Ҳужжат кучини йўқотган 30.06.2021 05.12.2013 йилдаги 318-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 30.06.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Иқтисодиёт ва солиқ соҳасидаги жиноятларга қарши курашишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 6 июлдаги 291-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси прокуратураси органлари ва муассасаларида хизматни ўташ тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2013 йил 12 сентябрдаги ПҚ–2036-сон қарори)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 июндаги 402-сонли ««Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси прокуратураси органлари ва муассасаларида хизматни ўташ тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2013 йил 12 сентябрдаги ПҚ-2036-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Иқтисодиёт ва солиқ соҳасидаги жиноятларга қарши курашишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 6 июлдаги 291-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 7-сон, 37-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 5 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
318-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 5 декабрдаги 318-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Иқтисодиёт ва солиқ соҳасидаги жиноятларга қарши курашишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 6 июлдаги 291-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 4а-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларининг даражали
УНВОНЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Асосий лавозимлар номи‎

Даражали унвонлар‎
Департамент бошлиғи ‎ 2-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси‎

Департамент бошлиғининг ўринбосари‎

3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси‎

Департамент марказий аппарати бошқармалари бошлиқлари, бошқармалар бошлиқларининг ўринбосарлари, бўлимлар бошлиқлари, инспекция бошлиғи, Департаментнинг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари ‎

Адлия катта
‎маслаҳатчиси‎

Департамент марказий аппарати бўлимлари бошлиқларининг ўринбосарлари, Департамент бошлиғининг ёрдамчиси, Департамент марказий аппаратининг бош инспекторлари, бош тафтишчилари, бош суриштирувчилари, ҳудудий бошқармалар бошлиқларининг ўринбосарлари, ҳудудий бошқармаларнинг бўлимлари бошлиқлари ва бўлимлар (бўлинмалар) бошлиқларининг ўринбосарлари‎

Адлия
‎маслаҳатчиси‎

Департамент марказий аппарати ва ҳудудий бошқармаларнинг катта инспекторлари, инспекторлари, катта суриштирувчилари, катта тафтишчилари, катта криминалистлари, криминалистлари, туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари‎

Адлия кичик ‎маслаҳатчиси‎

Туман (шаҳар) бўлинмаларидаги катта суриштирувчилар, суриштирувчилар, катта инспекторлар ва инспекторлар (даражали унвонда бўлиш муддатига қараб)‎

