Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Чет тилини билиш даражасини аниқлаш ва малака сертификати бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 16 февралдаги 73-сонли «Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 10 декабрдаги ПҚ-1875-сон қарорига мувофиқ, шунингдек Чет тилини билиш даражасини баҳолаш ва сертификатлаш миллий тизимини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет тилини билиш даражасини аниқлаш ва малака сертификати бериш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги малака сертификатининг давлат намунаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 31 декабрь,

Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги 352-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет тилини билиш даражасини аниқлаш ва малака сертификатини бериш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 10 декабрдаги ПҚ-1875-сон қарорига мувофиқ чет тилларни билиш даражасини аниқлаш ва давлат намунасидаги малака сертификатини бериш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Чет тилини билиш даражасини аниқлаш ва давлат намунасидаги малака сертификатини (кейинги ўринларда сертификат деб аталади) бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (кейинги ўринларда Давлат тест маркази деб аталади) томонидан тўлов асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет тилини билиш даражасини аниқлаш ва сертификат бериш учун талабгор томонидан ариза берилган кундаги базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида тўлов ундирилади.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Сертификат тест синовлари якунлари бўйича энг юқори баллнинг камида 60 фоизини тўплаган шахсларга 2 йил муддатга берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Чет тилини билиш даражасини аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Чет тилини билиш даражаси тест синови, ёзма иш ва оғзаки суҳбат ўтказиш йўли билан аниқланади, у қуйидаги бўлимлардан иборат бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) «тинглаб тушуниш» бўлими — оғзаки нутқни қабул қилиш кўникмаларини, эшитилган матнлардаги асосий фикр ва детални тушуниш маҳоратини текширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) «ўқиш» бўлими — ўқилган матнлардаги асосий фикр ва детални тушуниш маҳоратини текширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) «лексик ва грамматик компетенциялар» бўлими — грамматик тузилишни ва луғат захирасини фарқлаш ҳамда улардан тўғри фойдаланиш маҳоратини текширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) «ёзма иш» бўлими — тегишли даражадаги грамматик тузилишдан ва талабгорнинг луғат захирасидан фойдаланган ҳолда берилган мавзулар бўйича бир-бири билан боғланган матнлар тузиш маҳоратини текширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) «гапириш» бўлими — тегишли даражадаги грамматик тузилишдан ва луғат захирасидан фойдаланган ҳолда, берилган саволларга мос жавоб бериш ва ўз нуқтаи назарини асослаш маҳоратини текширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тест синовини ўтказиш учун топшириқлар Ўзбекистон Республикаси узлуксиз таълим тизимининг давлат таълим стандартига мувофиқ ҳар бир даража (А2, А2+, B1, B1+, B2, C1) учун Давлат тест маркази томонидан ишлаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Чет тилини билиш даражасини аниқлаш юзасидан талабгорларни тест синовига мустақил тайёрлаш учун зарур материаллар Давлат тест марказининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Тест синовини ўтказиш тартиби Давлат тест маркази томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича тест синовини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Талабгор чет тилини билиш даражасини аниқлаш ва сертификатни олиш мақсадида тест синовида қатнашишга рўйхатдан ўтиш учун Давлат тест марказининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайти орқали онлайн ёки бевосита Давлат тест маркази ва унинг вилоятлардаги ҳудудий бўлинмаларига (ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шакл бўйича) ариза билан мурожаат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қуйидаги маълумотларнинг аниқлиги учун ариза берувчи шахсан жавобгар ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома) тўғрисида маълумот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3,5 х 4,5 см ўлчамли рангли, орқа фони оқ рангдаги фотосурат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет тилини билиш даражасини аниқлаш ва малака сертификати олиш учун тўлов тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабгор шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси ва тўлов тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхалари ва 3,5 х 4,5 см ўлчамли фотосуратни Давлат тест марказига ёки Давлат тест марказининг ҳудудий бўлинмаларига шахсан олиб келиб топширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда Давлат тест маркази ходими томонидан шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида талабгорнинг электрон бармоқ изи ва фотосурати олиниб рўйхатдан ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Талабгорнинг тушган аризаси Давлат тест маркази томонидан етти иш куни мобайнида кўриб чиқилади. Тўғри расмийлаштирилган ҳужжатлар асосида талабгор рўйхатдан ўтказилади ҳамда тест синовига қўйиладиган талабгорлар рўйхатига киритилади. Рўйхатдан ўтказишда талабгорга тест синовидан ўтиш қоидалари тўғрисидаги эслатма берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарур ҳужжатлар талаб даражасида расмийлаштирилмаганда, Давлат тест маркази бу тўғрисида талабгорнинг рўйхатдан ўтиш даврида кўрсатган электрон почтасига хабар юборади ёки телефон орқали талабгорни хабардор қилади. Талабгор бир ҳафта мобайнида ҳужжатларни тўғри расмийлаштириш ва уларни Давлат тест марказига қайта тақдим этиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Давлат тест маркази ходимлари томонидан ариза берувчилар тўғрисидаги шахсий маълумотлар махфийлиги таъминланади. Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ваколатли давлат органлари томонидан расмий мурожаат бўлган тақдирда ариза берувчилар тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Тест синовига қўйиладиган талабгорлар рўйхати, уни ўтказиш санаси ва жойи тўғрисидаги ахборот Давлат тест марказининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтида эълон қилинади. Тест синовини ўтказиш санаси у ўтказиладиган кундан камида бир ҳафта олдин эълон қилинади. Тест синовини ўтказиш жойи ва санаси Давлат тест маркази томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабгорнинг тест синовида белгиланган ўтириш жойи Давлат тест маркази томонидан қуръа ташлаш йўли билан аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Тест синови бланкаларда ёки компьютерда, тегишли дастурий таъминотдан фойдаланган ҳолда, шу жумладан, Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали масофадан ўтказилади. Тест синови Давлат тест маркази томонидан тасдиқланган имтиҳон комиссияси аъзолари ва кузатувчилар иштирокида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тест синови бланкаларда ўтказилганда икки босқичдан иборат бўлади. Бунда биринчи босқич «тинглаб тушуниш», «ўқиш», «лексик ва грамматик компетенциялар», «ёзма иш» бўлимларидан, иккинчи босқич «гапириш» бўлимидан ташкил топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тест тегишли дастурий таъминот асосида компьютерда ўтказилганда барча бўлимлар қамраб олинган ҳолда бир босқичда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тест синови интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали масофадан ўтказилганда, у Интернет тармоғидан фойдаланадиган давлат таълим муассасаларининг ахборот-ресурс марказларида бўлиб ўтади. Тест синови Давлат тест маркази ходимининг раҳбарлигида ва кузатувида ўтказилади. Талабгорлар Давлат тест марказининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайти орқали тизимда рўйхатдан ўтказилади ва улар бажариш учун тест синови топшириқларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади. Талабгорларнинг тест синови топшириқларига жавоблари автоматик равишда, онлайн режимида Давлат тест марказининг маълумотлар базасига текшириш учун юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тест синови вақтида ҳар бир иш жойида бир нафар талабгор ўтиради. Тест синовини ўтказиш жараёни видеотасвирга туширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Тест синовини ўтказиш учун кузатувчилар жалб этилиши мумкин. Бундай ҳолларда улар билан шартнома тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. «Тинглаб тушуниш», «ўқиш», «лексик ва грамматик компетенциялар», «ёзма иш» бўлимлари бўйича билимлар махсус дастурлар ёрдамида компьютерда текширилади. «Ёзма иш» ва «гапириш» бўлимлари бўйича билимлар имтиҳон комиссияси томонидан текширилади, натижалари расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Имтиҳон комиссияси таркиби Давлат тест маркази директорининг буйруғи билан тасдиқланади, унга Давлат тест маркази ходимлари ва тажрибали педагоглар, малакали мутахассислар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Талабгор шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома) асосида бармоқ изи текширилиб тест синовига қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Тест синовларини ўтказиш вақти:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
