LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ватан озодлиги йўлида жонини фидо қилган довюрак курашчи, миллий қаҳрамон, жаҳон халқлари тарихида ўчмас из қолдирган Жалолиддин Мангуберди таваллудига 800 йил тўлиши муносабати билан унинг хотирасини абадийлаштириш ва тарихий адолатни қарор топтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Хоразм вилояти ҳокимлиги, Маданият ишлари вазирлигининг 1999 йилда Жалолиддин Мангуберди таваллудининг 800 йиллигини кенг нишонлаш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин.
2. Жалолиддин Мангуберди таваллудининг 800 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ташкилий қўмитаси таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ташкилий қўмита бир ой муддатда мазкур санага тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тадбирларини ишлаб чиқсин ҳамда уни бажаришга киришсин.
тегишли вазирликлар, идоралар, ҳокимликлар, жамоат ташкилотлари билан биргаликда 1999 йилда «Жалолиддин Мангубердининг дунё тарихида тутган ўрни» мавзуида халқаро конференция ўтказсин;
илмий-ижодий уюшмалар, жамоат ташкилотлари ва «Олтин мерос» жамғармаси билан биргаликда бир ой муддатда Жалолиддин Мангубердининг Марказий Осиё халқлари тарихида тутган ўрнини холис ўрганиш ва тарғиб қилиш бўйича дастур ишлаб чиқсин ва амалга оширсин;
хоразмшоҳлар замонида ёзилган қўлёзма асарларнинг чет элларда сақланаётган нусхалари рўйхатини тузсин ва уларни (микрофильмларни) олиб келиш учун хорижга мутахассисларнинг илмий сафарини ташкил қилсин;
Хоразм вилояти ҳокимлиги билан биргаликда хоразмшоҳлар даври тарихи, илм-фани, маданияти ва санъатига оид адабиётларни расмий тантаналаргача чоп этишни режалаштирсин.
4. Хоразм вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги билан биргаликда қадимий меъморчилик анъаналари билан уйғунлашган Жалолиддин Мангуберди ёдгорлик мажмуасини Урганч шаҳрида 1999 йилда барпо этиш масаласини ҳал этсин.
Ўзбекистон Бадиий академияси бир ой муддатда Жалолиддин Мангуберди қиёфасини яратиш бўйича республика очиқ танловини ўтказсин.
5. Ўзбекистон телерадиокомпанияси Жалолиддин Мангуберди яшаган давр ва унинг Ватан озодлиги йўлидаги жасоратли ҳаётини акс эттирувчи туркум кўрсатув, эшиттиришлар дастурини тайёрласин ва амалга оширсин.
6. «Ўзбеккино» компанияси Жалолиддин Мангуберди ҳаётига бағишланган бадиий фильм яратишни режалаштирсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки ва Молия вазирлиги 1999 йилда Жалолиддин Мангуберди таваллудининг 800 йиллиги муносабати билан эсдалик юбилей тангасини муомалага чиқарсин.
8. Ушбу қарорда кўрсатилган ва ташкилий қўмита тасдиқлайдиган тадбирларни амалга ошириш харажатлари тенг улушларда республика бюджети ва маҳаллий бюджетлар ҳисобидан қопланиши белгилаб қўйилсин.
Бу ишга ҳомийлар, шу жумладан хорижий ҳомийларнинг ўз улушларини қўшиш ҳақидаги таклиф-истаклари қўллаб-қувватлансин.
9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.
Жўрабеков И.Ҳ. | Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, ташкилий қўмита раиси | |
Азизхўжаев А.А. | Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари | |
Жўраев Н.К. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчи (келишув асосида) | |
Рисқиев Т. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси (келишув асосида) | |
Юнусов Р.Р. | Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари | |
Юсупов И. | Хоразм вилояти ҳокими | |
Абдуллаев Ш.Ю | Молия вазирининг ўринбосари | |
Болиев А.О. | Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори | |
Бурхонов Ф.Ж. | Ўзбекбирлашув уюшмаси раиси | |
Жўраев Х.Р. | Маданият ишлари вазири | |
Жўраев Т. | Фанлар академияси президенти | |
Жўрабоев А.Х. | Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги бош директори | |
Иброҳимов Н. | Шарқшунослик институти ректори | |
Йўлдошев Ж.Г. | Халқ таълими вазири | |
Кўчимов А. | «Ўзтелерадио» компанияси раиси | |
Махситов Б.М. | Жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси раиси | |
Набиев Т.Н. | «Давархитектқурилиш» қўмитаси раиси | |
Назаров А.М. | «Ўзбекнаво» бирлашмаси бош директори | |
Орипов А. | Ёзувчилар уюшмаси раиси | |
Парпиев Б.Р. | Ички ишлар вазирининг ўринбосари | |
Рўзметов А.Ғ. | «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпанияси бош директори | |
Ғуломов С.С. | Олий таълим вазири | |
Тўхтабоев Х. | «Олтин мерос» жамғармаси раиси | |
Усмонов А. | «Халқ сўзи» — «Народное слово» газеталари бош муҳаррири | |
Файзиев З.О. | «Ўзбексавдо» давлат уюшмаси раиси | |
Файзуллаев Р.Ф. | «Тошшаҳарйўловчитранс» давлат уюшмаси раиси | |
Шоғуломов Р.Ш. | Давлат матбуот қўмитаси раиси | |
Юнусов Т.Ю. | «Ўзбеккино» компанияси раиси | |
Қўзиев Т.К. | Бадиий академия раиси | |
Хайруллаев М. | Ўзбекистон Фанлар Академияси Шарқшунослик институти директори | |
Ҳамроқулов Ш.Ш. | Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари | |
Ҳусанбоев Б.М. | «Ўзбектуризм» компанияси раиси |