3-даражали юрист
‎2-даражали юрист
‎1-даражали юрист ‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 6-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментида хизматни ўташ тўғрисида
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментига (кейинги ўринларда «Департамент» деб юритилади) қабул қилиш тартиби ва хизматни ўташ шарт-шароитларини, Департамент ходимларига даражали унвонлар бериш ва улардан маҳрум қилиш, уларни рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент органларида хизматни ўташ, Департамент органлари ходимларига даражали унвонлар бериш ҳамда улардан маҳрум этиш, уларни рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортишнинг ҳуқуқий асосларини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг «Прокуратура тўғрисида»ги Қонуни, мазкур Низом, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруқлари ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари ташкил қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Низомнинг амал қилиши Департаментнинг даражали унвонларга эга бўлган барча ходимларига, шунингдек синов муддатини ўтаётган шахсларга татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департаментда хизмат қилиш қонунийлик, инсон ва фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳурмат қилиш ва уларга риоя этиш, ошкоралик, назорат қилиниш ва ҳисобот бериш тамойилларига мувофиқ қурилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Департамент ходимларига Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура томонидан белгиланган шакл бўйича ва тартибда хизмат гувоҳномалари берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гувоҳнома лавозимга тайинлаш тўғрисидаги тегишли буйруқ чиқарилгандан кейин прокуратура органи ёки Департамент раҳбарининг, ёхуд уларнинг ўринбосарларининг имзоси қўйилган ҳолда берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент бошлиғига хизмат гувоҳномаси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент ходими гувоҳномадан эгаллаб турган лавозимда хизматни ўташнинг бутун муддати мобайнида фойдаланади. Лавозим ёки даражали унвон ўзгарган тақдирда ходимга янги гувоҳнома берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гувоҳноманинг Департамент ходимининг айби билан йўқотилиши лавозимдаги ножўя хатти-ҳаракат ҳисобланади ва интизомий жавобгарликни келтириб чиқаради. Гувоҳнома йўқотилишининг ҳар бир ҳолати бўйича хизмат текшируви ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Департаментга хизматга қабул қилиш ва уни ўташ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Департаментда хизмат қилиш учун олий юридик, иқтисодий, ахборот технологиялари маълумотига эга бўлган ҳамда соғлиғига кўра хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган зарур касб-кор ва маънавий фазилатларга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент органларига хизматга қабул қилишда номзодларнинг ушбу Низомда белгиланган талабларга мувофиқлигини ўрганиш мақсадида текшириш ҳамда махсус комиссия томонидан билим савияси, зарур касб малакаси ва ишчанлик қобилиятини аниқлашга қаратилган мажбурий суҳбат ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент органларига хизматга қабул қилишда зиммаларига юкланадиган хизмат вазифаларини бажаришга соғлиғи имкон беришини аниқлаш мақсадида номзодлар мажбурий тартибда тиббий кўрикдан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департаментда хизматни ўташнинг ички тартиби Департамент бошлиғи томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Департаментга биринчи марта хизматга кирувчи шахслар учун 3 ойгача бўлган синов муддати белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Синов муддати вақти кўп йиллик хизмати учун фоиз устамаси тўлаш ва пенсия тайинлаш ҳуқуқини берувчи Департаментдаги иш стажига қўшилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Синов муддатини ўтаётган шахслар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар уларнинг қўйилаётган талабларга номувофиқлиги аниқланса Департамент бўлинмалари раҳбариятининг ташаббуси билан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизматга кирган шахснинг ташаббуси билан (ўз хоҳишига кўра, оилавий шароитлар бўйича ва бошқа узрли сабабларга кўра) Департаментдан хизматдан бўшатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Департамент ходимини хизматга қабул қилиш ва лавозимга тайинлаш Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки Департамент бошлиғининг ваколатлари доирасида уларнинг буйруқлари билан расмийлаштирилади. Департаментнинг ҳудудий бошқармаларида ёрдамчи шахслар ва техник ходимларни хизматга қабул қилишни ушбу бошқармалар бошлиқлари амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хизматга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ ходимга имзо қўйдириб эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Агар шахс:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суднинг қарори билан ҳуқуқий лаёқатсиз ёки ҳуқуқий лаёқати чекланган деб эътироф этилган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судланган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ножўя хатти-ҳаракатлар содир этганлиги учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, суд ёки бошқа давлат органларидан ҳамда бошқа ташкилотлардан бўшатилган шахслар бўлса Департаментга хизматга қабул қилиниши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент органларига хизматга қабул қилинганда Департамент органлари ходимлари ўз ваколатлари даврида сиёсий партияларга аъзоликни тўхтатиб турадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Прокуратура органларида ўзаро яқин қариндошлик ёки қуда-андачиликда бўлган Департамент органлари ходимларининг (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғил ва қизлар, эр-хотинлар, шунингдек, эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва болалари), башарти улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қиладиган бўлса, биргаликда хизмат қилишлари тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Департаментнинг аттестациядан ўтказилган ходимларига даражали унвонлар берилади. Даражали унвонлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Департамент органлари ходимлари ҳақ тўланадиган фаолиятнинг бирор-бир тури билан шуғулланиши мумкин эмас. Илмий, ўқитувчилик ва ижодий фаолият билан улар фақат асосий иш вақтидан бўш пайтда шуғулланишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Департамент ходимлари лавозимлари рўйхати Департамент бошлиғи томонидан тасдиқланадиган штат жадвали билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент органлари фаолиятининг ички тизимли ташкил этилиши Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан тасдиқланадиган Департамент Регламенти ҳамда Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларининг Намунавий регламенти билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Департамент ходими мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ қасамёд қабул қилади. Қасамёд Департаментнинг раҳбарлари ва мансабдор шахслари ҳозирлигида тантанали вазиятда қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қасамёд якка тартибда қабул қилинади. Қасамёд қабул қилувчи шахс қасамёд матнини овоз чиқариб ўқийди ва унга имзо чекади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қасамёд матни ёзилган варақ имзоланиб ходимнинг шахсий ҳужжатлари йиғма жилдида сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Департамент органларининг ходимлари хизматни ўташ даврида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан тасдиқланадиган Департамент органлари ходимининг касб одобномасига риоя қилишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент органлари ходимининг касб одобномаси талабларини бузиш қонунчиликда белгиланган жавобгарликни келтириб чиқаради. Қайд этилган қоидалар бузилишининг ҳар бир ҳолати бўйича хизмат текшируви ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хизмат текшируви ўтказилиши даврида Департамент ходими вақтинчалик, лекин бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатга хизмат вазифаларини бажаришдан озод қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хизмат текшируви ўтказиш ва Департамент ходимини вақтинчалик хизмат вазифаларини бажаришдан озод қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Департамент органлари ходимларининг хизмат поғоналарида юқорилаб бориши уларнинг ишчанлик ва шахсий сифатлари, топширилган соҳада эришган натижалари ва профессионал тайёргарлигига мувофиқ равишда амалга оширилади. Бунда ходимнинг юқори лавозимга тайинланишга розилиги талаб қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Порахўрлик ва бошқа суиистеъмолчиликларнинг олдини олиш ва уларга йўл қўймаслик, ходимнинг шахсий ва ишчанлик фазилатларини, унинг фаолияти самарадорлигини мунтазам ўрганиш, шунингдек Департамент органлари фаолиятининг турли йўналишларида малака ва иш тажрибасига эга бўлган кадрлар захирасини шакллантириш мақсадида ходимларнинг лавозимларини ўзгартириш (ротация) ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент ходимларини ротация қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғи билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Департамент ходимининг эгаллаб турган лавозимига хизмат бўйича мувофиқлигини аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғи билан белгиланган тартибда ва муддатларда аттестация ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аттестация ўтказишда аттестациядан ўтказилаётган мансабдор шахснинг касб-кор бўйича яроқлилиги ва эгаллаб турган лавозимига мувофиқлиги, шунингдек унинг бундан буён хизмат қилишига ва даражали унвон беришга доир таклифлар кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лавозимига Бош прокурорнинг буйруқлари билан тайинланадиган ходимлар Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ҳузуридаги махсус инспекция томонидан, Департамент бошлиғининг буйруқлари билан лавозимга тайинланадиган ходимлар эса — Департаментнинг аттестация комиссияси томонидан аттестациядан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Даражали унвонлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ ушбу Низом Департамент ходимларига даражали унвонлар белгилаш ва бериш тартибини белгилаб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Даражали унвон бериш ходимнинг ишчанлик ва шахсий фазилатларини ҳисобга олган ҳолда ва эгаллаб турган лавозими ва иш стажига мувофиқ изчил тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Даражали унвонлар рўйхати ва уларнинг лавозимларга мувофиқлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ҳар бир даражали унвонда бўлишнинг қуйидаги муддатлари белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3- даражали юрист ‎ — 2 йил‎
2- даражали юрист ‎ — 2 йил 6 ой‎
1- даражали юрист ‎ — 3 йил‎
адлия кичик маслаҳатчиси ‎ — 3 йил‎
адлия маслаҳатчиси ‎ — 3 йил 6 ой‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. 2 ва 3-даражали давлат адлия маслаҳатчиси даражали унвонлари Бош прокурорнинг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқа даражали унвонлар Департамент бошлиғининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-даражали юрист унвони биринчи марта аттестациядан ўтган ва лавозимга тайинланган ходимларга берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Навбатдаги Адлия катта маслаҳатчиси даражали унвони, қоидага кўра, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Олий ўқув курсларини раҳбар кадрларни қайта тайёрлаш дастури бўйича муваффақиятли тамомлаган Департамент ходимларига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адлия катта маслаҳатчисининг даражали унвони, истисно тариқасида фидокорона меҳнати ва намуна кўрсатган Департамент ходимларига алоҳида хизматлари учун ҳам берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан ва ўзга ташкилотлардан Департаментга ишга ўтган ходимларга даражали унвонлар уларнинг Департаментда тайинланган лавозими, олдинги унвони ва иш тажрибаси ҳисобга олинган ҳолда берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уларга навбатдаги даражали унвон ушбу Низомда назарда тутилган тартибда берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, истисно тариқасида, қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
айрим ҳолларда Департамент ходимларига хизмат мажбуриятларини намунали бажарганлиги учун Департамент бошлиғининг тақдимномасига кўра навбатдаги даражали унвонларни ушбу Низомнинг 16-бандида кўрсатилган муддат тугамасдан аввал бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқорироқ лавозимга тайинлаганда Департамент бошлиғининг тақдимномасига кўра унвонни навбатдан ташқари, лекин ходим эгаллаб турган унвондан кўпи билан икки поғона юқори унвон бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Департаментнинг даражали унвонлар берилган ходимлари мазкур унвонга умрбод эга бўлиб қоладилар. Ходим ўзини бадном қиладиган қилмиши учун Департаментдан бўшатилганда даражали унвондан маҳрум этилиши мумкин. Департамент ходими ўз хизмат бурчини қўпол равишда бузган тақдирда ёки нолойиқ хулқ-атвори учун унинг унвони пасайтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25.