А2, А2+ даражаси учун — «тинглаб тушуниш», «ўқиш», «лексик ва грамматик компетенциялар», «ёзма иш» учун — 150 дақиқа, «гапириш» учун — 10 дақиқа;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
B1, B1+ даражаси учун — «тинглаб тушуниш», «ўқиш», «лексик ва грамматик компетенциялар», «ёзма иш» учун — 185 дақиқа, «гапириш» учун — 15 дақиқа;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
B2 даражаси учун — «тинглаб тушуниш», «ўқиш», «лексик ва грамматик компетенциялар», «ёзма иш» учун — 200 дақиқа, «гапириш» учун — 15 дақиқа;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
C1 даражаси учун — «тинглаб тушуниш», «ўқиш», «лексик ва грамматик компетенциялар», «ёзма иш» учун — 210 дақиқа, гапириш учун 20 — дақиқани ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Тест синовлари формати: «Тинглаб тушуниш», «ўқиш», «лексик ва грамматик компетенциялар» бўлимларининг ҳар бири 30 та саволдан иборат бўлади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ёзма иш» бўлими А2, А2+, B1, B1+, B2 даражалари учун иккита ёзма топшириқдан, C1 даражаси учун учта ёзма топшириқдан (даражага боғлиқ ҳолда биринчи топшириқ — 30 — 150 та сўздан, иккинчи топшириқ — 50 — 250 та сўздан, учинчи топшириқ — 80 — 100 та сўздан);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«оғзаки суҳбат» бўлими топшириқларнинг учта туридан иборат бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Тест синови ҳар бир бўлимининг энг юқори баҳоси 30 баллни ва барча бўлимлар учун максимал баҳо 150 баллни ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Тест синови ўтказилаётган аудиторияга ҳар қандай адабиётни, телекоммуникация ва техника воситаларини олиб кириш қатъиян ман этилади. Тест синови ўтказилаётган вақтда бошқа талабгорлар билан мулоқот қилишга, саволлар китоби варақларини йиртиб олишга, саволлар китобини бошқа талабгорларга беришга, тест синовини ўтказиш жараёнига халақит қилишга, тест синовлари тугагандан сўнг ёзишда давом этишга, бошқа талабгорга ҳеч қандай буюм узатишга рухсат этилмайди. Ушбу талабларни бузган талабгор аудиториядан чиқариб юборилади ва тест синовидан ўтмаган деб ҳисобланади. Тест синовидан чиқариб юборилган талабгорлар тўғрисида ушбу Низомнинг 2-иловасидаги шакл бўйича далолатнома расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Тест синовлари натижалари улар якунланган кундан бошлаб уч ҳафтадан кечикмай Давлат тест марказининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтида эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Тест синови якунлари бўйича энг юқори баллнинг 60 фоизидан кам (90 баллдан кам) балл олган талабгор даража шартларини бажармаган деб ҳисобланади ва қайта қатнашиш учун, тест синовлари ўтказилган кундан бошлаб камида бир ойдан кейин, чет тилини билиш даражасини аниқлаш ва сертификатни олиш учун белгиланган тартибда ариза билан мурожаат қилиб тўлов тўлаган тақдирда тест синовларига қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Тўлов шартлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Талабгор Давлат тест марказининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтида онлайн ариза тўлдиргандан сўнг, унинг электрон манзилига Давлат тест маркази томонидан электрон ариза ва тўловни амалга ошириш учун квитанция юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўлов исталган банк ёки амалдаги электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Талабгор мазкур Низомнинг 9-бандида номлари келтирилган ҳужжатларни Давлат тест маркази ёки Давлат тест марказининг ҳудудий бўлинмаларига топширганидан сўнг Давлат тест маркази ва талабгор ўртасида шартнома тузилган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Агар ариза берувчи турли сабабларга кўра тест синовларида иштирок эта олмайдиган бўлса, Давлат тест марказига тест синовлари ўтказиладиган кундан 7 кун аввал ёзма мурожаат этиши лозим. Бунда, талабгорнинг хоҳишига кўра навбатдаги тест синовларига киритилади ёки тўланган йиғим 100 фоиз миқдорда талабгорга қайтарилади (тўлов амалдаги электрон тизим орқали амалга оширилганда, кўрсатилган хизмат учун ундирилган йиғимдан ташқари).