Жиззах вилояти Янгиобод тумани ҳокимининг
Қарори
Тумандаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 18-бандига асосан қарор қиламан:
1. Туман ҳудудидаги юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўрикдан ўтказиш муддати 2013 йил 30 июнгача, жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситалари учун 2013 йил 31 августгача белгилансин.
* 1 ва 2-иловалар берилмайди.
3. Автотранспорт воситаларига эга бўлган барча корхона, ташкилот, муассаса ва хусусий корхоналар раҳбарлари ва шахсий транспорт воситалари эгалари мавжуд транспорт воситаларини белгиланган муддатда техник кўрикдан ўтказилишини таъминласин.
4. Туман ИИБ ЙҲХБ (А. Жабборов)га 2013 йил учун автотранспорт воситалари техник кўриги тўғрисида тушунтириш ишларини олиб бориш, техник кўрикни белгиланган тартибда ўз вақтида ўтказиш ҳамда кўрик натижалари тўғрисида туман ҳокимлигига ахборот бериш вазифаси юклатилсин.
5.Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А. Усмонов зиммасига юклатилсин.
Ҳоким А. ҚЎЛДОШОВ
Янгиобод ш.,
2013 йил 1 июль,
202-сон