Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Қарори
Хорижий авиакомпанияларнинг ҳаво кемалари учун мўлжалланган авиакеросин маҳсулотини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 18 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2525]
Олдинги таҳрирга қаранг.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 1 апрелдаги 01-02/12-16-сонли қарори (рўйхат рақами 2525-2, 14.04.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 15-сон, 159-модда)
1. Хорижий авиакомпанияларнинг ҳаво кемалари учун мўлжалланган авиакеросин маҳсулотини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Давлат божхона қўмитаси раиси З. ДУСАНОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 5 ноябрь,
01-02/12-29-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2013 йил 5 ноябрдаги 01-02/12-29-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Хорижий авиакомпанияларнинг ҳаво кемалари учун мўлжалланган авиакеросин маҳсулотини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш
қоидалари
Мазкур Қоидалар хорижий авиакомпанияларнинг ҳаво кемалари учун мўлжалланган авиакеросин маҳсулотини Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириш, сақлаш ва уни ҳаво кемаларига қуйган ҳолда республика ҳудудидан олиб чиқиш тартибини белгилайди.
I боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
авиакеросин маҳсулоти — Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмаган, хорижий авиакомпанияларнинг ҳаво кемаларига қуйиш учун четдан олиб келинган авиакеросин;
божхона омборининг эгаси — божхона омбори фаолияти билан шуғулланиш учун лицензияга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси юридик шахси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
декларант — авиакеросин маҳсулотини ва транспорт воситаларини ўз номидан декларацияловчи шахс ёхуд унинг номидан авиакеросин маҳсулоти ва транспорт воситалари декларацияланаётган шахс;
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 1 апрелдаги 01-02/12-16-сонли қарори (рўйхат рақами 2525-2, 14.04.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 15-сон, 159-модда)
махсус транспорт — божхона омборидан авиакеросин маҳсулотини олиб ҳаво кемасига қуйиш учун етказиб берадиган махсус транспорт воситаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
хизмат кўрсатувчи — «Uzbekistan Airports» акциядорлик жамиятининг аэропортлари;
(1-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 21 июлдаги 66-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2525-3, 31.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.07.2023 й., 10/23/2525-3/0545-сон)
ҳаво кемаси — хорижий авиакомпанияларга тегишли бўлган ҳаво кемаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳудудий божхона органлари — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар бўйича бошқармалари ва «Тошкент — АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси.
(1-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 21 июлдаги 66-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2525-3, 31.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.07.2023 й., 10/23/2525-3/0545-сон)
II боб. Авиакеросин маҳсулотини республика ҳудудига олиб кириш ва сақлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Авиакеросин маҳсулотини четдан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, божхона назорати остида белгиланган жойга етказиш ва танланган божхона режимига жойлаштирилгунга қадар вақтинча сақлаш Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 апрелдаги 210-сон қарори билан тасдиқланган Божхона омбори фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти талаблари асосида амалга оширилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 21 июлдаги 66-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2525-3, 31.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.07.2023 й., 10/23/2525-3/0545-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Авиакеросин маҳсулоти белгиланган жойга етказилганидан сўнг, унинг божхона расмийлаштируви ҳудудий божхона органларининг ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари томонидан амалга оширилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2014 йил 29 майдаги 01-02/12-09-сонли қарори (рўйхат рақами 2525-1, 05.06.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 23-сон, 281-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Авиакеросин маҳсулоти қоида тариқасида божхона омборига «вақтинча сақлаш» ёки «божхона омбори» божхона режимида жойлаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Божхона омборидан авиакеросин маҳсулотини олиб чиқиш танланган божхона режимига мувофиқ қонунчилик ҳужжатларида белгиланган шартлар асосида амалга оширилади.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
III боб. Авиакеросин маҳсулотини ҳаво кемаларига қуйилган ҳолда олиб чиқилиши
5. Ҳаво кемаларига қуйиш учун мўлжалланган авиакеросин маҳсулоти «реэкспорт» божхона режимига жойлаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Авиакеросин маҳсулотини «реэкспорт» божхона режимига расмийлаштириш ҳудудий божхона органи томонидан берилган рухсатнома рақами ва санасини божхона юк декларациясининг 44-графасида қайд этиш асосида амалга оширилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 1 апрелдаги 01-02/12-16-сонли қарори (рўйхат рақами 2525-2, 14.04.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 15-сон, 159-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. «Реэкспорт» божхона режимига жойлаштиришга рухсатнома бериш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Ҳаво кемасига қуйиш учун авиакеросин маҳсулоти божхона омборидан махсус транспортга юкланади. Юклаш якунлангач иловага мувофиқ 4 нусхада авиакеросин маҳсулоти махсус транспортга юкланганлиги тўғрисида далолатнома (бундан буён матнда далолатнома деб юритилади) божхона омборининг эгаси томонидан тузилади. Далолатноманинг I бўлими 1 — 4-бандлари, 5-бандининг «а» — «г» ва «ж» устунлари божхона омборининг эгаси томонидан тўлдирилади.
