Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 16.03.2011 йилдаги 76-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини уй-жой билан таъминлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини уй-жой билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда Давлат мулки қўмитасининг Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 20-даҳада жойлашган, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Бинолардан фойдаланиш департаменти балансидаги 19/5-уй манзилидаги фойдаланилмаётган тўққиз қаватли бинони (кейинги ўринларда «бино» деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати балансига тасарруф этиш ҳуқуқисиз бепул ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тошкент шаҳар ҳокимлиги мазкур қарорнинг 1-бандида кўрсатиб ўтилган бинонинг белгиланган тартибда топширилишини, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати унинг қабул қилиб олинишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати қабул қилиб олинган бинода ходимлар ва уларнинг оила аъзолари яшаши учун зарур шарт-шароитлар яратган ҳолда ундан мақсадли фойдалансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки, мазкур бинони таъмирлаш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати учун ҳар йили ажратиладиган маблағлар доирасида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳар ҳокимлигининг муниципал мулк объектларини сотиш жараёнларини жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2009 йил 30 августдаги 253-сон қароридан 77-сатр чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А. Хўжаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 16 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
76-сон