Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ТИЗИМИНИ ИСЛОҲ ҚИЛИШ ДАВЛАТ ДАСТУРИНИНГ АМАЛГА ОШИРИЛИШИ УСТИДАН НАЗОРАТНИ ТАШКИЛ ЭТИШ БЎЙИЧА РЕСПУБЛИКА КОМИССИЯСИНИНГ ЯНГИЛАНГАН ТАРКИБИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
1. Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлат дастурининг амалга оширилиши устидан назоратни ташкил этиш бўйича Республика комиссиясининг янгиланган таркиби иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова берилмайди.
2. Белгилаб қўйилсинки, Республика комиссиясининг аъзолари бошқа ишга ўтишганида худди шу лавозимларга янги тайинланган шахслар унинг таркибига киритиладилар.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 10 ноябрдаги ПФ-2107-сон Фармонига 11-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 3 апрель,
ПФ-2571-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 й., 4-сон, 116-модда)