Ҳужжат кучини йўқотган 22.05.1998 31.05.1995 йилдаги 195-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.05.1998
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига талабалар қабул қилиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 22 майдаги 225-сонли «Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини ташкил этиш тўғрисида» 1992 йил 23 сентябрдаги Фармонига мувофиқ ҳамда 1995/1996 ўқув йилида ва кейинги ўқув йилларида жаҳон иқтисодиёти, давлатлараро муносабатлар, дипломатия ва халқаро ҳуқуқ соҳасида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 1995/1996 ўқув йилида ва кейинги ўқув йилларида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига қабул қилинадиган талабалар сони 150 киши этиб, шу жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро муносабатлар ва халқаро журналистика ихтисослиги бўйича — 25 киши, халқаро ҳуқуқ ихтисослиги бўйича — 50 киши, халқаро иқтисодий муносабатлар ихтисослиги бўйича — 75 киши этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига талабалар қабул қилиш ҳар йили июль ойининг биринчи ярмида, тегишли фанлар бўйича чет тилларда (инглиз, француз, немис тилларида), шунингдек ўзбек ва рус тилларида тузилган Университетнинг махсус тестлари асосида замонавий компьютер техникасидан фойдаланган ҳолда амалга оширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида ўқиш учун 1995/1996 ўқув йилида ва кейинги ўқув йилларида ўқитишга сарфланадиган барча харажатларнинг 40 фоизи миқдорида ҳақ тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети раҳбариятига бюджетдан ташқари маблағлардан университетнинг моддий-техника базасини ривожлантиришга, талабалар ва ўқитувчиларнинг чет элда амалий иш тажрибасини оширишларига, ходимларни моддий рағбатлантиришга фойдаланишга рухсат этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Университет зарур бўлганда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга киритиладиган тегишли аниқликларни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Талабалар сонини аниқлашда барча вилоятларнинг ташқи алоқалар бўйича мутахассисларга бўлган эҳтиёжлари баб-баравар ҳисобга олиниши маълумот учун қабул қилинсин. Мана шу мақсадларда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида вилоятлар олий ўқув юртларидан келган қобилиятли талабаларни ўқитиш жорий қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Чекка туманлардан келган ёшларни тайёрлаш мақсадида таълим олувчилар сони 30 кишидан иборат бўлган пуллик бошланғич курс ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига бошқа мамлакатлардан, шунингдек чет эл компаниялари, фирмалари, қўшма корхоналарнинг буюртманомалари бўйича талабаларни қабул қилиш контракт-шартнома асосида амалга оширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг 1-бандига мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси республика олий ўқув юртларига талабалар қабул қилишнинг умумий режаларида ҳар йили Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига қабул қилинадиган талабалар сонини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазирлиги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини таъминлашга ҳар йили зарур маблағлар ажратишни назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва фан бўлимига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1995 йил 31 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
195-сон