқиб турган учлари бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Суюқ ва бошқа юклар солинган (ўралган) металл, шиша, сопол, ёғоч ёки пластмасса идишлар парвоз шароитларига (баландлик, ҳарорат) мувофиқ бўлиши, ички босимга дош бериши ва юкнинг оқиб, тўкилиб ёки бошқача тарзда сочилиб кетишидан ҳимояланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Юмшоқ ташқи ўрамаларга солинган юклар тугунлари бўлмаган бир хил ип билан ўралган бўлиши керак. Ипнинг боғланган учлари юк жўнатувчининг стандарт тамғаси билан тамғаланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Қиймати эълон қилинган ҳолда ташишга топшириладиган юк ўрнининг идиш ва ташқи ўрамаси юк жўнатувчи томонидан тамғаланиши керак, фуқароларнинг шахсий мулклари бундан мустасно. Юкнинг тамғаланганлиги юк хатида қайд қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Оғир вазнли ва/ёки йирик ўлчамли юклар ташувчи ёки унинг агенти билан келишилган ҳолда ўралган ёки ўралмаган ҳолда ташилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Ташқи ўрамаси ИКАОнинг «Хавфли юкларни ҳавода хавфсиз ташиш бўйича техник йўриқномалари» (ИКАО, Doc 9284/AN 905) талабига, мазкур Қоидалар, шунингдек ташувчининг юк ташиш қоидалари талабларига жавоб бермайдиган юклар ташиш учун қабул қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60. Ташиш учун қабул қилинган ҳар бир юк ўрни маркировкалаш белгисига, махсус ишлов бериш талаб этиладиган юклар эса махсус маркировкалаш белгисига эга бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61. Идишга солинмаган ёки ўралмаган юкларда маркировкалаш белгиси бевосита юкнинг ўзига қўйилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62. Қиймати эълон қилинган юкка маркировкалаш белгиси қўйилганда, унда ҳар бир алоҳида жойнинг эълон қилинган нархи билан бирга, унинг вазни кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63. Маркировкалаш белгилари аниқ кўринадиган ва тушунарли бўлиши, ранги ташқи ўрама рангидан кескин фарқ қилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
64. Ташувчи ёки унинг агенти маркировкалаш белгилари ва ташқи ўрамаси тегишли талабларга жавоб бермайдиган юкни ташишга қабул қилишни рад этишга ёки юк жўнатувчидан аниқланган камчиликларни бартараф этишни талаб қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-§. Юк қийматининг эълон қилиниши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65. Юк жўнатувчи юкнинг қийматини эълон қилган ҳолда ташишга топшириши мумкин. Юкнинг эълон қилинган қиймати унинг ҳақиқий қийматидан юқори бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
66. Қимматбаҳо юклар ва ҳақиқий қийматини аниқлаш имкони бўлмаган юклар уларнинг қиймати эълон қилингандан сўнг ташишга қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
67. Тез бузиладиган, хавфли юклар ва юк олувчининг ёки юк жўнатувчининг кузатувчиси билан бирга ташиладиган юкларнинг қиймати эълон қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
68. Қиймати эълон қилинган юклар билан қиймати эълон қилинмаган юкларга битта юк хати расмийлаштириш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
69. Қиймати эълон қилиниб ташишга топшириладиган юкнинг идиши ва ташқи ўрамаси юк жўнатувчи томонидан тамғаланиши керак. Бунда тамғадаги ҳарфлар ва рақамлар аниқ кўриниб туриши ва юк хатига юкнинг тамғаланганлиги тўғрисида белги қўйилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
70. Қиймати эълон қилинган юкни ташишга қабул қилишдан олдин ташувчи ёки унинг агенти:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир алоҳида юк ўрнининг ташқи ўрамаси ва маркировкалаш белгисини синчиклаб текшириши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи ўрама ва тамғанинг бутунлигига ишонч ҳосил қилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тамғадаги белгилар ва рақамларни йўриқномадаги ёзувлар билан солиштириб кўриши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
71. Ташқи ўрамаси тегишли талабларга жавоб бермайдиган қиймати эълон қилинган юкларни ташишга қабул қилиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
72. Юкнинг ташқи ўрамада юк жўнатувчи томонидан кўрсатилган вазни унинг ҳақиқий вазнидан фарқ қилса, бундай юк маркировкалаш белгилари тузатилиб, тегишли ҳужжатлар тўғри расмийлаштирилганидан кейин ташишга қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
73. Қиймати эълон қилинган юкни ташиш битта юк жўнатмаси билан бажарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
74. Қиймати эълон қилинган юклар аэропортларда бошқа юклардан алоҳида ҳолда ёпиқ, рухсатсиз кириш тақиқланган ва қулфланадиган хоналарда сақланиши керак. Бундай юклар ташиш учун бошқа турдаги транспортга топширилганда, ташувчи уни юк жўнатувчи томонидан юк хатида кўрсатилган миқдордаги эълон қилинган қиймати билан бирга топшириши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
75. Қиймати эълон қилинган юкларни ташиш учун ташувчининг тарифларни қўллаш қоидаларида белгиланган миқдорда йиғим тўланади. Қиймати эълон қилинган юкни топширишда юк жўнатувчи томонидан белгиланган миқдорда йиғим тўланган тақдирдагина, ташувчи ташиш жараёнида юкка етказилган зарар учун унинг эълон қилинган қиймати доирасида жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-§. Юкни тасарруф этиш ҳуқуқи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
76. Юк жўнатувчи юк ташиш шартномаси шартларини бажарган тақдирда, юкларни жўнаш ёки манзил аэропортидан қайтариб олиш, ташувчига ташиш давомида ҳар қандай тўхтаб ўтиш манзилида уни ушлаб туриш ёки юк хатида кўрсатилмаган бошқа шахсга топшириш ёхуд юкни жўнаш аэропортига қайтариб олиб келиш ҳақида кўрсатма бериш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
77. Юк жўнатувчи юкни ташувчи ёки бошқа юк жўнатувчига зарар етказиш эвазига тасарруф этишга ҳақли эмас ва ушбу ҳуқуқдан келиб чиқадиган барча харажатларни қоплаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
78. Юк жўнатувчининг юкни тасарруф этиш ҳуқуқи юк манзил аэропортига етиб келган вақтда, юк олувчи томонидан ҳамма тўловлар тўланган ва юк унга топширилгандан кейин тамом бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-§. Юкни кузатиб борувчининг иштирокида ташиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
