Навоий вилояти Хатирчи тумани ҳокимининг
Қарори
Туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситаларини мажбурий техник кўригини ташкил этиш ва уни ўтказиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 54-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда Хатирчи туманида транспорт воситаларини 2013 йилги давлат техник кўригини жадвал асосида сифатли ўтказиш мақсадида қарор қиламан:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 54-сонли қарори ижро учун қабул қилинсин.
2. Туман ички ишлар бўлими (З. Қодиров) ва туман мудофаа ишлари бўлими (М. Девонаев):
жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўригини 2013 йил 1 январдан 31 августга қадар;
юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўригини 2013 йил 1 мартдан 30 июнга қадар келтирилган жадвал асосида;
тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, ўтириладиган ўриндиқлари сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари) автомобиллар, одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун мўлжалланган махсус автомобиллар ва улар тиркамаларининг техник кўригини биринчи марта 2013 йил 1 мартдан 30 июнгача, иккинчи мажбурий техник кўригини 2013 йилнинг 1 сентябридан 31 октябригача бўлган муддатларда ўтказилишини ташкил этсинлар.
3. Туман ички ишлар йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи (кейинги ўринларда туман ИИБ ЙҲХГ деб юритилади) (У. Рашидов)га:
транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш, техника воситаларини суғурталанганлиги тўғрисидаги тегишли ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг амалга оширилишига алоҳида эътибор қаратиш;
мулкчилик шаклидан қатъи назар, техник кўрикдан ўтган ҳар бир транспорт воситасини техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома билан таъминлаш юклатилсин.
4. Хатирчи туман «Сарбон транс» масъулияти чекланган жамияти (Д. Химоилов) 2013 йилги мажбурий техник кўрикни ўтказиш мавсуми жараёнида техник кўрик ўтказувчи комиссия таркибида иштирок этиш, техник кўрик натижаларини жамлаш ва керакли маълумотларни тайёрлашга кўмаклашиш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сонли қарори талаблари асосида йўловчи ташувчи транспорт воситалари фаолиятини ҳамкорликда мунтазам назоратини олиб бориш учун 2013 йилнинг 1 февралидан 31 октябрига қадар ойлик маоши сақланган ҳолда бир нафардан юқори малакали техник ходим ажратсинлар.
5. Автохўжаликлар, ташкилотлар, қўшма корхоналар ва ношахсий транспорт воситалари эгалари томонидан 2013 йилнинг 1 март кунига қадар техник кўрикка тақдим этилиши лозим бўлган қарамоғида мавжуд транспорт воситалари ҳақида маълумотлар тайёрлаб, туманлараро рўйхатга олиш ва имтиҳон олиш бўлинмасидан таққослаш ишларини амалга ошириб, тўланиши лозим бўлган барча тўловлар тўланган ҳолда техник кўрик ўтказувчи комиссияга топширилиши комиссия томонидан назорат остига олинсин.
6. Юридик шахсларнинг ҳисобида турган транспорт воситаларининг соз ҳолда бўлишига шахсан раҳбарлар масъул эканликлари белгилаб қўйилсин ва туман ҳокимлиги ҳузуридаги «Йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш» комиссияси йиғилишларида техник кўрик комиссиясининг йиллик техник кўрикка тайёргарлик кўриш натижалари бўйича ҳисоботлари ҳар чорак якунида тингланиб, тадбир натижалари бўйича ҳисоботлар умумлаштирилган ҳолда ҳар чорак кейинги ойининг 5-санасигача вилоят ҳокимлигига тақдим этилиши белгилаб қўйилсин.
7. Туман ички ишлар бўлими (З. Қодиров)га мазкур қарорнинг ижроси натижаси бўйича 2013 йил 10 ноябрига қадар туман ҳокимлигига ахборот тақдим этиш топширилсин.
8. Техник кўрикни ўтказиш жараёнида сафарбарлик даврида қуролли кучларга жалб этиладиган транспорт воситаларини соз ҳолда, уларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 26 ноябрдаги 266-сонли буйруғига асосан эҳтиёт қисмлар билан таъминланишига қаттиқ эътибор берилишига шахсан автохўжалик, корхона, ташкилот раҳбарлари масъул эканлиги белгилаб қўйилсин.
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Б. Рахимов зиммасига юклатилсин.
Ҳоким Ғ.АЛИЕВ
Хатирчи т.,
2013 йил 15 апрель,
Қ-310-сон
Хатирчи туманидаги автомототранспорт воситаларини навбатдаги давлат техник кўригини ўтказиш бўйича комиссия
таркиби
|
№ |
Ф.И.О |
Лавозими |
| 1. |
У. Рашидов |
Хатирчи туман ИИБ ЙҲХГ катта инспектори, кичик сержант, комиссия раиси |
|
Комиссия аъзолари | ||
| 2. |
Ш. Абдурахмонова |
Туман ҳокимлиги бош мутахассиси |
| 3. |
З. Қодиров |
Хатирчи туман ИИБ |
| 4. |
М. Девонаев |
Хатирчи туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи |
| 5. |
А. Химоилов |
«Сарбон Транс» МЧЖ раҳбари |
Хатирчи туманида мавжуд автокорхона, ташкилот, кичик корхона, фермер хўжаликлари ва шахсий автомототранспорт воситаларини 2013 йилги техник кўрикдан ўтказиш
жадвали
|
№ |
Корхона ва хўжалик номи |
Транспортлар сони |
Ўтказиш вақти |
Ўтказиш жойи |
Изоҳ |
| 1. | Ҳокимият | 3 | 17.04.2013 й. | Ташкилотда | |
| 2. | Молия | 1 | 18.04.2013 й. | Ташкилотда | |
| 3. | Алоқа | 2 | 19.04.2013 й. | Ташкилотда | |
| 4. |
Нефтебаза Хатирчи филиали |
16 | 22.04.2013 й. | Ташкилотда | |
| 5. | Сардортранс МЧЖ | 11 | 24.04.2013 й. | Ташкилотда | |
| 6. | Шахобиддин транс МЧЖ | 54 | 25.04.2013 й. | Ташкилотда | |
| 7. | Хусусий транс МЧЖ | 5 | 25.04.2013 й. | Ташкилотда | |
| 8. | Коллежлар | 4 | 28.04.2013 й | Ташкилотда | |
| 9. | Ободонлаштириш бошқармаси | 6 | 30.04.2013 й. | Ташкилотда | |
| 10. | ДСЭСНМ | 2 | 31.04.2013 й. | ИИБ ЙҲХГ | |
| 11. | Туман тез тиббий ёрдам бўлими | 28 | 03.04.2013 й. | Ташкилотда | |
| 12. | Маданият бўлими | 1 | 05.04.2013 й. | ИИБ ЙҲХГ | |
| 13. | «Агро-Юк» МЧЖ | 16 | 07.04.2013 й. | Ташкилотда | |
| 14. | Ватанпарвар УСТК | 14-1 | 10.04.2013 й. | Ташкилотда | |
| 15. | Автойўл бўлими | 15 | 12.04.2013 й. | Ташкилотда | |
| 16. | Агробанк | 1 | 14.04.2013 й. | ИИБ ЙҲХГ | |
| 17. | Агросуғурта ДАСК | 2 | 15.04.2013 й. | Ташкилотда | |
| 18. | Қишлоқ хўжалик кимё ХАЖ | 16 | 18.04.2013 й. | Ташкилотда | |
| 19. | Хатирчи ГАЗ туман филиали | 8 | 20.04.2013 й. | Ташкилотда | |
| 20. | Қурилиш-96 ОАЖ | 7 | 22.04.2013 й. | Ташкилотда | |