Ҳужжат кучини йўқотган 25.05.2021 10.08.2013 йилдаги 426-қ-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 25.05.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд вилояти Тайлоқ тумани ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман иқтисодиёти тармоқларини 2013-2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 2021 йил 7 майдаги 219/30-VI-сонли «Самарқанд вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 25 майдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман иқтисодиёти тармоқларини 2013-2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 5 июлдаги «Республика иқтисодиёти тармоқларини 2013-2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1996-сонли ҳамда вилоят ҳокимининг шу мазмундаги 2013 йил 11 июлдаги 154-Қ-сонли қарорини туманда бажарилишини таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 5 июлдаги «Республика иқтисодиёти тармоқларини 2013-2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1996-сонли ҳамда вилоят ҳокимининг шу мазмундаги 2013 йил 11 июлдаги 154-Қ-сонли қарори раҳбарлик ва амалда бажариш учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур қарори билан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 19 апрель куни Вазирлар Маҳкамаси томонидан Бош вазирнинг ўринбосарлари раҳбарлигида учта ишчи гуруҳ таркиби қуйидаги йўналишлар бўйича тасдиқланганлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўп хонадонли уй-жой фонди, унга хизмат кўрсатувчи марказлаштирилган қозонлар ва қозонхоналарни, совуқ сув ва марказлаштирилган иссиқ сув таъминоти тармоқларини жорий ва капитал таъмирлаш, ирригация тизимларини реконструкция қилиш, марказий ва кварталлар ичидаги кўчаларни санитария жиҳатидан тозалаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, шунингдек Тошкент шаҳри ва республиканинг 28 та йирик шаҳарлари хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати ҳамда бошқарув сервис компаниялари фаолиятини такомиллаштириш ишларини ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳи (Б. И. Закиров);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий соҳа объектларига, иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолига белгиланган муддатларда ҳамда етарли ҳажмларда ёқилғи-энергетика ресурсларининг асосий турларини — табиий газ, электр энергияси, мазут, печ ёқилғиси, кўмир, том ёпиш учун қаттиқ битумни узлуксиз етказиб бериш, электр ва газ таъминоти, газ тақсимлаш пунктлари ва трансформатор подстанцияларини капитал ва жорий таъмирлашни амалга ошириш ишларини ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳи (Ғ. И. Ибрагимов);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактаблар, болалар боғчалари, «Меҳрибонлик» ва меҳр-шафқат уйлари, тиббиёт муассасалари, коллежлар, лицейлар, олий ўқув муассасалари ҳамда бошқа ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга, мазкур объектларнинг томларини, ички иситиш тизимлари ва қозонхоналарини жорий ва капитал таъмирлаб, уларни муқобил ёнилғи турларидан фойдаланишга ўтказишни, объектларнинг иссиқлик билан таъминланишини, тегишли санитария ҳолати, уларнинг ҳудудларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришни назарда тутувчи ишларни ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳи (А. И. Икрамов).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013-2014 йил куз-қиш даврида иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва уй-жой фондининг барқарор фаолият юритиши учун ҳар бир ишчи гуруҳининг аниқ вазифалари белгиланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир ҳудуд доирасида, шу жумладан республиканинг 28 та йирик шаҳарлари ва туманларида қабул қилинган дастурларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар комплекси, тармоқ жадваллари ишлаб чиқилиб, тасдиқланганлиги, масъул ижрочилар — вазирликлар, идоралар, тижорат банклари раҳбарлари уларга бириктириб қўйилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туман иқтисодиёти тармоқларини 2013-2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашига тайёрлаш бўйича тадбирлари 1-иловага* мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосий муҳандислик коммуникациялари ва технологик ускуналарни, шунингдек ижтимоий соҳа объектларини ҳудудлар бўйича 2013-2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда мукаммал ва жорий таъмирлаш топшириқлари, асосий ёқилғи-энергетика ресурслари ва техник тузни ҳудудлар бўйича 2013-2014 йиллар куз-қиш даври учун тайёрлаш топшириқлари 2-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013-2014 йил куз-қиш мавсумида ҳудудлар бўйича аҳоли эҳтиёжлари учун кўмир жамғариш ва бюджет соҳаси учун кўмир етказиб бериш топшириғи 3* ва 3а-иловаларга* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман иқтисодиёт тармоқларини 2013-2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича туман комиссияси таркиби 4-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1 — 4-иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қишлоқ ва маҳалла фуқаролари йиғини раислари раҳбарлигида иқтисодиёт тармоқларини 2013-2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштирувчи ҳудудий комиссиялари тузилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Туман комиссияси (С. Дўсмуродов) коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари, қозонхоналар, мактабгача тарбия муассасалари, умумтаълим мактаблари, ўқув юртлари, соғлиқни сақлаш муассасалари ҳамда бошқа ижтимоий соҳа объектларини 2013-2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича жойлардаги ишларнинг аҳволини танқидий ўрганиб чиқсин ва шу йилнинг 24 июлидан кечикмай ушбу масала бўйича комиссиянинг махсус мажлисини ўтказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғини раислари, шунингдек масъул туман корхона ва ташкилотлари раҳбарлари зиммасига иқтисодиёт тармоқларининг 2013-2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашини таъминлайдиган тадбирлар ҳамда ишларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Туман комиссияси (С. Дўсмуродов) туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳа муассасаларини 2013-2014 йиллар куз-қиш даврига тайёрлаш ва уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш бўйича ушбу қарор билан тасдиқланган чора-тадбирлар ва топшириқларни бажариш юзасидан зарур ташкилий тадбирлар комплекси белгиланган муддатларда амалга оширилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари С. Дўсмуродов ва ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари Ғ. Қулиевлар зиммаларига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким П. АХМЕДОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тайлоқ ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 10 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
426-қ-сон