Қашқадарё вилояти халқ депутатлари Миришкор тумани Кенгашининг
Қарори
2014 йилда Миришкор туманида янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашининг 2021 йил 22 майдаги VI-23-2-4-0-K/21-сонли «Қашқадарё вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Туманда аҳолини иш билан таъминлаш ва янги иш ўринлари яратиш борасида ишлаб чиқилган аниқ ва манзилли дастурлар асосида 2013 йилнинг ўтган даврида қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари, тегишли бошқармалар, идоралар, корхона ва ташкилотлар томонидан янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик, кичик бизнес, касаначиликни ва бандликнинг бошқа самарали шаклларини ривожлантириш бўйича муайян ишлар амалга оширилди. Ўтган 6 ойда иқтисодиёт тармоқларида турли молиявий манбалар ҳисобидан жами 2020 та янги иш ўринлари яратилиши кутилмоқда (дастурга нисбатан 102,5 фоиз).
Таҳлиллар янги иш ўринлари яратиш юзасидан йиллик дастур барча параметрлари ортиғи билан бажарилишини кўрсатмоқда.
Эндиги асосий вазифалардан бири 2014 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринлари яратиш бўйича барча имкониятларни инобатга олган ҳолда аниқ ва манзилли дастур ишлаб чиқилишини таъминлашдан иборатдир.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати томонидан аҳолини иш билан таъминлашни яхшилаш ва унинг турмуш фаровонлигини ошириш, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим устувор йўналишларидан бири қилиб белгилаб берилган.
Аҳолини иш билан таъминлаш ва янги иш ўринлари яратиш 2014 йилда ҳам энг устувор масалалардан бири бўлишини чуқур ҳис қилган ҳолда туман ҳокимлиги, корхона ва ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда вилоятда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринлари яратиш дастурининг лойиҳасини тайёрлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Туманда 2014 йилда иш жойларига бўлган эҳтиёж ва қўшимча янги иш ўринлари ташкил этиш бўйича таклифлар ўрганиб чиқилганда янги иш жойларига бўлган эҳтиёж жами 4701 та, жумладан ишга жойлашишга муҳтожлар 2239 та, ресурсларнинг иқтисодий фаол аҳоли қисми ўсиши 2268 та, шундан касб-ҳунар коллежи битирувчилари 1880 та, меҳнат ресурсларининг иқтисодий фаол аҳоли қисми камайиши (пенсияга чиққанлар, вафот этганлар ва бошқалар) ҳисобига 342 тани, ташкил этмоқда.
Ишчи гуруҳи томонидан туманда ҳар бир фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва аҳоли пунктларидаги мавжуд имкониятлар, бундан ташқари жойларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларига киритилган объектлар ҳамда тадбиркорлик субъектларининг режалари инобатга олиниб, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари кесимида аниқ ва манзилли дастурлар тайёрланмоқда. Шунингдек, молиявий маблағ миқдори ва манбалари аниқ ҳисоб-китоб қилинмоқда.
Бундан ташқари, ижтимоий объектларни фойдаланишга топшириш, «Саноат корхоналарини кенгайтириш, техник қайта қуроллантириш ва модернизация қилиш чора-тадбирлари» дастури ва бошқа янги иш ўринлари яратиш кўзда тутилган дастурлардаги кўрсаткичлар ҳам олиб чиқилиб, иш ўринлари яратиш дастурига киритилмоқда.
Шунингдек, тумандаги тижорат банклари ва уларнинг жойлардаги бўлинмаларининг кредит портфелидан келиб чиқиб, аҳолига ва тадбиркорлик субъектларига бериладиган имтиёзли кредитлари ҳисобига яратиладиган иш ўринлари ҳам инобатга олинмоқда.
Туманда инқирозга қарши чораларнинг 2010 — 2014 йилларга мўлжалланган дастурининг сўзсиз бажарилишини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлигига эришиш, аҳолини иш билан таъминлаш ва янги иш ўринлари яратишни таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунининг 17-моддаси ҳамда «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 24-моддасига асосан Халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
2. Туман ишчи комиссияси томонидан 2014 йилда янги иш жойлари яратиш ҳудудий дастурлари параметрлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 ноябрдаги ПФ-4058-сонли Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 49-сон, 477-модда) билан тасдиқланган молиявий инқирозга қарши кураш чоралари доирасида шакллантирилганлиги маъқуллансин.
