Самарқанд вилояти Нуробод тумани ҳокимининг
Қарори
Тумандаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситаларини ва тиркама-уламаларини давлат мажбурий техник кўригидан ўтказиш ҳақида
Мазкур қарор Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 2021 йил 7 майдаги 219/30-VI-сонли «Самарқанд вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 25 майдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ҳамда туман Ички ишлар бўлимининг 2012 йил 26 январдаги туман ҳудудидаги хўжалик, корхона, ташкилот, муассаса, кичик корхона ҳамда фуқароларга тегишли бўлган автотранспорт воситаларини мавсумий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги хатини кўриб чиқиб, қарор қиламан:
1. Тумандаги Ички Ишлар бўлими бошлиғи Р. Давировга тумандаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситаларини ва тиркама-уламаларини давлат мажбурий техник кўригидан ўтказиш юклатилсин.
2. Мулкчилик шакли ва сиғимидан қатъи назар, йўловчи ташиш билан шуғулланувчи транспорт воситаларининг мажбурий техник кўриги бир йилда икки марта:
Жумладан, биринчи марта 1 мартдан 30 июнгача;
иккинчи марта 1 сентябрдан 31 октябргача ўтказилишини ташкиллаштирилсин.
2012 йилнинг 1 мартидан 30 июнигача тумандаги юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситалари иловага* асосан техник кўрикдан ўтказилсин.
Тумандаги жисмоний шахсларга тегишли бўлган барча турдаги шахсий транспорт воситалари 1 январдан 31 августга қадар техник кўрикдан ўтказилсин.
3. Техник кўрикдан ўтказишда:
барча транспорт воситаларининг техник ҳолатини текширишда уларни тайёрлаган завод кўрсатмаларига асосан ишлатиш қоида қўлланмалари ҳар бир ҳаракатланиш қисмини талабга жавоб берилиши;
корхона ва ташкилот раҳбарларидан йўл ҳаракати қоидаларида кўрсатилгандек, транспорт воситаларидан фойдаланишни тақиқловчи шартларга асосан техник соз ҳолда таъминланишини;
махсус машиналар, ҳаракатланувчи таъмирлаш ва тузатиш устахоналарининг жиҳозланганлигига алоҳида эътибор бериш топширилсин.
4. Туман ички ишлар бўлими бошлиғи (Р. Давиров) ва туман давлат техника назорати инспекцияси бош муҳандис инспектори (М. Урунов)ларга ҳар бир агрофирмалар ва ташкилот, муассасалардаги транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказилиши бўйича иловага* асосан тасдиқланган режа жадвални ташкилот раҳбарларига етказиш ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш юклатилсин.
*Илова берилмайди.
5. Ҳар бир ташкилот, муассаса раҳбарлари ва шахсий автомашина эгалари зиммасига:
автоуловларни техник паспорти билан биргаликда техник кўрикдан ўтказилишини, уларнинг техник жиҳатдан созлигини ва ўз вақтида режа жадвали асосида кўрикдан ўтказиш мажбурияти бажарилишини;
агрофирмалар, ташкилот, муассасалар раҳбарларига алоҳида тартиб ўрнатиш ва халқ хўжалиги ҳисобида бўлган ишга яроқсиз, тикланмайдиган ва ишлатилмайдиган машиналарни ҳисобдан чиқариш чораларини техник кўрикка қадар кўриб чиқиш вазифалари юклатилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори 3-банди талабларидан келиб чиқиб туман мудофаа бўлими, ички ишлар бўлими ва Миллий хавфсизлик хизмати ҳарбий бўлинмалари транспорт воситалари мажбурий техник кўриклари ўз юқори ташкилотларининг қарори ва иш режаси асосида амалга оширилиши назарда тутилсин.
7. Йиллик техник кўрикни амалга ошириш мақсадида ИИБ йўл ҳаракат хавфсизлиги катта инспектори, майор Ш. Шарипов, мудофаа ишлари бўлими бошлиғининг техникалар бўйича катта ёрдамчиси С. Сувонов, МК «Ватанпарвар» ташкилоти Нуробод туман Кенгаши раиси Х. Қобулов ва туман давлат техника назорати инспекцияси бош муҳандис инспектори М. Уруновлардан иборат ҳайъат аъзолари тузилсин.
8. Туман ички ишлар бўлими бошлиғи Р. Давиров ва туман давлат техника назорати инспекцияси бош муҳандис инспектори М. Уруновларга техник кўрикни ўтказиш якунлари бўйича ҳисоботни тегишли тартибда туман ҳокимлиги йиғилиши муҳокамасига киритиш топширилсин.
9. Туманда мотоцикллар, тиркама-уламаларнинг хамда шахсий транспорт воситаларидан тушадиган мажбурий суғурта бадалини ундириш «Ўзагросуғурта» ДАСК ОАЖ Нуробод туман бўлими зиммасига юклатилсин.
10. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари 3. Ниёзов зиммасига юклатилсин.
Ҳоким Ж. ИБРАГИМОВ
Нуробод т.,
2012 йил 10 май,
195-Қ-сон