Бухоро вилояти Бухоро шаҳар ҳокимининг
Қарори
Тракторлар, ўзиюрар шассилар, мелиоратив йўл-қурилиш машиналари ва трактор тиркамаларини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
Мазкур қарор Бухоро вилоят ҳокимининг 2021 йил 2 июндаги 242-сонли «Шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги 345-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг машина ва асбоб-ускуналарининг техник ҳолатини назорат қилиш бош инспекцияси тўғрисида»ги низоми, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2004 йил 15 ноябрдаги 248-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Тракторлар, ўзиюрар шассилар, мелиоратив йўл-қурилиш машиналари ва трактор тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низоми ҳамда туманда 2013 йил қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини ҳар йиллик техник кўрикдан ўтказиш мақсадида қарор қиламан:
1. Шаҳардаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини ҳар йиллик техник кўрикдан ўтказиш жадвали 1-иловага, шаҳардаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини ҳар йиллик техник кўрикдан ўтказиш комиссиясининг таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Шаҳар қишлоқ хўжалиги техникалари бўйича инспектор (С. Ниёзов)га:
мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча русумдаги қишлоқ хўжалик ва мелиоратив йўл қурилиш техника воситалари, машина асбоб-ускуналарни йиллик техник кўрикдан ўтказиш жадвални юридик ва жисмоний шахсларга етказиш;
мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча русумдаги қишлоқ хўжалик ва мелиоратив, йўл қурилиш техника воситаларини йиллик техник кўрикдан ўтказиш майдончаларига йиғиш;
техник кўрикдан ўтган техникаларни далолатномалар асосида ишлашга рухсат беришни ташкил қилиш вазифаси топширилсин.
3. Техник кўрик бошланишидан камида ўн кун олдин юридик шахслар шаҳар қишлоқ хўжалиги техникалари бўйича инспекторига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этсин:
юридик шахснинг раҳбари ёки ваколат берилган шахс томонидан имзоланган, юридик шахснинг муҳри билан тасдиқланган техник кўрикдан ўтиш керак бўлган машиналар тўғрисида маълумотнома;
техник кўрикдан ўтказганлик учун йиғимнинг белгиланган суммаси тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат (тўлов топшириғи, квитанцияси);
мукаммал таъмирлашда, хизмат сафарида бўлган ижарага берилган машиналар сонини тасдиқловчи маълумотлар.
4. Шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Б. Ҳусейновга шаҳардаги корхона, ташкилот, машина трактор парки очиқ акционерлик жамияти, муқобил машина трактор парклари, фермер хўжаликлар ва фуқароларда мавжуд бўлган мулкчилик шаклидан қатъи назар, қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив, йўл қурилиш техникаларини, машина асбоб-ускуналарини ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини йиллик техник кўрикдан ўтказиш билан боғлиқ бўлган йиғимларни тўлашга амалдаги тартибларга асосан амалий ёрдам бериш топширилсин.
5. Ушбу қарор «Бухоро оқшоми» газетасида эълон қилинсин.
6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Б. Ҳусейнов зиммасига юклатилсин.
