Жиззах вилояти Пахтакор тумани ҳокимининг
Қарори
Тумандаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида»ги низомининг 18-бандига асосан қарор қиламан:
1. Туман ҳудудида давлат транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш муддати 2013 йил 30 июлгача, шахсий транспорт воситалари учун 2013 йил 31 августгача деб белгилансин.
* 1-2-иловалар берилмайди.
3. Автотранспорт воситаларига эга бўлган барча корхона, ташкилот, муассаса, хусусий корхоналар раҳбарлари ва шахсий транспорт воситалари эгалари мавжуд транспорт воситаларини белгиланган муддатда техник кўрикдан ўтказилишини таъминласин.
4. Туман ички ишлар бўлими (К. Умаров), туман ИИБ ЙҲХБ (А. Бурлиев)ларга 2013 йил учун автотранспорт воситалари техник кўриги тўғрисида тушунтириш ишларини олиб бориш, техник кўрикни белгиланган тартибда ўз вақтида ўтказиш ҳамда кўрик натижалари тўғрисида туман ҳокимлигига ахборот бериш вазифалари юклатилсин.
5. Туман ҳокимининг 2013 йил 18 февралдаги 11-ф-сонли фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
Ҳоким Ғ. ҚАРШИБОЕВ
Пахтакор ш.,
2013 йил 30 июнь,
360-сон