06.09.2013 йилдаги 439-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах вилояти Пахтакор тумани ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013-2014 йил қиш-баҳор мавсуми учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш ишларини тизимли ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2013 йил 22 августдаги 01-03/1-455-сонли топшириқлари ва вилоят ҳокимининг 2013 йил 28 августдаги «2013-2014 йил қиш-баҳор мавсуми учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш ишларини тизимли ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 192-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда туман аҳолисини 2013-2014 йил қиш-баҳор мавсумида арзон ва сифатли мева-сабзавот, полиз, картошка ва бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш учун уларнинг захирасини яратиш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 22 августдаги 01-03/1-455-сонли мажлис баёни ва вилоят ҳокимининг 2013 йил 28 августдаги 192-сонли қарори ижро учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Туман аҳолиси ҳамда ижтимоий соҳа муассасаларини 2013-2014 йил қиш-баҳор ойларида асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш мақсадида ушбу маҳсулотларни захира омборларига жамғариш ҳажмлари ва турлари 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман ҳокимининг ижтимоий-иқтисодий масалалари бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи (З. Ҳайдаров) жорий йилнинг 10 сентябрига қадар молия бўлими (З. Тангиров), халқ таълими (М. Алқаров), соғлиқни сақлаш (Д. Норбоев), Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (М. Ўролова)лар тегишли ташкилотлар билан биргаликда, жорий йил мавсумида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1а-иловага* мувофиқ — аҳоли эҳтиёжлари учун ички истеъмол бозорига график асосида савдога чиқариш учун тайёрлов ташкилотлари кесимида захирага жамғариладиган асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1б-иловага* мувофиқ маҳсулотлар ҳажмлари — йирик корхона ва ташкилотлар ўз ишчи ходимлари эҳтиёжлари учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1в-иловага* мувофиқ маҳсулотлар ҳажмлари — соғлиқни сақлаш муассасаларининг эҳтиёжлари учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1г-иловага* мувофиқ маҳсулотлар ҳажмлари — халқ таълими муассасалари эҳтиёжлари учун захирага жамғариладиган маҳсулотлар ҳажмларига аниқлик киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 2013-2014 йил қиш-баҳор ойларида туман ички истеъмол бозорини асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан кафолатли тўлдириш ҳисобига озиқ-овқат хавфсизлиги ҳамда нархлар барқарорлигини таъминлаш, шунингдек захира тадбирларини тизимли ва самарали ташкиллаштириш ишларини мувофиқлаштирувчи туман ишчи гуруҳи таркиби 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман ҳокимлигида масалага алоқадор ташкилотлар раҳбарлари иштирокида жорий йилнинг сентябрь ойидан бошлаб — 1 декабрига қадар ҳар ҳафта душанба куни соат 18-00 дан — 20-00 гача «захира тадбирларини муҳокама қилиш соати»ни ўтказиб бориш тартиби жорий этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Туман ишчи гуруҳининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жорий йилнинг 10 сентябрига қадар 2013-2014 йил қиш-баҳор мавсуми учун жамғарилиши режалаштирилган маҳсулотлар турлари ва ҳажмларини тайёрлов ташкилотлари ҳамда ижтимоий соҳалар муассасаларигача етказилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ҳафта муддатда захирага жамғариладиган маҳсулотлар ҳажмларидан келиб чиққан ҳолда уларни қиш-баҳор ойларида сифатли сақланишини таъминлаш мақсадида маҳсулотларни жойлаштирадиган омборлар ва совуткичли сиғимларни манзилли рўйхатини (дислокациясини) аниқлаб, 10 сентябрга қадар мавсумга тайёр ҳолга келтириш ишларини ташкил қилиш ва назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жорий йилнинг 10 сентябрига қадар, захира тадбирларига жалб қилинган тайёрловчи савдо ташкилотлари, йирик корхоналар ва ташкилотлар, соғлиқни сақлаш, халқ таълими, ижтимоий муҳофаза муассасалари билан маҳсулот етиштирувчи деҳқон ва фермер хўжаликлари ҳамда томорқа эгалари билан шартномалар тузилишини ва бўнак маблағлари ажратилишини таъминлаш ва назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жорий йилнинг 15 сентябрига қадар, тузилган шартномалар асосида, тайёрловчи савдо ташкилотларининг молиявий имкониятларини таҳлил қилиб, уларни банк кредитлари ва нақд пул маблағларига бўлган талабини банклар кесимида аниқлаш, банкларга буюртмалар берилишини ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