Ҳоким В. ЎРИНОВ
Бухоро ш.,
2013 йил 24 январь,
102-сон
Шаҳар ҳокимининг 2013 йил 24 январдаги 102-сонли қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Шаҳардаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини ҳар йиллик техник кўрикдан ўтказиш
жадвали
| № | Ташкилот ва корхоналар номи | Кўрикдан ўтказиш | |
| муддати |
вақти | ||
| 1. | Бухоро-Навоий ХДААЙСИТФДК | 20.02.2013 й. | 09-00 |
| 2. | 220-сон КМС МЧЖ | 21.02.2013 й. | 09-00 |
| 3. | Лоша «Ўзқишлоқхўжаликкимё» туманлараро корхонаси | 22.02.2013 й. | 09-00 |
| 4. | «Бухоротелеком» филиали | 23.02.2013 й. | 09-00 |
| 5. | Бухоро давлат Университети | 25.02.2013 й. | 09-00 |
| 6. | Бухоро Қишлоқ хўжалик коллежи | 26.02.2013 й. | 09-00 |
| 7. | Аму-Бухоро ирригация тизимлари бошқармаси (УНЭС) | 27.02.2013 й. | 09-00 |
| 8. | ООО «Ковров Сервис» | 28.02.2013 й. | 09-00 |
| 9. | СМУ-3 «Аму-Бухороканалқурилиш» | 01.03.2013 й. | 09-00 |
| 10. | «Бухоровторчермет» ш/к | 02.03.2013 й. | 09-00 |
| 11. | Бухоро МК-7 КЭК | 04.03.2013 й. | 09-00 |
| 12. | «Бухоромахсусқурилиш» ҳ.ж. | 05.03.2013 й. | 09-00 |
| 13. | «Бухородонмаҳсулотлари» АООТ | 06.03.2013 й. | 09-00 |
| 14. | Вилоят «МИТИЧБ» | 07.03.2013 й. | 09-00 |
| 15. | «Бухоросозтаъмирсервис» ИЧШ | 09.03.2013 й. | 09-00 |
| 16. | «Бухорийлар авлоди» х/ф | 11.03.2013 й. | 09-00 |
| 17. | Вилоят «Сувоқова» и.ч бирлашмаси | 12.03.2013 й. | 09-00 |
| 18. | «Бухоротаъмирсервис» | 15.03.2013 й. | 09-00 |
| 19. | Бухоро шаҳар уй-жойларни таъмирлаш МЧЖ | 16.03.2013 й. | 09-00 |
| 20. | Бухоро таъминотчи қурувчи МЧЖ | 18.03.2013 й. | 09-00 |
| 21. | Вилоят «Ғўза уруғчилик» бошқармаси | 19.03.2013 й. | 09-00 |
| 22. | Бухоро шаҳар ободонлаштириш корхонаси | 20.03.2013 й. | 09-00 |
| 23. | Вилоят ўрмон хўжалиги | 22.03.2013 й. | 09-00 |
| 24. | ЎзПИТИ Бухоро филиали хўжалиги | 23.03.2013 й. | 09-00 |
| 25. | Тажриба таянч хўжалиги | 25.03.2013 й. | 09-00 |
| 26. | Соҳибкор техникаси ММТП | 26.03.2013 й. | 09-00 |
| 27. | «Бинокор-97» корхонаси | 27.03.2013 й. | 09-00 |
| 28. | «Бухоротаъмирлаш» ИЧШ (РМЗ) | 28.03.2013 й. | 09-00 |
| 29. | «Prodress Andit» МЧЖ | 29.03.2013 й. | 09-00 |
| 30. | Лоша «Агромашсервис» ИЧШ | 30.03.2013 й. | 09-00 |
| 31. | Бухоро юқори технология муҳандислик олийгоҳи | 01.04.2013 й. | 09-00 |
| 32. | Шаҳардаги техникаси мавжуд фермер хўжаликлар | йил давомида | 09-00дан 16-00 гача |
| 33. | Шаҳардаги мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча қишлоқ хўжалик техникаси мавжуд бўлган фуқаролар | йил давомида | 09-00дан 16-00 гача |
Изоҳ: Ҳудудлардаги шахсий ва фермер хўжаликларда мавжуд бўлган қишлоқ хўжалик техникалари шу ҳудуддаги ММТП ва хўжаликларда белгиланган вақтда техник кўрикдан ўтиш учун йиғилади.
Шаҳар ҳокимининг 2013 йил 24 январдаги 102-сонли қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Шаҳардаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини ҳар йиллик техник кўрикдан ўтказиш комиссиясининг
таркиби
| С. Ниёзов | «Давтехназорат» Бухоро шаҳар қишлоқ хўжалиги техникалари бўйича инспектор, комиссия раиси |
|
Аъзолари: | |
| А. Фаттоев | Шаҳар ҳокимлиги бош мутахассиси |
| О. Курбонов | «Соҳибкор техникаси» ММТП раиси |