Жиззах вилояти ҳокимининг
Қарори
Вилоятда 2013-2015 йилларда узумчиликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 13 мартдаги ПҚ-1937-сонли «2013-2015 йиллар даврида республикада узумчиликни янада ривожлантириш дастури тўғрисида»ги қарорининг ижросини таъминлаш ҳамда токзорларни ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда оқилона жойлаштириш, узумчиликнинг илмий базасини мустаҳкамлаш, янги истиқболли ва серҳосил навларни жорий этиш, шунингдек узумни қайта ишлаш ҳажмини кенгайтириш ва экспорт салоҳиятини кўпайтириш мақсадида қарор қиламан:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 13 мартдаги ПҚ-1937-сонли «2013 — 2015 йиллар даврида республикада узумчиликни янада ривожлантириш дастури тўғрисида» қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Вилоятда 2013 — 2015 йилларда узумчиликни ташкил этишни янада такомиллаштириш ва ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури 1-иловага*;
чора-тадбирлар дастурининг ижросини мувофиқлаштириб борувчи вилоят комиссияси 2-иловага*;
2013 — 2015 йилларда янги токзорлар барпо этиш ва мавжуд эски токзорларни реконструкция қилиш топшириғи 3-4-иловаларга*;
2013 — 2015 йилларда фермер хўжаликлари ва бошқа узум етиштирувчиларни ток кўчатлари билан таъминлашнинг прогноз ҳажмлари 5-иловага*;
2013 йилда узумчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари ва бошқа узум етиштирувчиларга сервис хизмати кўрсатиш бўйича ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектлари тармоғини кенгайтириш параметрлари 6-иловага*;
2014 йилда «Бахмалшаробсавдо» МЧЖда мева-сабзавот маҳсулотлари шарбати ишлаб чиқарадиган линияни ўрнатиш 7-иловага*;
кейинчалик янги токзорлар барпо этиш учун сув таъминоти даражаси паст бўлган ерларда бошоқли дон экинлари экишни 2014 йил ҳосилидан бошлаб қисқартириш параметрлари 8-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 1 — 8-иловалар берилмайди.
3. Вилоят комиссияси (Холматов)га вилоятда 2013 — 2015 йилларда узумчиликни ривожлантириш чора-тадбирлар дастурининг ўз вақтида тўлиқ ижросини таъминлаш, ҳар ой якуни билан амалга оширилган ишларни танқидий муҳокама қилиш ҳамда юзага келадиган муаммоларни тезкорлик билан бартараф этиш вазифаси топширилсин.
4. Вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси (Анқаев), вилоят фермерлар Кенгаши (Эшматов), вилоят ер ресурслари ва давлат кадастр бошқармаси (Гулбоев) ва туман ҳокимликларига бир ой муддатда ҳар бир туманнинг тупроқ-иқлим шароитларини, шунингдек ички ва ташқи бозор эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда узумнинг хўраки, кишмиш ва саноатбоп навларини мақбул жойлаштириш бўйича узумчиликни ривожлантиришнинг ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун вилоят комиссияга киритиш вазифаси юклатилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур қарори билан:
Ўзбекистон Республикаси Молия ва Иқтисодиёт вазирликлари ҳамда «Ўзвинсаноат-холдинг» Холдинг компаниясининг 2013 — 2015 йилларда «Ўзвинсаноат-холдинг» Холдинг компанияси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағларининг камида 80 фоизи янги интенсив узумзорлар барпо этишга йўналтириш тўғрисидаги таклифига розилик берилганлиги, Холдинг компанияси таркибига кирувчи ташкилотлар ва корхоналарнинг соф тушуми (товар айланмаси)нинг 0,5 фоизи миқдоридаги ажратмаси 2013 — 2015 йилларда жамғармани тўлдиришнинг қўшимча манбаи этиб белгиланганлиги;
дастурни амалга ошириш доирасида 2013 — 2015 йилларда жойларда янги токзорлар барпо этиш ва эскиларини реконструкция қилиш «Мева-шарбат» илмий-ишлаб чиқариш корпорацияси ва унинг филиалларининг илмий асосланган хулосаларига кўра амалга оширилиши белгиланганлиги;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича импорт қилинаётган истиқболли, юқори ҳосилли ток кўчатлари ва пайвандтаклари 2016 йилнинг 1 январигача бўлган муддатда божхона тўловлари (божхона йиғимлари бундан мустасно) тўлашдан озод қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
6. Марказий банк вилоят бош бошқармаси (Алишев) ва вилоят тижорат банкларига узумчилик йўналишидаги фермер хўжаликларига Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан юқори бўлмаган фоиз ставкалари бўйича кўчат, ихтисослашган қишлоқ хўжалиги техникаси ва шпалерларни харид қилиш бўйича кредитлар (лизинг хизматлари кўрсатиш) учун кредит линияларини очиш тавсия этилсин.
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А. Холматов зиммасига юклатилсин.
Ҳоким С. ИСМАИЛОВ
Жиззах ш.,
2013 йил 5 август,
175-сон