Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани ҳокимининг
Қарори
Туманда тракторлар, ўзиюрар шассилар, мелиоратив йўл-қурилиш машиналари ва трактор тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
Мазкур қарор Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 2021 йил 7 майдаги 219/30-VI-сонли «Самарқанд вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 25 майдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2004 йил 15 ноябрдаги 248-сон буйруғи талабларини бажариш ҳамда вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги «Машина ва асбоб-ускуналарнинг техникавий ҳолатини назорат қилиш Давлат бош инспекцияси»нинг 2013 йил 7 январдаги 2-а-сонли қабул қилган буйруғини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига асосланиб қарор қиламан:
1. Туман ҳудудида жойлашган барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган тракторлар, ўзиюрар шассилар, мелиоратив йўл-қурилиш машиналари ва трактор тиркамалар мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.
*1 ва 2-иловалар берилмайди.
3. Туман «Давтехназорат» инспекцияси бошлиғи О. Эгамбердиевга:
мажбурий техник кўрикдан ўтказиладиган трактор, тиркама, ўзи юрар шассилар, мелиоратив, йўл-қурилиш машиналарини техник паспортлари, назорат техник талонлари, давлат рақам белгилари ҳақиқатда мавжудлигини кўриб чиқиш ва аниқланган камчиликлар бўйича уларни бартараф этиш чораларини кўриш;
машиналар сонини, уларнинг ҳолатини, амалда мавжудлигини, тегишлилигини ва бошқа рўйхатдан ўтказиш маълумотларини аниқлаштириш;
ўтказиладиган мажбурий техник кўрик учун тушадиган тушумларни тумандаги юридик ва жисмоний шахслардан ундириш чораларини кўриш юклатилсин.
4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари К. Ҳамраев зиммасига юклатилсин.
Ҳоким П. ЎСАРОВ
Каттақўрғон т.,
2013 йил 7 март,
122-Қ-сон