Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокидаги «Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш. Ўзбекистон Республикасининг Тошкент шаҳри, Тошкент ва Сирдарё вилоятларидаги 0,4 кв истеъмолчиларининг электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш тизими» лойиҳасини амалга оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида
Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизимини янада такомиллаштириш, шунингдек, йўқотишларни камайтириш, иқтисодиёт тармоқлари ва республика ҳудудларининг аҳолиси томонидан истеъмол қилинаётган электр энергиясини ҳисобга олишнинг аниқлиги ва тўлиқлигини ошириш, мақсадида:
1. Қуйидагилар:
2012 йил 27 мартда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки (ХТТБ) Директорлар кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикасига «Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш. Ўзбекистон Республикасининг Тошкент шаҳри, Тошкент ва Сирдарё вилоятларидаги 0,4 кв истеъмолчиларнинг электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш тизими» (кейинги ўринларда — лойиҳа) лойиҳасини амалга ошириш учун ХТТБнинг 5 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган ҳолда 25 йил муддатга 180,0 млн АҚШ доллари миқдоридаги оддий капитал ресурслар ҳисобидан қарз берилиши маъқуллангани;
лойиҳани амалга ошириш даври 3 йил (2013 — 2016 йиллар) деб белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.
2. Белгилансинки:
ХТТБнинг қарзи Ўзбекистон Республикасига Ўзбекистон Республикаси ва ХТТБ ўртасидаги қарз битими асосида берилади;
ХТТБнинг қарзини сўндириш, шунингдек, қарз бўйича фоизлар, комиссиялар ва бошқа харажатларни тўлаш «Ўзбекенерго» ДАКнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
3. «Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш. Ўзбекистон Республикасининг Тошкент шаҳри, Тошкент ва Сирдарё вилоятларидаги 0,4 кв истеъмолчиларнинг электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш тизими» лойиҳасини амалга ошириш учун ХТТБ қарзини сўндириш ҳамда фоиз ва комиссияларни тўлашнинг прогноз жадвали иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Қуйидагиларга:
Ўзбекистон Республикаси молия вазирига Ўзбекистон Республикаси номидан ХТТБ билан қарз битимини ҳамда «Ўзбекенерго» ДАК билан ХТТБ қарзини қайта кредитлаш тўғрисидаги битимни имзолаш;
«Ўзбекенерго» ДАК бошқаруви раисига ХТТБ билан лойиҳа битимини имзолаш ваколати берилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ва ХТТБ ўртасидаги қарз битимига ҳамда «Ўзбекенерго» ДАК ва ХТТБ ўртасидаги лойиҳа битимига юридик хулосалар берсин.
6. «Ўзбекенерго» ДАК бир ой муддатда «Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш. Ўзбекистон Республикасининг Тошкент шаҳри, Тошкент ва Сирдарё вилоятларидаги 0,4 кв истеъмолчиларнинг электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш тизими» лойиҳасининг техник-иқтисодий асослари ишлаб чиқилиши ва ваколатли экспертиза органларида келишилишини ҳамда белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритилишини таъминласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги «Ўзбекенерго» ДАК буюртманомаларига асосан лойиҳани амалга оширишда иштирок этадиган хорижлик мутахассисларга консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан визалар расмийлаштирилишини таъминласин.
8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги «Ўзбекенерго» ДАК буюртманомаларига асосан лойиҳани амалга оширишда иштирок этадиган хорижлик мутахассисларни давлат божларини тўлашдан озод қилган ҳолда, уларга кўп марталик визалар берилиши ва муддати узайтирилиши, шунингдек, уларнинг Ўзбекистон Республикасидаги вақтинчалик яшаш жойи бўйича вақтинчалик пропискага қўйилиши ва унинг муддати узайтирилишини таъминласин.
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Г.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 26 март,
ПҚ-1941-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 26 мартдаги ПҚ-1941-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш. Ўзбекистон Республикасининг Тошкент шаҳри, Тошкент ва Сирдарё вилоятларидаги 0,4 кв истеъмолчиларнинг электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш тизими» лойиҳасини амалга ошириш учун ХТТБ қарзини сўндириш ҳамда фоиз ва комиссияларни тўлашнинг
ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ*
|
Қарз суммаси |
180 000,0 минг АҚШ доллари |
|||||
|
Тўлов муддати |
25 йил |
|||||
|
Имтиёзли давр |
5 йил |
|||||
|
Фоиз ставкаси** |
ЛИБОР ставкаси (6 ой) + жами спред |
|||||
|
Бир марталик комиссия |
қарз суммасидан йиллик 0,25 фоиз |
|||||
|
(АҚШ долларида) | ||||||
|
Тўлов санаси |
Асосий қарзни сўндириш |
Фоизлар ва комиссияларни тўлаш |
Жами тўловлар | |||
|
15.04.2013 й. |
450 000,00 |
450 000,00 | ||||
|
15.10.2013 й. |
148 559,27 |
148 559,27 | ||||
|
15.04.2014 й. |
294 418,55 |
294 418,55 | ||||
|
..... |
||||||
|
Жами: |
180 000 000,0 |
27 517 532,49 |
207 517 532,49 | |||
* Тўлов миқдори қарз маблағларининг амалдаги миқдори ва ҳақиқий фоиз ставкасига қараб аниқланади.
** Фоиз ставкаси йиллик 1,2% га тенг деб қабул қилинган.