79. Юк жўнатувчи ташувчи ёки унинг агенти билан олдиндан келишилган ҳолда юкни ўзининг ёки юк олувчининг вакили — кузатиб борувчи билан бирга жўнатиш шарти билан юкни ташишга топшириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташувчининг талабига кўра алоҳида турдаги юкларни (тирик жониворлар, санъат асарлари, музей экспонатлари ва ҳоказолар) ташишда юк жўнатувчи кузатиб борувчини тайинлаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
80. Юкни кузатиб борувчи билан бирга ташиш кузатиб борувчи ким томонидан тайинланганлигига қараб, юк жўнатувчи ёки юк олувчининг жавобгарлиги остида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кузатиб борувчи билан бирга жўнатилаётган юкни ташиш учун қабул қилиш мазкур Қоидаларга ва ташувчининг юк ташиш қоидаларига мувофиқ умумий асосларда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
81. Кузатиб борувчини ташиш йўловчи чиптаси орқали расмийлаштирилади ва йўловчи ташиш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади. Кузатиб борувчи юк билан бирга жўнайди. Бунда кузатиб борувчи ҳаво кемасининг йўловчи салонида, юк эса ҳаво кемасида махсус ажратилган жойларда ташилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
82. Кузатиб борувчи ташиш давомида қуйидагиларга мажбур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жўнаш аэропортида юкни ҳаво кемасига ортишда қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юкнинг ҳолати ва унинг бутлигини кузатиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юк ўрнининг силжиганлиги ёки маҳкамлаб қўйилган жойлари бўшаб қолганлиги ҳақида зудлик билан ҳаво кемаси командири ёки борткузатувчини (операторни) хабардор қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳаво кемаси командири ёки борткузатувчининг (операторнинг) рухсатисиз юкни жойидан қўзғалишига йўл қўймаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
парвоз вақтида ҳаво кемаси командирининг кўрсатмаларини бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жониворларни кузатиб бораётганда уларга овқат ва сув бериш, ҳайвонлар ҳаво кемаси бўлинмасини ифлослантирганда уларни тозалаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юкни туширишда иштирок этиш ва уни юк олувчига топширилгунга қадар кузатиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавфли юклар кузатиб борилаётганда хавфсизлик қоидаларига риоя этиш ва носозликларни бартараф этиш учун зарур анжомлар ва воситаларга эга бўлиш, ёнғин, заҳарланиш ва бошқа вазиятларнинг олдини олиш учун бундай юк билан муомала қилиш қоидаларини билиш, шахсий ҳимоя воситаларига эга бўлиш ва улардан фойдаланиш қоидаларини билиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
83. Ташувчи ёки унинг агенти кузатиб борувчига ўз мажбуриятларини бажаришида зарур ёрдам кўрсатиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
84. Юкка зарар етиш хавфи туғилса ва уни бутлигича етказиб бериш имкони бўлмаса, кузатиб борувчи юк жўнатувчининг топшириғига мувофиқ юкни тасарруф этиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-§. Юкни пакетлаш воситаларида ташиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
85. Ташувчи айрим русумдаги ҳаво кемаларида юкларни тегишли стандартлар талабларига мувофиқ бўлган пакетлаш воситаларида ташишни ташкил этиши мумкин. Пакетлаш воситалари авиация ва ноавиация пакетлаш воситаларига бўлинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
86. Авиация пакетлаш воситалари айрим русумдаги ҳаво кемалари учун ишлаб чиқилади ва ҳаво кемаси жиҳози ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
87. Ноавиация пакетлаш воситалари ҳаво кемасининг стандарт конструктив элементи ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
88. Пакетлаш воситалари соз ҳолда ва юк ташиш учун яроқли бўлиши зарур. Айрим русумдаги ҳаво кемаларининг пакетлаш воситаларида аэропортларда ерда ишлов бериш учун технологик жиҳозлар, механизация ва автоматизация воситалари ўрнатилган бўлиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
89. Юкнинг оғирлиги пакетлаш воситасининг юк кўтариш чегарасидан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
90. Юкка зарар етишининг олдини олиш мақсадида қуйидагилар тақиқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пакетлаш воситаларини ерга қўйган ҳолда итариш ёки шатакка олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пакетлаш воситаларини силжитиш учун лом ва шунга ўхшаш буюмлардан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кран ёрдамида пакетлаш воситаларини кўтариш, асосининг ўлчамлари 2,44 х 2,44 м бўлган айрим асосий палуба контейнерлари бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пакетлаш воситаларининг устига юк жойлаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
91. Пакетлаш воситалари юклаб бўлингандан сўнг, улар юк жўнатувчи, ташувчи ёки унинг агенти томонидан пломбаланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
92. Битта пакетлаш воситасига фақат битта манзилга жўнатиладиган ёки битта трансфер манзилгача бўлган юклар жойлаштирилади. Хавфли юкларни пакетлаш воситаларида ташишга ИКАОнинг «Хавфли юкларни ҳавода хавфсиз ташиш бўйича техник йўриқномалари»га (ИКАО, Dоc 9264/AN 905), хавфли юклар ташиш бўйича махсус қоидаларга ва мазкур Қоидаларга мувофиқ рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-§. Трансфер юкни ташиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
93. Трансфер юклар қонун ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига, шунингдек ҳудудидан, ҳудудига ва ҳудуди орқали ташиш амалга ошириладиган давлатнинг қонунчилигига риоя этган ҳолда ташилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
94. Ташувчи ёки унинг агенти трансфер юкни қабул қилганда, барча оралиқ аэропортларни кўрсатган ҳолда юк хати расмийлаштиради. Трансфер юклар алоҳида назорат остида бўлиши ва имкон борича қисқа муддатларда ва энг қулай йўналиш бўйича жўнатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
