Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 10.05.1997 йилдаги 238-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Табиий офатлар оқибатларини тугатиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ноқулай об-ҳаво шароитлари ва шу йил 1 — 3 майда республика ҳудудида жала бўлганлиги туфайли Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Сирдарё, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларининг айрим хўжаликларида қишлоқ хўжалиги экинлари зарар кўрди, турар жойлар ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган объектлар шикастланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Табиий офатлар оқибатларини тугатиш ва шикастланган турар жойларни тиклашда қишлоқ аҳолисига ёрдам бериш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий ва маданий-маиший объектларни тиклаш учун Қашқадарё вилояти ҳокимлигига — 12 миллион сўм, Самарқанд вилояти ҳокимлигига — 8 миллион сўм, Сирдарё, Жиззах ва Тошкент вилоятлари ҳокимликларига — 10 миллион сўмдан ажратилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига — хўжаликлараро ва хўжаликлардаги ички ариқ-зовур ва суғориш новлари тармоқларини тиклаш учун вилоятлар бўйича иловага мувофиқ 84 миллион сўм ажратилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Ўзагросуғурта» ва «Кафолат» давлат-акциядорлик компаниялари икки ҳафта муддатда фуқароларнинг табиий офатдан зарар кўрган хўжаликлари рўйхатини ва кўрилган зарар миқдорини аниқласинлар, шу йил 1 июнгача уларга қонунчиликда белгиланган тартибда суғурта тўловлари тўласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Ўзкимёсаноат» уюшмаси шу йил май ойида Бухоро, Жиззах, Қашқадарё ва Сирдарё вилоятлари хўжаликларига 4 минг тоннадан азотли (100 фоиз фойдали моддалар ҳисобида) ва 1,5 минг тоннадан фосфорли ўғитларни, Навоий вилояти хўжаликларига 2 минг тонна азотли ва 1 минг тонна фосфорли ўғитларни уларга 1997 йил учун тасдиқланган лимитлар ҳисобидан олдиндан жўнатсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Ўздавнефтмаҳсулот» бирлашмаси (Тожиев) қишлоқ хўжалигига 1997 йил учун тасдиқланган лимитларга қўшимча равишда табиий офатлар оқибатларини тугатиш учун 13 минг тонна дизель ёнилғиси ва 5 минг тонна автомобиль бензини ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги «Ўздавнефтмаҳсулот» бирлашмасига вилоятлар бўйича ёнилғи-мойлаш материалларининг тақсимотини тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзмевасабзавотузумсаноат» уюшмаси, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази ажратилаётган минерал ўғитлар ва ёнилғи-мойлаш материаллари учун ҳисоб-китобларнинг 1997 йилги ҳосил дони ва пахта хом ашёси учун аванс тариқасида бериладиган маблағлар ва тўловлар ҳисобидан амалга оширилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Ўздавпахтасаноатсотиш» давлат-акциядорлик уюшмаси (Зикриёев) пахтани қайта экиш учун хўжаликларнинг буюртманомалари бўйича чигитнинг тезпишар навлари зарур миқдорда етказиб берилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжаликларга сабзавот ва озуқа экинларини табиий офат таъсири натижасида нобуд бўлган бошоқли дон экинлари экилган майдонларга экиш тавсия қилинсин. Нобуд бўлган экин майдонлари туман ташкилотлари вакиллари ва «Ўзагросуғурта» суғурта компанияси муассасалари ходимлари иштирокида тегишли далолатномалар билан расмийлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг биринчи ўринбосари И. Жўрабеков зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1997 йил 10 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
238-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 10 майдаги 238-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариқ-зовур ва суғориш новлари шохобчаларини тиклаш учун Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан ажратилган маблағлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲАЖМИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎млн. сўм

Вилоятлар

Сумма‎

Бухоро ‎ 10.0‎
Жиззах‎ 13.0‎
Қашқадарё‎ 15.0‎
Навоий‎ 5.0‎
Сирдарё‎ 13.0‎
Самарқанд ‎ 10.0‎
Сурхондарё ‎ 5.0‎
Тошкент‎ 13.0‎
Жами‎ 84.0‎