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабгор тест синовига кечиккан ёки узрсиз сабабга кўра келмаган ҳолларда, унинг аризасига биноан тўланган йиғимнинг 50 фоиз миқдори қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Тест синови қоидаларини бузганлик учун аудиториядан чиқариб юборилган тақдирда амалга оширилган тўлов талабгорга қайтарилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Узрли сабабга кўра тест синовларида қатнаша олмаган талабгор тест синовлари тугаган кундан бошлаб беш иш кунида ушбу ҳолатни тасдиқловчи ҳужжатларни Давлат тест марказига бевосита ёки электрон тарзда тақдим этиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабгор кечиккан тақдирда тест синовига қўйилмайди. Агар талабгор тест синовига узрли сабабга кўра (тегишли ҳужжат билан тасдиқланганда) келмаганда, унинг аризаси асосида унга навбатдаги тест синовидан (гапириш кўникмаси учун бошқа вақтда) ўтишга рухсат этилади. Тест синовини бошқа вақтга кўчириш тўғрисидаги қарор Давлат тест маркази томонидан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Тест синови ўтказилиши жараёнида талабгорнинг фақат битта чет тилидан тест топширишига рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Апелляцияларни кўриб чиқиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Тест натижаларидан норози бўлган талабгор Давлат тест марказига апелляция тақдим этиш ҳуқуқига эга. Апелляция тест синови натижалари эълон қилинган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида, ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ ёзма ёки электрон шаклда тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Апелляцияни кўриб чиқиш учун Давлат тест маркази директорининг буйруғи билан 5 — 7 нафар Давлат тест маркази ходимлари ва таълим тизими педагогларидан иборат бўлган Апелляция комиссияси тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция икки ҳафта мобайнида кўриб чиқилади. Талабгор Апелляция комиссияси қарори тўғрисида ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабгор Апелляция комиссияси қароридан норози бўлганда, судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Апелляцияни кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тест синови натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляциянинг қондирилишини рад этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тест синовлари натижаларини ўзгартириш ва апелляцияни қондириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тест натижаларини бекор қилиш ва такрорий тест синови ўтказилишини тайинлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар талабгор томонидан кўрсатилган далиллар тасдиқланмаса, апелляциянинг қондирилишини рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади. Тест синови натижаларини бекор қилиш тўғрисидаги қарор ушбу Низом талаблари бузилган ҳолда ўтказилган тақдирда қабул қилинади. Апелляция комиссиясининг қарорлари ушбу Низомнинг 4-иловасига мувофиқ расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабгорни такрорий тест синовидан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, Давлат тест маркази тест синовини ўтказиш санасини белгилайди ва тест синовини такроран ўтказишда тўлов ундирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Такрорий апелляцияга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Чет тилини билиш даражаси тўғрисида давлат намунасидаги малака сертификатини бериш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Тест синовидан муваффақиятли ўтган талабгорга тест синови натижалари эълон қилинган кундан бошлаб бир ҳафта мобайнида, Давлат тест маркази буйруғи асосида сертификат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Сертификат қатъий ҳисобот юритиладиган ҳужжат ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади. Бланкалар Давлат тест маркази буюртмасига биноан, босмахона усулида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмасида тайёрланади. Давлат тест маркази директори сертификатлар бланкаларининг ҳисобга олиниши, уларнинг сақланиши ва улардан мақсадли фойдаланилиши юзасидан белгиланган тартибда шахсан жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Давлат тест маркази сертификатлар реестрини юритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгорнинг фамилияси, исми, отасининг исми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