95. Қуйидаги махсус юкларни трансфер ташиш ташувчи ёки унинг агенти ва юк жўнатувчи ўртасидаги олдиндан келишувга кўра амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транзит/трансфер ташишда махсус ишлов беришни талаб этадиган юклар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эълон қилинган қиймати 100.000 АҚШ доллари ёки унинг эквивалентидан ошадиган юклар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оғир вазнли ва йирик ўлчамли юклар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тирик жониворлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тез бузиладиган юклар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавфли юклар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инсон жасади қолдиқлари, бундан жасад кули солинган қутилар мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
96. Халқаро парвозлар учун очиқ бўлган Ўзбекистон Республикаси аэропортлари орқали ички аэропортларга жўнатиладиган трансфер юкнинг вазни, ўлчами ва хусусиятлари ички ҳаво йўлларида фойдаланиладиган ҳаво кемасида ташиш имкониятларига мувофиқ бўлиши ҳамда трансфер аэропортларидаги мавжуд сақлаш шароитлари ва имкониятлари талабларига жавоб бериши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-§. Юкни ҳаво кемасига ортиш ва тушириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
97. Юкни ҳаво кемасига ортиш ва ҳаво кемасидан тушириш юк ташиш шартномасида назарда тутилган тартибда мазкур Қоидаларга, шунингдек ташувчининг юк ташиш қоидаларига риоя этган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
98. Юкни ортиш ва тушириш ташувчи ёки унинг агенти назорати остида амалга оширилади. Бунда ташувчи ёки унинг агенти:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юкни ҳаво кемасига ортиш ва тушириш қоидаларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юкловчи ва ёрдамчи ускуналардан фойдаланиш қоидаларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳаво кемаси ичидаги қуйи механизация тизимини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёнилғи қуйиш вақтида юк ортиш ва туширишнинг ўзига хос хусусиятларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
перронда иш бажарилаётганда хавфсизлик талабларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пакетлаш воситаларининг созлигига қўйиладиган талабларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳаво кемасига ерда хизмат кўрсатиш вақтида бажариладиган ишлар ва уларни бажариш кетма-кетлигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
турли кўринишдаги махсус юкларни ортиш ва тушириш қоидаларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бирга юкланадиган турли юкларнинг бир-бирига мувофиқлигига қўйиладиган талабларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юкларни, жумладан хавфли юкларни ортиш ва туширишда нотўғри хатти- ҳаракатлар қилиш оқибатларини (юкка ва/ёки ҳаво кемасига зарар етиши, юкнинг тўкилиши, оқиб кетиши), юклаш ёки тушириш қоидаларининг бузилиши оқибатларини бартараф этиш чоралари ва ушбу ҳолатларни расмийлаштириш қоидаларини билиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-§. Юкни топшириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
99. Ташиш учун қабул қилинган юк юк ташиш шартномаси шартларига мувофиқ юк олувчига топширилгандан сўнг, юк ташиш бажарилган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
100. Ташувчи ёки унинг агенти юк олувчига, агар юк ташиш шартномасида бошқа шартлар назарда тутилмаган бўлса, ташувчининг юк ташиш қоидаларида белгиланган муддатларда юк етиб келганлиги тўғрисида хабар бериши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
101. Ташувчи ёки унинг агенти юк олувчига топширилгунига қадар етиб келган юкнинг сақланишини таъминлаши зарур. Юкни аэропортда сақлаш ва унга ишлов бериш, агар юк ташиш шартномасида бошқа ҳолат назарда тутилган бўлмаса, ташувчининг юк ташиш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
102. Юк юк хатида кўрсатилган юк олувчига ёки юк жўнатувчи томонидан ишончнома асосида махсус вакил қилинган шахсга топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
103. Идиш ёки ташқи ўрамага зарар етганлиги, юк жўнатувчининг пломбаси бузилганлиги ёки юкнинг ҳолатига таъсир кўрсатувчи бошқа ҳолатлар аниқланганда ташувчи ёки унинг агенти юк олувчи иштирокида юкни очиб кўриши ва уни юк жўнатувчининг ҳужжатлари бўйича текшириши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юк етиб келганлиги тўғрисида хабардор қилинган юк олувчи юкни талаб қилиб олмаса ёки қабул қилишдан бош тортса ташувчи юк хатига мувофиқ юк жўнатувчи томонидан берилган кўрсатмаларни бажариши ёки юк жўнатувчини юкни топшириш имкони йўқлиги тўғрисида хабардор қилган ҳолда ундан тегишли кўрсатма олиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-§. Ташувчининг юкни сақлаш мажбурияти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
104. Ташувчи ёки унинг агенти юк олувчига берилгунга қадар манзил аэропортига келган юкнинг тегишли тартибда сақланишини таъминлаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
105. Юк олувчи юкни белгиланган муддатда қабул қилиб олмаса ёки қабул қилиб олишдан воз кечса, ташувчи ёки унинг агенти юк жўнатувчининг розилиги билан унинг ҳисобидан юкни ўзида сақлаб туришга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
106. Юк олувчи хабардор қилинган кундан бошлаб 30 кун ичида юк олиб кетилмаган ва бу юкка нисбатан юк жўнатувчи томонидан бирор бир кўрсатма берилмаган бўлса, бундай юк талаб қилиб олинмаган юк ҳисобланади ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда реализация қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
107. Манзил аэропортида юкни топширишнинг имкони бўлмаганлиги сабабли, юк жўнаш аэропортига қайтариб олиб келинган тақдирда, юкни сақлаш ва қайтариб олиб келиш билан боғлиқ харажатлар юк жўнатувчи томонидан қопланиши шарт. Юк жўнатувчи ушбу харажатларни қоплашдан бош тортган тақдирда, ташувчи юк жўнатувчини огоҳлантирган ҳолда юкни сотувга қўйишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
108. Манзил аэропортига тегишли ҳужжатларсиз ёки маркировкалаш белгиларисиз келиб тушган юк унинг кимга тегишлилиги аниқлангунга қадар манзил аэропортида сақланади. Ташувчи ёки унинг агенти юкнинг кимга тегишлигини аниқлаши ва уни юк олувчига ёки юк жўнатувчига топшириш учун барча зарур чораларни кўриши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
