Бухоро вилояти Когон тумани ҳокимининг
Қарори
Тракторлар, ўзиюрар шассилар, мелиоратив йўл-қурилиш машиналари ва трактор тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
Мазкур қарор Бухоро вилояти ҳокимининг 2021 йил 2 июндаги 242-сонли «Шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги 345-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Машина ва асбоб-ускуналарнинг техник ҳолатини назорат қилиш давлат бош инспекцияси тўғрисида»ги низоми (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, 50-сон, 559-модда), Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2004 йил 15 ноябрдаги 248-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Тракторлар, ўзиюрар шассилар, мелиоратив йўл-қурилиш машиналари ва трактор тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низоми (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 50-сон, 508-модда. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 17 декабрда 1432-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган) ҳамда туманда 2013 йил қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини ҳар йиллик техник кўрикдан ўтказиш мақсадида қарор қиламан:
1. Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини ҳар йиллик техник кўрикдан ўтказиш жадвали 1-иловага, тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини ҳар йиллик техник кўрикдан ўтказиш комиссиясининг таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Туман қишлоқ хўжалиги техникалари бўйича инспектори (Ж. Эргашев)га:
мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча русумдаги қишлоқ хўжалик ва мелиоратив йўл қурилиш техника воситалари, машина асбоб-ускуналарни йиллик техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги жадвални юридик ва жисмоний шахсларга етказиш;
мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча русумдаги қишлоқ хўжалик ва мелиоратив йўл қурилиш техника воситаларини йиллик техник кўрикдан ўтказиш майдончаларига йиғиш;
техник кўрикдан ўтган техникаларни далолатномалар асосида ишлашга рухсат беришни ташкил қилиш вазифаси топширилсин.
3. Техник кўрик бошланишидан камида ўн кун олдин юридик шахслар туман қишлоқ хўжалиги техникалари бўйича инспекторига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этсин:
юридик шахснинг раҳбари ёки ваколат берилган шахс томонидан имзоланган, юридик шахснинг муҳри билан тасдиқланган техник кўрикдан ўтиш керак бўлган машиналар тўғрисида маълумотнома;
техник кўрикдан ўтказганлик учун йиғимнинг белгиланган суммаси тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат (тўлов топшириғи, квитанцияси);
мукаммал таъмирлашда, хизмат сафарида бўлган ижарага берилган машиналар сонини тасдиқловчи маълумотлар.
4. Туман ҳокими ўринбосари Ғ. Джунаитов тумандаги корхона, ташкилот, машина-трактор парки очиқ акциядорлик жамияти, муқобил машина-трактор парклари, фермер хўжаликлар ва фуқароларда мавжуд бўлган мулкчилик шаклидан қатъи назар, қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив, йўл қурилиш техникаларини, машина асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини йиллик техник кўрикдан ўтказиш билан боғлиқ бўлган йиғимларни тўлашга амалдаги тартибларга асосан амалий ёрдам бериш топширилсин.
5. Ушбу қарор «Когон ҳаёти» газетасида эълон қилинсин.
6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
7. Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф. Жаллиев зиммасига юклатилсин.
Ҳоким С. ҲАМРОЕВ
Когон т.,
2013 йил 1 февраль,
88-сон
Туман ҳокимининг 2013 йил 1 февралдаги 88-сонли қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини ҳар йиллик техник кўрикдан ўтказиш
жадвали
|
№ |
Ташкилот ва корхоналар номи |
Кўрикдан ўтказиш | |
|
Муддати |
вақти | ||
| 1. | Туман МТП тўлиқ ширкати | 1 март 2013 йил | 09-00 |
| 2. | «Агротехсервис» МЧЖ | 28 февраль 2013 йил | 09-00 |
