Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ҳукуматлараро битимларни тасдиқлаш тўғрисида
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Тасдиқлансин:
1998 йил 3 июль куни Рига шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Латвия Республикаси Ҳукумати ўртасида икки марта солиқ йўл қўймаслик ҳамда даромад ва капитал солиқларни тўлашдан бош тортиш бартараф қилиш тўғрисидаги Конвенция;
1998 йил 3 июль куни Рига шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Латвия Республикаси Ҳукумати ўртасида стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битим.
2. Бош вазир ўринбосарлари ва ташқи ишлар вазирига мазкур халқаро шартномаларда кўзда тутилган Ўзбекистон Республикаси мажбуриятларининг бажарилиши устидан назоратни таъминласин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 18 август,
352-сон