Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбeкистон Рeспубликаси Ҳукумати ва Тожикистон Рeспубликаси Ҳукумати ўртасида Тожикистон Рeспубликасининг Ўзбeкистон Рeспубликаси олдидаги қарз мажбуриятларини иккиламчи қайта таркибий ўзгартириш шартлари тўғрисидаги битим лойиҳаси тўғрисида
Тожикистон Республикасининг Ўзбекистон Республикаси олдидаги қарз мажбуриятлари тўланишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Тожикистон Республикаси Ҳукумати ўртасида Тожикистон Республикасининг Ўзбекистон Республикаси олдидаги қарз мажбуриятларини иккиламчи қайта таркибий ўзгартириш шартлари тўғрисидаги Битим лойиҳаси маъқуллансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирига мазкур қарорнинг 1-бандида кўрсатилган Битимни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан имзолаш ваколати берилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ушбу қарорнинг 1-бандида кўрсатилган Битимни Тошкент шаҳрида имзолаш мақсадида зарур тартиб-таомилларнинг амалга оширилишини таъминласин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2007 йил 12 ноябрь,
233-сон