| 3. | Нурафшон чуқуркўл сервис ММТП | 2 март 2013 йил | 09-00 |
| 4. | Зарафшон техника равнақи ММТП | 4-5 март 2013 йил | 09-00 |
| 5. | Когон Мададкор Акрам ММТП | 6 март 2013 йил | 09-00 |
| 6. | Когон Мададкор Машъали ММТП | 7 март 2013 йил | 09-00 |
| 7. | Бўстон техникаси ММТП | 9 март 2013 йил | 09-00 |
| 8. | Ёшлик Файз Барака ММТП | 11 март 2013 йил | 09-00 |
| 9. | Когон туман ободонлаштириш бўлими | 12 март 2013 йил | 09-00 |
| 10. | «Ўзқишлоқхўжаликкимё» Когон туман филиали | 13 март 2013 йил | 09-00 |
| 11. | Қишлоқ хўжалик коллежи | 3 июнь 2013 йил | 09-00 |
| 12. | «Когон Шохруд Дўстлик» ишлаб чиқариш корхонаси | 4 июнь 2013 йил | 09-00 |
| 13. | Когон омухта ем сотиш бирлашмаси | 15 март 2013 йил | 09-00 |
| 14. | Бухоро парранда ОАЖ | 16 ноябрь 2013 йил | 09-00 |
| 15. | Туман Сувоқова корхонаси | 1 май 2013 йил | 09-00 |
| 16. | Геофизика экспедицияси ОАО | 11 май 2013 йил | 09-00 |
| 17. | Когон ўнгқирғоқ бошқармаси | 12 апрель 2013 йил | 09-00 |
| 18. | ПМК-1 АБКС | 13 апрель 2013 йил | 09-00 |
| 19. | Бухоро нефтбаза УК | 17 май 2013 йил | 09-00 |
| 20. | Бухоро АБМК | 14 май 2013 йил | 09-00 |
| 21. | «Бухороқурилиш» моллари ш. ж. | 8 октябрь 2013 йил | 09-00 |
| 22. | «Бухоротемирбетон» МЧЖ | 9 октябрь 2013 йил | 09-00 |
| 23. | 6-сон вакиллик НГСР | 23 март 2013 йил | 09-00 |
| 24. | «Шухрат-Сервис» МЧЖ | 26 март 2013 йил | 09-00 |
| 25. | «Парравшантранс» корхонаси | 7 апрель 2013 йил | 09-00 |
| 26. | «Бухоросантехсервис» | 15 апрель 2013 йил | 09-00 |
| 27. | «Нефтегазқурилиштаъмир» | 8 ноябрь 2013 йил | 09-00 |
| 28. | «Когоннефтегазқурилиштаъмир» | 27 ноябрь 2013 йил | 09-00 |
| 29. | Когон «Ремстройкомбинат» қўшма корхона | 19 ноябрь 2013 йил | 09-00 |
| 30. | Когон Азиз-97 Х.К. | 15 ноябрь 2013 йил | 09-00 |
| 31. | «Сувқурилиш» корхонаси | 16 ноябрь 2013 йил | 09-00 |
| 32. | Когон «Бурғулаш ва қурилиш» МЧЖ | 28 май 2013 йил | 09-00 |
| 33. | ООО«Нефтегазинжинеринг» | 30 май 2013 йил | 09-00 |
| 34. | Достонбек Нуробод МЧЖ | 13 июнь 2013 йил | 09-00 |
| 35. | Когон туман Коммунал фойдаланиш йўли | 14 июнь 2013 йил | 09-00 |
| 36. | Когон «Махсустранс» МЧЖ | 24 июнь 2013 йил | 09-00 |
| 37. | УП «Трубодеталь» ООО МНГМ | 25 июнь 2013 йил | 09-00 |
| 38. | «Когон Файз қурилиш» МЧЖ | 23 сентябрь 2013 йил | 09-00 |
| 39. | «Саид Аль Акбар» трофе ХК | 24 сентябрь 2013 йил | 09-00 |
| 40. | «Қидир Муким» ХК | 25 сентябрь 2013 йил | 09-00 |
| 41. | УП «Кипмонтажсервис» ММГП | 13 август 2013 йил | 09-00 |
| 42. | «Бобонаврўз» ХИЧФ | 14 август 2013 йил | 09-00 |
| 43. | Когон нурли Келажак | 15 август 2013 йил | 09-00 |
| 44. | Бухоро бирлашган ёқилғи мой омбори корхонаси | 17 август 2013 йил | 09-00 |
| 45. | Қурилиш ва ободонлаштириш УК | 20 август 2013 йил | 09-00 |
| 46. | Жайрон экология маркази | 3 декабрь 2013 йил | 09-00 |
| 47. | «Когон равон йўл» МЧЖ | 4 декабрь 2013 йил | 09-00 |
| 48. | НГСР-4 вакиллик | 5 декабрь 2013 йил | 09-00 |
| 49. | «Чоримегомонтаж» МЧЖ | 6 декабрь 2013 йил | 09-00 |
| 50. | Тумандаги техникаси мавжуд фермер хўжаликлар | йил давомида | 09-00 — 16-00 |
| 51. | Тумандаги мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча қишлоқ хўжалик техникаси мавжуд бўлган фуқаролар | йил давомида | 09-00 — 16-00 |
Изоҳ: ҳудудлардаги шахсий ва фермер хўжаликларда мавжуд бўлган қишлоқ хўжалик техникалари шу ҳудуддаги ММТПларда белгиланган вақтда техник кўрикдан ўтиш учун йиғилади.
Туман ҳокимининг 2013 йил 1 февралдаги 88-сонли қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини ҳар йиллик техник кўрикдан ўтказиш комиссиясининг
таркиби
| Ж. Эргашев | «Давтехназорат» инспекцияси Когон туман қишлоқ хўжалик техникалари бўйича инспектори, комиссия раиси |
| Аъзолари: | |
| Э. Ўроқов | Когон туман МТП тўлиқ ширкати раис ўринбосари |
| Ж. Сафаров | Туман «Агротехсервис» МЧЖ бош муҳандиси |