109. Манзил аэропортига тегишли ҳужжатларсиз келиб тушган ва 6 ой мобайнида эгаси аниқланмаган хавфли, тез бузилувчан ва ўзига хос сақлаш шароитларини талаб қилувчи бошқа турдаги юклар белгиланган тартибда ташувчи томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сотувга қўйилади ёки яроқсиз ҳолга келиб қолган бўлса, йўқ қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
110. Ташувчи ёки унинг агенти юкни сотувга қўйиш ёки йўқ қилиш бўйича қарор қабул қилган тақдирда, бу ҳақда юк жўнатувчи ёки юк олувчини хабардор қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
111. Сотиш учун ажратилган юк қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда баҳоланади. Зарур ҳолларда, юкнинг қийматини баҳолаш учун экспертлар жалб қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV боб. Махсус юкларни ташиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
112. Тез бузиладиган, нам, хавфли, қимматбаҳо, оғир вазнли, йирик ҳажмли юклар, автомобиль ва ғилдиракли (ўзиюрар) транспорт воситалари, санъат асарлари, музей экспонатлари, тирик жониворлар, инсон жасади ва бошқа юклар махсус юклар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
113. Махсус юклар ўзига хос табиий хусусиятлари ва уларга махсус ишлов бериш зарурияти туфайли алоҳида шароитлар асосида ташишга қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
114. Махсус юкларни ташиш жараёнида ташувчи ёки унинг агенти бундай юк ҳақида ҳаво кемаси командирига хабар берувчи хабарнома (NOTOС) расмийлаштириши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Тез бузиладиган юкларни ташиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
115. Тез бузиладиган юкларга «тез бузиладиган» деб ёзилган ёрлиқ ёпиштирилган бўлиши зарур. Тез бузиладиган юкларни ташишга қабул қилишда ташувчи ёки унинг агенти бундай юкларнинг сақланишини таъминловчи барча омилларни, жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юкнинг ташқи ўрамаси юкнинг табиий хусусиятларига мувофиқлигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳаво кемаларининг ҳаракат ва йўналиш жадвалини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳаво кемаси русуми ва юкни унга жойлаштириш қоидаларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташиш шароитларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташишнинг давомийлигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жўнаш, транзит, манзил аэропорти жойлашган давлатларнинг қонунчилиги талабларини ҳисобга олиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
116. Тез бузиладиган юклар олдиндан банд қилинган юк сифатида ташилади ҳамда бирлаштирилган юклар таркибида ташишга қабул қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
117. Ташувчи ёки унинг агенти қуйидаги ҳолларда тез бузиладиган юкларни ташишга қабул қилишдан бош тортиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юкнинг таркиби ўз ҳолати бўйича шубҳа уйғотган ҳолларда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юк ташишда юк жўнатувчи томонидан ўзига хос шароитларга риоя этиш зарурлиги кўрсатилганда («доим музлаш камерасида сақлансин!» ёки «-5°С ҳароратда сақлансин!»), юк ташиш шартномасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юк жўнатувчи томонидан юкни ташиш шароитлари (сақлаш муддати, ҳарорати, юк олувчи билан мулоқотда бўлиш усуллари) аниқ кўрсатиб берилмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юкнинг ташқи ўрамаси зарур талабларга жавоб бермаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташувчи ёки унинг агентида юкни ташиш ва етказиб бериш учун зарур имкониятлар бўлмаганда (ҳаво кемасида парвоз вақтида зарур ҳароратни таъминлай олмаслик, парвозлар жадвалининг тўғри келмаслиги ва ҳоказо);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
об-ҳаво шароитлари (ҳаво ҳарорати, намлик) айрим тез бузиладиган юкларни ташиш учун тўғри келмаганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
118. Муз билан қопланган тез бузиладиган юклар учун зарур шарт-шароитлар таъминланиши керак. Музнинг соф (нетто) вазни юкнинг ташқи ўрамасида кўрсатилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
119. Муздан совутувчи восита сифатида фойдаланилганда, декларация тўлдириш талаб этилмайди, бунда юк хатининг тегишли катагига юкнинг номи ёзилгандан сўнг, муздан совутувчи восита сифатида фойдаланилганлигини кўрсатувчи ёзув киритилиши ва юкнинг сони кўрсатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
120. Қатнов ушланиб қолган тақдирда, тез бузиладиган юкнинг бузилишини олдини олиш учун барча зарур чоралар кўрилиши керак. Тез бузиладиган юкларнинг миқдори, ушланиб қолиш вақти, юк сақланишини таъминлаш учун бино ва жиҳозларнинг мавжудлиги ва қатновни ўзгартириш имкониятларига қараб қуйидаги чоралар кўрилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юк учун зарур бўлганда ҳаво кемасида ҳаво ҳароратининг бир хилда ушлаб турилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юкни бир хил ҳароратда ушлаб туриладиган омборга ёки совутгич камераларига жойлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юкни совутиш учун муздан фойдаланилган бўлса, заруратга қараб музнинг захирасини тўлдириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юкни тушириш ва унинг жойини бошқа қатновда олдиндан қайта банд қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
121. Ташувчи тез бузиладиган юкларни жўнатувчиларга ўзи эксплуатация қилаётган ҳаво кемаларининг юк ташиш бўлмаларида ҳарорат режимини таъминлаш шароитлари ва усуллари, вентиляция ва бошқа шартлари тўғрисида, алоҳида ишлов бериш, трансфер ва манзил аэропортларида сақлаш имкониятлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
122. Тез бузиладиган юкнинг катта қисми бузилган тақдирда, ташиш тўхтатилиши ва юк туширилиши керак. Ташувчи бу ҳақда юк ташиш шартномасининг барча тарафларини дарҳол хабардор қилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-§. Нам юкларни ташиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
123. Таркибида суюқлик сақловчи ёки ўзидан суюқлик ёхуд кўп миқдорда намлик чиқарувчи юк нам юк ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