Далолатноманинг II бўлими юклаш якунлангач тўлдирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Далолатноманинг 1-нусхаси божхона омборида қолади, 2, 3 ва 4 — нусхалари авиакеросин маҳсулотини ҳаво кемасига қуйилганлиги тўғрисидаги маълумотлар қайд қилиниши учун ҳаво кемасига қуйиш жойигача етказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Божхона омборидан махсус транспортга юкланган авиакеросин маҳсулоти ҳаво кемасига қуйилгунга қадар божхона омборида сақланаётган товар сифатида қаралади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Авиакеросин маҳсулоти қонунчилик ҳужжатлари талаблари асосида божхона омборида сақланиши ва ундан олиб чиқилиши учун божхона омборининг эгаси, махсус транспортдан ҳаво кемасига қуйилиши учун хизмат кўрсатувчи жавобгардир.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Ҳаво кемасига авиакеросин маҳсулотини қуйиш жараёнида божхона назорати ҳудудий божхона органларининг ташқи иқтисодий фаолият божхона пости мансабдор шахси томонидан амалга оширилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2014 йил 29 майдаги 01-02/12-09-сонли қарори (рўйхат рақами 2525-1, 05.06.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 23-сон, 281-модда)
13. Махсус транспортдан ҳаво кемасига авиакеросин маҳсулотини қуйишда далолатноманинг 5-банди «д» ва «е» устунлари ҳамда III бўлими тўлдирилади.
Далолатноманинг 5-банди «д» ва «е» устунлари хизмат кўрсатувчи вакили томонидан тўлдирилади.
14. Тўлиқ маълумотлар акс эттирилган далолатноманинг:
2-нусхаси божхона назорати ва расмийлаштируви амалга ошириладиган божхона постида алоҳида йиғма жилдда сақлаш учун олиб қолинади;
3-нусхаси божхона омборига жойлаштирилган ва божхона омборидан олиб чиқилган авиакеросин маҳсулотининг ҳисобини юритиш учун божхона омборининг эгасига қайтарилади;
4-нусхаси божхона расмийлаштирувини амалга оширишда божхона постига тақдим қилиш учун декларантга берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Далолатнома қатъий ҳисобда турувчи бланк ҳисобланиб, 5 йил муддат давомида сақланади.