Ишчи комиссиясининг ҳудудларга бириктирилган аъзолари:
ҳар ойда бириктирилган ҳудудга чиққан ҳолда 2014 йилда янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури ижросини танқидий ўрганиб, ҳокимлик ва мутасадди ташкилотлар иштирокида муҳокама этиб бориш;
ҳудудий дастурларни амалга оширишда йўл қўйилаётган қолоқлик ва муаммоларни аниқлаб, уларни бартараф қилиш юзасидан тегишли чораларни кўриш;
белгиланган вазифаларни талаб даражасида бажармаган тармоқлар, ҳокимлик, масъул давлат органлари, тижорат банклари ва корхоналар раҳбарларининг масъулиятини кўриб чиқиш юзасидан туман ишчи комиссиясига таклифлар киритиб бориш;
ҳудудий дастурларга киритилган объектларнинг ўз вақтида ишга туширилиши, дастур параметрларининг тўлиқ ва сифатли бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатиш вазифалари юклатилсин.
3. Туман иқтисодиёт бўлими (А. Боймирзаев)га:
ушбу параметрлар бўйича ҳокимлик билан келишган ҳолда 2014 йилда ҳар бир қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинларида яратиладиган янги иш ўринлари параметрларини яна бир маротаба таҳлил қилиб, туман ҳокимлигига тақдим этиш;
2014 йилда янги иш жойлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг ижроси мониторингини юритишда инвестиция, локализация, тармоқлар, ҳудудларни, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва бошқа мақсадли дастурлар ижросига алоҳида эътибор қаратиши белгилаб қўйилсин.
4. Тумандаги барча тижорат банклари раҳбарларига:
тасдиқланган режа-графигига мувофиқ тижорат банклари томонидан 2014 йилда янги иш жойлари яратиш учун кредитларнинг белгиланган муддатларда ажратилишини қатъий назоратга олиш, маблағлар ажратилишини жойларга чиққан ҳолда ҳокимлик, тижорат банклари ва тадбиркорлар иштирокида муҳокама этиб, зарур чораларини кўриш;
туман Микрокредитбанк (Х. Мабиев) ҳокимлик билан биргаликда қишлоқ жойларда хизмат кўрсатиш ва сервис объектларини ишга тушириш учун имтиёзли кредитлар ажратиш режа-жадвалини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тавсия этилсин.
5. Туман Савдо-саноат палатаси туман бўлими (А. Жабборов):
хусусий тадбиркорлик, кичик бизнес ва хизматлар соҳасини ривожлантириш, уларга қулай шарт-шароитлар яратиб бериш ҳамда соҳада янги иш ўринлари яратиш;
кичик бизнес субъектларининг ташкил этилиши ва фаолият кўрсатиши учун зарур шарт-шароитлар яратилишини жойларга чиқиб ўргансин ҳамда мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича зарурий чораларни кўриш;
иқтисодий ночор ва ишламасдан турган корхоналар фаолиятини қайта тиклаш ва уларда янги иш ўринлари яратиш чора-тадбирларига асосий масъул этиб белгилансин ҳамда иқтисодий ночор ва ишламасдан турган корхоналар фаолиятини қайта тиклаш ва уларда янги иш ўринлари яратишнинг прогноз параметрлари ижросининг таъминланишини қатъий назоратга олсин.
6. Туман молия бўлими (Х. Йўлдошов) суғурта идоралари билан биргаликда йирик суғурта идораларининг ҳар бир қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинларида филиаллари (ваколатхоналари) тармоғини кенгайтиришнинг қўшимча чора-тадбирларини ишлаб чиқиб, ҳар бир қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари кесимида 2014 йилда янгидан ташкил этиладиган объектларнинг манзилли рўйхатларини тасдиқласин.
7. Туман Давлат солиқ инспекцияси (Ф. Файзиев):
норасмий тарзда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган фуқароларни аниқлаб, уларни расмийлаштирсин ва янгидан ташкил этиш иштиёқида бўлган фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватласин.
8. Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (Ш. Кораев), иқтисодиёт бўлими (А. Боймирзаев) билан биргаликда 2013 йилда янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури ижросининг ҳар ойлик тизимли мониторингини ҳудудлар ва тармоқлар кесимида амалга ошириб, дастур ижроси ҳақида умумлашган маълумотларни туман ҳокимлигига ҳар ой (ҳисобот ойи учун кейинги ойнинг 5-санасига) киритиб борсин, дастур ижросини таъминлаш юзасидан ҳудудлар, тармоқ ва корхоналар бўйича аниқ таклифлар киритиб борсин.