Департамент ходимларини олий даражали унвонлардан маҳрум этиш ёки уларнинг олий даражали унвонларини пасайтириш Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан, бошқа даражали унвонлардан маҳрум этиш ёки унвонни пасайтириш Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент ходимларини даражали унвонлардан маҳрум этиш суднинг ҳукми бўйича амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Департаментнинг даражали унвонларга эга бўлган ходимларига лавозим маошларига ойлик пул устамалари тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Департаментнинг даражали унвонга эга бўлган ходимлари хизмат вазифаларини бажариш даврида алоҳида кўринишдаги белгилар тақилган прокуратура органлари ходимлари учун белгиланган хизмат кийими киядилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент ходимларининг хизмат кийимини кийиб юриш тартиби Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департаментнинг даражали унвонларга эга бўлиб, пенсияга чиқиши муносабати билан хизматдан бўшаган ходимлари ўтказиладиган тантаналар ва расмий тадбирларда алоҳида белгили хизмат кийимини кийиб юриш ҳуқуқини сақлаб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Рағбатлантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Департамент органлари ходимлари хизматдаги ташаббускорликлари ва тезкорлиги, хизмат вазифаларини виждонан ва намунали бажарганликлари учун рағбатлантириладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Рағбатлантиришнинг қуйидаги турлари мавжуд:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташаккурнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пул мукофоти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илгари берилган интизомий жазони амал қилиш муддати тугашидан аввал олиб ташлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фахрий ёрлиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
совға;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматбаҳо совға;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
навбатдан ташқари даражали унвон ёки навбатдаги даражали унвонни бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
навбатдан ташқари даражали унвон ёки навбатдаги даражали унвонни белгиланган муддат тугагунга қадар ёхуд эгаллаб турган лавозимидан қатъи назар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси прокуратурасининг Фахрий ходими» кўкрак нишони билан тақдирлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ҳамда Давлат муассасалари ва ижтимоий хизмат кўрсатиш ходимлари касаба уюшмалари уюшмаси Марказий Қўмитасининг Фахрий ёрлиғи билан мукофотлаш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департаментнинг ходимлари алоҳида хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотларига тақдим этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳақи, бошқа мукофотлар, меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида назарда тутилган қўшимча ҳақ ва устамалар рағбатлантириш турларига кирмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент бошлиғига ўзининг шахсий фармойиши билан оддий ходимдан бошлаб Департамент бошлиғи ўринбосаригача ходимларнинг лавозим маошларига бир йиллик лавозим маоши миқдорида рағбатлантириш шаклида мукофотлаш устамалари белгилаш ҳуқуқи берилади. Ушбу масала бўйича алоҳида Низом Молия вазирлиги билан келишилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларини рағбатлантириш Департамент фаолияти натижаси ва у туфайли давлат бюджети олган маблағлар миқдоридан келиб чиқиб амалга оширилади. Агар Департамент томонидан ундирилган ва давлат бюджетига тушган маблағлар Департаментнинг иш ҳақи фонди миқдоридан ортиқ бўлмаса ва унинг ходимларининг иш ҳақини қопламаса ходимларга мукофотлаш устамалари тўланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Департаментнинг интизомий жазо берилган ходимлари олдин берилган интизомий жазо олиб ташланиши шаклида рағбатлантирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Рағбатлантириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташаккурнома эълон қилиш, пул мукофоти ёки совға бериш, муқаддам берилган интизомий жазони амал қилиш муддати тугагунга қадар олиб ташлаш Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Департамент бошлиғи, Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари бошлиқлари томонидан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматбаҳо совға, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг Фахрий ёрлиғи билан тақдирлаш, навбатдан ташқари даражали унвон ёки навбатдаги даражали унвонни белгиланган муддатдан олдин, ёхуд эгаллаб турган лавозимидан қатъи назар бериш «Ўзбекистон Республикаси прокуратурасининг Фахрий ходими» кўкрак нишони билан тақдирлаш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ҳамда Давлат муассасалари ва ижтимоий хизмат кўрсатиш ходимлари касаба уюшмаси Марказий Қўмитасининг Фахрий ёрлиғи билан тақдирлаш, Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотларига тақдим этиш Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Рағбатлантириш тўғрисида буйруқ чиқарилади ва у Департаментнинг рағбатлантирилаётган ходимига эълон қилинади. Зарур ҳолларда эса Департаментнинг барча ходимлари эътиборига етказилади. Рағбатлантириш тўғрисидаги буйруқ нусхаси ходимнинг шахсий ҳужжатлари йиғма жилдига тикиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Интизомий жазолар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Департамент ходимларига нисбатан интизомий жазолар ўз хизмат вазифасини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги ёки Департамент ходими деган номга доғ туширадиган ножўя хатти-ҳаракат содир этганлиги учун қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Қуйидагилар интизомий жазолар ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайфсан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўртача ойлик иш ҳақининг эллик фоизидан ортиқ бўлмаган миқдордаги жарима;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лавозимида пасайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
даражали унвонни бир поғонага пасайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат мажбуриятларини мунтазам ёки бир марта қўпол равишда бузганлиги учун хизматдан бўшатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар хизмат вазифасини бир марта қўпол равишда бузиш ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
узрли сабабларсиз прогул (шу жумладан иш куни мобайнида уч соатдан ортиқ хизматда бўлмаслик);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизматга маст ҳолда келиш, шунингдек иш жойида спиртли ичимликлар истеъмол қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноий жазоланадиган қилмиш ёки ножўя хатти-ҳаракат содир этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент ходимининг Қасамёдини бузиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Департаментнинг хизматга қабул қилиш ҳуқуқи унинг ваколатига кирувчи ходимларига нисбатан интизомий жазонинг барча турларини қўллашга ҳақлидир. Департамент бошлиғи ва ҳудудий бошқармалар бошлиқлари Департамент ёки ҳудудий бўлинмалар ходимларига нисбатан интизомий жазоларни ушбу Низомнинг 34-бандида назарда тутилган ҳайфсан ва жарима шаклида қўллашлари мумкин. Бундан ташқари, улар хизматга қабул қилиш ҳуқуқи ўз ваколатларига кирувчи ходимларнинг лавозимини пасайтириши ёхуд ишдан бўшатиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Интизомий жазо қўллаш тўғрисидаги масалани ҳал этаётган мансабдор шахс содир этилган хатти-ҳаракатни шахсан ўзи ўрганиб чиқиши шарт. Зарур ҳолларда хизмат текшируви тайинланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Интизомий жазо қўллангунгача Департамент