14.10.1999 йилдаги 463-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЎзКоджи» Ўзбекистон – Корея қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 31 декабрдаги 548-сон ва 1999 йил 13 январдаги 16-сон қарорларини бажариш юзасидан ҳамда хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда республика автомобиль саноати ишлаб чиқариш базасини шакллантириш ва ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Ўзавтосаноат» уюшмасининг «Андижонкабель» акциядорлик жамиятининг ишлаб чиқариш майдонларида Жанубий Кореянинг «Коджи Индастри Ко. Лтд» компанияси технологияси бўйича «ЎзДЭУавто» акциядорлик жамияти автомобиллари учун сим ўровлари ишлаб чиқарадиган, йилига 160 минг тўплам автомобиль ўровлари ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган «ЎзКоджи» Ўзбекистон — Корея қўшма корхонаси ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЎзКоджи» қўшма корхонаси устав жамғармаси тузилмаси ва ишлаб чиқариш дастури 1-иловага* мувофиқ маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жанубий Кореянинг «Коджи Индастри Ко. Лтд» компанияси қўшма корхонанинг ишлаб чиқариш қувватларини реконструкция қилиш учун импорт технологик асбоб-ускуналар ҳамда материаллар бир қисми қийматининг 85 фоизини тўлаш учун «ЎзКоджи» қўшма корхонасига 870,3 минг АҚШ доллари миқдорида кредит беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий кредит ва унинг бўйича фоизлар 2-иловага* мувофиқ «ЎзКоджи» қўшма корхонасининг ўз маблағлари ҳисобига тўланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-2 иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
импорт асбоб-ускуналар ва материаллар қийматининг 15 фоизига тенг бўлган 153,6 минг АҚШ доллари миқдоридаги аванс тўлов «ЎзКоджи» қўшма корхонасининг устав жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишга туширишгача қилинадиган харажатларни маблағ билан таъминлаш, айланма маблағларни шакллантириш ва ишлаб чиқариш қувватларини реконструкция қилиш харажатлари «ЎзКоджи» қўшма корхонаси устав сармояси ҳамда тижорат банклари кредитлари ҳисобига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Кредитлар ва улар бўйича фоизларни тўлаш даврида «ЎзКоджи» қўшма корхонаси импорт қилинадиган асбоб-ускуна, хом ашё, материаллар ва мазкур лойиҳа бўйича зарур бўлган бутловчи буюмлар учун божхона тўловларидан озод қилинсин, божхона расмийлаштириши учун йиғимлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазири мазкур лойиҳани амалга ошириш учун жалб этиладиган кредитлар, шу жумладан хом ашё, материаллар ва бутловчи буюмлар харид қилиш юзасидан контрактлар бўйича «ЎзКоджи» қўшма корхонасининг муддати узайтирилган тўловлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан белгиланган тартибда кафолатлар беришга вакил қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «ЎзКоджи» қўшма корхонасига, лойиҳа ҳужжатларини 2000 йил 1 ноябргача тасдиқлаган ҳолда, ишчи чизмалар бўйича корхонани лойиҳалаш ва қуриш ишларини бир пайтда олиб боришга, истисно тариқасида, рухсат этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги «ЎзКоджи» қўшма корхонаси буюртманомаларига биноан хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар беришни ва уларнинг муддатини узайтиришни, шунингдек, уларни давлат божлари тўлашдан озод қилган ҳолда, яшаш жойида вақтинчалик рўйхатдан ўтказишни ва унинг муддатини узайтиришни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «ЎзКоджи» қўшма корхонаси масалалари бўйича ишларни бажариш учун келаётган хорижий мутахассисларга республика ҳудудида яшаш ва транспортнинг барча турларида юриш учун миллий валютада ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун белгиланган тариф ставкалари бўйича ҳақ тўлаш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ташкил этилаётган «ЎзКоджи» қўшма корхонасига «ЎзДЭУавто» акциядорлик жамияти автомобиллари учун бутловчи буюмлар ишлаб чиқарувчи сифатида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 5 ноябрдаги 509-сон қарорининг 8-банди жорий қилиниши маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Т. Султонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1999 йил 14 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
463-сон