Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 14.04.1997 йилдаги 185-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1997 йилнинг II чорагида нақд пул эмиссияси даражаси кўрсаткичлари ва касса режаси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пул муомаласини мустаҳкамлаш ва нақд пулларнинг айланишини тезлаштириш, шунингдек барча даражалардаги раҳбарлар ва мансабдор шахсларнинг мамлакат минтақаларида нақд пул муомаласининг аҳволи учун масъулиятини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятлар, шаҳарлар ва туманларда 1997 йилнинг II чорагида нақд пул маблағлари эмиссияси даражаси прогнозларига ва касса режасига 1-иловага* мувофиқ розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари нақд пул маблағлари эмиссияси даражаси прогнозлари ва касса режалари бажарилиши устидан назоратни таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Ўзбексавдо» давлат уюшмаси, Ўзбекбирлашув, «Ўзмаишийхизматуюшма», «Ўзавтотранс» корпорацияси, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси, «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси, «Тошшаҳарйўловчитранс» давлат уюшмаси, Алоқа вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, савдо тармоғига эга бўлган ва аҳолига пулли хизматлар кўрсатувчи бошқа вазирликлар ва идоралар ҳокимликлар билан биргаликда бозорни зарур халқ истеъмол товарлари билан тўлдириш ва хизматлар соҳасини кенгайтириш чора-тадбирларини кўрсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг комплекслари раҳбарлари мазкур банднинг амалга оширилиши устидан доимий назорат ўрнатсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари устав фаолиятида аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга ошириш назарда тутилган корхоналарни назорат-касса аппаратлари мавжуд бўлган ва улар корхона жойлашган жойдаги солиқ органларида рўйхатдан ўтказилган тақдирдагина давлат рўйхатидан ўтказсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Аҳолига пулли хизматлар кўрсатишда квитанциялар тўлдирадиган, чипталар, талонлар ёки уларга тенглаштирилган бошқа ҳужжатлар берадиган корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва жисмоний шахслар кўрсатиб ўтилган ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган шаклларидан мажбурий тартибда фойдалансинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси назорат-касса аппаратларини қўлламасдан товарлар сотиш ва хизматлар кўрсатиш ҳамда тасдиқланган шаклдаги квитанциялар ёки бошқа ҳужжатлар бериш билан боғлиқ савдо қоидалари бузилган ҳолларда сотувчи билан биргаликда тегишли ташкилотнинг раҳбарини ҳам қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка тортсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б. С. Ҳамидов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг раиси Ф. М. Муллажонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1997 йил 14 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
185-сон