ходимидан тушунтириш хати талаб қилиб олиниши лозим. Ходимнинг тушунтириш хати беришдан бош тортиши унинг содир этган ножўя хатти-ҳаракати учун жазо қўллашга тўсиқ бўла олмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир ножўя хатти-ҳаракат учун фақат битта интизомий жазо қўлланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Интизомий жазо бевосита аниқланган ножўя хатти-ҳаракат учун, бироқ қилмиш аниқланган кундан бошлаб бир ойдан кечикмай қўлланилади, бу муддатга ходимнинг касал ёки меҳнат таътилида бўлган вақти кирмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Интизомий жазо қилмиш содир этилган кундан бошлаб олти ой ўтгач, хизмат текшируви натижалари бўйича эса — у содир этилган кундан бошлаб икки йилдан кейин қўлланиши мумкин эмас. Кўрсатиб ўтилган муддатларга жиноий ишни кўриб чиқиш вақти кирмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Интизомий жазо буйруқ билан берилади ва у Департамент ходимига маълум қилиниб, тилхат олинади ҳамда унинг шахсий йиғма жилдига қўшиб қўйилади. Ходимга нисбатан интизомий жазо қўллаш ҳақидаги буйруқ Департаментнинг тегишли бўлинмаси ходимларига, зарур ҳолларда эса барча ходимларга ҳам эълон қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан лавозимга тайинланган Департамент ходими интизомий жавобгарликка тортилган ҳолларда, интизомий жазо қўллаш ҳақидаги буйруқ нусхаси Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва Департамент бошлиғи, буйруқда ўз қарорини асослаган ҳолда, жазони бекор қилиш, уни кучайтириш ёки енгиллаштириш ҳуқуқига эгадирлар. Агар интизомий жазо чораси сифатида ишдан бўшатиш қўлланган бўлса, у ҳолда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки Департамент бошлиғи ишдан бўшатишни асоссиз деб топиб, ходимни илгариги лавозимига тиклаш ва унга мажбурий ишланмаган вақти учун, бироқ кўпи билан бир йил учун ўртача иш ҳақини тўлаш тўғрисида буйруқ чиқарадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Агар ходим жазо қўлланилган кундан бошлаб бир йил мобайнида янги интизомий жазо олмаган бўлса, у интизомий жазо олмаган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўлланилган интизомий жазо агар ходим хизмат вазифаларини бажаришда ўзини виждонли ва намунали тутса, бу ҳақдаги буйруқ қабул қилинган кундан камида олти ой ўтгач, ушбу жазони қўллаган мансабдор шахс, Департамент бошлиғи ёки Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан олиб ташланиши мумкин
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Интизомий жазо мавжудлиги Департамент ходимининг лавозим бўйича юқори кўтарилишига ёки унга даражали унвон берилишига, шунингдек, раҳбарлик лавозимлари учун захирага киритилишига (бўлишига) тўсқинлик қилувчи ҳолат ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Интизомий жазолар қўллашда ўзларига берилган ваколатларни ошириб юборган ёки уларни Департамент ёки ҳудудий бошқармалар ходимларига нисбатан зарур даражада қўлламаган Департамент бошлиғи, ҳудудий бошқармалар бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Прокурори олдида жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Ходимга нисбатан қўлланган интизомий жазо юзасидан интизомий жазо қўлланганлиги тўғрисидаги буйруқ ходимга эълон қилингандан кейин икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига ёки Департамент бошлиғига шикоят қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шикоят у тушган кундан бошлаб ўн беш кун муддатда, қўшимча текширув ўтказиш зарур бўлган ҳолларда эса — у тушган кундан бошлаб бир ойдан кечикмай кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шикоят билан мурожаат қилиш интизомий жазо ижросини тўхтатмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Департамент органлари ходимлари давлат ҳимоясида бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хизмат вазифасини бажариш вақтида Департамент органлари ходимини ушлаб туришга, шахсий тинтув ўтказишга, унинг нарсаларини ва фойдаланаётган транспортини кўздан кечиришга йўл қўйилмайди, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент органларининг ходимларига, шунингдек Департамент органларидан хизматдан бўшатилган шахсларга нисбатан уларнинг Департамент органларида хизмат вазифаларини бажариш жараёнида содир этган қилмишлари учун жиноят иши кузатиш масаласи ҳамда Департамент органлари ходимларининг маъмурий ҳуқуқбузарликлари учун жавобгарлик масаласи Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, унинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар томонидан ваколатлари доирасида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Департамент органларининг кадрлар захираси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Департаментнинг кадрлар захираси шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент органларининг кадрлар захирасини шакллантиришдан асосий мақсад Департамент органларига зарур касбий фазилатларга эга бўлган шахсларнинг хизматга қабул қилиниши, раҳбарлик лавозимларига юклатилган вазифаларни профессионал ва самарали амалга ошириш учун бошқарувчилик қобилиятига эга ходимлар тақдим этилишини таъминлаш, шунингдек уларни тарбиялаш, ўқитиш ва жой-жойига қўйишдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент органларининг кадрлар захирасини шакллантириш ва у билан ишлаш коллегиаллик ва холислик тамойилларига асосан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Қуйидагилар Департамент органларининг кадрлар захирасини шакллантириш ва у билан ишлаш фаолиятининг устувор йўналишлари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент органларига ушбу Низом билан белгиланган талабларга жавоб берадиган шахсларни хизматга қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент ходимларининг назарий билимлари, амалий ва ахборот-таҳлил кўникмаларини юксалтириш, ишчанлик ва профессионал сифатларини такомиллаштириш, уларни ахборот-коммуникация технологиялари ва тезкор-қидирув фаолиятининг замонавий ютуқлари билан таништириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори лавозимлар учун масъулиятли, малакали ҳамда касбий тайёргарликка эга Департамент органлари ходимларини танлаб олиш ва уларни кадрлар захирасига киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кадрлар захирасига киритилган Департамент органлари ходимларини қайта тайёрлаш ва тарбиялаш, шунингдек уларда бошқарувчилик қобилиятларини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент органлари ходимларининг хизмат поғоналарида юқорилаб боришни тизимли режалаштириш ва ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент органлари тизимидаги юқори лавозимларга, қоида тариқасида, кадрлар захирасида турган Департамент органлари ходимлари тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кадрлар захираси билан ишлаш жараёнида, уларни келгусида Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари бошлиқлари лавозимига кўтариш мақсадида Департамент органлари раҳбар ходимларини танлаш ва тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Департамент органларининг кадрлар захираси қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент органларига хизматга қабул қилиш учун номзодлар захираси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари катта инспекторлари, инспекторлари, бош суриштирувчилари, катта суриштирувчилари, катта тафтишчилари, бош тафтишчилари, тафтишчилари лавозимларига кўтариш учун кадрлар захираси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларида таркибий бўлинмалар бошлиқлари ва бошлиқларининг ўринбосарлари лавозимларига, шунингдек уларга тенглаштирилган лавозимларга, туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари лавозимларга кўтариш учун кадрлар захираси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент таркибий бўлинмаларининг бош инспекторлари, катта инспекторлари, бош суриштирувчилари, катта суриштирувчилари, бош тафтишчилари, катта тафтишчилари ва катта криминалисти лавозимларига кўтариш учун кадрлар захираси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент бошлиғи, Департамент бошлиғининг ўринбосарлари, Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, Департамент таркибий бўлинмалари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, шунингдек уларга тенглаштирилган лавозимларга кўтариш учун кадрлар захираси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Раҳбар кадрлар захирасига киритиш учун мезон бўлиб, Департамент органлари тизимидаги раҳбарлик лавозимларида юклатилган вазифаларни бажара олиш учун зарур кўникма ва сифатларга эгалиги ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари бошлиқлари, шунингдек Департаментнинг таркибий бўлинмалари раҳбарлари лавозимларига Департамент органлари кадрлар захирасига Департамент ва прокуратура органларининг ўзларига юкланган хизмат вазифаларини виждонан бажараётган, тегишли дунёқарашга, назарий билимларга, ижобий шахсий ва ишчанлик сифатларига, турли лавозимлардаги амалий иш тажрибасига, ташкилий-таҳлилий қобилиятга, қатъий характер, принципиаллик ва масъулиятни ҳис этишга эга бўлган ходимлари киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Кадрлар захирасига номзодлар Департамент бошлиғи, Департамент бошлиғининг ўринбосарлари, Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари бошлиқлари, шунингдек Департаментнинг кадрлар бўлими ва таркибий бўлинмалари раҳбарлари, шунингдек Бош прокуратура ва Департамент органларининг бошқармалари аттестация комиссиялари томонидан тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департаментнинг кадрлар бўлими томонидан Департамент органларининг шахсий таркиб бўйича инспекцияси ва бошқа бўлинмалар билан биргаликда энг масъулиятли, малакали ва тайёрланган ходимларни хизмат бўйича юқорига кўтаришни таъминлаш мақсадида кадрлар захирасига номзодларни холисона танлаш, уларни ўрганиш ҳамда касбга тизимли равишда тайёрлаш ишлари амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Кадрлар захираси билан ишлаш тизимли асосда мавжуд вакансиялардан қатъи назар, олиб борилади, раҳбарлик лавозимларига захира таркиби йилига камида бир маротаба шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент бошлиғи, Департамент бошлиғининг ўринбосарлари, ҳудудий бошқармаларнинг бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, шунингдек Департамент марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари лавозимларига кўтариш учун кадрлар захираси Бош прокуратуранинг кадрлар бошқармаси билан келишилган ҳолда ва Департаментнинг тезкор йиғилишларида тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент органларида қолган лавозимларга кадрлар захираси, тегишли равишда, Департаментнинг марказий аппарати ва ҳудудий бошқармаларининг тезкор йиғилишларида тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент органларига хизматга қабул қилиш учун номзодлар захираси Департаментнинг ҳамда Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларининг кадрлар бўлими томонидан, ушбу Низом талабларига жавоб берадиган олий таълим муассасалари битирувчилари ва Департамент органлари иш юритувчилари ҳамда мутахассисларидан шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Кадрлар захирасини шакллантиришга масъул бўлган Департамент органларининг мансабдор шахслари кадрлар захирасига номзодларни тақдим этиш бўйича ишларнинг тўғри ташкил этилиши ва унинг холисона шакллантирилиши учун тўлиқ жавобгардирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Департамент органларининг кадрлар захирасини шакллантириш ва у билан ишлаш ушбу Низом ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг соҳавий буйруқларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Департамент ходимларини моддий ва ижтимоий таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Департамент ходимларининг пул таъминоти мансаб маоши, даражали унвон учун ҳар ойлик қўшимча тўловлар, кўп йиллик хизмат учун тўланадиган устамалар, меҳнатнинг алоҳида шарт-шароитлари учун устамалар, прокуратура органлари ходимлари учун белгиланган тартибда ва миқдорларда белгиланадиган давлат хизматчиларининг лавозим маошларига устамалардан (меҳнатни рағбатлантириш коэффициенти) иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент ходимларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси прокуратураси органлари ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий муҳофаза қилишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 13 ноябрдаги ПҚ-2065-сон қарори нормалари татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари ва Департамент ходимларининг лавозим маошларига меҳнатнинг алоҳида шарт-шароитлари учун ойлик устамалар миқдорлари ушбу Низомга 2—6-иловаларга мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўп йиллик хизмати учун устамани ҳисоблаш ҳуқуқини берувчи махсус стаж Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғи билан тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Меҳнат вазирлиги билан келишилган Ўзбекистон Республикаси прокуратура органларининг даражали унвонга эга бўлган ходимларга кўп йиллик хизмати учун устамалар тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган қоидалар бўйича ҳисоблаб чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Даражали унвонлар берилган шахслар бепул хизмат кийими билан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Департамент ходимларига 30 календарь кунлик ҳар йилги ҳақи тўланадиган меҳнат таътили берилади. Департаментнинг 15 календарь йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган ходимларга иш стажи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15 календарь йилдан ортиқ бўлганда — 5 кун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25 календарь йилдан ортиқ бўлганда — 10 кун ҳақ тўланадиган қўшимча меҳнат таътили берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ходимларни ҳар йилги навбатдаги таътилдан чақириб олишга хизмат бўйича ўта зарур ҳолларда, ходимнинг розилиги билан йўл қўйилади. Таътилнинг