Ҳужжат кучини йўқотган 22.05.2021 12.08.2013 йилдаги IV-21/60-сон
ONLINE TRANSLATE
Қашқадарё вилояти Халқ депутатлари Яккабоғ тумани Кенгашининг қарори, 12.08.2013 йилдаги IV-21/60-сон
Кучга кириш санаси
20.08.2013
Ҳужжат кучини йўқотган 22.05.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қашқадарё вилояти халқ депутатлари Яккабоғ тумани Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Яккабоғ туманида 2014 йилда янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашининг 2021 йил 22 майдаги VI-23-2-4-0-K/21-сонли «Қашқадарё вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туманда 2014 йилда иш жойларига бўлган эҳтиёж ва қўшимча янги иш ўринлари ташкил этиш бўйича таклифлар ўрганиб чиқилганда, янги иш жойларига бўлган эҳтиёж жами 5810 та, жумладан ишга жойлашишга муҳтожлар 3030 та, ресурсларининг иқтисодий фаол аҳоли қисми ўсиши 2634 та, шундан касб-ҳунар коллежи битирувчилари 1952 та, меҳнат ресурсларининг иқтисодий фаол қисми камайиши (пенсияга чиққанлар, вафот этганлар ва бошқалар) ҳисобига 376 тани ташкил этмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи гуруҳи томонидан туманда ҳар бир фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва аҳоли пунктларидаги мавжуд имкониятлар, бундан ташқари жойларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларига киритилган объектлар ҳамда тадбиркорлик субъектларининг режалари инобатга олиниб, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари кесимида аниқ ва манзилли дастурлар тайёрланмоқда. Шунингдек, молиявий маблағ миқдори ва манбалари аниқ ҳисоб-китоб қилинмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, ижтимоий объектларни фойдаланишга топшириш, «Саноат корхоналарини кенгайтириш, техник қайта қуроллантириш ва модернизация қилиш чора-тадбирлари» дастури ва бошқа янги иш ўринлари яратиш кўзда тутилган дастурлардаги кўрсаткичлар ҳам олиб чиқилиб, иш ўринлари яратиш дастурига киритилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, тумандаги тижорат банклари ва уларнинг жойлардаги бўлинмаларининг кредит портфелидан келиб чиқиб, аҳолига ва тадбиркорлик субъектларига бериладиган имтиёзли кредитлари ҳисобига яратиладиган иш ўринлари ҳам инобатга олинмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туманда инқирозга қарши чораларнинг 2010 — 2014 йилларга мўлжалланган дастурининг сўзсиз бажарилишини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлигига эришиш, аҳолини иш билан таъминлаш ва янги иш ўринлари яратишни таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунининг 17-моддаси ҳамда «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 24-моддасига асосан Халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2014 йил давомида туманда яратиладиган янги иш ўринларининг параметрлари 1-иловага, ҳамда туман Ишчи комиссияси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Туман Ишчи комиссияси томонидан 2014 йилда янги иш жойлари яратиш ҳудудий дастурлари параметрлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 ноябрдаги ПФ-4058-сонли Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 49-сон, 477-модда) билан тасдиқланган молиявий инқирозга қарши кураш чоралари доирасида шакллантирилганлиги маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи комиссиясининг ҳудудларга бириктирилган аъзолари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар ойда бириктирилган ҳудудга чиққан ҳолда 2014 йилда янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури ижросини танқидий ўрганиб, ҳокимлик ва мутасадди ташкилотлар иштирокида муҳокама этиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий дастурларни амалга оширишда йўл қўйилаётган қолоқлик ва муаммоларни аниқлаб, уларни бартараф қилиш юзасидан тегишли чораларни кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган вазифаларни талаб даражасида бажармаган тармоқлар, ҳокимлик, масъул давлат органлари тижорат банклари ва корхоналар раҳбарларининг масъулиятини кўриб чиқиш юзасидан туман Ишчи комиссиясига таклифлар киритиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий дастурларга киритилган объектларнинг ўз вақтида ишга туширилиши, дастур параметрларининг тўлиқ ва сифатли бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатиш вазифалари юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туман иқтисодиёт бўлими (С. Жуманов)га:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу параметрлар бўйича ҳокимлик билан келишган ҳолда 2014 йилда ҳар бир қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинларида яратиладиган янги иш ўринлари параметрларини яна бир маротаба таҳлил қилиб, туман ҳокимлигига тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йилда янги иш жойлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг ижроси мониторингини юритишда инвестиция, локализация, тармоқлар, ҳудудларни, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва бошқа мақсадли дастурлар ижросига алоҳида эътибор қаратиши белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тумандаги барча тижорат банклари раҳбарларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасдиқланган режа-графигига мувофиқ тижорат банклари томонидан 2014 йилда янги иш жойлари яратиш учун кредитларнинг белгиланган муддатларда ажратилишини қатъий назоратга олиш, маблағлар ажратилишини жойларга чиққан ҳолда ҳокимлик, тижорат