Бухоро вилояти Шофиркон тумани ҳокимининг
Қарори
Тракторлар, ўзиюрар шассилар, мелиоратив йўл-қурилиш машиналари ва трактор тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
Мазкур қарор Бухоро вилоят ҳокимининг 2021 йил 2 июндаги 242-сонли «Шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги 345-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Машина ва асбоб-ускуналарнинг техник ҳолатини назорат қилиш давлат бош инспекцияси тўғрисида»ги низоми (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, 50-сон, 559-модда), Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2004 йил 15 ноябрдаги 248-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Тракторлар, ўзиюрар шассилар, мелиоратив йўл-қурилиш машиналари ва трактор тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низоми (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 50-сон, 508-модда) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 17 декабрда 1432-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган) ҳамда туманда 2013 йил қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини ҳар йиллик техник кўрикдан ўтказиш мақсадида қарор қиламан:
1. Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини ҳар йиллик техник кўрикдан ўтказиш жадвали 1-иловага, тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини ҳар йиллик техник кўрикдан ўтказиш комиссиясининг таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Туман қишлоқ хўжалиги техникалари бўйича инспектор (М. Қобилов)га:
мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча русумдаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив йўл қурилиш техника воситалари, машина асбоб-ускуналарни йиллик техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги жадвални юридик ва жисмоний шахсларга етказиш;
мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча русумдаги қишлоқ хўжалик ва мелиоратив йўл қурилиш техника воситаларини йиллик техник кўрикдан ўтказиш майдончаларига йиғиш;
техник кўрикдан ўтган техникаларни далолатномалар асосида ишлашга рухсат беришни ташкил қилиш вазифаси топширилсин.
3. Техник кўрик бошланишидан камида ўн кун олдин юридик шахслар туман қишлоқ хўжалиги техникалари бўйича инспекторига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этсин:
юридик шахснинг раҳбари ёки ваколат берилган шахс томонидан имзоланган, юридик шахснинг муҳри билан тасдиқланган техник кўрикдан ўтиш керак бўлган машиналар тўғрисида маълумотнома;
техник кўрикдан ўтказганлик учун йиғимнинг белгиланган суммаси тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат (тўлов топшириғи, квитанцияси);
мукаммал таъмирлашда, хизмат сафарида бўлган ижарага берилган машиналар сонини тасдиқловчи маълумотлар.
4. Туман ҳокими ўринбосари Ж. Жалиловга тумандаги корхона, ташкилот, машина-трактор парки очиқ акциядорлик жамияти, муқобил машина-трактор парклари, фермер хўжаликлар ва фуқароларда мавжуд бўлган мулкчилик шаклидан қатъий назар, қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив, йўл қурилиш техникаларини, машина асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини йиллик техник кўрикдан ўтказиш билан боғлиқ бўлган йиғимларни тўлашга амалдаги тартибларга асосан амалий ёрдам бериш топширилсин.
5. Ушбу қарор «Шофиркон овози» газетасида эълон қилинсин.
6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
7. Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари М. Ғайбуллаев зиммасига юклатилсин.
Ҳоким И. ЖЎРАЕВ
Шофиркон т.,
2013 йил 24 январь,
41-сон
Туман ҳокимининг 2013 йил 24 январдаги 41-сонли қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Тумандаги Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини ҳар йиллик техник кўрикдан ўтказиш
жадвали
| № |
Ташкилот ва корхоналар номи |
Кўрикдан ўтказиш | |
|
Муддати |
Вақти | ||
| 1. | Шофиркон Агротехсервис МЧЖ | 01.03.2013 й. | 9.00 |
| 2. | Шофиркон МТПО АЖ | 02.03.2013 й. | 9.00 |
| 3. | Шофиркон Дурмен ММТП | 04-05.03.2013 й. | 9.00 |
| 4. | Денав техника ММТП | 06-07.03.2013 й. | 9.00 |
| 5. | У. Асадов техника ММТП | 07-08.03.2013 й. | 9.00 |
| 6. | Шофиркон Наққош ММТП | 10-11.03.2013 й. | 9.00 |
| 7. | Шофиркон Саврак ММТП | 12-13.03.2013 й. | 9.00 |
| 8. | Талисафетобод ММТП | 14-15.03.2013 й. | 9.00 |
| 9. | Шофиркон Искогаре ММТП | 17-18.03.2013 й. | 9.00 |
| 10. | Шофиркон Машъал ММТП | 19-20.03.2013 й. | 9.00 |
| 11. | Чигилбак Чандир ММТП | 25-26.03.2013 й. | 9.00 |
| 12. | Бурку Сармаст Вардонзе ММТП | 27-28.03.2013 й. | 9.00 |
| 13. | Шофиркон Чўлқувар ММТП | 29-30.03.2013 й. | 9.00 |
| 14. | Шофиркон ободонлаштириш бўлими | 01.04.2013 й. | 9.00 |
| 15. | Шофиркон Қишлоқхўжалик касб-ҳунар коллежи | 10.06.2013 й. | 9.00 |
| 16. | Шофиркон Давсувмахсус пудрат унитар корхонаси | 02-03.04.2013 й. | 9.00 |
| 17. | Қишлоқхўжаликимё Шофиркон туман филиали | 04-05.04.2013 й. | 9.00 |
| 18. | Ўсимликларни ҳимоя қилиш отряди | 06.04.2013 й. | 9.00 |
| 19. | МПМК 203 ОАЖ | 04.05.2013 й. | 9.00 |
| 20. | ПМК 2 | 09-10.07.2013 й. | 9.00 |
| 21. | Шофиркон ўрмон хўжалиги | 11.07.2013 й | 9.00 |
| 22. | Тумандаги техникаси мавжуд фермер хўжаликлари | Йил давомида | 9-16 00 |
| 23. | Шахсий техникаси мавжуд бўлган фуқаролар | Йил давомида | 9-16 00 |
Туман ҳокимининг 2013 йил 24 январдаги 41-сонли қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Тумандаги Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, машина-трактор парклари, устахоналари ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини ҳар йиллик техник кўрикдан ўтказиш комиссиясининг
таркиби
| М. Қобилов | «Давтехназорат» инспекцияси Шофиркон туман Қишлоқ хўжалик техникалари бўйича инспектори, комиссия раиси |
| АЪ3ОЛАРИ: | |
| И. Абдуллаев | Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи ўринбосари |
| А. Очилов | «Шофирконагротехсервис» МЧЖ мутахассиси |