Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 05.02.1999 йилдаги 53-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1999 йил қанд лавлаги экин майдонлари ва унинг ялпи ҳосили тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Хоразм ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда «Озиқовқатсаноат» уюшмаси 1998 йилда қанд лавлаги етиштириш, тайёрлаш ва уни қайта ишлашда жиддий камчиликларга йўл қўйганликларини қайд этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лавлаги экувчи туманлар ҳокимликлари ва қишлоқ хўжалиги маҳаллий бошқарув органларининг назорат қилмасликлари туфайли лавлаги экиш учун ер танланишида хатоларга йўл қўйилди, лавлаги экиш муддатлари қўпол равишда бузилди, қатор ораларига ишлов бериш ва лавлагини суғориш ўз вақтида ва сифатли ўтказилмади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Натижада республика бўйича умуман гектаридан режалаштирилган 290 центнер ўрнига Хоразм вилоятида лавлаги ҳосилдорлиги гектаридан ўртача 167,8 центнерни, Қорақалпоғистон Республикасида эса гектаридан атиги 47,7 центнерни ташкил этди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳазорасп қанд-шакар заводи раҳбарлари ва мутахассисларининг айби билан лавлагини хўжаликлардан қабул қилиб олиш 30 — 40 кунга чўзилиб кетди, салкам 30 минг тонна лавлаги хўжаликлардан жиҳозланмаган вақтинчалик пунктларда қабул қилинди, бу лавлагининг оғирлиги анча камайиб кетишига ва унинг сифати ёмонлашишига олиб келди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳазорасп қанд-шакар заводи қувватларидан самарали фойдаланиш, уни республикада ишлаб чиқарилган зарур хом ашё билан таъминлаш ва қанд-шакар ишлаб чиқаришни кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Хоразм вилояти ҳокими И. Юсуповнинг Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳазорасп қанд-шакар заводини хом ашё билан таъминлаш масалалари тўғрисида» 1998 йил 5 январдаги 1-сон қарорини бажариш бўйича иши қониқарсиз эканлиги қайд этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уларга лавлаги ҳосилдорлиги пастлигининг сабабларини батафсил ўрганиб чиқиш, лавлаги етиштириш, тайёрлаш ва уни қайта ишлашни ташкил этишда юз берган жиддий камчиликларга жорий йилда йўл қўймаслик чора-тадбирларини белгилаш топширилсин. Лавлаги етиштириш, тайёрлаш ва сақлаш технологияси бузилишида айбдор шахслар республика қонун ҳужжатларига мувофиқ қаттиқ жавобгарликка тортилсин. Натижалари тўғрисида 1999 йил 1 мартгача Вазирлар Маҳкамасига ахборот берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Хоразм вилояти ҳокимлиги билан келишилган 1999 йилда қанд лавлаги экин майдонлари ва унинг ялпи ҳосили тўғрисидаги таклифлари иловага мувофиқ қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори ҳосил олиш мақсадида лавлаги етиштириш технологиясига қатъий риоя қилиниши таъминлансин. Базис шакарлилик камида 15,5 фоиз этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Бобожонов) 72 тонна ҳажмида бир куртакли сифатли қанд лавлаги уруғи етказиб берувчиларни тендер асосида аниқласин, «Озиқовқатсаноат» уюшмаси (Қосимхўжаев) эса уруғ харид қилинишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази Хоразм вилояти ҳокимлиги билан биргаликда қанд лавлаги уруғчилигининг ўз базасини ривожлантириш бўйича тадбирларни 1999 йил 20 февралгача ишлаб чиқсинлар, ушбу мақсадда Хоразм вилоятининг аниқ хўжаликларини танласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Хоразм вилоятида стандартлар талабларига мувофиқ қанд лавлаги уруғига қўшимча комплекс ишлов бериш бўйича ихтисослаштирилган цех ташкил этиш юзасидан таклифларни 1999 йил 1 июлгача тайёрласинлар ва уларни Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси (Юсупов), «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» компанияси (Матчонов) лавлаги экувчи хўжаликларни қанд лавлаги етиштириш ва унинг ҳосилини йиғиштириб олиш учун етишмаётган техника билан таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Озиқовқатсаноат» уюшмаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Хоразм вилояти ҳокимлиги билан биргаликда 1999 йил ҳосилидан қанд лавлаги харид қилиш юзасидан хўжаликлар билан контрактация шартномалари тузилишини бир ой муддатда тугалласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжаликларга шартномавий нарх бўйича харид қилинадиган хом ашё қийматининг 40 фоизи миқдорида икки босқичда, шу жумладан 15 фоизи 1999 йил 1 мартгача, 25 фоизи қанд лавлаги экиш тугаллангандан сўнг аванс тўласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорацияси Қирғизистон Республикасига бориб республика хўжаликларида етиштирилган уруғлик материалга Чўй вилоятининг Кант туманидаги ихтисослаштирилган корхонада қўшимча ишлов бериш масаласини ишлаб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзтрансгаз» компанияси экиш материалига ишлов бериш бўйича хизматларга Ҳукуматлараро битим бўйича олинган табиий газ учун «Қирғизэнерго» акциядорлик жамиятининг қарзлари ҳисобига ҳақ тўлаш масалаларини бир ҳафта муддатда ҳал қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Ўзавтотранс» давлат корпорацияси ва «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси «Озиқовқатсаноат» уюшмасига 1999 йилда қанд лавлаги ташиш учун зарур миқдорда автотранспорт воситалари, шунингдек кодлар ва темир йўл вагонлари ажратсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Б. М. Олимжонов ва М. З. Усмонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1999 йил 5 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 53-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1999 йилда қанд лавлаги экин майдони, ҳосилдорлиги ва унинг ялпи ҳосили
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Экин майдони, гектар ‎

Ҳосилдорлик, ц/га ‎

Ялпи ҳосил, тонна

Қорақалпоғистон Республикаси ‎

5000‎

140,0‎ 70000‎
Хоразм вилояти‎

14000‎

200,0‎ 280000‎

Жами:‎

19000‎

184,2‎

350000