124. Нам юклар қуйидагича таснифланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суюқликлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳўл моддалар (гўшт, пўстлоқ, тери ва ҳоказо);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оддий муздан фойдаланган ҳолда ўралган моддалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзидан суюқлик ажратиб чиқариши мумкин бўлган тирик жониворлар, мева ва сабзавот маҳсулотлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тирик, музлатилган ва совутилган балиқ ва балиқ маҳсулотлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
125. Нам юклар ташиш учун юқори сифатли, сув ўтказмайдиган, ҳаво транспортида ташиш ва ишлов бериш учун пишиқ бўлган материаллардан тайёрланган ташқи ўрамаларда қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
126. Нам юк солинган ташқи ўрамалар ишлов бериш ва ташишда вертикал ҳолатда жойлаштирилиши ва маҳкамланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
127. Суюқликларнинг ўраш комплекти ва ҳаво кемаси полига ёки деворига тўкилиши ва сизиб чиқишининг олдини олиш учун нам юклар пластик матолар, брезент ва суюқликни ўзига тез сингдирувчи материаллар билан ўралиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
128. Суюқлик оқиб ёки сизиб чиққанда, ҳаво кемасининг ички қисмини ифлослантирганда ташувчининг агенти зудлик билан бу ҳақда ҳаво кемаси командирига ёки ташувчининг техник ходимига, аэропортдаги вакили ёки унинг аэропортдаги агентига хабар бериши ва юк бўлмаси полидаги нам изларни тозалаш учун барча зарур чораларни кўриши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-§. Қимматбаҳо юкларни ташиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
129. Қимматбаҳо юклар ҳаво кемасининг ташиш сиғимини олдиндан банд қилиш шарти билан ташишга қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
130. Қимматбаҳо юкнинг қиймати, унинг таркиби, ташиш йўналиши ва сақланиши тўғрисидаги маълумотлар сир тутилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
131. Қимматбаҳо юкнинг ташқи ўрамаси қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мустаҳкам беркитилган ва ичидагилари зич ўралган бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ичидагиларни олиш, алмаштириб қўйиш ёки суғуриб олиш эҳтимолини истисно қилган ҳолда ўралиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир ўрамнинг вазни тортиб кўрилиши ва бу вазн қайд этилиб, ҳужжатлар билан солиштириб кўрилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча ўрамларнинг шикастланмаганлиги синчковлик билан текширилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир ташқи ўрама тамғаланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматбаҳо юкнинг ўрами эътиборни жалб қилувчи ёрлиқларга эга бўлмаслиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
132. Жўнаш, трансфер ва манзил аэропортида қимматбаҳо юкка ишлов берилганда, юклаб-туширилаётганда, унинг бутлиги юк хати билан солиштириб кўрилиши ва рухсатсиз кириш тақиқланган жойда сақланиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
133. Ташувчи ёки унинг агенти қимматбаҳо юкни ташиш учун қабул қилишда юк жўнатувчидан юк ўрами варақасини талаб қилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
134. Аэропортларда қимматбаҳо юкларни сақлашда қуйидаги маълумотлар қайд қилиниши зарур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрам тавсифи (идентификацияси);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юк қўриқланадиган ҳудудга келтирилган сана ва вақт, юкни ушбу ҳудудга олиб келган ва унга рухсати бор шахслар ҳақида маълумот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юк қўриқланадиган ҳудуддан чиқарилган сана ва вақт, юкни бу ҳудуддан чиқарган шахслар ҳақида маълумот. Бунда ҳар бир қайд жавобгар шахснинг имзоси билан тасдиқланиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
135. Қимматбаҳо юк бирлашган юк таркибида ташиш учун қабул қилинмайди, бирлашган юк тўлиқ қимматбаҳо юклардан иборат бўлган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-§. Оғир вазнли ва йирик ҳажмли юкларни ташиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
136. Вазни 150 килограммдан ортиқ бўлган юк оғир вазнли, ўлчамлари ҳаво кемасининг юк ортиладиган люклари ўлчамларидан ортиқ бўлган ва стандарт пакетлаш воситаларидан фойдаланилган ёки тегишли ўлчамлардан ортиқ бўлган юк йирик ҳажмли юк ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
137. Оғир вазнли юклар ўралган ва ўралмаган ҳолда ташилиши мумкин. Оғир вазнли юкларнинг идиши ортиқча юкланиш коэффициенти ҳисобга олинган ҳолда юк вазнига тенг юкланишга мўлжалланган бўлиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
138. Идишга жойлаштирилмаган оғир вазнли юклар махсус ёғоч паллетларга маҳкамланган ёки ёғоч тўсинлар ва тахталар кўринишидаги қистириб қўйиладиган материал билан таъминланган ҳолда ташишга қабул қилиниши лозим. Бунда ҳаво кемасининг полига тушадиган юкланиш белгиланган нормадан ошмаслиги ва юккўтаргичларнинг ишлашига имкон бериши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
139. Ўлчами ва оғирлиги юклашда ва туширишда махсус ишлов берувчи жиҳозларни талаб этувчи юкларни ташиш учун ташувчининг розилиги талаб қилинади. Махсус ишлов берувчи жиҳозларнинг фойдаланилишини талаб этувчи юкларни ташиш учун бундай юкларни қабул қилишдан олдин йўналишнинг барча қисмидаги ташишларда иштирок этадиган аэропортлардан бундай юкни қабул қилиш ва ташиш учун розилик олиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
140. Оғир вазнли, йирик ҳажмли ёки узун ўлчамли юкларнинг тавсифи ҳаво кемаси командирига бериладиган махсус хабарномага (NOTOС) киритилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-§. Автомобиль ва ғилдиракли (ўзиюрар) транспорт воситаларини ташиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
141. Йўловчи ҳаво кемасида ўлчамлари (узунлиги, кенглиги, баландлиги) 430 x 150 x 160 см дан, оғирлиги 2000 кг дан ошмайдиган автомобиль ва ғилдиракли (ўзиюрар) транспорт воситалари ташиш учун қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
142. Ўлчамлари белгиланган асосий ўлчамлардан ортиқ бўлган автомобиль ва ғилдиракли (ўзиюрар) транспорт воситаларини ташиш зарур бўлган тақдирда, ташувчи жўнаш аэропортининг имкониятлари, ҳаво кемасининг багаж-юк бўлмалари ва люкларининг ўлчамлари, автомобилнинг ёки ғилдиракли (ўзиюрар) транспорт воситаларининг бурилиш радиуси, юклаш усули ва уларни туширишда манзил аэропорти имкониятларини инобатга олган ҳолда ташишга қабул қилиш ёки қабул қилмаслик тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