9. Туман статистика бўлими (И. Рахимкулов), Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (Ш. Кораев) билан биргаликда барча чора-тадбирлар ҳисобига яратилаётган янги иш ўринлари ҳисобининг юритилишини таъминласин.
10. Туман ишчи комиссияси:
2014 йилда янги иш жойлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури ижроси ҳақидаги маълумотларни ҳар ойда (ҳисобот ойи учун кейинги ойнинг 5-санасига) туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказига тақдим этиб боришлари шартлигини белгилаб қўйиш;
2014 йилда янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг тасдиқланган асосий параметрларини 2014 йилда янги ташкил этиладиган ва кенгайтириладиган объектлар (корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, тадбиркорлик субъектлари, фермер ва деҳқон хўжаликлари ва ш.к.) кесимида муддатлар, молиявий манбалар, масъуллар бўйича аниқлаштирилган ҳолда тасдиқлаш;
2014 йилдан бошлаб ҳар ойда Халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари депутатлари билан биргаликда 2014 йилда янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш ҳудудий дастурининг тасдиқланган параметрлари бажарилиши, манзилли рўйхатларга киритилган объектларнинг ишга туширилиши ва белгиланган иш жойларининг яратилишини муҳокама этиб бориш;
ҳар бир ишчи комиссия аъзолари таркибида манфаатдор ташкилотлар раҳбарлари киритилган ишчи гуруҳлари ташкил этилсин, улар зиммасига янги иш жойлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш чораларини кўриш, манзилли дастурга киритилган корхоналарнинг ташкил этилиши ва фаолият юритишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, жумладан рўйхатдан ўтказиш, моддий-техника ресурсларидан ва муҳандислик коммуникацияларидан фойдаланиш, дастлабки сармояни шакллантириш ва кредитлар олиш, солиққа тортиш, маҳсулотни сотиш каби муаммоларни аниқлаш ва жойида ҳал этиш чораларини кўриш вазифалари юклатилсин.
13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг доимий комиссиялари раислари зиммасига юклатилсин.
14. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Халқ депутатлари туман Кенгашининг раиси Д. АБДИЕВ
Янги Миришкор ш.,
2013 йил 12 август,
4/20-73-сон
2014 йилда Миришкор туманида Аҳоли бандлигини таъминлаш ҳудудий дастурининг асосий параметр
кўрсаткичлари
| |
Йўналишлар |
Туман бўйича жами |
шундан ҳудудлар кесимида | |||||||||||
|
Миришкор ҚФЙ |
Жейнов ҚФЙ |
Гулистон ҚФЙ |
Обод ҚФЙ |
Навбаҳор ҚФЙ |
Янгиобод ҚФЙ |
Авазчўл ҚФЙ |
Вори ҚФЙ |
Гулшанбоғ ҚФЙ |
Чандир ҚФЙ |
Чаманзор ҚФЙ |
Помук | |||
|
I. |
Жами яратиладиган иш ўринлари |
3955 |
951 | 843 | 335 | 249 | 255 | 198 | 130 | 119 | 115 | 231 | 239 | 290 |
| |
шу жумладан: |
| | | | | | | | | | | | |
| 1. | Янги ишлаб чиқариш объектларини ишга тушириш, мавжуд корхоналарни кенгайтириш ва қувватларни янгилаш | 150 | 70 | 50 | 5 | 3 | 10 | 0 | 0 | 0 | 10 | 2 | 0 | 0 |
| 2. | Кичик корхоналар ва микрофирмаларни ташкил қилиш | 1116 | 197 | 188 | 126 | 93 | 91 | 67 | 35 | 24 | 24 | 59 | 78 | 134 |
| |
шундан: |
| | | | | | | | | | | | |
| 2.1. | саноатда | 143 | 15 | 21 | 16 | 16 | 26 | 29 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 | 20 |
| 2.2. | қурилиш-пудрат ишларини кенгайтириш, жумладан уй-жой қурилиши ва таъмирлаш | 134 | 25 | 23 | 20 | 12 | 15 | 2 | 0 | 0 | 0 | 15 | 8 | 14 |
