Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон олий таълим муассасалари талабаларининг «Универсиада-2004» спорт мусобақаларини ташкил этиш тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Мамлакатимиз олий таълим муассасалари талабалари орасида соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш, уларнинг спорт билан шуғулланиши учун жаҳон андозаларига мос шарт-шароитларни яратиш, спорт мусобақалари орқали ёшларнинг ўз куч-қудрати ва имкониятларига ишонч туйғуларини ҳамда она-Ватанга фидойилик фазилатларини тарбиялаш, мусобақалар билан боғлиқ маданий-маърифий тадбирлар самарасини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат спорт қўмитаси ва Миллий Олимпия қўмитасининг «Универсиада-2004» спорт мусобақаларининг Самарқанд вилоятида бўлиб ўтадиган якуний босқичини жорий йилнинг 15 — 21 июль кунлари ўтказиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. «Универсиада-2004» спорт мусобақаларининг якуний босқичига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Ташкилий қўмита таркиби 1-иловага ҳамда спорт ўйинларини ўтказиш дастури 2-иловага, унинг очилиш ва ёпилиш маросими сценарийси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ташкилий қўмитага:
жорий йилнинг 5 июлигача мусобақалар ўтадиган спорт иншоотларининг халқаро талаблар даражасида ҳозирланишини ва замонавий спорт анжомлари билан жиҳозланишини ҳамда тадбирлар ўтадиган барча жойларда ободонлаштириш ишларини таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
универсиада иштирокчиларининг яшаш жойларини, ошхона ва маданий тадбирлар ўтадиган манзилларни талаб даражасида тайёрлаш вазифаси юклансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан биргаликда:
«Универсиада-2004» спорт мусобақаларининг тантанали очилиши ва ёпилиши маросимларининг юксак савияда ўтишини ташкил этсинлар;
ёпилиш маросимида мамлакатимиз терма жамоаси ва иқтидорли спортчиларини Грециянинг Афина шаҳрида ўтказиладиган Олимпиада ўйинларига тантанали кузатишни назарда тутсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига мусобақалар иштирокчиларини тиббий кўрикдан ўтказишни, мусобақалар даврида тез тиббий хизмат кўрсатишни ва дам олиш, овқатланиш жойларида санитария хавфсизлигининг талаб даражасида бўлишини таъминлаш топширилсин.
6. «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги буюртманомасига мувофиқ мусобақалар иштирокчилари ва ижодий гуруҳ аъзоларининг йўл харажатлари учун имтиёзли тариф қўллашни назарда тутсин.
7. Республика «Ватанпарвар» ташкилоти Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах вилоятлари ҳокимликлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда «Қуёш физикаси» илмий-ишлаб чиқариш марказида универсиада машъаласини ёқиш ва уни Самарқанд шаҳрига етказиш билан боғлиқ барча ташкилий-хавфсизлик тадбирларини амалга оширсинлар.
8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тегишли ваколатли ташкилотлар билан биргаликда «Универсиада-2004» мусобақалари давомида тадбирлар ўтадиган жойларда жамоат ва транспорт ҳаракати хавфсизлигини таъминласин.
9. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига, Ўзбекистон Телерадиокомпанияси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига «Универсиада-2004» мусобақаларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнини кенг ёритиш тавсия этилсин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 15 июнь,
282-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 15 июндаги 282-сонли қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
«Универсиада-2004» спорт мусобақаларининг якуний босқичига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Ташкилий қўмита
ТАРКИБИ
| Мирзиёев Ш. М. |
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, ташкилий қўмита раиси |
| Холмуродов Р. И. |
Самарқанд вилоятининг ҳокими, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари |
| Қосимов Р. С. |
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари |
|
Ташкилий қўмита аъзолари: | |
| Азизхўжаев А. А. | Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари |
| Абдувохитов А. А. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси |
| Юсупов К. Ю. | Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси раиси |
| Носиров А. Н. | Миллий Олимпия қўмитаси раиси |
| Жаҳонгирова Д. Н. | Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси |
| Назиров Ф. Ғ. | Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири |
| Зокиров Ф. К. | Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазири вазифасини бажарувчи |
| Ҳусанбоев Б. М. | «Ўзбектуризм» миллий компанияси раиси |
| Рўзиев Ф. Қ. | «Ўзтелерадио» компанияси раисининг биринчи ўринбосари |
| Ҳусанов Ж. Х. | Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг раҳбари |
| Ҳазратқулов М. | Миллий ахборот агентлиги бош директори |
| Муллажонов Т. О. | Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари |
| Ғуломов Ш. Т. | Миллий хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари |
| Бахолдин В. Я. | «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси бош директорининг биринчи ўринбосари |
| Абдураҳимов Б. | «Ўзбекнаво» бирлашмаси бош директори |
| Абдуқаҳҳоров А. | «Ватанпарвар» ташкилоти раиси |
| Ахматов М. | Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг масъул ходими |
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 15 июндаги 282-сонли қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Ўзбекистон олий таълим муассасалари талабаларининг «Универсиада-2004» спорт ўйинларини Самарқанд вилоятида ўтказиш
