Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 26.08.2003 йилдаги 369-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2003 йил пахта ҳосилини йиғиштириб олишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2003 йил пахта ҳосилини ўз вақтида ва уюшқоқлик билан йиғиштириб олиш, тузилган контрактация шартномалари бажарилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Пахта хом ашёси етиштиришда бозор принципларини амалга ошириш ва уни етиштиришни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 19 февралдаги 93-сон қарорига мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарининг пахта хом ашёси етиштиришни кўпайтиришдан манфаатдорлигини рағбатлантириш мақсадида белгиланган прогноз ҳажмларидан ортиқча етиштирилган пахта хом ашёси учун жорий ҳисоб-китоблар ягона харид нархларидан 20 фоиз ортиқ бўлган шартномавий нархлар бўйича амалга оширилиши белгилаб қўйилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
етиштирилган пахта хом ашёси учун якуний ҳисоб-китоблар уни пахта толасига қайта ишлашда тола чиқиши ва ишлаб чиқарилган пахта толасининг сифатига қараб ҳамда жаҳон бозорида шаклланаётган нархлар конъюнктураси ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пахта нархини шакллантириш механизми тўғрисида» 2002 йил 20 августдаги ПФ-3114-сон Фармонини бажариш юзасидан жорий йилнинг 27 августига қадар жаҳон бозорида пахта толаси учун шаклланаётган нархлар конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда харид нархларини белгиласин ва бир ҳафта муддатда пахта етиштирувчи хўжаликларга харид нархлари прейскурантини ва ҳисоб-китоб қилиш тартибини етказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўлда ва машинада терилган пахта учун ҳақ тўлаш пахта ҳосилини йиғиштириб олиш учун ўтган йил тўланган ҳақ даражасидан камида 10 фоиз ортиқ бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахта етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари технология карталарига мувофиқ пахта хом ашёси етиштириш харажатларини ва йиғим-терим шартларини ҳисобга олган ҳолда, шунингдек пахта ҳосилдорлиги ва молиявий имкониятларга қараб теримчиларга Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланган энг кам нархлардан келиб чиқиб, бироқ ундан кам бўлмаган миқдорларда табақалаштирилган ҳақ тўланишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Ўзкимёсаноат», «Ўзқишлоқхўжаликкимё» компаниялари ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда пахта етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарини дефолиантлар билан таъминлашда, техника воситаларини тайёрлашда ва ғўзани ўз вақтида дефолиация қилиш учун зарур миқдорда самолётлар ажратишда амалий ёрдам кўрсатсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компанияси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта йиғим-теримида ва пахта тайёрлашда қатнашаётган техниканинг узлуксиз ишлашини таъминлаш ҳамда ерни шудгорлашни тугаллаш учун вилоятларнинг тақдим этилган ҳисоб-китоблари бўйича ёнилғи-мойлаш материалларининг зарур захирасини яратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги корхоналарига, машина-трактор паркларига, пахта тозалаш саноати корхоналарига ва пахта хом ашёсини йиғиштириб олиш, ташиш ва унга ишлов беришда банд бўлган бошқа ташкилотларга ушбу ишларни бажариш учун зарур миқдорларда ёнилғи-мойлаш материаллари узлуксиз етказиб берилишини ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. 2003 йил пахта хом ашёсини ўз вақтида ва сифатли йиғиштириб олишга кўмаклашиш учун иловага мувофиқ таркибда ишчи гуруҳ ташкил этилсин, унга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йиғим-теримга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ масалаларни тезкорлик билан ҳал қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта хом ашёси етиштирувчилар билан келишган ҳолда дефолиацияни ўтказиш муддатларини белгилаш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси И.Ҳ. Жўрабеков ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2003 йил 26 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
369-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 26 августдаги 369-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2003 йил ҳосили пахта хом ашёсини уюшқоқлик билан ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таркиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жўрабеков И.Ҳ.‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси, гуруҳ раҳбари ‎
Азимов Р.С.‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, гуруҳ раҳбари ўринбосари ‎
Калибеков И.Ж.‎ —‎ Вазирлар Маҳкамаси Агросаноат комплекси котибияти мудири, гуруҳ котиби ‎


‎Гуруҳ аъзолари: ‎

Муллажонов Ф.М.‎ —‎ Марказий банк раиси ‎
Жўраев А.М. ‎ —‎ Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири ‎
Нурмуратов М.Б.‎ —‎ Молия вазири ‎
Полвон-зода А.А.‎ —‎ Адлия вазири ‎
Назиров Ф.Ғ.‎ —‎ Соғлиқни сақлаш вазири ‎
Юсупов М.Ю.‎ —‎ ‎‎ Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари ‎
Салимов А.Ҳ.‎ —‎ Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари ‎
Усманов А.Т.‎ —‎ ‎‎ Ички ишлар вазирининг ўринбосари ‎
Бобожонов П.Р.‎ —‎ ‎‎ Бош прокурор ўринбосари ‎
Гадоев Э.Ф.‎ —‎ ‎‎ Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари ‎
Зикриёев Э.З.‎ —‎ ‎‎ «Ўзпахтасаноат» уюшмаси раиси ‎
Нишонов Ш.Н.‎ —‎ ‎‎ «Ўзагромашсервис» уюшмаси раиси ‎
Қобулов С.Ш.‎ —‎ ‎‎ Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси раиси ‎
Мажитов Ш.Х.‎ —‎ ‎‎ «Ўзбекнефтгаз» компанияси раиси‎
Ҳасанов Ў.Х.‎ —‎ ‎‎ «Ўзкимёсаноат» компанияси раиси‎
Юсупов Ф.О.‎ —‎ ‎‎ «Ўзқишлоқхўжаликкимё» компанияси раиси ‎
Матчанов Р.Д.‎ —‎ ‎‎ «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» компанияси раиси‎
Ахметов А.А.‎ —‎ ‎‎ «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компанияси раиси ‎
Кўчимов А.К.‎ —‎ ‎‎ «Ўзтелерадио» компанияси раиси‎
Тошматов Қ.Ф.‎ —‎ ‎‎ «Пахта-банк» бошқаруви раиси‎
Абдуллаев С.С.‎ —‎ ‎‎ Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси директори ‎