Жиззах вилояти Зафаробод тумани ҳокимининг
Қарори
Туман иқтисодиёти тармоқларини 2013-2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 5 июлдаги «Республика иқтисодиёти тармоқларини 2013-2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1996-сонли қарори ва вилоят ҳокимининг 2013 йил 11 июлдаги «Вилоят иқтисодий тармоқларини 2013-2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 160-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда туманда халқ хўжалиги, иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа муассасалари ва уй-жой фонди объектларини 2013-2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга ўз вақтида тайёрлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддасига асосан қарор қиламан:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 5 июлдаги ПҚ-1996-сонли ҳамда вилоят ҳокимининг 2013 йил 11 июлдаги 160-сонли қарорлари раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Туман ҳокимининг ўринбосарлари раҳбарлигида иккита ишчи гуруҳи таркиби қуйидаги йўналишлар бўйича тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин:
маҳалла ичидаги кўчаларни санитария жиҳатидан тозалаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, ижтимоий соҳа объектларига, иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолига белгиланган муддатларда ҳамда етарли ҳажмларда ёнилғи-энергетика ресурсларининг асосий турларини — табиий газ, электр энергия, кўмир, электр ва газ таъминоти, газ тақсимлаш пунктлари, трансформатор подстанцияларини жорий ва капитал таъмирлаш ишларини ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳи (Р. Муносибов);
мактаблар, болалар боғчалари, тиббиёт муассасалари, коллежлар, лицей ва бошқа ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга, мазкур объектларнинг томларини, ички иситиш тизимлари ва қозонхоналарини жорий ва капитал таъмирлаб, уларни иссиқлик билан таъминланишини, тегишли санитария ҳолати, уларнинг ҳудудларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришни назарда тутувчи ишларни ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳи (С. Болқибоев);
3. Қуйидагилар:
туман иқтисодиёти тармоқларини 2013-2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича тадбирлар 1-иловага*;
асосий ёқилғи-энергетика ресурслари ва техник тузни ҳудудлар бўйича 2013-2014 йиллар куз-қиш даври учун тайёрлаш топшириқлари 5-иловага*;
туман иқтисодиёти тармоқларини 2013-2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича туман комиссияси таркиби 6-иловага*;
туман иқтисодиёти тармоқларини 2013-2014 йилги куз-қиш мавсуми даврида барқарор ишлашга тайёрлашда белгиланган тадбирларнинг бажарилиши ҳамда куз-қиш мавсумида аҳолига ва ижтимоий соҳа муассасаларига электр энергияси, табиий газ, ичимлик сувини узлуксиз таъминотини йўлга қўйиш, кўмир ва суюлтирилган газ етказиб берилиши борасида амалга оширилган ишларни мувофиқлаштирувчи туман комиссияси қошида доимий равишда ишлайдиган штаб таркиби 7-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 1 — 7-иловалар берилмайди.
4. Туман ташкилотлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда корхоналари раҳбарлари зиммасига иқтисодиёт тармоқларининг 2013-2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашига йўналтирилган тадбирлар ҳамда ишларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
5. Туман иқтисодиёти тармоқларини 2013-2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича туман комиссияси (Р. Муносибов) ва (С. Болқибоев):
коммунал соҳа ташкилотлари, қозонхоналар, кўп хонадонли турар жой бинолари, мактабгача тарбия муассасалари, умум таълим мактаблари, ўрта махсус таълим, соғлиқни сақлаш муассасалари ҳамда бошқа ижтимоий соҳа объектларини 2013-2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича жойлардаги ишларнинг аҳволини танқидий ўрганиб чиқиш ва жорий йилнинг 31 августидан кечикмай ушбу масала бўйича комиссиянинг мажлисини ўтказсин;
ўрганиб чиқиш натижалари бўйича туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳа муассасаларининг 2013-2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашини таъминлаш бўйича ушбу қарор билан тасдиқланган тадбирлар ва топшириқларни бажариш юзасидан ташкилий чора-тадбирлар режаси амалга оширилишини таъминласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур қарори билан «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компаниясининг компанияга қарашли корхоналарда аҳолига суюлтирилган газ етказиб беришни ташкил этиш учун 510,0 минг дона маиший газ баллонларини тайёрлаш тўғрисидаги таклифига розилик берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
7. Ушбу қарорнинг бажарилиши 2013 йил октябрь ойида туман ҳокимлиги мажлисида танқидий кўриб чиқилсин.
8. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи Р. Муносибов зиммасига юклатилсин.
Ҳоким А. АЛИҚУЛОВ
Зафаробод ш.,
2013 йил 21 август,
506-сон