банклари ва тадбиркорлар иштирокида муҳокама этиб, зарур чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман Микрокредитбанк (Б. Исломов) ҳокимлик билан биргаликда қишлоқ жойларда хизмат кўрсатиш ва сервис объектларини ишга тушириш учун имтиёзли кредитлар ажратиш режа-жадвалини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Туман Савдо-саноат палатаси туман бўлими (А. Ашуров):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хусусий тадбиркорлик, кичик бизнес ва хизматлар соҳасини ривожлантириш, уларга қулай шарт-шароитлар яратиб бериш ҳамда соҳада янги иш ўринлари яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кичик бизнес субъектларининг ташкил этилиши ва фаолият кўрсатиши учун зарур шарт-шароитлар яратилишини жойларга чиқиб ўрганиш ҳамда мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича зарурий чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодий ночор ва ишламасдан турган корхоналар фаолиятини қайта тиклаш ва уларда янги иш ўринлари яратиш чора-тадбирларига асосий масъул этиб белгилансин ҳамда иқтисодий ночор ва ишламасдан турган корхоналар фаолиятини қайта тиклаш ва уларда янги иш ўринлари яратишнинг прогноз параметрлари ижросининг таъминланишини қатъий назоратга олсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Туман молия бўлими (С. Жовлиев) суғурта идоралари билан биргаликда йирик суғурта идораларининг ҳар бир қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинларида филиаллари (ваколатхоналари) тармоғини кенгайтиришнинг қўшимча чора-тадбирларини ишлаб чиқиб, ҳар бир қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари кесимида 2014 йилда янгидан ташкил этиладиган объектларнинг манзилли рўйхатларини тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Туман Давлат солиқ инспекцияси (С. Қурбонов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норасмий тарзда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган фуқароларни аниқлаб, уларни расмийлаштирсин ва янгидан ташкил этиш иштиёқида бўлган фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (С. Ахмедов), иқтисодиёт бўлими (С. Жуманов) билан биргаликда 2014 йилда янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури ижросининг ҳар ойлик тизимли мониторингини ҳудудлар ва тармоқлар кесимида амалга ошириб, дастур ижроси ҳақида умумлашган маълумотларни туман ҳокимлигига ҳар ой (ҳисобот ойи учун кейинги ойнинг 5-санасига) киритиб борсин, дастур ижросини таъминлаш юзасидан ҳудудлар, тармоқ ва корхоналар бўйича аниқ таклифлар киритиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Туман статистика бўлими (С. Расулов), туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (С. Ахмедов) билан биргаликда барча чора-тадбирлар ҳисобига яратилаётган янги иш ўринлари ҳисобининг юритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Туман Ишчи комиссияси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йилда янги иш жойлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури ижроси ҳақидаги маълумотларни ҳар ойда (ҳисобот ойи учун кейинги ойнинг 5-санасига) туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказига тақдим этиб боришлари шартлиги белгилаб қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йилда янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг тасдиқланган асосий параметрларини 2014 йилда янги ташкил этиладиган ва кенгайтириладиган объектлар (корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, тадбиркорлик субъектлари, фермер ва деҳқон хўжаликлари ва ш.к.) кесимида муддатлар, молиявий-манбалар, масъуллар бўйича аниқлаштирилган ҳолда тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йилдан бошлаб ҳар ойда Халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари депутатлари билан биргаликда 2014 йилда янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш ҳудудий дастурининг тасдиқланган параметрлари бажарилиши, манзилли рўйхатларга киритилган объектларнинг ишга туширилиши ва белгиланган иш жойларининг яратилишини муҳокама этиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир ишчи комиссия аъзолари таркибига манфаатдор ташкилотлар раҳбарлари киритилган ишчи гуруҳлари ташкил этилсин, улар зиммасига янги иш жойлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш чораларини кўриш, манзилли дастурга киритилган корхоналарнинг ташкил этилиши ва фаолият юритишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, жумладан рўйхатдан ўтказиш, моддий-техника ресурсларидан ва муҳандислик коммуникацияларидан фойдаланиш, дастлабки сармояни шакллантириш ва кредитлар олиш, солиққа тортиш, маҳсулотни сотиш каби муаммоларни аниқлаш ва жойида ҳал этиш чораларини кўриш вазифалари юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг доимий комиссиялари раислари зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари туман Кенгашининг раиси А. ЖЎРАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Яккабоғ ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 12 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV-21/60-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари туман Кенгашининг
2013 йил 12 августдаги
IV-21/60-сонли қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Яккабоғ туманида 2014 йилда янги иш жойлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДАСТУРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р‎