паспорт маълумотлари (серияси ва тартиб рақами, паспортнинг ким томонидан ва қачон берилганлиги) ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси маълумотлари (тартиб рақами, гувоҳноманинг ким томонидан ва қачон берилганлиги);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат тест марказининг сертификат бериш тўғрисидаги буйруғининг санаси ва тартиб рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сертификатнинг ҳисобга олиш серияси ва тартиб рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сертификатнинг берилган санаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сертификатнинг амал қилиш муддати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Сертификат паспорт кўрсатилган тақдирда, шахсан талабгорга ёки талабгорнинг нотариал тасдиқланган ишончномаси асосида бошқа шахсга берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Йўқолган, талабгорнинг айби билан маълумотлар нотўғри киритилган ёки яроқсиз ҳолга келган сертификат ўрнига талабгорнинг аризасига кўра дубликат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сертификатни эгаси малака сертификати йўқолганлиги тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълон беради ҳамда Давлат тест марказига дубликат бериш тўғрисидаги ариза ва дубликат берилганлиги учун тўлов тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат билан бирга оммавий ахборот воситаларидаги эълоннинг тасдиғини тақдим этади (талабгорнинг айби билан нотўғри киритилган маълумотлар учун ариза берганлар бундан мустасно).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сертификатни дубликати малака сертификатининг янги бланкасида «Дубликат» ёзуви мажбурий кўрсатилган ҳолда, айнан олдинги тартиб рақами ҳамда илгари белгиланган амал қилиш муддати билан берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Яроқсиз ҳолга келган сертификат Давлат тест марказига қайтарилади.
(38-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 октябрдаги 661-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.10.2021 й., 09/21/661/0999-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция тўғрисидаги ариза қабул қилинганлиги тўғрисидаги ХАТ-ТАСДИҚНОМА
Талабгорнинг Ф.И.О.: ________________________ Талабгорнинг махсус коди:_______
Талабгорнинг имзоси:_________________
Шакл тўлдирилган сана: _______________
Аризани қабул қилиб олувчи масъул шахснинг Ф.И.О.: ___________________________
Имзо: _____________
(МЎ)
Апелляция қабул қилинган сана: _________
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: апелляция чет тилини билиш, уни эгаллаб олиш даражасини аниқлаш ва малака сертификати бериш тўғрисидаги Низомга мувофиқ кўриб чиқилади. Апелляция натижалари бўйича хулоса ёзма шаклда тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет тилини билиш даражасини аниқлаш ва малака сертификати бериш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ДАВЛАТ ТЕСТ МАРКАЗИ АПЕЛЛЯЦИЯ КОМИССИЯСИНИНГ ХУЛОСАСИ
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 395-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.05.2019 й., 09/19/395/3115-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги 352-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(тавсифи)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги сертификат А4 форматдаги оқ қоғозга офсет усулида босилади. Бунда бешта рангдан фойдаланилади: қора ранг — матн учун, яшил, кўк, қизил ранглар — расмларни тасвирлаш учун, оч жигарранг — фон учун. Варақнинг юқори қисмида 25 мм диаметрда Давлат герби жойлаштирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Варақнинг қолган қисмига давлат тилида лотин ёзувида «O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI VAZIRLAR MAНKAMASI НUZURIDAGI DAVLAT TEST MARKAZI. CНET TILINI BILISН VA EGALLASН НAQIDA SERTIFIKAT», инглиз тилида «REPUBLIC OF UZBEKISTAN STATE TESTING CENTER UNDER TНE CABINET OF MINISTERS. CERTIFICATE LEVEL OF FOREGIN LANGUAGE PROFICIENCY» сўзлари босилади. Сертификат олти рақамли тартиб рақамига эгадир. Матн оч жигарранг фонда гулдор нақш билан босилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сертификат қуйидагилардан фойдаланган ҳолда олти карра ҳимояга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
босишнинг икки усули — офсет ва юқори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёрқин бўёқлар нур орқали нусха кўчиришни мураккаблаштириш учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гулдор нақш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
турли рангли нақшлар тўрларидан фойдаланиш йўллари билан ҳар хил ранглар ҳосил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус қоғоз:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алмашиб турадиган рақамлардан тартиб рақами.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 2-сон, 14-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.05.2019 й., 09/19/395/3115-сон, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.10.2021 й., 09/21/661/0999-сон)