143. Йўловчи ҳаво кемаларида газда юрадиган транспорт воситаларини ташиш тақиқланади. Бундай транспорт воситалари ҳаво кемаларида ИКАОнинг «Хавфли юкларни ҳавода хавфсиз ташиш бўйича техник йўриқномалари» (ИКАО, DOC. 9284) ҳамда хавфли юкларни ташиш қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда ташилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
144. Ҳаво кемасида ташиш учун қабул қилинадиган автомобиль ёки ғилдиракли (ўзиюрар) транспорт воситалари қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тормози соз ҳолда бўлиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёнғинга қарши жиҳозланган бўлиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёнилғи бакидаги ёнилғининг ҳажми бакнинг тўртдан бир қисмидан ошмаслиги керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дизель ёқилғиси солинган ёнилғи бакида босим ўзгариши натижасида ёнилғи кенгайиши учун етарли бўшлиқ бўлиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёнилғи бакининг қопқоғи маҳкам ёпилган бўлиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
парвоз вақтида рессор ва амортизация тизимлари ўчириб қўйилган бўлиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аккумулятор батареялари яхшилаб маҳкамланган ҳолда жойида қолдирилиши ва клемманинг бошқа деталлар билан туташуви қисми изоляция қилинган бўлиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўт олдириш калити автомобилда қолдирилиши ва елим тасма ёрдамида автомобиль рулига бириктириб қўйилиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўл тормози ишчи ҳолатида бўлиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомобилнинг давлат рақами белгилари ечиб қўйилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
145. Автомобиль ёки ғилдиракли (ўзиюрар) транспорт воситалари ташилганда, ташувчи ёки унинг агенти манзил аэропортида бундай юкни тушириш учун зарур бўлган технологик жиҳозлар, механизация ва автоматизация воситалари мавжудлиги тўғрисида тасдиқнома ва жўнатиш учун унинг розилигини олиши керак ҳамда манзил аэропортига юкнинг оғирлиги ва ўлчамлари тўғрисида маълумот юбориши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
146. Автомобиль ёки ғилдиракли (ўзиюрар) транспорт воситалари ҳаво кемасида бир ёки икки ёхуд ундан ортиқ пакетлаш воситаларида ташилиши мумкин. Ўлчамлари битта пакетлаш воситасига жойлаштириш имконини берувчи ва бир пакетлаш воситасида ташиладиган автомобиль ёки ғилдиракли (ўзиюрар) транспорт воситалари пакетлаш воситасига жойлаштирилганда, автомобиль ёки ғилдиракли (ўзиюрар) транспорт воситасининг оғирлик маркази пакетлаш воситасининг геометрик марказига тушиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
147. Автомобиль ёки ғилдиракли (ўзиюрар) транспорт воситасини пакетлаш воситасига маҳкамлаш бўйича операциялар ерда бажарилади. Икки ёки ундан ортиқ пакетлаш воситаларида ташиладиган автомобиль ёки ғилдиракли (ўзиюрар) транспорт воситасини пакетлаш воситасига маҳкамлаш бўйича операциялар ҳаво кемасининг ичида бажарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
148. Автомобиль ёки ғилдиракли (ўзиюрар) транспорт воситалари уларнинг ўлчамларига қараб багаж-юк бўлмаларига ҳаво кемасининг ўқи бўйлаб ёки унга кўндаланг ҳолда юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
149. Автомобиль ёки ғилдиракли (ўзиюрар) транспорт воситаларини ҳаво кемасидан тушириш юклаш тартибига тескари равишда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-§. Кузатиб борилмайдиган багажларни ташиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
150. Йўловчининг багажини у учиб кетаётган қатновда ташишнинг имконияти бўлмаса, ташувчи йўловчи билан келишган ҳолда унинг багажини вақт жиҳатидан энг яқин бўлган бошқа қатновни амалга ошираётган ҳаво кемасида юбориши шарт, бунда вазни бепул багаж олиб кетиш нормасига тўғри келадиган багаж йўловчининг ўзи билан бирга жўнатилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
151. Кузатиб борилмайдиган багаж фақатгина йўловчининг шахсий мулкидан, жумладан унча катта бўлмаган мусиқа асбоблари ва спорт жиҳозларидан иборат бўлиши мумкин. Бунда йўловчи кузатиб борилмайдиган багаждаги ашёларнинг рўйхатини тақдим этиши ва божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бажарилишини таъминлаши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
152. Механизмлар, машиналар ёки уларнинг эҳтиёт қисмлари, пул, қимматли қоғозлар, қимматбаҳо буюмлар, соат, идишлар, кумушдан ясалган ошхона асбоблари, мўйна, фото ва кинокамералар, ҳужжатлар, ичимликлар, атир-упа маҳсулотлари, савдо намуналари ва нозик маиший техникани, шунингдек хавфли юкларни кузатиб борилмайдиган багаж сифатида ташиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
153. Кузатиб борилмайдиган багажлар фақат эълон қилинган қиймати билан ташиш учун қабул қилинади ва бунда бу қиймат унинг ҳақиқий қийматидан ортиқ бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
154. Ташувчи ёки унинг агенти йўловчини жўнаш, трансфер/транзит аэропорти жойлашган давлатларнинг юк ташишга нисбатан қўлланиладиган божхона қоидаларига риоя этиши ҳамда манзил аэропортида божхона текширувидан ўтиши учун божхона брокери талаб қилиниши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
155. Ҳар бир кузатиб борилмайдиган багаж ўрни идишга ўралган бўлиши ёки мустаҳкам яхлит мато билан ўралиб, қаттиқ боғланган бўлиши шарт. Бунда ҳар бир кузатиб борилмайдиган багаж ўрнига маркировка белгилари қўйилиб, ички томонига эгасининг исми ва уй манзили ёзилган бўлиши, ташқи томонида эса юк олувчининг фамилияси ва етиб бориш жойидаги манзили кўрсатилган ёрлиқ ёки бирка бўлиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
156. Юк хатида юк жўнатувчи ва юк олувчининг тўлиқ номи ҳамда манзили кўрсатилиши шарт. Юк хатида «Сўраб олингунга қадар» ёзувини киритиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-§. Санъат асарлари ва музей экспонатларини ташиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