фойдаланилмаган қисми кеч муддатларга ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент органларидан ходимлар сони ёки штати қисқарганлиги муносабати билан (ташкилий-штат тадбирлари), касаллиги туфайли ёки пенсияга чиқиши сабабли ишдан бўшатилган ходимларга уларнинг хоҳишига кўра, ҳақ тўланадиган навбатдаги йиллик меҳнат таътили берилади, ундан фойдаланилмаган тақдирда Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида пуллик компенсация тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хизмат ўташни тугатган Департамент органи ходимига фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Оилавий ҳолатлар, шунингдек бошқа узрли сабаблар бўйича Департамент ходимларига навбатдаги таътил ҳисобига ҳисобланмайдиган иш ҳақи сақланмайдиган қисқа муддатли таътил берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Департамент ходимларига тураржой бинолари қонун ҳужжатларига мувофиқ берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Яшаш шароитини яхшилашга муҳтож бўлган Департамент ходимларига белгиланган тартибда ижтимоий-моддий ёрдам берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Департамент ходимлари ва улар оила аъзоларининг пенсия таъминоти қонунда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Ходимлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тиббий муассасаларида тиббий хизматлардан бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департаментнинг пенсия олувчи ходимлари ва уларнинг оила аъзоларига тиббий хизматлар кўрсатиш улар рўйхатда турган даволаш муассасаларида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Департамент ходимлари хизмат сафарларига юборилганда барча турдаги транспорт воситаларига йўл чипталари ва меҳмонхоналарда жойларни банд қилиш ва навбатсиз олиш ҳуқуқидан фойдаланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Департамент ходимларининг ҳаёти ва соғлиғининг мажбурий давлат суғуртаси, белгиланган тартибда, республика бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII. Департаментда хизмат ўташни тўхтатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60. Департаментда хизмат ўташ ходим ишдан бўшатилганда тугатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департаментда хизматни ўташ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва Департамент бошлиғининг ташаббуси билан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент ходимининг ташаббуси билан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент ходимининг бошқа ишга, шу жумладан сайлаб қўйиладиган лавозимга ўтганида тугатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва Департамент бошлиғининг ташаббуси билан хизмат ўташни тугатиш учун қуйидагилар асос бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизматни ташкил этишдаги ўзгаришлар, Департамент органлари ходимларининг (штатлар) сони қисқариши ёки хизмат хусусиятининг ўзгариши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги ёки соғлиғига кўра бажараётган ишига нолойиқлиги сабабли;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходим томонидан ўз хизмат вазифаларини мунтазам равишда бузилиши. Хизмат вазифаларини мунтазам равишда бузиш деб ходим илгари содир этган хизмат вазифаларининг бузганлиги учун интизомий жазога тортилган кундан эътиборан бир йил мобайнида интизомий қоидабузарликни такроран содир этиши ҳисобланади (агар жазо муддатидан илгари олиб ташланган бўлмаса);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходим томонидан хизмат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимнинг унга таклиф этилган лавозимларда хизматни бундан кейин ўташни, шу жумладан юқори турувчи лавозимга ўтишни рад этиши ва ротация тартиби сабаби бўйича бир ой ўтгандан кейин кадрлар бўлими ихтиёрида бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомнинг 9-бандида кўрсатилган фаолият ходимга огоҳлантириш қилинганидан кейин ҳам давом эттирилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимнинг прокуратура органларида хизматда бўлиш ёши чегарасига етиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент органи ходимининг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент ходимининг эгаллаб турган лавозимига номуносиб ножўя хатти-ҳаракат содир этиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61. Департамент ходимларининг хизматда бўлишлари учун чекланган ёш чегараси — эркаклар учун 60 ва аёллар учун — 55 ёш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департаментда хизматда бўлишнинг чекланган ёшига етган, юксак касбий тайёргарликка ва эгаллаб турган лавозимида катта амалий иш тажрибасига эга бўлган, соғлиғига кўра унга юкланган мажбуриятларни бажаришга қодир бўлган ходим Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг розилиги билан Департамент органларида хизматни давом эттириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62. Эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган ходим охирги хизмат жойидаги ўртача ойлик маоши сақланган ҳолда кадрлар бўлими ихтиёрида қолади. Уни келгусидаги хизмат вазифасига тайинлаш масаласи эгаллаб турган лавозимдан озод этиш тўғрисидаги буйруқ чиқарилган пайтдан бошлаб бир ойдан кеч бўлмаган муддатда ҳал этилиши керак (ушбу муддатга ходимнинг вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик даври кирмайди).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63. Департамент органлари ходимларининг меҳнат низолари Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва Департамент бошлиғи томонидан кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
64. Департаментнинг пенсияга чиққан ходимларига Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан белгиланадиган шакл бўйича пенсия гувоҳномаси берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига сенатор этиб сайланган (тайинланган) ёки Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига депутат этиб сайланган, шунингдек давлат ҳокимияти органлари лавозимларига тайинлаш ёки тасдиқлаш ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори ёки тақдимномасига асосан ўтган Департамент органларининг ходимларига ваколат муддати тамом бўлгандан кейин ушбу Низомнинг 3-бандида назарда тутилган тартибда Департамент органларига муқаддам эгаллаб турилган ёки унга тенг лавозимларга ишга қабул қилиш кафолати таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
66. Департаментнинг ишдан ноқонуний бўшатилган, бошқа лавозимга ўтказилган, даражали унвондан маҳрум этилган ходимлари муқаддам эгаллаган лавозимига ва даражали унвонида қайта тикланади ёки бошқа тенг лавозимга тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департаментга ишга тикланган ходимларнинг мажбурий прогул вақти уларга кўп йиллик хизмати учун тўланадиган устамани ҳисоблаш ҳамда навбатдаги даражали унвонни бериш учун иш стажларида ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментида хизматни ўташ тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ходимининг ‎‎
‎ҚАСАМЁДИ‎

