Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон олий таълим муассасалари талабаларининг «Универсиада-2004» спорт мусобақаларини ташкил этиш тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Мамлакатимиз олий таълим муассасалари талабалари орасида соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш, уларнинг спорт билан шуғулланиши учун жаҳон андозаларига мос шарт-шароитларни яратиш, спорт мусобақалари орқали ёшларнинг ўз куч-қудрати ва имкониятларига ишонч туйғуларини ҳамда она-Ватанга фидойилик фазилатларини тарбиялаш, мусобақалар билан боғлиқ маданий-маърифий тадбирлар самарасини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 июлдаги 319-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
2. «Универсиада-2004» спорт мусобақаларининг якуний босқичига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Ташкилий қўмита таркиби 1-иловага ҳамда спорт ўйинларини ўтказиш дастури 2-иловага, унинг очилиш ва ёпилиш маросими сценарийси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ташкилий қўмитага:
жорий йилнинг 28 августигача мусобақалар ўтадиган спорт иншоотларининг халқаро талаблар даражасида ҳозирланишини ва замонавий спорт анжомлари билан жиҳозланишини ҳамда тадбирлар ўтадиган барча жойларда ободонлаштириш ишларини таъминлаш;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 июлдаги 319-сонли қарори таҳририда)
универсиада иштирокчиларининг яшаш жойларини, ошхона ва маданий тадбирлар ўтадиган манзилларни талаб даражасида тайёрлаш вазифаси юклансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан биргаликда:
«Универсиада-2004» спорт мусобақаларининг тантанали очилиши ва ёпилиши маросимларининг юксак савияда ўтишини ташкил этсинлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 июлдаги 319-сонли қарорига асосан чиқарилган)
5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига мусобақалар иштирокчиларини тиббий кўрикдан ўтказишни, мусобақалар даврида тез тиббий хизмат кўрсатишни ва дам олиш, овқатланиш жойларида санитария хавфсизлигининг талаб даражасида бўлишини таъминлаш топширилсин.
6. «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги буюртманомасига мувофиқ мусобақалар иштирокчилари ва ижодий гуруҳ аъзоларининг йўл харажатлари учун имтиёзли тариф қўллашни назарда тутсин.
7. Республика «Ватанпарвар» ташкилоти Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах вилоятлари ҳокимликлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда «Қуёш физикаси» илмий-ишлаб чиқариш марказида универсиада машъаласини ёқиш ва уни Самарқанд шаҳрига етказиш билан боғлиқ барча ташкилий-хавфсизлик тадбирларини амалга оширсинлар.
8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тегишли ваколатли ташкилотлар билан биргаликда «Универсиада-2004» мусобақалари давомида тадбирлар ўтадиган жойларда жамоат ва транспорт ҳаракати хавфсизлигини таъминласин.
9. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига, Ўзбекистон Телерадиокомпанияси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига «Универсиада-2004» мусобақаларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнини кенг ёритиш тавсия этилсин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 15 июнь,
282-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 15 июндаги 282-сонли қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
«Универсиада-2004» спорт мусобақаларининг якуний босқичига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Ташкилий қўмита
ТАРКИБИ
| Мирзиёев Ш. М. |
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, ташкилий қўмита раиси |
| Холмуродов Р. И. |
Самарқанд вилоятининг ҳокими, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари |
| Қосимов Р. С. |
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари |
|
Ташкилий қўмита аъзолари: | |
| Азизхўжаев А. А. | Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари |
| Абдувохитов А. А. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси |
| Юсупов К. Ю. | Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси раиси |
| Носиров А. Н. | Миллий Олимпия қўмитаси раиси |
| Жаҳонгирова Д. Н. | Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси |
| Назиров Ф. Ғ. | Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири |
| Зокиров Ф. К. | Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазири вазифасини бажарувчи |
| Ҳусанбоев Б. М. | «Ўзбектуризм» миллий компанияси раиси |
| Рўзиев Ф. Қ. | «Ўзтелерадио» компанияси раисининг биринчи ўринбосари |
| Ҳусанов Ж. Х. | Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг раҳбари |
| Ҳазратқулов М. | Миллий ахборот агентлиги бош директори |
| Муллажонов Т. О. | Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари |
| Ғуломов Ш. Т. | Миллий хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари |
| Бахолдин В. Я. | «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси бош директорининг биринчи ўринбосари |
| Абдураҳимов Б. | «Ўзбекнаво» бирлашмаси бош директори |
| Абдуқаҳҳоров А. | «Ватанпарвар» ташкилоти раиси |
| Ахматов М. | Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг масъул ходими |
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 июлдаги 319-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 июлдаги 319-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)