Ҳужжат кучини йўқотган 28.06.2019 30.12.2013 йилдаги 347-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 28.06.2019
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказининг Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги 531-сонли «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Туман ва шаҳар умумий юрисдикция судлари фаолиятини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 4 октябрдаги ПФ-4570-сон ва «Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2012 йил 30 ноябрдаги ПФ-4486-сон фармонларига мувофиқ, шунингдек юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш сифатини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 12 июлдаги 212-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказининг Уставига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Н.Т. Йўлдошев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 30 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
347-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 30 декабрдаги 347-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказининг Уставига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. II бўлимнинг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Марказнинг мақсадлари, вазифалари ва фаолиятининг асосий йўналишлари».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. II бўлимга қуйидаги мазмундаги 81-банд қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«81. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тингловчиларни амалдаги қонун ҳужжатларига киритилган охирги ўзгартириш ва қўшимчалар билан, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти соҳасида ҳуқуқни қўллашнинг замонавий мамлакатимиз ва хорижий тажрибаси билан таништириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назарий тайёргарликнинг суд фаолияти амалиёти билан чамбарчас ўзаро боғлиқлигини таъминлаш, ўқув жараёнида олинган назарий билимларни амалиётда яхши ўзлаштириб олиш учун тегишли республика, вилоятлар, туманлар судларидаги судьяликка номзодларнинг стажировкасини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув, илмий-методик ишларни ташкил этиш ва амалга ошириш учун республиканинг етакчи таълим, тадқиқот муассасалари, суд органлари, шунингдек хорижий мамлакатларнинг жиноят, фуқаролик, хўжалик ва маъмурий суд ишларини юритиш соҳасидаги юқори малакали мутахассисларини жалб этиш, шу жумладан контракт асосида жалб этиш».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 9-бандга қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«судьялар лавозимига захирада турган ёки биринчи марта тайинланган (сайланган) шахсларни суд фаолияти кўникмаларига тайёрлашни, қонун ҳужжатларининг мазмуни ва моҳияти, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари тўғрисидаги чуқур билимларни эгаллаб олишини таъминлаш»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи — саккизинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи — тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 10-банднинг ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган намунавий ўқув дастурларига асосан ўқув дастурларини мустақил ишлаб чиқиш, профессор-ўқитувчилар таркибини белгилаш».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. 24-банддаги «ўқув режалари» сўзлари «ўқув дастурлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. 25-банддаги «ўқув режалари» сўзлари «ўқув дастурлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. 28-бандга қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Судья лавозимига биринчи марта тайинланган (сайланган) шахслар белгиланган тартибда мажбурий тайёргарликдан ўтадилар»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. 29-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўқиш (стажировка) натижаларига кўра Марказ томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясига, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ёки Олий хўжалик судига судья лавозимларида ишлаш учун номзоднинг назарий ва амалий тайёргарлиги тўғрисидаги хулоса тақдим этилади».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 1-сон, 5-модда)