18.11.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2525
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг қарори, 18.11.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2525
Кучга кириш санаси
25.11.2013
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий авиакомпанияларнинг ҳаво кемалари учун мўлжалланган авиакеросин маҳсулотини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 18 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2525]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 230-модда) 6-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 1 апрелдаги 01-02/12-16-сонли қарори (рўйхат рақами 2525-2, 14.04.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 15-сон, 159-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Хорижий авиакомпанияларнинг ҳаво кемалари учун мўлжалланган авиакеросин маҳсулотини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат божхона қўмитаси раиси З. ДУСАНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 5 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
01-02/12-29-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2013 йил 5 ноябрдаги 01-02/12-29-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий авиакомпанияларнинг ҳаво кемалари учун мўлжалланган авиакеросин маҳсулотини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қоидалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Қоидалар хорижий авиакомпанияларнинг ҳаво кемалари учун мўлжалланган авиакеросин маҳсулотини Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириш, сақлаш ва уни ҳаво кемаларига қуйган ҳолда республика ҳудудидан олиб чиқиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
авиакеросин маҳсулоти — Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмаган, хорижий авиакомпанияларнинг ҳаво кемаларига қуйиш учун четдан олиб келинган авиакеросин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона омборининг эгаси — божхона омбори фаолияти билан шуғулланиш учун лицензияга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси юридик шахси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
декларант — авиакеросин маҳсулотини ва транспорт воситаларини ўз номидан декларацияловчи шахс ёхуд унинг номидан авиакеросин маҳсулоти ва транспорт воситалари декларацияланаётган шахс;
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 1 апрелдаги 01-02/12-16-сонли қарори (рўйхат рақами 2525-2, 14.04.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 15-сон, 159-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус транспорт — божхона омборидан авиакеросин маҳсулотини олиб ҳаво кемасига қуйиш учун етказиб берадиган махсус транспорт воситаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат кўрсатувчи — «Uzbekistan Airports» акциядорлик жамиятининг аэропортлари;
(1-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 21 июлдаги 66-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2525-3, 31.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.07.2023 й., 10/23/2525-3/0545-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳаво кемаси — хорижий авиакомпанияларга тегишли бўлган ҳаво кемаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий божхона органлари — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар бўйича бошқармалари ва «Тошкент — АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси.
(1-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 21 июлдаги 66-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2525-3, 31.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.07.2023 й., 10/23/2525-3/0545-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II боб. Авиакеросин маҳсулотини республика ҳудудига олиб кириш ва сақлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Авиакеросин маҳсулотини четдан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, божхона назорати остида белгиланган жойга етказиш ва танланган божхона режимига жойлаштирилгунга қадар вақтинча сақлаш Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низом талаблари асосида амалга оширилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2026 йил 21 февралдаги 6-сонли қарори (рўйхат рақами 2525-5, 06.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2026 й., 10/26/2525-5/0213-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Авиакеросин маҳсулоти белгиланган жойга етказилганидан сўнг, божхона юк декларациясининг божхона расмийлаштируви «Масофавий электрон декларациялаш» божхона постлари томонидан амалга оширилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2024 йил 1 июлдаги 150-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2525-4, 01.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2024 й., 10/24/2525-4/0576-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Авиакеросин маҳсулоти қоида тариқасида божхона омборига «вақтинча сақлаш» ёки «божхона омбори» божхона режимида жойлаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона омборидан авиакеросин маҳсулотини олиб чиқиш танланган божхона режимига мувофиқ қонунчилик ҳужжатларида белгиланган шартлар асосида амалга оширилади.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III боб. Авиакеросин маҳсулотини ҳаво кемаларига қуйилган ҳолда олиб чиқилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ҳаво кемаларига қуйиш учун мўлжалланган авиакеросин маҳсулоти «реэкспорт» божхона режимига жойлаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2024 йил 1 июлдаги 150-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2525-4, 01.08.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2024 й., 10/24/2525-4/0576-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2024 йил 1 июлдаги 150-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2525-4, 01.08.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2024 й., 10/24/2525-4/0576-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ҳаво кемасига қуйиш учун авиакеросин маҳсулоти божхона омборидан ёки божхона омбори ҳисобланмайдиган жойлардан махсус транспортга юкланади. Юклаш якунлангач иловага мувофиқ электрон шаклда авиакеросин маҳсулоти махсус транспортга юкланганлиги тўғрисида далолатнома (бундан буён матнда далолатнома деб юритилади) божхона омборининг эгаси ёки авиакеросин маҳсулотини божхона омбори ҳисобланмайдиган жойда сақлаган шахс (бундан буён матнда ваколатли шахс деб юритилади) томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг ягона автоматлаштирилган ахборот тизимида (бундан буён матнда Божхона қўмитасининг ахборот тизими деб юритилади) тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Далолатнома ҳудудий божхона органларининг божхона пости мансабдор шахси томонидан Божхона қўмитасининг ахборот тизимида электрон имзо қўйиш орқали расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Далолатнома 2 нусхада чоп этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Далолатноманинг I бўлими 1 — 4-бандлари, 5-бандининг «а» — «г» ва «ж» устунлари божхона омборининг эгаси томонидан тўлдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Далолатноманинг II бўлими юклаш якунлангач тўлдирилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2024 йил 1 июлдаги 150-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2525-4, 01.