захира тадбирларига жалб қилинган соғлиқни сақлаш, халқ таълими ва ижтимоий муҳофаза муассасаларига 2013 йилнинг декабрь ойи ва 2014 йилнинг январь—май ойларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш мақсадлари учун сарф-харажатлари сметасига киритилган маблағларни туман молия бўлими томонидан жорий йилнинг 20 сентябрига қадар ажратилишини таъминлаш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жойлардаги ишчи-ходимлари кўп бўлган йирик корхоналар ва ташкилотлар томонидан қиш-баҳор ойларида ўзларининг ишчи-ходимлари сонидан келиб чиққан ҳолда, асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захира омборларига амалда қўйилишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жорий йилнинг 10 сентябридан бошлаб — 1 декабригача ҳар ҳафтада қиш-баҳор мавсуми учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага ғамлаш топшириғини бажарилишини, захирага қўйилган маҳсулотларни ички истеъмол бозоридаги вазиятдан келиб чиққан ҳолда, жорий йилнинг декабр ойидан бошлаб 2014 йилнинг июнь ойигача савдога чиқариш бўйича 10 кунлик график ишлаб чиқиш ва маҳсулотларга нархларни аҳолига мақбул даражада белгилаш каби масалаларни назорат қилиш ва таҳлил маълумотларини ҳар 10 кунда вилоят Иқтисодиёт бош бошқармасига тақдим этиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайд этилган асосий вазифалар ҳамда жойларда 2013-2014 йил қиш-баҳор мавсуми учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш ишларини бориши, ички истеъмол бозорида озиқ-овқат хавфсизлигини ҳамда нарх-наволарни барқарор сақланишини таъминлаш, амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳар ҳафта душанба куни туман ҳокимлигига ахборот бериб бориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Туман ишчи гуруҳи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013-2014 йил қиш-баҳор мавсуми учун аҳоли ва ижтимоий соҳа муассасалари кесимида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш ҳажмлари 3-илова*, захирага жамғариш тадбирларига жалб қилинган омборлар ва музлаткичли сиғимларнинг манзилли рўйхати дислокацияси 4-илова*, тайёрловчи корхоналарни маҳсулот сақловчи омборлар ва совуткичли сиғимларга бириктирилиши 5-илова*, тайёрловчи корхоналарнинг молиявий аҳволи ва талаб этиладиган маблағлар 6-илова*, соғлиқни сақлаш, халқ таълими ва ижтимоий муҳофаза муассасаларининг молиявий аҳволи ва талаб этиладиган маблағлар 7-илова*, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш тадбирларига жалб қилинган йирик корхоналар ва ташкилотлар тўғрисидаги маълумот 8-илова*, асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг захирага қўйиш графиги 9-иловаларга* мувофиқ тайёрловчи корхоналар, ташкилотлар соғлиқни сақлаш, халқ таълими ва ижтимоий муҳофаза муассасаларининг ишлаб чиққан таклифлари бўйича бажарилишини назоратга олсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1 — 9-иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Маҳалла» хайрия жамоат фонди (К. Татлибоев), ҳар бир маҳалла ва қишлоқ фуқаролар йиғини раислари ҳамда фаоллари бошчилигида ишчи гуруҳи тузиб, аҳоли ўртасида 2013-2014 йил қиш-баҳор мавсуми учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари захирасини яратиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Маҳалла ва қишлоқ фуқаролар йиғинида тузилган ишчи гуруҳ масалага алоқадор тегишли ташкилотлар вакиллари билан биргаликда, аҳоли томонидан асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини 2013-2014 йил қиш-баҳор мавсуми учун захирага жамғарилишини хатловдан (инвентаризация) ўтказиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Молия бўлими (З. Тангиров), Тижорат банки бошқарувчиларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013-2014 йил қиш-баҳор мавсуми учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш тадбирларига жалб қилинган ташкилот, корхона ва муассасаларга белгиланган тартибда кредит маблағлари ажратилиши тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2012 йил 3 августдаги 343-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ижтимоий-иқтисодий масалалари бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи З. Ҳайдаров зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким Ғ. ҚАРШИБОЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахтакор ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 6 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
439-сон