Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 20 йил» эсдалик нишони билан тақдирланадиганлар рўйхатларини тасдиқлаш тўғрисида
Давлатимиз мустақиллиги, иқтисодий, сиёсий, илмий-таълим, маданий, маънавий салоҳияти ва мудофаа қудратини мустаҳкамлаш, унинг сарҳадлари хавфсизлиги ва дахлсизлигини таъминлаш, мамлакатимизни демократик янгилаш ва модернизациялаш, Ватанимизнинг муносиб ёш авлодини тарбиялаш ишига катта ҳиссаси учун, шунингдек Ўзбекистон Мустақиллигининг 20 йиллиги байрам қилиниши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 20 йил эсдалик нишонини таъсис этиш тўғрисида» 2011 йил 17 майдаги ПФ-4306-сон Фармонига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 20 йил» эсдалик нишони билан мукофотлаш тўғрисида 2011 йил 15 августдаги ПҚ-1597-сон қарорига мувофиқ давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат ташкилотлари ва бирлашмалари томонидан тақдим этилган «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 20 йил» эсдалик нишони билан тақдирланадиган зиёлилар, фан ва санъат арбоблари, ишчи ва хизматчилар, тадбиркорлар, фермерлар, меҳнат фахрийлари, ҳарбий хизматчилар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари ва бошқа шахслар рўйхатлари иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова берилмайди.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 22 август,
238-сон