Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
ХОРИЖИЙ ДАВЛАТ ҲУДУДИДА ВАФОТ ЭТГАН ШАХСНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДА ДАФН ЭТИШДА КЎМАКЛАШИШ ТАРТИБИ ҲАҚИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА

ИЛОВА
Хорижий давлат ҳудудида вафот этган шахсни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дафн этишда кўмаклашиш тартиби ҳақида НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

II. Ўлим ва жасадни (сақланиб қолган тана қисмларини) ёки хокни ташиш ҳақидаги ҳужжатларни расмийлаштириш

III. Жасадни (сақланиб қолган тана қисмлари) ёки хокни Ўзбекистон Республикасига жўнатиш бўйича ташкилий масалаларни ҳал қилиш. Тобутни транспортда ташишга тайёрлаш

IV. Хорижий давлат ҳудудида вафот этган шахснинг жасади (сақланиб қолган тана қисмлари) солинган тобут ёки хоки солинган урнани Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ўтказиш

V. Хорижий давлат ҳудудида вафот этган шахсларнинг жасадлари (сақланиб қолган тана қисмлари) ёки хоки солинган урналарни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дафн қилиш

VI. Якуний қоидалар

«Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 52-сон, 508-модда) асосида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси қарор қиладилар:
Ушбу Низом «Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2010 й., 52-сон, 508-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикасидан ташқарида вафот этган шахсларнинг (Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг, айрим ҳолларда эса чет эл фуқароларининг ҳам) жасадларини (сақланиб қолган тана қисмларини) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дафн этишни ташкил қилиш тартибини белгилайди.
3. Шахс хорижий давлат ҳудудида вафот этган тақдирда, вафот этган шахснинг унинг жасадини (сақланиб қолган тана қисмларини) ёки хокини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дафн этиш тўғрисидаги хоҳиш-иродасини бажариш, дафн этишни амалга ошириш ва дафн этиш билан боғлиқ харажатларни тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган шахсга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўлим ҳақидаги гувоҳномани (маълумотномани), вафот этган шахснинг жасадини (сақланиб қолган тана қисмларини) олиб кетиш учун рухсатномани, йўл ҳужжатларини, шу жумладан давлат чегараларини кесиб ўтишга доир ҳужжатларини олишга кўмаклашиш қисмида кафолатланади. Бунда, Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари (бундан кейин матнда консуллик муассасаси деб юритилади), маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек ўз фаолият турига кўра шундай ҳолларда зарур хизматлар кўрсатувчи бошқа юридик шахслар кўмаклашади.
8. Қонунчиликка мувофиқ консуллик муассасалари томонидан ушбу Низомнинг 23-бандида кўрсатилган ўлим тўғрисидаги ҳужжатлар туркумини расмийлаштириш консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмаган ҳолда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Мазкур Низомнинг 17 ва 21-бандларида кўрсатилган барча чет эл ҳужжатлари ўзбек ёки рус тилига таржима қилинган ва консул муҳри билан шаҳодатланган бўлиши лозим.
Ҳужжатлар туркуми — ўлим тўғрисидаги далолатнома ёзувининг 2 нусхаси, ўлим ҳақидаги гувоҳноманинг консул томонидан шаҳодатланган нусхаси, паспорт ёки вафот этганнинг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатнинг нусхаси, хорижий тиббий хулоса ёки ўлим ҳақидаги гувоҳноманинг (маълумотноманинг) асл нусхаси таржимаси билан, ЙТҲ баённомаси ёки терговчининг ҳуқуқбузарлик факти бўйича хулосаси таржимаси билан, жасадни (сақланиб қолган тана қисмларини) ёки хокни транспортда ташиш ва мамлакатдан олиб чиқиш учун рухсатноманинг нусхаси таржимаси билан, бошқа ҳужжатларнинг нусхалари (мавжуд ва зарур бўлганда) Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тегишли фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувига белги киритиш ва келгусида ФҲДЁ архивида сақлашга топшириш учун юборилади.
29. Вафот этган шахснинг жасадини (сақланиб қолган тана қисмлари) баъзи чет давлатлар (асосан МДҲ мамлакатлари)дан Ўзбекистон Республикасига транспортда ташишда тобутни муҳрлашнинг бошқа тартиби қўлланиши мумкин. Консулнинг турли шароитлар туфайли тобутни транспортда ташишга тайёрлашнинг барча ҳолатларида иштирок этиш имконияти ёки зарурати бўлмагани ва чет эл қонунчилигида консулнинг тобутни муҳрлаши шарт экани тўғрисида нормалар йўқлиги сабабли, тегишли давлатнинг божхона хизмати божхона назоратини амалга ошириш чоғида рухсат берилмаган нарсаларнинг солинишига йўл қўймаслик мақсадида тобут ичида нима борлигини текшириши мумкин. Бу ҳолда тобутни кавшарлаш чет давлатнинг божхона ва бошқа ваколатли органлари вакиллари, шунингдек тобутда ўзга буюмлар йўқлиги тўғрисидаги тегишли маълумотномани тайёрлайдиган дафн бюросининг ходими иштирокида амалга оширилади.
32. Мазкур Низомнинг 24-бандида кўрсатилган сабабларга кўра консул томонидан ўлим қайд этилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикасига тобут ёки марҳумнинг хоки солинган урна билан бирга белгиланган тартибда легализация қилинган хорижий тиббий хулоса ёки ўлим ҳақидаги гувоҳнома (маълумотнома) шаҳодатланган таржимаси билан юборилади.
Вафот этган чет эл фуқароларини олиб келиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дафн этиш «Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 4 апрелдаги 101-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 14-сон, 138-модда) билан тасдиқланган Дафн этиш жойларини сақлаш, улардан фойдаланиш ва қабр устида ёдгорликларни қуриш тартиби тўғрисидаги низом, Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 14 июндаги 174-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 24-сон, 249-модда) билан тасдиқланган Дафн этишга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом ва мазкур Низомга мувофиқ амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси