Ҳужжат кучини йўқотган 20.12.2017 26.12.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2542
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 26.12.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2542
Кучга кириш санаси
30.12.2013
Ҳужжат кучини йўқотган 20.12.2017
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Ўзбекистон Фермерлари Кенгаши тизими фаолиятини молиялаштириш маблағларини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 26 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2542]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банк Бошқаруви, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 27 ноябрдаги 177, 347-В ва 40-сонли «Фермер хўжаликларининг аъзолик бадалини Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига ўтказиш ва тасдиқланадиган смета асосида харажат қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2957 19.12.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 22 октябрдаги ПФ-4478-сонли «Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 43-сон, 493-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва Марказий банки Бошқаруви қарор қиладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Фермерлари кенгаши тизими фаолиятини молиялаштириш маблағларини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,

2013 йил 26 ноябрь,

108-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Ш. ТЕШАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 26 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
02/528-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 26 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
327-В-сон

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 26 ноябрдаги 108, 02/528, 327-В-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Фермерлари кенгаши тизими фаолиятини молиялаштириш маблағларини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 22 октябрдаги ПФ-4478-сонли «Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 43-сон, 493-модда) мувофиқ Ўзбекистон Фермерлари кенгаши тизими фаолиятини молиялаштириш учун маблағларни шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом фермерлар кенгашларини молиялаштириш учун фермер хўжаликларининг фермерлар кенгашларига аъзолик бадали тўловини амалга ошириш ҳамда фермерлар кенгашлари ҳисобварағига келиб тушган маблағларни тўплаш ва улардан фойдаланишни тартибга солиш учун татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Фермерлар кенгаши Уставига мувофиқ кенгаш фаолиятини молиялаштириш манбалари қуйидагилар ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аъзолик бадаллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хайрия маблағлари ва грантлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган даромад (фойда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II боб. Маблағларни шакллантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Фермерлар кенгашига аъзолик бадали миқдори Фермерлар кенгаши Уставига мувофиқ фермер хўжаликларининг маҳсулот сотишдан келиб тушадиган соф тушумнинг 0,1 фоизи миқдорида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Туман Фермерлар кенгаши туманда фаолият кўрсатаётган ҳар бир фермер хўжаликлари билан ихтиёрийлик асосида аъзолик шартномаси (кейинги ўринларда Шартнома деб юритилади) тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Туман Фермерлар кенгаши Уставида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Шартномада қуйидаги мажбуриятлар кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фермерликни ривожлантириш, фермер хўжаликларининг моддий ва молиявий базасини мустаҳкамлаш ҳамда уларнинг мулкий муносабатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш соҳасидаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фермер хўжаликларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, жумладан, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан, тайёрлов, таъминот ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари билан муносабатларда, шунингдек судларда ишлар кўриб чиқилаётганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фермер хўжаликларини ташкил қилиш ва қайта ташкил этишда, уларга ер майдонларини узоқ муддатли ижарага ажратиб беришда ошкоралик, очиқлик ва қонунийлик тамойилларини таъминлаш мақсадида жамоат назоратини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантиришда, сувни тежайдиган самарали технологияларни, биринчи навбатда томчилатиб суғоришни, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини уларнинг фаолиятига татбиқ этишга кўмаклашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман Фермерлар кенгаши зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Фермер хўжалиги Шартнома бўйича мажбуриятларни бажаришни ўз зиммасига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Туман Фермерлар кенгаши ҳосил йили бошида фермер хўжаликларининг давлат эҳтиёжлари учун сотиладиган маҳсулотнинг белгиланган харид нархларидан ва бошқа маҳсулотларнинг ўртача бозор нархларидан келиб чиқиб, маҳсулот сотишдан кутилаётган йиллик соф тушум миқдори прогноз ҳисобини чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Шартнома бўйича аъзолик бадаллари суммаси фермер хўжаликларининг ҳисобварағига маҳсулот сотишдан келиб тушадиган амалдаги соф тушум миқдоридан келиб чиқиб тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Фермер хўжалагининг соф тушуми ҳақидаги маълумот тақдим этиш ҳамда аъзолик бадалларини тўлаш муддатлари тузиладиган шартномага мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Аъзолик бадалини тўлаш тўлов топшириқномалари орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Туман Фермерлар кенгаши аъзолик бадали тўлови учун шартнома ва қонун ҳужжатларига мувофиқ тўлов талабномасини тақдим қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Туман Фермерлар кенгашининг ҳисобварағига келиб тушган маблағлар кейинги банк кунидан кечикмасдан тўлов топшириқномаси орқали ҳудудий Фермерлар кенгашининг ҳисобварағига ўтказиб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудий Фермерлар кенгашининг ҳисобварағига келиб тушган маблағлар кейинги банк кунидан кечикмасдан тўлов топшириқномаси орқали тўғридан-тўғри Ўзбекистон Фермерлари кенгаши ижро этувчи аппаратининг ҳисобварағига ўтказиб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III боб. Маблағлардан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Фермерлари кенгаши ижро этувчи аппаратининг ҳисобварағида жамланган аъзолик бадаллари маблағларидан ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Фермерлари кенгаши томонидан тасдиқланадиган Ўзбекистон Фермерлари кенгаши, ҳудудий ва туман фермерлар кенгашларининг йиллик харажатлар сметаларига мувофиқ мутаносиб равишда фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Фермерлари кенгаши, ҳудудий ва туман фермерлар кенгашларининг ҳисобварақларига хайрия маблағлари ва грантлар, тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган даромад (фойда) ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар ҳисобидан келиб тушадиган маблағлар мазкур кенгашлар тасарруфида қолади ва ушбу маблағлардан ўз Уставларида кўрсатилган мақсад ва вазифаларни амалга ошириш учун фойдаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV боб. Жавобгарлик ва назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Туман Фермерлар кенгашларининг Уставида белгиланган вазифалар асосида уларга фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш юзасидан жавобгарлик юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Фермерлар кенгашлари харажатлар сметаларининг тўғрилиги ва асосланганлиги учун ҳамда маблағларни мақсадли ишлатилишига шахсан жавобгардирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Маблағларни тўғри ва мақсадли ишлатишни назорат қилиш Ўзбекистон Фермерлари кенгаши зиммасига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Мазкур Низомнинг талабларини бузганликда айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Мазкур Низом Ўзбекистон Фермерлари кенгаши билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Фермерлари кенгаши раиси С. ТУРДИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 26 ноябрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 52-сон, 702-модда)