ДАСТУРИ
| 12 — 14 июль | Тошкент вилояти Паркент туманидаги «Физика-қуёш» бирлашмасида спорт ўйинлари машъаласини ёқиш ва уни Самарқанд шаҳрига олиб бориш билан боғлиқ тадбирлар |
| Масъул: | Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари ҳокимлиги, «Ватанпарвар» Республика ташкилоти, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, Ички ишлар вазирлиги |
| 13 июль | Спорт ўйинлари иштирокчиларининг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан Самарқанд вилоятига жўнаб кетиши |
| Масъул: | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, вилоят ҳокимликлари, «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси, Ички ишлар вазирлиги |
| 14 июль | «Универсиада-2004» спорт ўйинлари иштирокчиларининг Самарқанд шаҳрига етиб келиши ва жойлашиши |
| Масъул: | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Ички ишлар вазирлиги |
| 14 июль | «Универсиада-2004» спорт ўйинлари машъаласининг Самарқанд вилоятига етиб келиши |
| Масъул: | «Ватанпарвар» Республика ташкилоти, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Ички ишлар вазирлиги |
| 15 июль | «Универсиада-2004» спорт ўйинларининг Самарқанд шаҳрида янги Олимпия захиралари коллежи марказий стадионида тантанали очилиши |
| 14 — 21 июль | «Универсиада-2004» спорт ўйинлари финал мусобақаларини 14 та спорт турлари бўйича ўтказиш (енгил атлетика, баскетбол, футбол, волейбол, қўл тўпи, кураш, белбоғли кураш, сузиш, теннис, стол тенниси, мини футбол, оғир атлетика, дзюдо) |
| Масъул: | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат спорт қўмитаси, Миллий Олимпия қўмитаси, Республика касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши, Самарқанд вилояти ва туман ҳокимликлари |
| 21 июль | Самарқанд шаҳридаги Олимпия захиралари коллежи марказий стадионида мусобақа ғолибларини тақдирлаш ва «Универсиада-2004» спорт ўйинларининг тантанали ёпилиши |
| 21-22 июль | Мусобақа иштирокчилари ва меҳмонларни кузатиш |
| Масъул: | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси, Ички ишлар вазирлиги |
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 15 июндаги 282-сонли қарорига
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
«Универсиада-2004» спорт ўйинларининг тантанали очилиш ва ёпилиш маросимлари
сценарийси
1. «Универсиада-2004» спорт мусобақаларининг тантанали очилиш маросими
15 июль. Самарқанд шаҳридаги Олимпия захиралари коллежи марказий стадиони
Самарқанд шаҳрида янги қурилган Олимпия захиралари коллежи марказий стадионида 15 000 ўқувчи-талаба ўз ўрнини эгаллайди.
Чорлов садоси янграйди. Майдонга тантанали суратда спортчилар тартиб билан кириб келадилар. Ҳарбий хизматчи ва спортчилар марш садолари остида Ўзбекистон ва Универсиада байроқларини олиб кирадилар.
Самарқанд вилояти ҳокимининг сўзи.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг табриги ўқиб эшиттирилади.
Ўзбекистон Республикаси ва Универсиада байроқларининг белгиланган тартибда Давлат мадҳияси садолари остида кўтарилиши.
Универсиада оловининг ёқилиши.
Афина шаҳрида ўтадиган Олимпия ўйинларига йўлланма олган машҳур спорт усталарининг Универсиада иштирокчиларига табриги.
Мамлакатимизнинг таниқли санъат усталари иштирокида тайёрланган махсус бадиий дастур намойиши.
Масъул: Ташкилий қўмита, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат спорт қўмитаси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Маданият ишлари вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси, Республика касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши, «Ўзтелерадио» компанияси.
2. «Универсиада-2004» спорт мусобақаларининг тантанали ёпилиш маросими
21 июль. Самарқанд шаҳридаги Олимпия захиралари коллежи марказий стадиони (мусобақа ғолибларини тақдирлаш, мусабақаларни якунлаш)
Олимпия захиралари коллежи марказий стадиони байрамона безатилади. Томошабинлар стадионнинг тегишли секторларидан жой оладилар. Тантанали ёпилиш маросимининг бошланишидан дарак берувчи мусиқа садолари янграйди.
Майдонга тантанали суратда Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси ва универсиада иштирокчилари кириб келадилар ва тақдирлаш маросимининг тартибига мувофиқ ўз жойларини эгаллайдилар.
Ғолиб жамоаларга тантанали равишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг совринлари ва медалларни Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси аъзолари топширадилар.
Афина шаҳрида ўтадиган Олимпия ўйинларига йўлланма олган спортчиларимизнинг мамлакат Президенти ва Ўзбекистон халқига ваъда бериш маросими.
Тантанали мусиқа садолари остида Ўзбекистон Олимпия терма жамоасининг кузатилиши.
Ташкилий қўмита раиси мусобақаларни ёпиқ деб эълон қилади.
Универсиада байроғини тушириш маросими.
«Универсиада» байроғини келгуси спорт мусобақалари мезбони — Тошкент шаҳри делегациясига топшириш.
Барча универсиада қатнашчилари майдонга тушиб, ўзаро дўстлик, биродарлик ва якдилликни намойиш этадилар.
Таниқли санъат усталари иштирокида тайёрланган махсус бадиий дастур намойиши.
Масъул: Ташкилий қўмита, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат спорт қўмитаси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Маданият ишлари вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси, Республика касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши, «Ўзтелерадио» компанияси.
Кейинги таҳрирга қаранг.