Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 23.09.1999 йилдаги 445-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2000 йил ҳосилини етиштириш учун кузги-қишки агротехника тадбирларини маблағ билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2000 йил ҳосилини етиштириш учун 1999 йилнинг сентябрь — декабрь ойларида ўтказиладиган кузги-қишки агротехника тадбирларини ўз вақтида маблағ билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2000 йилги пахта хом ашёси, бошоқли экинлар дони, шоли ҳосилини етиштириш учун 1999 йилда ўтказиладиган кузги-қишки агротехника тадбирларига аванс бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, кузги-қишки тадбирларга аванс бериш давлат ресурсларига харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми юзасидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошоқли экинлар дони бўйича — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 17 августдаги 391-сон қарори билан белгиланган миқдорларда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта хом ашёси ва шоли бўйича — 1999 йил учун белгиланган давлат харидлари ҳажмларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси, «Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмаси ва «Ўздонмаҳсулот» давлат-акциядорлик корпорациясига Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» Холдинг компанияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда қишлоқ хўжалиги корхоналари билан 2000 йил ҳосили учун ушбу қарорнинг 2-бандида белгиланган ҳажмларда, 1999 йилги харид нархларидан келиб чиққан ҳолда аванс бериш юзасидан контрактация шартномалари тузишни 1999 йил 15 октябргача таъминлаш вазифаси юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки, 2000 йил ҳосили юзасидан узил-кесил контрактация шартномалари 2000 йилнинг I чорагида, пахта хом ашёси етиштириш, шоли бўйича давлат харидлари ва уларнинг харид нархлари прогнози белгиланган тартибда тасдиқлангандан кейин тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси, Жамғарманинг молия агентлари бўлган тижорат банклари, «Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмаси ва «Ўздонмаҳсулот» давлат-акциядорлик корпорацияси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзагросуғурта» компанияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда хўжаликларда пахта хом ашёси, бошоқли экинлар дони ва шоли етиштириш учун, янгидан тасдиқланган технология карталари бўйича харажатлардан ва хўжаликларнинг моддий-техника ресурслари лимитларидан келиб чиққан ҳолда тузилган шартномалар асосида, аванс берилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ҳар бир қишлоқ хўжалиги корхонасини ички хўжалик ҳисоб-китобининг ва харажатларни ҳисобга олиш чек тизимининг жорий этилиши бўйича аттестациядан ўтказиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари бир ҳафта муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ҳамда вилоятлар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари, туманларда эса — туман ҳокимлари бошчилигидаги ҳудудий комиссиялар тузсинлар, улар зиммасига амалдаги ички хўжалик иқтисодий механизмини пухта таҳлил қилиш ҳамда 1999 йил 1 ноябргача тижорат банкларига ички хўжалик ҳисоб-китобини ва харажатларни ҳисобга олишнинг чек тизимини жорий этишнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «1999 йилда пахта хом ашёси ва бошоқли экинлар дони харид нархлари ва ички хўжалик иқтисодий механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 15 майдаги 248-сон қарори талабларига мувофиқлиги ҳақида хулосалар тақдим этиш вазифасини юкласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб Жамғармасининг молия агентлари бўлган тижорат банклари 1999 йил 1 ноябрдан бошлаб 2000 йил ҳосили учун аванс беришни фақат вилоятлар комиссияларининг қишлоқ хўжалиги корхоналарини ички хўжалик ҳисоб-китоби ва харажатларни ҳисобга олишнинг чек тизими жорий этилиши бўйича аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги ижобий хулосаси асосида амалга оширсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Харажатларни ҳисобга олишнинг чек тизимини ва ички хўжалик ҳисоб-китобини жорий қилмасдан харажатларни маблағ билан таъминлаш ҳоллари аниқланган тақдирда қишлоқ хўжалиги корхоналарининг мансабдор шахслари амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилиши тўғрисида огоҳлантирилсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси 2000 йилда пахта хом ашёси, бошоқли экинлар дони ва шоли етиштириш учун 1999 йилда ўтказиладиган кузги-қишки агротехника тадбирлари учун аванс беришга ажратиладиган маблағлардан белгиланган мақсадда ва самарали фойдаланилиши юзасидан ялпи ва танлаб текширишларни мунтазам равишда ўтказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Б. С. Ҳамидов ва Б. М. Олимжонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1999 йил 23 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
445-сон