Бухоро вилояти Бухоро тумани ҳокимининг
Қарори
Тракторлар, ўзиюрар шассилар, мелиоратив йўл-қурилиш машиналари ва трактор тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
Мазкур қарор Бухоро вилоят ҳокимининг 2021 йил 2 июндаги 242-сонли «Шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги 345-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Машина ва асбоб-ускуналарнинг техник ҳолатини назорат қилиш давлат бош инспекцияси тўғрисида»ги низоми (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, 50-сон, 559-модда), Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2004 йил 15 ноябрдаги 248-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Тракторлар, ўзиюрар шассилар, мелиоратив йўл-қурилиш машиналари ва трактор тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низоми (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 50-сон, 508-модда, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 17 декабрда 1432-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган) ҳамда туманда 2013 йил қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини ҳар йиллик техник кўрикдан ўтказиш мақсадида қарор қиламан:
1. Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини ҳар йиллик техник кўрикдан ўтказиш жадвали 1-иловага, тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини ҳар йиллик техник кўрикдан ўтказиш комиссиясининг таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Туман қишлоқ хўжалиги техникалари бўйича инспекторлар (З. Мухуддинов, Ш. Муродов)га:
мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча русумдаги қишлоқ хўжалик ва мелиоратив йўл қурилиш техника воситалари, машина асбоб-ускуналарни йиллик техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги жадвални юридик ва жисмоний шахсларга етказиш;
мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча русумдаги қишлоқ хўжалик ва мелиоратив йўл қурилиш техника воситаларини йиллик техник кўрикдан ўтказиш майдончаларига йиғиш;
техник кўрикдан ўтган техникаларни далолатномалар асосида ишлашга рухсат беришни ташкил қилиш вазифаси топширилсин.
3. Техник кўрик бошланишидан камида ўн кун олдин юридик шахслар туман қишлоқ хўжалиги техникалари бўйича инспекторига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этсин:
юридик шахснинг раҳбари ёки ваколат берилган шахс томонидан имзоланган, юридик шахснинг муҳри билан тасдиқланган техник кўрикдан ўтиш керак бўлган машиналар тўғрисида маълумотнома;
техник кўрикдан ўтказганлик учун йиғимнинг белгиланган суммаси тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат (тўлов топшириғи, квитанцияси);
мукаммал таъмирлашда, хизмат сафарида бўлган ижарага берилган машиналар сонини тасдиқловчи маълумотлар.
4. Туман ҳокими ўринбосари У. Ражабов тумандаги корхона, ташкилот, машина-трактор парки очиқ акциядорлик жамияти, муқобил машина-трактор парклари, фермер хўжаликлар ва фуқароларда мавжуд бўлган мулкчилик шаклидан қатъи назар, қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив, йўл қурилиш техникаларини, машина асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини йиллик техник кўрикдан ўтказиш билан боғлиқ бўлган йиғимларни тўлашга амалдаги тартибларга асосан амалий ёрдам бериш топширилсин.
5. Ушбу қарор «Галоосиё овози» газетасида эълон қилинсин.
6. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
7. Ушбу қарор бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З. Тохиров зиммасига юклатилсин.
Ҳоким Ҳ. РАВШАНОВ
Бухоро т.,
2013 йил 2 февраль,
57-сон
Туман ҳокимининг 2013 йил 2 февралдаги 57-сонли қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини ҳар йиллик техник кўрикдан ўтказиш
жадвали
|
№ |
Ташкилот ва корхоналар номи |
Кўрикдан ўтказиш | |
|
муддати |
вақти | ||
| 1. | Кунжукала ММТП | 25 февраль 2013 й. | 09-00 |
| 2. | «Агротехсервис» МТП МЧЖ | 28 февраль 2013 й. | 09-00 |
| 3. | Гало-Осиё МТП ОАЖ | 3 март 2013 й. | 14-00 |
| 4. | Янги-Турмуш ММТП | 21 февраль 2013 й. | 09-00 |
| 5. | Дўстлик ММТП | 22 февраль-март 2013 й. | 09-00 |
| 6. | Кавола Махмуд ММТП | 1 март 2013 й. | 09-00 |
| 7. | Богикалон ММТП | 2 март 2013 й. | 09-00 |
| 8. | Лоша ММТП | 19 февраль 2013 й. | 09-00 |
| 9. | Богдаш ММТП | 19 февраль 2013 й. | 09-00 |
| 10. | Юринболо ММТП | 18 февраль 2013 й. | 09-00 |
| 11. | Шергирон ММТП | 4 март 2013 й. | 09-00 |
| 12. | Работикалмок ММТП | 5 март 2013 й. | 09-00 |
| 13. | Новметан ММТП | 15 февраль 2013 й. | 09-00 |
| 14. | Қишлоқхўжаликкимё туман филиали | 13 март 2013 й. | 09-00 |
| 15. | Туман Қишлоқ хўжалик коллежи | 14 март 2013 й. | 09-00 |
| 16. | 99-сон йўл қурилиш бўлими | 1 май 2013 й. | 09-00 |
| 17. | Туман ободонлаштириш бошқармаси | 2 май 2013 й. | 09-00 |
| 18. | Туман Давлат унитар корхонаси | 4 май 2013 й. | 09-00 |
| 19. | Пахта тозалаш заводи | 4 апрель 2013 й. | 09-00 |
| 20. | 47-сон МПМК | 5 май 2013 й. | 09-00 |
| 21. | Тумандаги техникаси мавжуд фермер хўжаликлар | йил давомида | 09-00-16-00 |
| 22. | Тумандаги мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча қишлоқ хўжалик техникаси мавжуд бўлган фуқаролар | йил давомида | 09-00-16-00 |
Изоҳ: ҳудудлардаги шахсий ва фермер хўжаликларда мавжуд бўлган қишлоқ хўжалик техникалари шу ҳудуддаги ММТПларда белгиланган вақтда техник кўрикдан ўтиш учун йиғилади.
Туман ҳокимининг 2013 йил 2 февралдаги 57-сонли қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини ҳар йиллик техник кўрикдан ўтказиш комиссиясининг
таркиби
| З. Мухуддинов | «Давтехназорат» инспекцияси Бухоро туман қишлоқ хўжалик техникалари бўйича инспектори, комиссия раиси |
| Аъзолари: | |
| Ш. Муродов | «Давтехназорат» инспекцияси Бухоро туман қишлоқ хўжалик техникалари бўйича инспектори |
| З. Кодиров | Туман МТП ОАЖ раис |