Навоий вилояти Нурота тумани ҳокимининг
Қарори
Туман ҳудудидаги тракторлар, ўзиюрар шассилар, мелиоратив йўл қурилиш машиналари ва трактор тиркамалари, қишлоқ хўжалик машиналари ва асбоб-ускуналарини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги «Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 345-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2004 йил 15 декабрдаги 248-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Тракторлар, ўзиюрар шассилар, мелиоратив йўл-қурилиш машиналари ва трактор тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низом ижросини таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
1. Туман ҳудудидаги тракторлар, ўзиюрар шассилар, мелиоратив йўл-қурилиш машиналари ва трактор тиркамалари, қишлоқ хўжалик машиналари ва асбоб-ускуналарини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш жадвали 1-иловага мувофиқ, техник кўрикни ўтказиш бўйича туман комиссиясининг таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Техник кўрикни ўтказиш бўйича комиссия (Б. Хўжақулов) га:
машиналарнинг мажбурий техник кўригини мазкур низомга мувофиқ белгиланган тартиб ва муддатларда ўтказиш;
машиналарнинг техник ҳолати, улардан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши устидан самарали назоратни ташкил этиш;
машиналарнинг техник ҳолати ва амалдаги хавфсизликка мувофиқлигини баҳолаш;
машиналар сонини, уларнинг ҳолатини, амалда мавжудлигини, тегишлилигини ва бошқа рўйхатдан ўтказиш маълумотларини аниқлаштириш;
техник кўрик бошлангунга қадар барча диагностика аппаратларини текшириш ва иш ҳолатидалигини доимий назорат қилиб бориш;
техник кўрикдан ўтказганлик учун йиғимларнинг ўз вақтида тўланишини таъминлаш вазифаси юклатилсин.
3. Туман ҳудудидаги барча хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарларига:
техник кўрик бошланишидан камида 10 кун олдин кўрикдан ўтиши керак бўлган барча турдаги қишлоқ хўжалик машиналари сони тўғрисидаги маълумотни, кўрикдан ўтказиш учун йиғимнинг белгиланган суммасини тасдиқловчи ҳужжатни туман қишлоқ хўжалик техникалари бўйича инспекторига тақдим этиш;
кўрикдан ўтадиган техникаларни сифатли таъмирлаш ва техник кўрик ўтказиб, белгиланган вақтда кўрик чизиғига қўйиш.
Тумандаги барча жисмоний шахсларга:
техник кўрикдан ўтказиш учун ўзларига тегишли барча турдаги қишлоқ хўжалик машиналарини комиссия томонидан белгиланган муддатларда кўрсатилган жойга техник соз ҳолатда келтириб қўйиш;
техник кўрикдан ўтиш учун белгиланган йиғим суммаси тўланганлигини тасдиқловчи ҳамда бошқа сўралган тегишли ҳужжатларни туман комиссиясига тақдим этиш вазифалари юклатилсин.
4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш. Рустамов ва туман Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи Ф. Ёдгоровлар зиммаларига юклатилсин.
5. Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Ҳоким Қ. ТУРСУНОВ
Нурота ш.,
2013 йил 3 апрель,
қ-126-сон
Туман ҳокимининг 2013 йил 3 апрелдаги қ-126-сонли қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Туман ҳудудидаги тракторлар, ўзиюрар шассилар, мелиоратив йўл-қурилиш машиналари ва трактор тиркамалари, қишлоқ хўжалик машиналари ва асбоб-ускуналарини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш
ЖАДВАЛИ
| Т/р | Хўжалик юритувчи субъектнинг номи | Техник кўрик вақти ва санаси | Техник кўрик ўтказиш жойи | Техник кўрик ўтказишга масъуллар |
| 1. | «Қизилча» ширкат хўжалиги | 01.04.2013 й. | хўжалик МТС* | Комиссия раиси ва аъзолари |
| 2. | «Нурота» ширкат хўжалиги | 02.04.2013 й. | хўжалик МТС* | |
| 3. | «Истиқлол» ширкат хўжалиги | 03.04.2013 й. | хўжалик МТС* | |
| 4. | А. Навоий ширкат хўжалиги | 04.04.2013 й. | хўжалик МТС* | |
| 5. | Ш. Рашидов ширкат хўжалиги | 05.04.2013 й. | хўжалик МТС* | |
| 6. | «Ғозғон» ширкат хўжалиги | 06.04.2013 й. | хўжалик МТС* | |
| 7. | «Ўзбекистон» ширкат хўжалиги | 07.04.2013 й. | хўжалик МТС* | |
| 8. | «Нурота Машина-трактор парки» акциядорлик жамияти | 08.04.2013 й. | жамият МТС* | |
| 9. | «Нурота Агротех-сервис» муқобил машина-трактор парки масъулияти чекланган жамияти | 09.04.2013 й. | жамият МТС* | |
| 10. | «Ғозғонмармар» акциядорлик жамияти | 10.04.2013 й. | жамият МТС* | |
| 11. | Туман Йўл пудрат таъмир фойдаланиш корхонаси | 11.04.2013 й. | корхона МТС* | |
| 12. | Қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи | 12.04.2013 й. | МТС* | |
| 13. | Бошқалар ҳамда жисмоний шахслар | 13.04-20.04.2013 й. | МТС* |
*машина-трактор саройи
Туман ҳокимининг 2013 йил 3 апрелдаги қ-126-сонли қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Туман ҳудудидаги тракторлар, ўзиюрар шассилар, мелиоратив йўл-қурилиш машиналари ва трактор тиркамалари, қишлоқ хўжалик машиналари ва асбоб-ускуналарини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича
КОМИССИЯ ТАРКИБИ
| 1. | Б. Хўжақулов | Туман қишлоқ хўжалик техникалари бўйича инспектор, комиссия раиси |
| 2. | Ф. Ёдгоров | Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи, комиссия раиси ўринбосари |
| 3. | Ғ. Хожиқулов | Туман ҳокимлиги мутахассиси, комиссия масъул котиби |
|
Аъзолари | ||
| 4. | Ю. Тошпўлотов | Туман Ички ишлар бўлими Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи катта нозири |
| 5. | П. Абдурахмонов | «Нурота Машина-трактор парки» акциядорлик жамияти раиси |
| 6. | Т. Рахмонов | «Нурота Агротехсервис» Машина-трактор парки масъулияти чекланган жамияти раиси |
| 7. | А. Ибрагимов | «Нурота Машина-трактор парки» акциядорлик жамияти муҳандиси |