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2024 й., 10/24/2525-4/0576-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Далолатноманинг чоп этилган битта нусхаси божхона омборида қолади, 2-нусхаси эса божхона расмийлаштирувини амалга оширишда божхона постига тақдим қилиш учун декларантга берилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2024 йил 1 июлдаги 150-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2525-4, 01.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2024 й., 10/24/2525-4/0576-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Божхона омборидан махсус транспортга юкланган авиакеросин маҳсулоти ҳаво кемасига қуйилгунга қадар божхона омборида сақланаётган товар сифатида қаралади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Авиакеросин маҳсулоти қонунчилик ҳужжатлари талаблари асосида божхона омборида сақланиши ва ундан олиб чиқилиши учун божхона омборининг эгаси, божхона омбори ҳисобланмайдиган жойда сақланиши ва ундан олиб чиқилиши учун ваколатли шахс, махсус транспортдан ҳаво кемасига қуйилиши учун хизмат кўрсатувчи жавобгардир.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2024 йил 1 июлдаги 150-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2525-4, 01.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2024 й., 10/24/2525-4/0576-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ҳаво кемасига авиакеросин маҳсулотини қуйиш жараёнида божхона назорати ҳудудий божхона органларининг ташқи иқтисодий фаолият божхона пости мансабдор шахси томонидан амалга оширилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2014 йил 29 майдаги 01-02/12-09-сонли қарори (рўйхат рақами 2525-1, 05.06.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 23-сон, 281-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Махсус транспортдан ҳаво кемасига авиакеросин маҳсулотини қуйишда далолатноманинг 5-банди «д» ва «е» устунлари ҳамда III бўлими тўлдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Далолатноманинг 5-банди «д» ва «е» устунлари хизмат кўрсатувчи вакили томонидан тўлдирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2024 йил 1 июлдаги 150-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2525-4, 01.08.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2024 й., 10/24/2525-4/0576-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Далолатнома қатъий ҳисобда турувчи бланк ҳисобланиб, 5 йил муддат давомида сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV боб. Ҳаво кемаларига қуйилган ҳолда олиб чиқиладиган авиакеросин маҳсулотининг божхона расмийлаштируви
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Авиакеросин маҳсулотини «реэкспорт» божхона режимига жойлаштириш учун унинг ҳаво кемасига қуйилган кунидан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмасдан божхона расмийлаштирувини амалга оширадиган божхона постига декларант томонидан ушбу режимга расмийлаштириш учун тўлдирилган божхона юк декларацияси билан бирга қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилиниши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
далолатноманинг чоп этилган нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарнинг кузатув ҳужжатлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатлар декларант томонидан тасдиқланиши лозим.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2024 йил 1 июлдаги 150-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2525-4, 01.08.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2024 й., 10/24/2525-4/0576-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
161. Декларант ўз хоҳишига кўра авиакеросин маҳсулотини «реэкспорт» божхона режимига расмийлаштиришни электрон шаклда амалга ошириш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ҳолларда божхона расмийлаштируви амалга ошириладиган божхона постига божхона юк декларацияси мазкур Қоидаларнинг 16-бандида қайд этилган ҳужжатлар декларантнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган ҳолда «Товарларни электрон декларациялаш» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали тақдим этилади.
(161-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2014 йил 29 майдаги 01-02/12-09-сонли қарорига (рўйхат рақами 2525-1, 05.06.2014 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 23-сон, 281-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Бир ҳаво кемасига битта далолатнома бўйича қуйилган авиакеросин маҳсулоти битта туркум ҳисобланади. Божхона юк декларацияси ҳар бир туркум учун алоҳида расмийлаштирилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 1 апрелдаги 01-02/12-16-сонли қарори (рўйхат рақами 2525-2, 14.04.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 15-сон, 159-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. «Вақтинча сақлаш» ва «божхона омбори» божхона режимларига жойлаштирилган авиакеросин маҳсулоти ҳаво кемасига қуйилгандан кейин уни «реэкспорт» божхона режимига расмийлаштиришда божхона юк декларациясининг 37-графасидаги охирги бўлимида товарларни олиб ўтиш хусусиятининг «07» коди кўрсатилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 1 апрелдаги 01-02/12-16-сонли қарори (рўйхат рақами 2525-2, 14.04.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 15-сон, 159-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V боб. Якуний қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Божхона омборининг эгаси божхона омборига жойлаштирилган ва ундан чиқарилган авиакеросин маҳсулотлари бўйича Божхона қўмитасининг ахборот тизимида ушбу авиакеросин маҳсулотларининг жойлаштирилиши ва ундан чиқарилиши тўғрисида белги қўйган ҳолда, автоматлаштирилган ҳисобни юритади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2024 йил 1 июлдаги 150-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2525-4, 01.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2024 й., 10/24/2525-4/0576-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ушбу Қоидалар талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Мазкур Қоидалар «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси бош директори В. ТЯН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 5 ноябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий авиакомпанияларнинг ҳаво кемалари учун мўлжалланган авиакеросин маҳсулотини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш қоидаларига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Авиакеросин маҳсулоти махсус транспортга юкланганлиги тўғрисида
__________________________/________/_____________-сон ДАЛОЛАТНОМА

(божхона омбори лицензия рақами /кун,ой,йил/далолатнома рақами*)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*Далолатнома рақами йил бошидан ўсиб борувчи кетма-кетликда бериб борилади, йил тугаши билан рақамлаш янгидан бошланади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 47-сон, 619-модда; 2014 й., 23-сон, 281-модда; 2016 й., 15-сон, 159-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 31.07.2023 й., 10/23/2525-3/0545-сон; 05.08.2024 й., 10/24/2525-4/0576-сон; 07.03.2026 й., 10/26/2525-5/0213-сон)