Йўналишлар‎

Жами‎

I.‎

Жами яратиладиган иш ўринлари сони‎

5810‎

‎ шу жумладан:‎ ‎

1.‎

Янги ишлаб чиқариш объектларини ишга тушириш, мавжуд корхоналарни кенгайтириш ва қувватларни янгилаш

530‎

2.‎

Кичик корхоналар ва микрофирмаларни ташкил қилиш‎

1669‎

‎ шундан:

2.1‎

саноатда‎

86‎

2.2‎

қурилиш-пудрат ишларини кенгайтириш, жумладан уй-жой қурилиши ва таъмирлаш ‎

138‎

2.3‎

хизмат кўрсатиш ва сервис‎

1445‎

3.‎

Якка ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш‎

822‎

4.‎

Уй меҳнатининг барча шаклларини ривожлантириш‎

1425‎

4.1‎

шу жумладан, корхоналар билан кооперацияда меҳнат шартномалари асосида касаначилик ‎

175‎

5.‎

Фермер хўжаликларини ривожлантириш (паррандачилик, чорвачилик, балиқчилик ва бошқалар)‎

863‎

6.‎

Ишлаб чиқариш, ижтимоий ва бозор инфратузилмасини ривожлантириш‎

376‎

7.‎

Ишламасдан турган корхоналар фаолиятини тиклаш‎

125‎

II.‎

Иш ўринларини таркиби‎ ‎

1.‎

Аёллар учун‎

2496‎

2.‎

Ёшлар учун (15 ёшдан — 30 ёшгача)‎

4388‎

2.1‎

шу жумладан касб-ҳунар коллежлари битирувчилари учун‎

3901‎

3.‎

Қишлоқ жойларида‎

5810‎

4.‎

Квоталанган (захираланган) иш ўринлари‎

179‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари туман Кенгашининг
2013 йил 12 августдаги
IV-21/60-сонли қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йилда иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури ижроси ва назоратини амалга ошириш бўйича туман Ишчи комиссия
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.‎

И. Хамроев‎

‎

Туман ҳокимининг ўринбосари, ишчи комиссия раҳбари‎

2.‎

Б. Доверов‎

‎‎

Туман ҳокимининг иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари — ишчи комиссия раҳбарининг ўринбосари ‎
3.‎ З. Шукурова‎

‎‎

Туман ҳокимининг ўринбосари, туман Хотин-қизлар қўмитаси раиси, ишчи комиссия раҳбарининг ўринбосари‎
4.‎ С. Жуманов‎

‎‎

Туман иқтисодиёт бўлими бошлиғи в/б, ишчи комиссия аъзоси‎
5.‎ С. Ахмедов‎

Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директори, ишчи комиссия аъзоси‎
6.‎ С. Жовлиев‎

‎‎

Туман молия бўлими бошлиғи в/б, ишчи комиссия аъзоси‎
7.‎ С. Расулов‎

‎‎

Туман статистика бўлими бошлиғи, ишчи комиссия аъзоси‎
8.‎ ‎

‎‎

Тумандаги касб-ҳунар коллежлари директорлари, ишчи комиссия аъзоси‎
9.‎ ‎

‎‎

Тумандаги тижорат банклари бошлиқлари, ишчи комиссия аъзоси‎
10.‎ Б. Исломов‎

‎‎

АТБ «Микрокредит» банк туман филиали бошқарувчиси, ишчи комиссия аъзоси‎
11.‎ А. Ашуров‎

‎‎

Туман Савдо-саноат Палатаси раиси, ишчи комиссия аъзоси‎
12.‎ И. Хидиров‎

‎‎

Туман «Маҳалла» жамғармаси раиси, ишчи комиссия аъзоси‎
13.‎ Ш. Нусуров‎

‎‎

Туман «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати раиси, ишчи комиссия аъзоси‎
14.‎ Б. Нормуродов‎

‎‎

Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директорининг ўринбосари, ишчи комиссия котиби ‎
15.‎ ‎

‎‎

ҚФЙ ва МФЙ раислари‎
(«Яккабоғ овози» газетаси, 20.08.2013 й., 23 (7523)-сон)