157. Санъат асарлари ва музей экспонатлари юк сиғимини олдиндан банд қилиш шарти билан ташилади. Юк жўнатувчи бундай турдаги юкларни ташиш учун олдиндан юк сиғимларини банд қилиш зарурлиги ҳақида хабардор этилиши керак. Санъат асарлари ва музей экспонатларига ишлов бериш ва уларни ташиш уларнинг таснифига мувофиқ эҳтиёткорлик ва эътибор билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
158. Ташувчи санъат асарлари ва музей экспонатларини ташишга қабул қилишда юк жўнатувчидан юк ўрами варақасини талаб қилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
159. Санъат асарлари ва музей экспонатларини ташишда бир ёки икки қаватли қутилардан ёки қўлда олиб кетиш учун мўлжалланган ўрамлардан фойдаланилади. Санъат асарлари ва музей экспонатларига маркировкалаш белгиларини қўйишда уларга кимёвий таркибига кўра зарар етказиши мумкин бўлган бўёқлардан фойдаланиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-§. Тирик жониворларни ташиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
160. Тирик ҳайвонлар ва қушлар, ҳашаротлар, асаларилар, қуруқликда ҳам сувда ҳам яшовчи ҳайвонлар ва бошқалар (бундан буён матнда жониворлар деб юритилади) ташиш учун қабул қилиниши мумкин. Жониворларни ташиш ташувчининг юк ташиш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
161. Ташувчи ёки унинг агенти жониворларни юк сифатида ташишга қабул қилишда ташиш вақтида қулайлик, хавфсизлик ва санитария талабларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида уларни мустаҳкам идишга (контейнер, транспорт қафаслари ва ҳоказо) жойлаштиришни талаб қилиши мумкин. Бунда мазкур идишлар уларга ишлов бериш бўйича йўриқномаларга эга бўлиши ҳамда яшил рангли «Live animals»/»Тирик жониворлар» деб ёзилган махсус ёрлиқлар билан маркировкаланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
162. Жониворлар, қоида тариқасида, уларни кузатиб борувчи шахс билан биргаликда ташилади. Бунда жониворларни кузатиб борувчи шахс зарур тиббий ва техник воситаларга (ветеринар аптекаси, махсус кийим, тўшама ва маҳкамловчи материаллар, жиҳозлар ва ҳоказо), шунингдек уларни боқиш учун етарли миқдорда озуқа ва ичимликка эга бўлиши, уларни парваришлаши ва озиқлантириши, зарур ҳолларда ҳаво кемаси экипажи аъзолари ва атрофдагиларнинг хавфсизлигини таъминлаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
163. Майда ҳайвон ва қушларни ташишда қуйидагиларга қатъий риоя этиш талаб этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уларни фақат тўғридан-тўғри учадиган қатновлар орқали ташиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уларни жўнаш аэропортига ташувчи билан келишилган муддатда олиб келиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уларни аэропортда турган ва ҳаво кемасига юклаш вақтида юк жўнатувчи ёки унинг вакили ёхуд форвардер назорати остида бўлишини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
164. Жониворлар бирлашган юк таркибида ташиш учун қабул қилинмайди, бирлашган юк тўлиқ жониворлардан иборат бўлган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-§. Инсон жасадини ташиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
165. Инсон жасади унинг вафот этганлиги ҳақида тегишли расмий ҳужжат бўлганда, агар жасад кремация қилинган бўлса, кремация тўғрисида ҳам тегишли ҳужжат бўлганда ташишга қабул қилинади. Бунда инсон жасади олиб бориладиган давлат қонунчилиги бўйича талаб этиладиган ҳужжатлар ҳам илова қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
166. Инсон жасадини ташиш Хорижий давлат ҳудудида вафот этган шахсни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дафн этишда кўмаклашиш тартиби ҳақидаги низом (рўйхат рақами 2269, 2011 йил 27 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 39-сон, 407-модда) талаблари асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
167. Кремация қилинмаган инсон жасадидан иборат юкнинг тавсифи ҳаво кемаси командирига бериладиган махсус хабарномага (NOTOС) киритилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
168. Юк хатида махсус ишлов бериш коди — «НUM» кўрсатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
169. Кремация қилинмаган инсон жасадини йўловчи ҳаво кемаларида ташишга мазкур ҳаво кемаларида ажратилган багаж-юк бўлмалари бўлгандагина рухсат этилади. Багаж-юк бўлмалари бўлмаган тақдирда, кремация қилинмаган инсон жасади фақат махсус буюртма қилинган қатновлар орқали ташилиши мумкин. Кремация қилинмаган инсон жасадини йўловчилар билан бирга ташишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
170. Кремация қилинган инсон жасади барча юк ва йўловчи ҳаво кемаларида ташиш учун қабул қилинади. Инсон жасадини ташиш учун ташувчининг юк ташиш қоидаларига мувофиқ ҳақ олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
171. Инсон жасади 200 кг (катталар) ва 100 кг (12 ёшгача бўлган болалар) шартли вазн бўйича ташишга қабул қилинади. Юк хатининг «Chargeble Weight/Ҳақ тўланадиган юк» катагида ҳақи тўланиши лозим бўлган оғирлик сифатида ҳақиқий вазни қанча эканлигидан қатъи назар, тегишли равишда 200 кг ёки 100 кг вазн кўрсатилади. Жасад кули солинган қути унинг ҳақиқий вазнига қараб ташишга қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
172. Инсон жасадини йўловчи ҳаво кемасига ортиш йўловчилар ҳаво кемасига чиқмасдан олдин амалга оширилади, улар манзил аэропортида йўловчилар ва уларнинг багажлари туширилгандан сўнг, туширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
173. Инсон жасади ва жасад кули солинган қутилар озиқ-овқат маҳсулотлари солинган юклар билан ёнма-ён жойлаштирилмаслиги ва тирик жониворлардан алоҳида жойлаштирилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
174. Инсон жасади бирлашган юк таркибида ташиш учун қабул қилинмайди, бирлашган юк тўлиқ инсон жасадидан иборат бўлган ҳоллар бундан мустасно. Инсон жасади, қоида тариқасида, кузатиб борувчи шахс билан бирга ташилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-§. Хавфли юкларни ташиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
175. Хавфли юклар ИКАОнинг «Хавфли юкларни ҳавода хавфсиз ташиш бўйича техник йўриқномалари» (ИКАО, DOC 9284/AN905) ва Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли юкларни ҳаво транспортида ташиш қоидалари»га (ЎзР АҚ-198) (рўйхат рақами 1721, 2007 йил 25 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 39-сон, 407-модда) мувофиқ ташилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V боб. Расмийлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
176. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган ва олиб чиқиб кетилаётган ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит олиб ўтилаётган барча юклар қонун ҳужжатларига мувофиқ божхона, санитария-карантин, ветеринар, фитосанитар расмийлаштирувдан ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
177. Ташувчи ёки унинг агенти, юк жўнатувчи ва юк олувчи Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномаларига, ҳудудидан, ҳудудига ва ҳудуди орқали ташиш амалга ошириладиган давлатларнинг қонунчилигига риоя этиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
178. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги аэропортларнинг ердаги хизматлари ва ваколатли давлат органлари томонидан қатновларга хизмат кўрсатишни ташкиллаштириш парвозларнинг суткалик жадваллари, уларни аниқлаштириш ва тўлдириш бўйича қўшимчаларга қатъий риоя этган ҳолда амалга оширилади. Мазкур қўшимчалар тегишли аэропортнинг технологик графиклари билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юкни қабул қилиш бўйича ваколатли давлат органларининг талаблари ва ташувчининг юк ташиш қоидалари бажарилмаганлиги учун жавобгарлик юк жўнатувчига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI боб. Юк ташиш шартномасининг бекор бўлиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
179. Юк ташиш шартномаси ташувчи ва юк жўнатувчининг ташаббуси билан ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
180. Қуйидаги ҳолларда ташувчи юк ташиш шартномасини бир томонлама бекор қилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юк жўнатувчи томонидан жўнаш, трансфер/транзит ва манзил давлатларнинг қонунчилиги талаблари бузилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юк жўнатувчи ўз мажбуриятларини бажаришдан бош тортганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юкни ташиш авиация хавфсизлигига таъсир кўрсатиш хавфини юзага келтирганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юк жўнатувчи авиация хавфсизлиги талабларига риоя қилмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юк таркибида ташиш тақиқланган нарсалар бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юк ташиш шартномасида назарда тутилган бошқа ҳолатларда.

181. Юк ташиш шартномаси қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
форс-мажор вазиятлар туфайли ташувчи аввал келишилган шартларни бажара олмаганда, эмбарго эълон қилинганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юк жўнатувчи томонидан мазкур Қоидалар, ташувчининг юк ташиш қоидалари, шунингдек жўнаш, трансфер/транзит ва манзил давлатларнинг қонунчилиги талаблари бажарилмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташувчининг айби билан юк ташиш шартномасининг олдиндан келишилган шартларини бажариш имкони бўлмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юк ташиш шартномасида назарда тутилган бошқа ҳолатларда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
182. Ташувчининг хатти-ҳаракатлари туфайли юк ташиш шартномаси шартларини бажариш имкони бўлмаганда, ташувчи ташиш ва ишлов бериш учун тўланган пул қийматининг ҳаммасини қайтариб беради, агар юк ташишни тўхтатиш йўналишнинг бирор-бир манзилида рўй берган бўлса, ўз ҳисобидан юкни жўнаш аэропортига қайтариб олиб келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
183. Жўнаш, трансфер/транзит ва манзил давлат қонунчилиги талабларини бажармаган тараф бунинг натижасида юк ташиш шартномаси шартларининг ўзгариши ва у билан боғлиқ бошқа харажатлар учун жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
184. Юк ташиш шартномаси ихтиёрий равишда бекор қилинганда, ташувчи юк жўнатувчига юкни расмийлаштириш ва юк ташиш шартномаси бекор қилингунга қадар юкка ишлов бериш билан боғлиқ барча харажатларни чегириб қолган ҳолда ташиш учун тўланган суммани қайтариб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
185. Юк ташиш шартномаси ихтиёрий равишда ўзгартирилганда, ташувчи юк ташиш ҳужжатларини қайтадан расмийлаштиради ва ташиш учун тўланган пул қийматини қайта ҳисоб-китоб қилади, бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар юк ташиш шартномаси шартларининг ўзгартирилиши ташиш қийматининг ортишига олиб келса, юк ташиш шартномаси шартлари ихтиёрий равишда ўзгартирилиши оқибатида юзага келган барча қўшимча йиғимларни юк жўнатувчидан ундириб олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар юк ташиш шартномаси шартларининг ўзгартирилиши ташиш қийматининг камайишига олиб келган бўлса, тўланган пул қиймати билан янгидан ҳисобланган ташиш қиймати ўртасидаги фарқни юк жўнатувчига қайтариб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
186. Юк ташиш ташувчи ёки юк жўнатувчининг ташаббуси билан, шунингдек ташувчининг айби билан бажарилмаган тақдирда, ташувчи ёки унинг агенти ташувчининг тарифларни қўллаш бўйича қоидаларига мувофиқ юк жўнатувчига пул қийматини қайтариб бериши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII боб. Томонларнинг жавобгарлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
187. Ташишдан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда, тарафлар халқаро шартномаларда, қонун ҳужжатларида, шунингдек юк ташиш шартномасида белгиланган тарзда жавобгар бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII боб. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
188. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Миллий хавфсизлик хизмати ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 6 декабрь

Давлат божхона қўмитаси раиси З. ДУСАНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 6 декабрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий хавфсизлик хизмати раиси Р. ИНОЯТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 6 декабрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Бош директори В. ТЯН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 6 декабрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 2-сон, 28-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 19.05.2026 й., 10/26/2552-1/0506-сон)