Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024 08.11.2013 йилдаги 304-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика шаҳарларида ва туман марказларида коммунал дренаж тизими ишларини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республикада аҳоли яшаши учун муносиб турар жой ва ижтимоий-маиший шароитлар яратиш, янги турар жой бинолари қуриш, замонавий йўлларни ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш борасида изчил чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчиликни такомиллаштириш асосида ободончилик ишларини бошқариш самарадорлигини ошириш, қўшимча иш ўринлари ташкил этиш ҳамда шаҳарлар ва туманлар ободонлаштириш бошқармаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳисобига республика шаҳарлари ва аҳоли пунктларини ободонлаштиришга доир муҳим чора-тадбирлар кўрилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шулар билан бир қаторда, минтақаларда коммунал дренаж хўжаликлари объектларини хатловдан ўтказиш натижасида аниқланганидек, ишлаётган дренаж тизимини мукаммал таъмирлаш, шу жумладан маънавий ва физик жиҳатдан эскирган, кўп энергия талаб қиладиган насосларни ҳамда электр таъминоти ускуналарини (трансформаторларни, кабелларни) алмаштириш, электр энергиясини ҳисобга олишнинг замонавий электрон приборлари билан жиҳозлаш, шунингдек янги қудуқлар, коллекторлар ва сув айириш қувурларини барпо этиш талаб қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Обод турмуш йили» Давлат дастури тўғрисида» 2013 йил 14 февралдаги ПҚ-1920-сон қарорини бажаришга ҳамда аҳоли турмуши даражаси ва сифатини янада оширишга, республика аҳоли пунктлари ҳудудидаги дренаж сувларини ўз вақтида четга чиқариб ташлашни таъминлаш учун коммунал дренаж хўжалиги объектлари ишларини яхшилашга йўналтирилган аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18 та шаҳарда ва 86 та туман марказларида коммунал дренаж хўжалигининг жорий ҳолати хатловдан ўтказилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коммунал дренаж хўжалиги объектларини қуриш, мукаммал таъмирлашнинг бошланғич рўйхатлари тузилганлиги ва тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014—2017 йилларда шаҳарлар ва туманлар ободонлаштириш бошқармаларининг дренаж қудуқлари ва коллекторларини мукаммал таъмирлаш дастурлари 1* ва 2-иловаларга* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014—2017 йилларда шаҳарлар ва туманлар ободонлаштириш бошқармалари томонидан хизмат кўрсатиладиган ҳудудларда дренаж қудуқлари қуриш дастури 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда 2014 йилдан бошлаб ушбу қарор билан тасдиқланган 1*-2-иловаларга* мувофиқ дастурларни бажаришга зарур маблағларни назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастури параметрларини шакллантиришда 2014 йилдан бошлаб, тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда, 3-иловага* мувофиқ лойиҳаларни амалга оширишга зарур маблағларни назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли шаҳарлар ва туманларнинг ободонлаштириш бошқармалари — коммунал дренаж хўжалиги объектларини мукаммал таъмирлаш бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Ягона буюртмачи хизматининг инжиниринг компаниялари — дренаж қудуқлари қуриш бўйича буюртмачилар этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ушбу қарор билан тасдиқланган 1*—3-иловаларга* мувофиқ дастурлар доирасида лойиҳа-смета ҳужжатларининг экспертизадан ўтказилишини таъминласин ҳамда қурилиш-монтаж ишларининг сифатига риоя этилиши юзасидан давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилаётган ҳамда мукаммал таъмирланаётган коммунал дренаж хўжалиги объектлари лойиҳа-смета ҳужжатларининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида коммунал дренаж хўжалиги объектларини сақлашга ва улардан фойдаланишга назарда тутиладиган маблағлар ҳисобига ишлаб чиқилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва Инвестиция дастурининг асосий параметрларига киритиш учун 1*, 2* ва 3-иловаларга* мувофиқ дастурларнинг тасдиқланган параметрлари доирасида коммунал дренаж хўжалиги объектларини қуриш ва мукаммал таъмирлаш якуний манзилли рўйхатларининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ва Иқтисодиёт вазирлигига киритилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар йили 1 ноябргача танлов савдолари ўтказилишини, пудрат шартномалари тузилишини ҳамда коммунал дренаж хўжалиги объектларини қуриш ва мукаммал таъмирлашнинг якуний манзилли рўйхатлари тасдиқланишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳарлар ва туманлар ободонлаштириш бошқармаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашни ҳамда ишлаб чиқариш-техник ходимлари малакасини оширишни назарда тутувчи, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг тегишли қарорлари билан тасдиқланган дренаж тизими объектларидан фойдаланишни яхшилаш дастурларининг 2014 йил 1 январгача Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ва Иқтисодиёт вазирлигига тақдим этилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу қарор билан тасдиқланган дастурларнинг бажарилиши, ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши ва коммунал дренаж хўжалиги объектларининг белгиланган муддатларда сўзсиз фойдаланишга топширилиши бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилиши юзасидан тизимли мониторингни таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси амалга оширилган ишлар якунлари бўйича объектларнинг ҳажмлари, сифати ва фойдаланишга топшириш муддатларининг тасдиқланган дастурларга, манзилли рўйхатларга ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқлигини ялпи текширишдан ўтказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. 2014—2017 йилларда шаҳарлар ва туманлар ободонлаштириш бошқармаларининг дренаж қудуқлари ва коллекторларини қуриш ҳамда мукаммал таъмирлаш дастурлари амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бўйича Идоралараро комиссия (кейинги ўринларда Идоралараро комиссия деб аталади) 4-иловага* мувофиқ таркибда тузилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*1—4-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қуйидагилар Идоралараро комиссиянинг (Закиров) асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилаётган ва мукаммал таъмирланаётган коммунал дренаж хўжалиги объектларининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишда ер ости сувлари ҳолатининг текширилишини ҳамда аҳоли пунктларининг сув босадиган ҳудудлари зоналаштирилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коммунал дренаж хўжалиги объектларини қуриш ва мукаммал таъмирлаш сифатига риоя этилишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дастурларнинг амалга оширилиши, ажратилаётган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши, объектларнинг белгиланган муддатларда, ўз вақтида фойдаланишга топширилиши бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилиши юзасидан тизимли мониторинг олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коммунал дренаж хўжалигидан фойдаланиш самарадорлигини доимий равишда назорат қилиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари раҳбарларининг коммунал дренаж хўжалиги объектларини қуриш ва мукаммал таъмирлашнинг ҳудудий манзилли рўйхатлари амалга оширилиши тўғрисидаги ҳисоботларини ҳар чоракда эшитиб бориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И.Закиров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 8 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
304-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 46-сон, 600-модда)