| 2.3. | хизмат кўрсатиш ва сервис | 839 | 157 | 144 | 90 | 65 | 50 | 36 | 35 | 24 | 24 | 44 | 70 | 100 |
| 3. | Якка ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш | 537 | 120 | 123 | 42 | 35 | 38 | 27 | 25 | 20 | 13 | 40 | 24 | 30 |
| 4. | Уй меҳнатининг барча шаклларини ривожлантириш | 880 | 253 | 244 | 61 | 42 | 35 | 41 | 30 | 38 | 25 | 35 | 55 | 21 |
| 4.1. | шу жумладан, корхоналар билан кооперацияда меҳнат шартномалари асосида касаначилик | 160 | 61 | 54 | 7 | 8 | 7 | 8 | 0 | 0 | 0 | 4 | 5 | 6 |
| 5. | Фермер хўжаликларини ривожлантириш (паррандачилик, чорвачилик, балиқчилик ва бошқалар) | 990 | 198 | 190 | 78 | 65 | 71 | 51 | 35 | 35 | 38 | 90 | 61 | 78 |
| 6. | Ишлаб чиқариш, ижтимоий ва бозор инфратузилмасини ривожлантириш | 272 | 110 | 43 | 23 | 11 | 10 | 12 | 5 | 2 | 5 | 5 | 21 | 25 |
| 7. | Ишламасдан турган корхоналар фаолиятини тиклаш | 10 | 3 | 5 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 | 2 |
| II. | Иш ўринлари таркиби | | | | | | | | | | | | | |
| 1. | Аёллар учун | 1684 | 495 | 320 | 124 | 95 | 110 | 80 | 58 | 48 | 36 | 95 | 88 | 135 |
| 2. | Ёшлар учун (15 ёшдан — 30 ёшгача) | 2380 | 627 | 426 | 195 | 143 | 171 | 113 | 89 | 73 | 49 | 143 | 136 | 215 |
| 2.1. | шу жумладан касб-ҳунар коллежлари битирувчилари учун | 1880 | 430 | 470 | 120 | 110 | 110 | 73 | 70 | 47 | 42 | 130 | 88 | 190 |
| 3. | Қишлоқ жойларида | 3955 | 951 | 843 | 335 | 249 | 255 | 198 | 130 | 119 | 115 | 231 | 239 | 290 |
| 4. | Квота иш ўринлари | 128 | 20 | 28 | 10 | 6 | 7 | 3 | 5 | 7 | 2 | 15 | 10 | 15 |
2014 йилда Миришкор туманида янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури»ни ишлаб чиқиш ва ижроси мониторингини таъминлаш бўйича ҳудудий ишчи комиссияси
ТАРКИБИ
|
Т/р |
И.Ш.О |
Лавозими |
| 1. | Д. Абдиев | Туман ҳокими — Ишчи комиссия раиси |
| 2. | А. Мейлимуродов | Туман ҳокимининг иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари — Ишчи комиссия раисининг ўринбосари |
| 3. | Н. Нурёғдиева | Туман ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси |
| 4. | А. Боймирзаев | Туман иқтисодиёт бўлими бошлиғи в/б |
| 5. | Ш. Қораев | Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директори — Ишчи комиссияси котиби |
| 6. | Х. Йўлдошов | Туман молия бўлими бошлиғи |
| 7. | И. Рахимқулов | Туман статистика бўлими бошлиғи в/б |
| 8. | Т. Нафасов | Миришкор иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи директори |
| 9. | В. Нормуродов | Жейнов саноат касб-ҳунар коллежи директори |
| 10. | К. Нормухамедов | Баҳористон иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи директори |
| 11. | А. Эрдонов | Миришкор маиший хизмат касб-ҳунар коллежи директори |
| 12. | Х. Мабиев | Микрокредитбанк Миришкор филиали бошқарувчиси |
| 13. | Р. Бозоров | Агробанк Янги Миришкор филиали бошқарувчиси в/б |
| 14. | Э. Ниёзов | Халқ банки Миришкор филиали бошқарувчиси |
| 15. | А. Жабборов | Туман Савдо-саноат палатаси раиси |
| 16. | А. Ганиев | Туман «Маҳалла» жамғармаси раиси |
| 17. | А. Шойимов | Туман «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати раиси |
| 18. | Ф. Файзиев | Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи |