Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 20.05.1998 йилдаги 220-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бердақ (Бердимурод) Қарғабой ўғли туғилган кунининг 170 йиллигини нишонлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоқ адабиётининг асосчиларидан бири Бердақ (Бердимурод) Қарғабой ўғлининг Шарқ маданияти ва адабиётини ривожлантиришга келажак авлодни Ватанга, халққа муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, турли халқлар ўртасида дўстлик муносабатларини ривожлантириш ишига қўшган бебаҳо ҳиссасини ҳисобга олиб, шунингдек унинг адабий меросини халқимиз ўртасида янада кенг тарғиб қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Бердақ (Бердимурод) Қарғабой ўғлининг 170 йиллик юбилейини 1998 йилда Ўзбекистон Республикаси миқёсида кенг нишонлаш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 мартдаги 101-сонли қарорига асосан чиқарилган.)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташкилий қўмита Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, тегишли вазирликлар ва идоралар, жамоат ташкилотлари билан биргаликда бир ой муддатда ўз тадбирларини ишлаб чиқсин ва амалга оширишга киришсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шоирнинг 170 йиллик юбилейи муносабати билан «Шарқ халқларининг миллий уйғониши ва Бердақнинг яратувчилик хизмати» мавзуида илмий-амалий конференция ўтказсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1998 йилда шоирнинг бир томлик шеърлар тўпламини тайёрласин ва нашр этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик маркази билан биргаликда 1998 йил декабрь ойида Нукус шаҳрида Бердақ юбилейига бағишланган тантанали кечани ташкил қилсин ва ўтказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тошкент шаҳри ҳокимлиги пойтахтдаги кўчалардан ва хиёбонлардан бирига Бердақ номини бериш ва шоир бюстини ўрнатиш масалаларини ҳал қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси шоир юбилейига бағишлаб Бердақ асарлари ва унинг ҳақидаги асарлар тўпламларини, расмлар ва плакатларни чоп этишни режалаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги ҳамда тегишли идоралар ва ижодий уюшмалар билан биргаликда маҳаллий бюджет ва ҳомийларнинг маблағлари ҳисобига Бўзатов туманида Бердақ боғини яратиш, у ерда шоирга ёдгорлик ўрнатиш ва унинг музейини ташкил қилиш вазифаси юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги Бердақнинг расми тасвирланган почта маркалари, конвертлар ва откриткалар чиқаришни ташкил қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Ўзбеккино» давлат-акциядорлик компанияси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 12 июлдаги 247-сон қарорига мувофиқ фильмлар яратиш учун ажратилган маблағлар ҳисобига Бердақнинг ҳаёти ва ижодий фаолиятига доир ҳужжатли фильм яратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Ўзтелерадио» компанияси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Бердақнинг Шарқ халқлари маданияти ривожига қўшган улкан ҳиссасини, унинг ҳаёти ва ижодини ёритувчи кўрсатувлар, эшиттиришлар, мақолалар ташкил этиш ҳамда шоир асарлари асосида теле ва видеофильмлар яратиш топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Бердақ юбилейини ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети ва маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобига, тенг улушларда қопланишини назарда тутган ҳолда маблағ ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1998 йил 20 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
220-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
1998 йил 20 майдаги
220-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бердақ (Бердимурод) Қарғабой ўғли туғилган кунининг 170 йиллик юбилейига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
А. Азизхўжаев‎ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ташкилий қўмита раиси
Ў. Раҳматов‎ Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари (келишув бўйича)‎
С. Авезматов‎ ‎‎ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари‎
Х. Жўраев‎ Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазири, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари‎
Ш. Абдуллаев‎ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари‎
Н. Аминов‎ Республика «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик маркази раҳбари‎
Т. Жўраев‎ Ўзбекистон Фанлар академияси президенти‎
Ж. Йўлдошев‎ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири‎
Т. Ешанов‎ Ўзбекистон Фанлар академиясининг Қорақалпоғистон бўлими раиси‎
Т. Қайипбергенов‎ Қорақалпоғистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси раиси‎
Н. Мухаметдинов‎ Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ишлари вазири‎
Т. Қўзиев‎ Ўзбекистон Бадиий академияси раиси‎
А. Орипов‎ Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси‎
О. Салимов‎ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири‎
Р. Шоғуломов‎ Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси раиси‎
Т. Юсупов‎ Қорақалпоғистон Республикаси «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик маркази раиси‎
К. Юсупбоев‎ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг доимий вакили‎
Т. Юнусов‎ «Ўзбеккино» давлат-акциядорлик компанияси раиси‎
Б. Қориева‎ Ўзбекистон театр ижодкорлари уюшмаси раиси‎
А. Кўчимов ‎ «Ўзтелерадио» компанияси раиси‎
А. Рўзметов‎ ‎‎ «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Бош директори вазифасини бажарувчи