Мен (қасамёд қабул қилувчининг фамилияси, исми, отасининг исми) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментига хизматга кирар эканман, Ўзбекистон Республикаси халқига содиқ бўлишга қасамёд қиламан.‎‎‎

‎‎Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, инсон ва фуқаро ҳуқуқларига риоя этишга, бошлиқларнинг буйруқларини виждонан бажаришга, виждонли, жасур ходим бўлишга, Ватаннинг иқтисодий манфаатларини сергаклик билан қўриқлашга, давлат ва хизмат сирларини қаттиқ сақлашга қасамёд қиламан.

‎‎Агар мен қабул қилган Қасамёдни бузсам Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган жавобгарликка тортилишга тайёрман.
‎‎

(Имзо)‎

(Сана)‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментида хизматни ўташ тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти марказий аппарати ходимларининг Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
разрядлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р‎

Лавозимлар номи‎

Разрядлар‎

1.‎ Департамент бошлиғи ‎ 19‎
2.‎ Бошқарма бошлиғи‎ 18‎
3.‎ Бўлим бошлиғи, инспекция бошлиғи, навбатчи қисм бошлиғи‎ 17‎
4.‎ Бош: суриштирувчи, тафтишчи, инспектор; Департамент бошлиғининг ёрдамчиси‎ 15‎
5.‎ Катта: суриштирувчи, тафтишчи, инспектор, криминалист‎ 14‎
6.‎ Криминалист‎ 13‎
7.‎ Бош мутахассис‎ 12‎
8.‎ Етакчи мутахассис‎ 11‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: департамент бошлиғи биринчи ўринбосарининг разряди Департамент бошлиғи тариф ставкасидан 3% паст;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент бошлиғи ўринбосарининг разряди Департамент бошлиғи тариф ставкасидан 5% паст;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқармалар ва бўлимлар бошлиқлари ўринбосарларининг разряди бошқармалар ва бўлимлар бошлиқларининг тариф ставкасидан 5% паст.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментида хизматни ўташ тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент ҳудудий бошқармалари ходимларининг Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РАЗРЯДЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лавозимлар номи‎‏

Вилоятлар гуруҳлари бўйича разрядлар‎‎

Гуруҳдан ‎ташқари‎ 1-гуруҳ‎ 2-гуруҳ‎ 3-гуруҳ‎

бошқарма бошлиғи‎

18‎ 17‎ 16‎ 16‎

бўлимлар бошлиқлари‎

17‎ 16‎ 15‎ 15‎

бош: суриштирувчи, тафтишчи‎

14‎ 14‎ 14‎ 14‎

катта: суриштирувчи, тафтишчи, инспектор, криминалист‎

13‎ 13‎ 13‎ 13‎

суриштирувчи, тафтишчи, инспектор, криминалист ‎

12‎ 12‎ 12‎ 12‎

бош мутахассис‎

11‎ 11‎ 11‎ 11‎

мутахассислар:‎

I тоифа ‎

9‎ 9‎ 9‎ 9‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: бошқармалар, бўлимлар бошлиқлари ўринбосарларининг разряди бошқармалар ва бўлимлар бошлиқлари тариф ставкасидан 5% паст.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гуруҳдан ташқари‎ 1-гуруҳ 2-гуруҳ‎ 3-гуруҳ‎
Тошкент ш.‎ Қорақалпоғистон Республикаси ,‎ Бухоро вилояти,‎ Жиззах вилояти,‎
Андижон вилояти,‎ Наманган вилояти,‎ Сирдарё вилояти‎
Қашқадарё вилояти,‎ Навоий вилояти,‎
Самарқанд вилояти,‎ Сурхондарё вилояти,‎
Тошкент вилояти,‎ Хоразм вилояти‎
Фарғона вилояти‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментида хизматни ўташ тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент шаҳар бўлимлари ходимларининг Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РАЗРЯДЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Лавозимлар номи

Шаҳарлар гуруҳлари бўйича разрядлар‎‎

1-гуруҳ‎ 2-гуруҳ‎

‎бўлимлар бошлиқлари

15‎ 14‎

‎катта: суриштирувчи, инспектор

12‎ 12‎

‎суриштирувчи, тафтишчи, инспектор, криминалист

11‎ 11‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: бўлим бошлиғи ўринбосарининг разряди бўлим бошлиғи тариф ставкасидан 5 % паст.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-гуруҳ‎ 2-гуруҳ‎
Андижон шаҳри,‎ Гулистон шаҳри,‎
Бухоро шаҳри,‎ Жиззах шаҳри,‎
Қарши шаҳри,‎ Термиз шаҳри, ‎
Навоий шаҳри,‎ Урганч шаҳри‎
Наманган шаҳри,‎
Нукус шаҳри,‎
Самарқанд шаҳри,‎
Фарғона шаҳри‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментида хизматни ўташ тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент туманлар бўлимлари ходимларининг Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РАЗРЯДЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Лавозимлар номи‎

разрядлар

бўлим бошлиғи‎ 14‎
катта: суриштирувчи, инспектор‎ 12‎
суриштирувчи, инспектор‎ 11‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: бўлим бошлиғи ўринбосарининг разряди бўлим бошлиғи тариф ставкасидан 5% паст.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментида хизматни ўташ тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг ходимлари даражали унвонларига эга бўлган ходимлари лавозим маошларига алоҳида меҳнат шароитлари учун ҳар ойлик устамалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миқдорлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Лавозимнинг номи‎

Лавозим маошига устама миқдори (фоизларда)‎
Департаментнинг марказий аппарати‎ 20‎
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича Департамент бошқармалари ‎ 30‎
Департаментнинг шаҳарлар (туманлар) бўлимлари‎ 40‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: алоҳида меҳнат шароитлари учун ҳар ойлик устама қонун ҳужжатларида белгиланган рағбатлантирувчи қўшимча ҳақ ва устамаларни ҳисоблашда Департамент ходимларининг лавозим маоши таркибига киритилади.».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 50-сон, 647-модда)