IV боб. Ҳаво кемаларига қуйилган ҳолда олиб чиқиладиган авиакеросин маҳсулотининг божхона расмийлаштируви
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Авиакеросин маҳсулотини «реэкспорт» божхона режимига жойлаштириш учун унинг ҳаво кемасига қуйилган кунидан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмасдан божхона расмийлаштирувини амалга оширадиган божхона постига декларант томонидан ушбу режимга расмийлаштириш учун тўлдирилган божхона юк декларацияси билан бирга қуйидаги ҳужжатларнинг нусхалари тақдим қилиниши лозим:
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 1 апрелдаги 01-02/12-16-сонли қарори (рўйхат рақами 2525-2, 14.04.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 15-сон, 159-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 1 апрелдаги 01-02/12-16-сонли қарорига (рўйхат рақами 2525-2, 14.04.2016 й.) асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 15-сон, 159-модда)
далолатноманинг 4-нусхаси;
товарнинг кузатув ҳужжатлари.
Ҳужжатларнинг нусхалари декларант томонидан тасдиқланиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
161. Декларант ўз хоҳишига кўра авиакеросин маҳсулотини «реэкспорт» божхона режимига расмийлаштиришни электрон шаклда амалга ошириш ҳуқуқига эга.
Бундай ҳолларда божхона расмийлаштируви амалга ошириладиган божхона постига божхона юк декларацияси мазкур Қоидаларнинг 16-бандида қайд этилган ҳужжатлар декларантнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган ҳолда «Товарларни электрон декларациялаш» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали тақдим этилади.
(161-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2014 йил 29 майдаги 01-02/12-09-сонли қарорига (рўйхат рақами 2525-1, 05.06.2014 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 23-сон, 281-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Бир ҳаво кемасига битта далолатнома бўйича қуйилган авиакеросин маҳсулоти битта туркум ҳисобланади. Божхона юк декларацияси ҳар бир туркум учун алоҳида расмийлаштирилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 1 апрелдаги 01-02/12-16-сонли қарори (рўйхат рақами 2525-2, 14.04.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 15-сон, 159-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. «Вақтинча сақлаш» ва «божхона омбори» божхона режимларига жойлаштирилган авиакеросин маҳсулоти ҳаво кемасига қуйилгандан кейин уни «реэкспорт» божхона режимига расмийлаштиришда божхона юк декларациясининг 37-графасидаги охирги бўлимида товарларни олиб ўтиш хусусиятининг «07» коди кўрсатилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 1 апрелдаги 01-02/12-16-сонли қарори (рўйхат рақами 2525-2, 14.04.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 15-сон, 159-модда)
V боб. Якуний қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Божхона омборининг эгаси божхона омборига жойлаштирилган ва ундан чиқарилган авиакеросин маҳсулотлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг ахборот тизимида ушбу авиакеросин маҳсулотларининг жойлаштирилиши ва ундан чиқарилиши тўғрисида белги қўйган ҳолда, автоматлаштирилган ҳисобни юритади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 21 июлдаги 66-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2525-3, 31.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.07.2023 й., 10/23/2525-3/0545-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Ушбу Қоидалар талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
21. Мазкур Қоидалар «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси билан келишилган.
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси бош директори В. ТЯН
2013 йил 5 ноябрь
Хорижий авиакомпанияларнинг ҳаво кемалари учун мўлжалланган авиакеросин маҳсулотини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш қоидаларига
ИЛОВА
ИЛОВА
Авиакеросин маҳсулоти махсус транспортга юкланганлиги тўғрисида
__________________________/________/_____________-сон ДАЛОЛАТНОМА
(божхона омбори лицензия рақами /кун,ой,йил/далолатнома рақами*)
__________________________/________/_____________-сон ДАЛОЛАТНОМА
(божхона омбори лицензия рақами /кун,ой,йил/далолатнома рақами*)
*Далолатнома рақами йил бошидан ўсиб борувчи кетма-кетликда бериб борилади, йил тугаши билан рақамлаш янгидан бошланади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 47-сон, 619-модда; 2014 й., 23-сон, 281-модда; 2016 й., 15-сон, 159-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 31.07.2023 й., 10/23/2525-3/0545-сон; 05.08.2024 й., 10/24/2525-4/0576-сон; 07.03.2026 й., 10/26/2525-5/0213-сон)